EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Наманганда ҳарбий қисмнинг янги биноси фойдаланишга топширилди

Поп туманида жойлашган ДХХ чегара қўшинларига қарашли мазкур ҳарбий қисм 28 млрд 700 млн сўм маблағ ҳисобига барпо этилиб, илғор техника ва зарур инфратузилма билан жиҳозланди.

Тақдимот маросимда Наманган вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларни ушбу қувончли воқеа билан табриклади.

Тадбир давомида хизмат фаолиятида юксак натижаларга эришган, намунавий хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчилар Чегара қўшинларининг кўкрак нишонлари ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Маросим якунида рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар ҳарбий қисмда яратилган янги шароитлар, хизмат ва яшаш учун мўлжалланган инфратузилма билан яқиндан танишдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди

Сейсмопрогностик марказнинг маълум қилишича, бугун, 17 январь куни соат тахминан 15:17 да Қирғизистон ҳудудида 2,9 баллик зилзила содир бўлди.

Қўшни давлат ҳудудида кузатилган ер силкиниши Фарғона вилояти Сўх туманида ҳам сезилган (2 бал).

Зилзила эпицентри Боткен вилояти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамр Эронга ҳужум қилиш фикридан қайтдими?

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳеч ким уни Эронга зарба беришдан қайтаришга уринмаганини, бу қарорни шахсан ўзи қабул қилганини билдирди.

“Ҳеч ким мени кўндиришга уринмади. Мен ўзимни кўндирдим”, — деди Оқ уй раҳбари.


Шунингдек, Трамп Эрон ҳукуматини назарда тутиб, улар аввалроқ 800 нафардан ортиқ инсонни қатл этишни режалаштирганини, аммо бу режа бекор қилинганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур қарор сабаб Эронга қилинмоқчи бўлган ҳужум режаси вақтинча тўхтатилган.

Лекин шунга қарамай, АҚШ президенти Эронга зарба бермаслик қарори якуний эканини аниқ айтмади.

Шу билан бирга, Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларга АҚШ ёрдами ҳақидаги аввалги баёноти ҳали ҳам кучда экани сўралганда,
Трамп қисқача “Кўрамиз”— дея жавоб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда бир гуруҳ “рекетир”лар қўлга олинди

Андижонда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди ва яна шу гуруҳга аъзо бўлганлар қидирилмоқда.

Андижонда ўзларини орган ходими деб таништирган бир гуруҳ шахслар фуқарони қийноққа солиб, 100 минг долларлик криптоактивини ундиришган.

Бундан ташқари, улар спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб келгани ва кўчада фуқароларга нисбатан доимий равишда зўравонлик кўрсатиб келгани айтилмоқда.

Айни вақтда гуруҳ аъзоларининг бир қисми қўлга олинган, яна икки киши қидирувга берилган.

ИИВ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролардан 102 рақамига ёки яқин атрофдаги ИИБ бўлимларига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Мурожаатчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2🤔1
Сангинов келиб газчилар кўкрагига шамол тегди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов Шўртан газ-кимё мажмуасида ишчи-ходимлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда Сангинов ишчи-ходимлар томонидан кўтарилган барча масалаларга шахсан жавоб бериб, муаммоларни ортиқча чўзмасдан, имкони борича тезкор ижобий ҳал этиш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, мажмуа билан ишчилар истиқомат қиладиган ҳудудни боғловчи тахминан 5 километрлик носоз йўлни таъмирлаш вазифаси қўйилган.

Бундан ташқари, ишчиларга бериладиган махсус иш кийимлари йилда бир марта эмас, балки мавсумий тақдим этилади.

Қўшимчасига шу соҳада узоқ йиллар ишлаган оддий ишчиларнинг шу заводда меҳнат қилаётган фарзандларининг хорижий компаниялар ҳузурида таълим олишини ташкил этиш имкониятларини ўрганиш топшириғи берилди.

Энг муҳими зарарли меҳнат шароитида ишлаётган ходимларга компенсация тўлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади.

Мулоқот якунида Сангинов корхона раҳбарияти олдига ишлаб чиқариш ҳажмларини 15 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔2🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сауна – фарзанд кутиш режангизга тўсиқ бўлиши мумкин!

Кўпчилик куёвлар тўй арафасида дўстлар билан саунага боришни одат қилади. Аммо бу одат келажакдаги энг муҳим режаларингизга таъсир кўрсатиши мумкин.

Эркак организмида уруғдонлар тана ҳароратидан бир-икки даража паст муҳитда соғлом фаолият юритади.

Саунада эса ушбу табиий мувозанат бузилади ва бу фарзанд кўриш режаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ота бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, саломатликка беэътибор бўлманг.

