EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон фуқаролари ойлиги ўртача 5000 доллар бўлган давлатларга ишга юборилади

Ўзбекистон 2030 йилгача Нордик давлатлари — Швеция, Дания ва Норвегияга 50 минг нафар фуқарони ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда.

2026 йилда — 5 минг нафар;
2027 йилдан бошлаб — ҳар йили камида 10 минг нафар.

Фуқаролар юқори маошли ва барқарор иш ўринларига йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥17👎3🤔1
Мактаб директорини ноқонуний ишдан бўшатган мансабдорга чора кўрилди

Фарғона вилояти Бувайда  37 мактаб директори Ҳасанбой Нишонов меҳнат қонунчилигига зид равишда ишдан бўшатилгани аниқланди.

Текширув натижасида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи маъмурий жавобгарликка тортилди.

Маълум бўлишича, ўқитувчиларни дам олиш куни навбатчиликка жалб этиш топшириғи вазирлик томонидан берилган. Директор лавозимига қайта тикланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сангинов “Қарши нефть базаси” МЧЖ директорини ишдан олди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Қарши нефть базаси” ўрганиш ишларини олиб борди. Бу ҳақда АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганишлар давомида нефть базанинг бугунги ҳолати қониқарсиз экани аниқланган.

Хусусан, нефть маҳсулотларини реализация қилишда самарали ва шаффоф тизим йўлга қўйилмагани, корхона раҳбарияти томонидан бошқарув ва ички назорат механизмлари етарли даражада таъминланмагани сабабли қатор камчиликларга йўл қўйилган.

Аниқланган камчиликлар натижасида нефть база 2025 йилни молиявий зарар билан якунлаган.

Таҳлилларга кўра, корхонада хўжалик фаолияти тўғри ташкил этилмаган, харажатлар топилган даромадларга мутаносиб равишда оптималлаштирилмаган.

Бу эса, нефть базанинг молиявий ҳолати йил сайин оғирлашиб боришига олиб келган.

Шунингдек, “Қарши нефть базаси”да нефть маҳсулотлари зичлигини (уделный вес) нотўғри қўллаш оқибатида истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилган.

Йўл қўйган тизимли камчиликлар ва бошқарувдаги хатоликлар сабаб Сангинов “Қарши нефть базаси” МЧЖ директори эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥2
Самарқандда тадбиркор 185 миллион сўмга яқин электрни ўғирлагани фош этилди

Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзенергоинспекция Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган.
Тезкор тадбирда Самарқанд туманида “Р. Ф.” МЧЖга қарашли бинонинг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 184,5 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиқинди қутилари қаерларда ва ким томонидан ўрнатилиши керак?

Республика ҳудудларида тозаликни таъминлаш, чиқиндиларни тартибли жойлаштириш ва йиғиш мақсадида махсус чиқинди қутиларини ўрнатиш бўйича аниқ меъёрлар белгиланган.


Ҳар бир ҳудуд турига қараб масофалар ва масъул ташкилотлар белгиланади.
Чиқинди қутилари тўлиш даражасига қараб мунтазам равишда,
лекин суткасига камида бир марта бўшатилиши ва тозаланиши шарт.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2
Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 158 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида савдо хизматлари ҳажми 4,6 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми:

Қорақалпоғистон Республикаси — 5,1 трлн сўм;

Андижон вилояти — 8,9 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 8 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 5 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 8,6 трлн сўм;

Навоий вилояти — 4,4 трлн сўм;

Наманган вилояти — 9 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 11,1 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 7,8 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 2,1 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 14,4 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 12 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 4,4 трлн сўм;

Тошкент шаҳри — 58 трлн сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори-дармон экспортида тўсиқлар: тадбиркор элчилар ёрдамини таклиф қилди

«Rompharm NS» МЧЖ таъсисчиси Насиров Мурод Рашодовичнинг таъкидлашича, ҳар бир давлатда фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилишнинг GDP, GMP, GXP каби алоҳида тизимлари мавжуд. Шу боис, тадбиркорлар хорижий давлатларга дори-дармон экспорт қилишда зарур рухсатномалар ва сертификатларни расмийлаштириш жараёнида қатор қийинчиликларга дуч келмоқда.

