EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Open budget”да янгилик. Энди ғолиб бўлмаган лойиҳалар ҳам молиялаштирилади

“Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қонунчилик палатасида ташаббусли бюджет жараёнларини мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш учун 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссияси ташкил этилади.

2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
“Tash Building”, “Ko'prikqurilish” ва“Azia Invest Favorit” — Солиқ қарзлари юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхати очиқланди

2026 йил 1 январь ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган қурилиш корхоналари 1 243 тага етди, уларнинг жами қарзи 1,3 трлн сўмни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.

Қайд этилишича, 1,3 трлн сўмдан, 522,5 млрд сўми, яъни 38,7 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Қурилиш соҳасида солиқ қарзи энг юқори бўлган корхоналар рўйхатида “Tash Building” МЧЖ 107 млрд сўм қарз билан биринчи ўринни эгаллади.

Ундан кейин “Ko'prikqurilish” АЖ (81,9 млрд сўм) ва “Azia Invest Favorit” МЧЖ (73,7 млрд сўм) турибди.

Рўйхатнинг кейинги ўринларида “Avtosanoat-injiniring” МЧЖ (63,4 млрд сўм), “Ta'mirlash qurish servis” МЧЖ (50,4 млрд сўм) ва “Yorqin sadaf fasli” МЧЖ (40,8 млрд сўм) жой олган.

Шунингдек, “DM AJ BK NATEK”, “Agro Asia Trade Servis”, “Grand Road Tashkent” ва “Obod-dastur-qurilish” корхоналари ҳам энг йирик қарздорлар қаторига кирган.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари

ТОП-3:

📍Тошкент шаҳри – 492,2 млрд сўм;
📍Тошкент вилояти – 125,9 млрд сўм;
📍Андижон вилояти – 124,6 млрд сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини соддалаштириш бўйича музокаралар бошланган — Фурқат Сиддиқов

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси айни пайтда, шунингдек, Бразилия, Канада ва бошқа давлатлар билан ҳам виза тартибини енгиллаштириш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилди.

“АҚШга визасиз киришга эришиш узоқ вақт талаб этадиган жараён. Лекин бу бўйича музокаралар олиб боряпмиз.

Албатта, қанақа виза режимини жорий этиш, қандай шартлар қўйиш Америка ҳукуматининг ички сиёсатига боғлиқ.

Ҳозирда нафақат АҚШга, балки Бразилия, Канада ва бошқа давлатларга ҳам аҳолимиз визасиз боришини таъминлаш борасида мунтазам музокаралар кетмоқда”, – деди у.


Маълумот учун, январь ойи якунидан Ўзбекистонда АҚШ фуқаролари учун 30 кунгача бўлган визасиз режим жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Испанияда тезюрар поездлар тўқнашуви оқибатида 24 киши ҳалок бўлди

Испанияда икки тезюрар поезд тўқнашуви оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 нафарга етди. Бу ҳақда RTVE телеканали хабар берди.

“Камида 24 киши ҳалок бўлган, яна 73 киши жароҳат олган, улар орасида тўрт нафар вояга етмаган бор”, — дейилади хабарда.


RTVE телеканалининг маълум қилишича, ҳалокат 18 январь куни маҳаллий вақт билан соат 19:40 да (Тошкент вақти билан 23:40) Испаниянинг Кордова провинциясидаги Адамус аҳоли пункти яқинида содир бўлган.

“Малага — Мадрид” йўналиши бўйлаб ҳаракатланган ва 317 нафар йўловчини ташиётган поезд рельсдан чиқиб кетиб, қўшни йўлга ўтиб кетган.

У ерда эса “Мадрид — Уэльва” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бошқа поезд бўлган.
Ҳодиса жойида ҳозирда ҳам фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Андижонда ноқонуний “майнинг ферма” очганлар қўлга олинди

Андижон вилоятида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил этиб 438,7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум қилинишича, фуқаро Ф.С. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тижорат мақсадида Андижон шаҳри “Пистамозор” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин равишда 5 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 438,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ўзбекистон лимон экспортини 25 фоизга оширди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 5,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 минг тонна лимон экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 764 тоннага ёки 25 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп лимон етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон – 1 827 тонна;

Россия – 1 740 тонна;

Қирғиз Р. – 236,5 тонна;

Беларусь – 4,7 тонна;

БАА – 3,8 тонна;

Бошқа давлатлар – 3,9 тонна.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зоминда “Tracker” сойликка тушиб кетди

Жиззах вилояти Зомин туманида “Tracker” машинаси бошқарувни йўқотиб, сойликка тушиб кетди.