Наманган вилоятида жойлашган Андрология маркази эркаклар саломатлиги бўйича ишончли манзил.

Мутахассис маслаҳати — тўғри қарор гарови.

Батафсил маълумот учун:

☎️ +998 33 450 00 03

Андрология_админ

📍Манзил: Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, 3-кичик ноҳия, Порлоқ МФЙ, Тинчлик кўчаси, 62-уй.

📌Мўлжал: Теннис корти орқасида. 52- мактаб ёнида.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube |

Реклама
“Гренландиядан қўлингни торт” — Данияда Трампга қарши намойиш бўлмоқда

Дания бўйлаб минглаб одамлар “Гренландиядан қўлингни торт” шиори остида намойишга чиқди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Копенгаген шаҳрида намойишчилар шаҳар ҳокимияти ва муниципал кенгаш жойлашган бино олдида тўпланди.

Улар “Гренландия сотилмайди” ва “Kalaallit Nunaat” (оролнинг гренланд тилидаги номи) деган шиорларни илгари суришмоқда.

Шунингдек, қатнашчилар Гренландиянинг автоном ҳудуд сифатидаги қизил-оқ рангли байроқларини ҳам олиб чиққан.

Копенгаген мэри Сиссе Мари Веллинг намойишда сўзга чиқиб, “Копенгагендан юборилаётган хабар очиқ ва равшан: Гренландия — товар эмас”, дея таъкидлади.

Намойиш ташаббускори Поуль Йоханнессен оролнинг тақдирини ўзгалар ҳал қилишига йўл қўймаслик кераклигини айтди:

“Биз Гренландиянинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳурмат қилинишини талаб қиламиз.

Бу фақат Гренландия учун эмас, балки бутун дунё учун курашдир”, деди.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон дунёдаги энг арзон яшаш мамлакатлари қаторига кирди

Ўзбекистон Numbeo платформасининг энг сўнгги рейтингида 155 та мамлакат орасида 138 ўринни эгаллади. Рейтингда пастроқ позиция яшаш нархининг арзонлигини билдиради.

Таққослаш учун Нью-Йоркдаги нархлар даражаси 100 балл деб қабул қилинди. Шу билан, Ўзбекистонда яшаш харажатлари жаҳон миқёсида сезиларли даражада арзон эканлиги кўриняпти.

Бу натижа мамлакатда кундалик турмуш харажатлари ва озиқ-овқат, транспорт ҳамда бошқа хизматлар нархлари бошқа кўплаб давлатларга нисбатан қулай эканлигини кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔8🔥3👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон фуқаролари ойлиги ўртача 5000 доллар бўлган давлатларга ишга юборилади

Ўзбекистон 2030 йилгача Нордик давлатлари — Швеция, Дания ва Норвегияга 50 минг нафар фуқарони ишга жойлаштиришни режалаштирмоқда.

2026 йилда — 5 минг нафар;
2027 йилдан бошлаб — ҳар йили камида 10 минг нафар.

Фуқаролар юқори маошли ва барқарор иш ўринларига йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥17👎3🤔1
Мактаб директорини ноқонуний ишдан бўшатган мансабдорга чора кўрилди

Фарғона вилояти Бувайда  37 мактаб директори Ҳасанбой Нишонов меҳнат қонунчилигига зид равишда ишдан бўшатилгани аниқланди.

Текширув натижасида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи маъмурий жавобгарликка тортилди.

Маълум бўлишича, ўқитувчиларни дам олиш куни навбатчиликка жалб этиш топшириғи вазирлик томонидан берилган. Директор лавозимига қайта тикланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сангинов “Қарши нефть базаси” МЧЖ директорини ишдан олди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Қарши нефть базаси” ўрганиш ишларини олиб борди. Бу ҳақда АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганишлар давомида нефть базанинг бугунги ҳолати қониқарсиз экани аниқланган.

Хусусан, нефть маҳсулотларини реализация қилишда самарали ва шаффоф тизим йўлга қўйилмагани, корхона раҳбарияти томонидан бошқарув ва ички назорат механизмлари етарли даражада таъминланмагани сабабли қатор камчиликларга йўл қўйилган.

Аниқланган камчиликлар натижасида нефть база 2025 йилни молиявий зарар билан якунлаган.

Таҳлилларга кўра, корхонада хўжалик фаолияти тўғри ташкил этилмаган, харажатлар топилган даромадларга мутаносиб равишда оптималлаштирилмаган.

Бу эса, нефть базанинг молиявий ҳолати йил сайин оғирлашиб боришига олиб келган.

Шунингдек, “Қарши нефть базаси”да нефть маҳсулотлари зичлигини (уделный вес) нотўғри қўллаш оқибатида истеъмолчилар манфаатларига зарар етказилган.