Тадбиркорлар хорижий давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан сертификатларга қўйиладиган талаблар ҳақида тўғридан-тўғри ишончли маълумот олиш имкониятига эга эмас.

Насировнинг фикрича, агар элчихоналар ва консулликлар хорижий мамлакатлардаги фармацевтика талаблари ҳамда дори-дармон нархлари бўйича маълумот тақдим этишда амалий ёрдам кўрсатса, бу дори-дармон экспорти ҳажмини оширишга катта туртки бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик инқилоб: Тошкентдаги зарарли корхоналар шаҳар ташқарисига кўчирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон-2030» стратегиясига биноан, экологик хавфли ва энергия сарфи юқори бўлган саноат корхоналари шаҳар ташқарисига кўчирилмоқда.

📍 Масалан, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги «Ўзвторсветмет» АЖ корхонаси Жиззах вилоятидаги саноат зонасига кўчирилади. Эскирган печлар утилизация қилинади, ишлаб чиқариш эса замонавий экологик стандартларга мос ускуналарда давом эттирилади.

💨 Натижада йилига 226,7 тонна зарарли модда ҳаво атмосферасига чиқиши камаяди, бу Тошкент ҳаво сифатининг сезиларли яхшиланишига ёрдам беради.

Мақсад: саноатни модернизация қилиш, экологик зарарларни камайтириш ва яшил иқтисодиётга ўтиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Рус пропагандисти Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши уруш бошлашга чақирди Россиялик таниқли пропагандист Владимир Соловьёв Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашга чақирди. У Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида фикр юритар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳаммаси тугади” — Дугин Ўзбекистон ҳақида кескин гапирди

“Рус дунёси” концепциясининг асосий мафкурачиларидан бири саналган Александр Дугин Ўзбекистон ва собиқ СССР таркибида бўлган бошқа республикаларнинг суверенитетга бўлган ҳуқуқини очиқчасига шубҳа остига олди.

“Ҳаммаси тугади. Суверенитет якунланди. Миллий давлатлар ўтмишда қолди. Бу — ахлат”, — деди Дугин.


Қайд этиш керак, Александр Дугин Россияда бир қатор сиёсий тузилмаларга раҳбарлик қилиб келган, шунингдек, “рус дунёси” мафкурасининг етакчи назариячиларидан бири сифатида танилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рус пропагандисти Владимир Соловьев Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши уруш бошлашга чақирганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13🤔2👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий одоб — инсон қиёфасининг энг муҳим мезонидир

Маданиятсизлик — бу жамиятнинг маънавий инқирози бўлиб, ижтимоий одоб эса маданиятнинг бош мезони ҳисобланади.

Ижтимоий одобнинг илк кўриниши бу — ота-онага бўлган ҳурматда намоён бўлади.


Мазкур ижтимоий ролик сунъий интеллект асосида Маданият вазирлиги томонидан яратилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда кўп қаватли уйнинг зилзилабардошлилиги синовдан ўтказилди: Натижа қандай?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилоятида маҳаллалар ҳаётида замонавийлашув ва янгиланишлар сезиляпти

Навоий вилоятида бир қатор маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари натижасида аҳоли яшаш шароитлари сезиларли даражада яхшиланмоқда.

🔹 Конимех тумани «Зафаробод» маҳалласида 2025 йилда бошланган қурилиш ва янгилаш ишлари натижасида 7020 нафар аҳоли кундалик ҳаётида қулайликлар ҳис қилмоқда. Маҳалла нафақат замонавий кўриниш касб этиб, балки аҳоли учун янгиланган шароитлар яратилмоқда.