Маълум қилинишича, кеча, 18 январь куни соат 09:30 да Зомин тумани “Усмонлисой” қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли “Tracker” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги сойликка тушиб кетган.

Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқишган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2😢2
Индонезияда бир суткада 6 марта вулқон отилди

Бугун, 19 январь куни Индонезиянинг Шарқий Ява провинциясида Семеру вулқонининг бир неча маротаба отилиши қайд этилди. Бу ҳақда Antara агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий вақт билан тун яримидан эрталаб соат 9:00 гача бўлган оралиқда жами олти марта вулқон отилиши кузатилган.

Кул чиқиши энг юқори бўлган отилиш соат 05:19 да содир бўлган. Кул устуни вулқон чўққисидан тахминан 1000 метр баландликка, денгиз сатҳидан эса 4676 метргача кўтарилган, — деди Семеру вулқони кузатиш пости ходими.


Унинг қўшимча қилишича, Семеру вулқонига хавф даражасининг учинчи босқичи берилган.

Индонезия Миллий вулканология ва геологик офатлар оқибатларини камайтириш маркази (PVMBG) аҳолини вулқон чўққисидан 13 километр радиусда ҳар қандай фаолият олиб бормасликка чақирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Apple iPhone смартфонлари нархини оширишни режалаштирмоқда

Apple корпорацияси бутловчи қисмлар таннархининг ошиб бориши сабабли iPhone смартфонлари нархини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Naver платформасидаги блогида yeux1122 тахаллуси билан танилган таҳлилчи маълум қилди.

Мутахассис City Bank of America ҳамда JP US Investment Report банкларининг ҳисоботларини таҳлил қилиб, оператив хотира ва NAND сақлаш қурилмаси нархи мисли кўрилмаган суръатларда ошиб бораётганига эътибор қаратган.

Унинг тахминига кўра, iPhone ишлаб чиқарувчиси бу жараёндан четда қолмайди ва йил охирига қадар маҳсулотлари нархини оширишга мажбур бўлади.

Натижада iPhone 18 туркуми қурилмалари iPhone 17 моделларига нисбатан қимматроқ бўлиши кутилмоқда.

Инсайдернинг қайд этишича, Apple доим ўзининг асосий маҳсулоти — iPhone нархини барқарор ушлаб туришга ҳаракат қилган.

Аммо хотира бозоридаги инқироз ва сунъий интеллектга бўлган кескин талаб ортидан юзага келган бутловчи қисмлар танқислиги шароитида аввалги нархларни сақлаб қолиш деярли имконсиз.

Шу билан бирга, компания минимал хотира ҳажмига эга базавий моделлар нархини оширмасликка интилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TRACKER жарликка қулаб тушди

Кеча, 18-январ куни соат 09:30 да Зомин тумани “Усмонлисой” қишлоғи ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида ноқулай об-ҳаво шароити сабаб “TRACKER” автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги сойликка тушиб кетди.

Фуқаролардан қиш мавсумида ва ноқулай об-ҳаво шароитида ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш сўралади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ногиронлиги бўлган шахсларга солиқ қонунчилигида қандай имтиёзлар берилган?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Ўқитувчиларни аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб қилиш ноқонуний — Меҳнат инспекцияси

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманидаги 55-мактабда синф раҳбарларига ўқувчилар ота-оналарини census.stat.uz платформаси орқали аҳолини рўйхатга олиш жараёнига жалб этиш бўйича топшириқ берилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан берилган расмий муносабатда мактаб жамоаси аҳолини рўйхатга олиш жараёнидан тўлиқ ўтгани, бироқ ўқитувчиларга ота-оналарни рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳеч қандай мажбурий топшириқ берилмагани маълум қилинди.

Шундан сўнг Давлат меҳнат инспекцияси педагог ходимларни ўз касбий фаолиятига дахлдор бўлмаган ишларга, жумладан аҳолини рўйхатга олиш, ҳудудларни ободонлаштириш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан қатъиян тақиқланганини эслатди.

Бундай қонунбузилишлар учун белгиланган тартибда жавобгарлик мавжудлиги ҳам таъкидланди.

Инспекция, шунингдек, агар бундай ҳолатларни тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлса, уларни munosibmehnat.uz Telegram-боти орқали Давлат меҳнат инспекциясига юборишни сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гаграда уруш ветеранини қутқарган ўзбек “супермени” тақдирланди

Абхазиянинг Гагра тумани маъмурияти ўзбекистонлик Фахриддин Суярoвни кўрсатган қаҳрамонлиги учун тақдирлади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Фахриддин жорий йилнинг 11 январь куни Гагра туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган ёнғинда мустақил ҳарақатлана олмайдиган иккинчи жаҳон уриши ветеранини қутқариб қолган.