Йўл қўйган тизимли камчиликлар ва бошқарувдаги хатоликлар сабаб Сангинов “Қарши нефть базаси” МЧЖ директори эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🔥2
Самарқандда тадбиркор 185 миллион сўмга яқин электрни ўғирлагани фош этилди

Самарқанд вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Ўзенергоинспекция Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назорат тадбири ўтказилган.
Тезкор тадбирда Самарқанд туманида “Р. Ф.” МЧЖга қарашли бинонинг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 184,5 миллион сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиқинди қутилари қаерларда ва ким томонидан ўрнатилиши керак?

Республика ҳудудларида тозаликни таъминлаш, чиқиндиларни тартибли жойлаштириш ва йиғиш мақсадида махсус чиқинди қутиларини ўрнатиш бўйича аниқ меъёрлар белгиланган.


Ҳар бир ҳудуд турига қараб масофалар ва масъул ташкилотлар белгиланади.
Чиқинди қутилари тўлиш даражасига қараб мунтазам равишда,
лекин суткасига камида бир марта бўшатилиши ва тозаланиши шарт.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2
Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 158 трлн сўмдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида савдо хизматлари ҳажми 4,6 трлн сўмни ташкил этган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми:

Қорақалпоғистон Республикаси — 5,1 трлн сўм;

Андижон вилояти — 8,9 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 8 трлн сўм;

Жиззах вилояти — 5 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 8,6 трлн сўм;

Навоий вилояти — 4,4 трлн сўм;

Наманган вилояти — 9 трлн сўм;

Самарқанд вилояти — 11,1 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти — 7,8 трлн сўм;

Сирдарё вилояти — 2,1 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 14,4 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 12 трлн сўм;

Хоразм вилояти — 4,4 трлн сўм;

Тошкент шаҳри — 58 трлн сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори-дармон экспортида тўсиқлар: тадбиркор элчилар ёрдамини таклиф қилди

«Rompharm NS» МЧЖ таъсисчиси Насиров Мурод Рашодовичнинг таъкидлашича, ҳар бир давлатда фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилишнинг GDP, GMP, GXP каби алоҳида тизимлари мавжуд. Шу боис, тадбиркорлар хорижий давлатларга дори-дармон экспорт қилишда зарур рухсатномалар ва сертификатларни расмийлаштириш жараёнида қатор қийинчиликларга дуч келмоқда.

Тадбиркорлар хорижий давлатларнинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан сертификатларга қўйиладиган талаблар ҳақида тўғридан-тўғри ишончли маълумот олиш имкониятига эга эмас.

Насировнинг фикрича, агар элчихоналар ва консулликлар хорижий мамлакатлардаги фармацевтика талаблари ҳамда дори-дармон нархлари бўйича маълумот тақдим этишда амалий ёрдам кўрсатса, бу дори-дармон экспорти ҳажмини оширишга катта туртки бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик инқилоб: Тошкентдаги зарарли корхоналар шаҳар ташқарисига кўчирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон-2030» стратегиясига биноан, экологик хавфли ва энергия сарфи юқори бўлган саноат корхоналари шаҳар ташқарисига кўчирилмоқда.

📍 Масалан, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги «Ўзвторсветмет» АЖ корхонаси Жиззах вилоятидаги саноат зонасига кўчирилади. Эскирган печлар утилизация қилинади, ишлаб чиқариш эса замонавий экологик стандартларга мос ускуналарда давом эттирилади.

💨 Натижада йилига 226,7 тонна зарарли модда ҳаво атмосферасига чиқиши камаяди, бу Тошкент ҳаво сифатининг сезиларли яхшиланишига ёрдам беради.

Мақсад: саноатни модернизация қилиш, экологик зарарларни камайтириш ва яшил иқтисодиётга ўтиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Рус пропагандисти Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши уруш бошлашга чақирди Россиялик таниқли пропагандист Владимир Соловьёв Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашга чақирди. У Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида фикр юритар…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳаммаси тугади” — Дугин Ўзбекистон ҳақида кескин гапирди

“Рус дунёси” концепциясининг асосий мафкурачиларидан бири саналган Александр Дугин Ўзбекистон ва собиқ СССР таркибида бўлган бошқа республикаларнинг суверенитетга бўлган ҳуқуқини очиқчасига шубҳа остига олди.

“Ҳаммаси тугади. Суверенитет якунланди. Миллий давлатлар ўтмишда қолди. Бу — ахлат”, — деди Дугин.


Қайд этиш керак, Александр Дугин Россияда бир қатор сиёсий тузилмаларга раҳбарлик қилиб келган, шунингдек, “рус дунёси” мафкурасининг етакчи назариячиларидан бири сифатида танилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рус пропагандисти Владимир Соловьев Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши уруш бошлашга чақирганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13🤔2👍1😢1