🔹 Бугун маҳалладаги 1790 та хонадоннинг ҳеч бири қизил тоифага кирмайди, бу эса амалга оширилган ишлар самарадорлигидан далолат беради. Шунингдек, даромади паст оилаларнинг даромадини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

🔹 Шу тариқа, режали ишлар бирлаштирилган ҳолда маҳалла ҳаётини яхшилаш ва аҳоли учун қулайликлар яратишга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният

Бугун дунёда бир вақтнинг ўзида икки манзара мавжуд. Бир жойда инсонлар бир бурда нон учун навбат кутаётган бўлса, бошқа жойда ўша нон чиқинди қутисига ташланмоқда.

👉 effect.uz/6761

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ухлатилган миллионлар" Сарсон одамлар!

Аслида бу масала битта уй ёки бир шахс атрофидаги баҳс эмас.

Агар ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган шахс айрим мансабдорлар кўмаги билан қонунга асосланган, пули тўланган ва калити берилган уйларни тортиб олаётган бўлса — бу бутун жамият учун хавфли сигналдир. Бу ҳолат мулк дахлсизлигига путур етказади, фуқароларнинг давлат ва қонунга бўлган ишончини синаб қўяди.

Бу можарода ҳам қурилишчи, ҳам оддий фуқаролар жабрланувчи. Асосий муаммо эса — ҳуқуқ устуворлиги эмас, шахсий манфаатлар устун қўйилаётганида.

Масала очиқ қолмаслиги, қонун ҳақиқатан ким томонида экани аниқ кўрсатилиши шарт.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
АҚШ Гренландия ҳудудида жосуслик қилган — Berlingske

2025 йилда АҚШ Гренландиядаги муҳим ҳарбий инфратузилма — жумладан, ҳарбий объектлар, портлар ва авиабазаларга оид маълумотларни йиғишга уринган. Бу ҳақда Berlingske газетаси Дания Мудофаа вазирлиги ҳамда Қуролли кучларига тааллуқли ҳужжатларга таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ томонини Гренландияда жойлашган ҳарбий объектлар, порт инфратузилмаси ва авиабазалар ҳақидаги маълумотлар қизиқтирган.

Вашингтоннинг бундай фаолияти тўғрисида Дания Мудофаа вазирлиги зудлик билан хабардор қилинган.

Мазкур маълумотлар эҳтимолий равишда АҚШ томонидан оролга нисбатан ҳарбий амалиёт ёки босқинни режалаштиришда қўлланилиши мумкин.

Ушбу ҳолат Данияда жиддий хавотир уйғотган. Шунингдек, нашр ихтиёрига келиб тушган ҳужжатлар қироллик хавфсизлиги нуқтаи назаридан кучли цензурадан ўтказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ерда кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин

Сешанба куни Қуёшда юз берган кучли чақнаш оқибатида Ерда G3–G4 даражадаги магнит бўронлари кузатилиши мумкин. Бу ҳақда ИКИ РАН қошидаги Қуёш астрономияси лабораторияси ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бўрон сешанба куни Ерга етиб келади.

Кутилаётган магнит бўронлари даражаси — G3/G4. Қутб ёруғликлари зонасининг қуйи чегараси 50 градус кенгликкача тушиши мумкин”, — дейилади хабарда.


Лаборатория сайтидаги таснифга мувофиқ, G3 — кучли магнит бўрони, G4 эса жуда кучли магнит бўрони ҳисобланади.

Олимлар, шунингдек, Қуёшда содир бўлган Х-синфли чақнашнинг тўлиқроқ видеосини ҳам эълон қилган.

Тавсифга кўра, тасвирдаги горизонтал ўлчам 450 минг километрни ташкил этган бўлиб, бу Ер диаметридан 35 баробар катта.

Аввалроқ, Лаборатория 2026 йилда Қуёшда илк бор энг юқори — Х синфга мансуб чақнаш кузатилганини хабар қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
“Қирол Шер” мультфильми режиссёри оламдан ўтди

“Қирол Шер” (“The Lion King”) мультфильмининг режиссёрларидан бири Рожер Аллерс 76 ёшида вафот этди. Бу ҳақда режиссёр Дэйв Боссерт хабар берди.