Кўрсатган жасорати учун Фахриддин Суярoв Гагра тумани маъмурияти миннатдорлик хати ва пул мукофоти билан тақдирланган.

Ижтимоий тармоқларда эса айниқса грузиялик фойдаланувчилар томонидан ўзбекистонлик эркак томонига ижобий фикрлар ёғдирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18👎1
Доллар курси ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

доллар 88,93 сўмга кўтарилиб, 12 051,71 сўм бўлди;

евро 121,32 сўмга ошиб, 14 008,91 сўм бўлди;

рубль 0,75 сўмга кўтарилиб, 154,69 сўмни ташкил этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
⚡️Ўзбекистон Трампнинг Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилади

Президенти Шавкат Мирзиёев номига АҚШ президенти Доналд Трампдан Яқин Шарқда тинчликни мустаҳкамлаш ва можароларни ҳал этиш бўйича халқаро ташаббусга қўшилиш бўйича расмий таклиф келиб тушди.

Мактубда қайд этилишича, ушбу ташаббус 2025 йил 29 сентябрда эълон қилинган ва жаҳон етакчилари томонидан қўллаб-қувватланган, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 2803-сонли резолюцияси билан маъқулланган Ғазодаги можарони тугатиш бўйича комплекс режага асосланади.

Ташаббуснинг асосий мақсади узоқ муддатли тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни шакллантириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр бўлган давлатларни бирлаштиришга қаратилган янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашини тузишдан иборат.

Ўзбекистон Республикасига Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилиш таклиф этилди.

Мирзиёев америкалик ҳамкасбига жавоб мактубини йўллаб, унда Ўзбекистон Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида қўшилишга тайёрлигини билдирди.

Президент ўз мактубида ушбу ташаббусга Яқин Шарқдаги кўп йиллик низоларни ҳал этиш, кенг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида қаралаётганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥45👍43👎2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки гўдак билан Тошкент кўчаларида пиёда ишлаётган ёлғиз она

У қишин-ёзин тўхтамасдан ишлайди. Унинг катта ўғли атиги 3 ёшда лекин чесотка деб аталувчи касаллик билан курашиб келади. Кичкина фарзанди 8 ойлик, бироқ унинг бошида гематома касаллиги бор.

Онанинг бошида эса оқ пардага ўхшаш доғ бор.

Улар зудлик билан шифокор кўригидан ўтиши ва даволаниши шарт.


Эргашева Юлдузхон

5614 6805 1575 7306

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍4
Дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди

Ушбу қурилма ёрдамида тахминан 24 минг тонна кўмир тежалади, бу эса углерод газ чиқиндиларини қарийб 64 минг тоннага камайтиради.

👉 effect.uz/6763

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ визасини олиш осонлашадими?

Ўзбекистонликлар учун АҚШ визасини соддалаштириш бўйича музокаралар бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Навоийда ЙТҲ: автобус ағдарилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди Салонида 47 нафар йўловчи бўлган автобус «Зарафшон–Навоий» йўналиши бўйича бошқариб бораётган 17 йиллик стажга эга ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, автобус ағдарилган. Ҳодиса оқибатида…
Навоийда яна автобус ағдарилиб кетди

Навоий вилояти Томди туманида сўнги 15 кун ичида икки маротаба автобус ағдарилиб кетди.

Навоий ЙҲХБга кўра, 2026 йилнинг 17 январь куни соат 07:00ларда Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 189-190 километрлари оралиғида “ZHONG TONG BUS” русумли автобус “Навоий-Зарафшон” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб бошқарувни йўқотиши натижасида йўналиши бўйича йўлни қарама-қарши томонига ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса натижасида икки нафар жабрланган фуқаро Зарафшон шаҳар тиббиёт бўлимига етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1👎1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ерда кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин

Сешанба куни Қуёшда юз берган кучли чақнаш оқибатида Ерда G3–G4 даражадаги магнит бўронлари кузатилиши мумкин. Б
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ерда кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин

Сешанба куни Қуёшда юз берган кучли чақнаш оқибатида Ерда G3–G4 даражадаги магнит бўронлари кузатилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жабрланувчи қамоқда: адолат қаерда?

Бир фуқаро ҳушсиз ҳолга келгунча калтакланган ва ҳали тўлиқ соғаймасдан қамоққа олинган. Мазкур воқеа унинг яқинларида саволлар ва норозилик уйғотмоқда.

Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, Яккатут маҳалласида яшовчи Мирзаева Гулнорадан келган мурожаатда, унинг ўғли Дилшод Хидиров ноҳақ қамалгани маълум қилинган.

👉Тўлиқ видео
😢14👎1🤔1