“Рожер беқиёс истеъдодли рассом ва режиссёр эди, у Disney анимацияси ренессансининг ҳақиқий устунларидан бири эди”, — деди Боссерт.


Фаолияти давомида Рожер Аллерс Disney студиясининг бир қатор машҳур анимацион лойиҳалари устида ҳам ишлаган.

Улар орасида “Оловуддинг саргузаштлари”, “Императорнинг саргузаштлари” ва “Ов мавсуми” мультфильмлари бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

“Узгидромет” бугун, 19 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида, эрталаб Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, кечқурун Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин.

Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қишки “перевод” учун аризалар қабули давом этмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 578-сон қарори билан тасдиқланган низомга мувофиқ, баҳорги семестр учун ОТМ талабалари ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) бўйича аризаларни қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилган.

Энди ариза топшириш муддати ҳар йили 10 январдан 20 январгача (20 январь куни ҳам) давом этади.

2 та узрли сабабга кўра республикадаги бир ОТМдан иккинчисига ўқишни кўчириш ёки ўқишни тиклаш бўйича аризалар transfer.edu.uz сайти ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали онлайн қабул қилинади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

академик маълумотнома ёки транскрипт нусхаси;
ўқишни кўчириш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Муҳим эслатмалар:

▪️ Баҳорги семестр олдидан бир ОТМдан бошқасига “ўқишни кўчириб тиклаш” бўйича аризалар қабул қилинмайди;

▪️ Ариза топшириш жараёнида киритилаётган маълумотлар ва юкланадиган ҳужжатларни юборишдан олдин диққат билан текшириб чиқиш сўралади. Сабаби ариза юборилгандан сўнг уни таҳрирлаш имкони мавжуд эмас.

Аризалар белгиланган тартибда ОТМлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 21 январдан 10 февралгача кўриб чиқилади ва натижаси юзасидан талабгорларга маълум қилинади.

Ўқишни кўчиришга асос бўлувчи 2 та узрли сабаб мавжуд.

Булар:

▪️ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш истагидагиларга;

▪️ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга (тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
“Open budget”да янгилик. Энди ғолиб бўлмаган лойиҳалар ҳам молиялаштирилади

“Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Қонунчилик палатасида ташаббусли бюджет жараёнларини мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш учун 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссияси ташкил этилади.

2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.

Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.

2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
“Tash Building”, “Ko'prikqurilish” ва“Azia Invest Favorit” — Солиқ қарзлари юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхати очиқланди

2026 йил 1 январь ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори бўлган қурилиш корхоналари 1 243 тага етди, уларнинг жами қарзи 1,3 трлн сўмни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Солиқ қўмитаси.

Қайд этилишича, 1,3 трлн сўмдан, 522,5 млрд сўми, яъни 38,7 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Қурилиш соҳасида солиқ қарзи энг юқори бўлган корхоналар рўйхатида “Tash Building” МЧЖ 107 млрд сўм қарз билан биринчи ўринни эгаллади.

Ундан кейин “Ko'prikqurilish” АЖ (81,9 млрд сўм) ва “Azia Invest Favorit” МЧЖ (73,7 млрд сўм) турибди.

Рўйхатнинг кейинги ўринларида “Avtosanoat-injiniring” МЧЖ (63,4 млрд сўм), “Ta'mirlash qurish servis” МЧЖ (50,4 млрд сўм) ва “Yorqin sadaf fasli” МЧЖ (40,8 млрд сўм) жой олган.

Шунингдек, “DM AJ BK NATEK”, “Agro Asia Trade Servis”, “Grand Road Tashkent” ва “Obod-dastur-qurilish” корхоналари ҳам энг йирик қарздорлар қаторига кирган.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари

ТОП-3:

📍Тошкент шаҳри – 492,2 млрд сўм;
📍Тошкент вилояти – 125,9 млрд сўм;
📍Андижон вилояти – 124,6 млрд сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2