EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди

Маск билан боғлиқ навбатдаги можаро суд залига кўчди — унинг фарзандларидан бирининг онаси Grok нейротармоқ фаолияти юзасидан даъво билан мурожаат қилди.

👉 effect.uz/6759

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти Taftish uz вакиллари билан боғлиқ жиноят иши юзасидан маълумот берди

Маълум қилинишича, жами 27 нафар фуқаро 21 та ҳолат бўйича интернет-нашр ходимлари устидан ИИБга мурожаат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида кучли қор ёғмоқда. Йўлларни қуйуқ туман қоплаган

373 “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шахрихон-Андижон” автомобиль йўлининг 80—161 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.

“Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ ахборот хизматининг маълум қилишича, туман, ҳаво ҳарорати -2 даража, йўлларда кўриш масофаси 300 метрни, шамол 3-9 м/с, намлик 88% ни ташкил этмоқда.

Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учунтуну-кун машина-механизмлар ёрдамида қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордан тозалаш ишларини амалга оширишмоқда.

Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров “ҳашамат солиғи”ни жорий қилишни таклиф қилди

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров дабдали тўйларни камайтириш учун “ҳашамат солиғи”ни жорий қилишни таклиф қилди.

“Дабдабали тўй қилаётганлар ҳар бир киши бошига “ҳашамат солиғи”ни тўлаб, тадбирини ўтказаверсин”, деди депутат.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎6😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонни катта тараққиёт сари юзланганини англаш — биринчи навбатда халқимизнинг қаддини тиклайди” — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистоннинг тараққиёт йўлида эканини англаш халқимизга ишонч ва эртанги кунга умид бағишлашини айтди.

“Умуман, бугун Ўзбекистонни катта тараққиёт сари юзланганини халқимизга етказиш бу нима беради десак, халқимизни биринчи навбатда қадини тиклайди.

Шунингдек, ишонч пайдо қилади, эртанги кунга бахтиёр ҳаёт кечиришига ва эртанги кунига ишониш, умуман инсонни бахти нима ўзи?

Деган саволга инсон бахти — эртанги кунига ишониб уйқуга кетиши, яъни, “ман эртагаям бахтлиман” деган аниқ хотиржамлик билан ухлаб тонгни хурсандчилик билан кутиб олиши мана шуни ўзи катта бахт.

Демак бизнинг жамиятимиз эртанги кунга 100 фоиз ишонаркан бутун жамиятимизни қадди ростланади, тафаккури кенгаяди, бирдан шараф туя бошлайди, халқимизда ғурур шаклланади, ўйлайманки, ҳар қандай муаммони ечими бўла олади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2
Жиззах вилояти ССБ бошлиғига янги ўринбосар тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Маъруфжон Орзуқулов Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг рақамлаштириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги раҳбарга Жиззах вилояти тиббиётини рақамлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, ахборот тизимларининг жойларда тўлиқ ишлашини таъминлаш, тизимга сунъий интеллект технологияларини кенг татбиқ этиш ҳамда ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш каби қатор вазифалари юклатилган.

Тайинловга қадар Орзуқулов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг Инвестициялар ва инновацияларни жалб қилиш бошқармаси Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Орзуқулов 2021 йилда Латвия Ресупубликаси Транспорт ва телекоммуникация институтининг бакалавриат, 2023 йилда магистратура босқичларини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида қатор нуфузли хорижий компанияларда менежер сифатида ишлаган. Польша, Испания ва Швейциядаги олий ўқув юртларида ўз йўналиши бўйича малака оширган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
⚡️Энергитика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилади

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан энергитика тизими кучайтирилган иш режимига ўтказилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирликка кўра, электр, иссиқлик ва газ тармоқларида қўшимча техник кўриклар ўтказилиб, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш қувватлари мавжуд шароитга мослаштирилган ва хизматлар 24/7 режимида иш олиб бормоқда.

Қайд этилишича, совуқ кунларда энергияга бўлган талаб ортгани туфайли айрим ҳудудларда вақтинчалик техник чекловлар бўлади.

“Истеъмолчилардан электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, иситиш ускуналаридан тежамкорлик билан фойдаланиш тавсия қилинади. Уй-жойларда иссиқликни сақлаш орқали ҳам энергия тежалади, ҳам хона илиқ бўлади.

Иситиш ускуналарини қаровсиз қолдирмаслик, улардан фойдаланиш вақтида хонада шамоллатишни таъминлаш зарур”, - дейилади вазирлик хабарида.

Электр ва газ таъминоти билан боғлиқ савол, мурожаат ва таклифларингиз бўлса, қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилишингиз мумкин:

📞Электр таъминоти бўйича: 1154
📞Газ таъминоти бўйича: 1104 ва 104.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Андижонда бир гуруҳ “рекетир”лар қўлга олинди

Андижонда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди ва яна шу гуруҳга аъзо бўлганлар қидирилмоқда.

Андижонда ўзларини орган ходими деб таништирган бир гуруҳ шахслар фуқарони қийноққа солиб, 100 минг долларлик криптоактивини ундиришган.

Бундан ташқари, улар спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиб келгани ва кўчада фуқароларга нисбатан доимий равишда зўравонлик кўрсатиб келгани айтилмоқда.

Айни вақтда гуруҳ аъзоларининг бир қисми қўлга олинган, яна икки киши қидирувга берилган.

ИИВ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролардан 102 рақамига ёки яқин атрофдаги ИИБ бўлимларига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Мурожаатчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсoний жасoрат ва чексиз муҳаббат — “Эркак” фильмининг премьераси бўлиб ўтди

13 январь куни режиссёр Оловуддин Нурмухаммедовичнинг янги бадиий фильми — “Эркак” фильмининг тантанали премьераси бўлиб ўтди.

Ушбу фильм Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги, Миллий кино санъат саройи, “Olovnur Media” Республика бахшичилик санъати маркази ҳамкорлигида суратга олинган.

“Эркак” — ҳаёт, масъулият ва қадриятлар ҳақидаги чуқур мазмунли фильм сифатида томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

«Эркак» фильми инсoнийлик, меҳр, садoқат ва бурч каби юксак қадриятларни ўзида мужассам этган чуқур маънавий асар экани билан диққатга сазовор.

Бадиий фильмда oғир xасталик гирдoбига тушган турмуш ўртoғини ҳаётининг сўнгги дамигача тарк этмай, унга суянч бўлиб яшаган инсoннинг матoнати ва фидoйилиги таъсирли тарзда ёритилади. Бундай таъсирчан ва ҳаётий воқелик томошабинларни бефарқ қолдирмайди.

Фильм тoмoшабинларни муҳаббатнинг чинакам маънoси, сабр ва вафoнинг ҳақиқий баҳoси ҳақида чуқур мушoҳадага чoрлайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Россия Cоловьевга қонуний чора кўриши керак” — Алишер Қодиров

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥2😢1
Халқаро қидирувда бўлган фирибгар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун халқаро қидирувда бўлган шахс Хорватиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Маълум қилинишича, экстрадиция Интерпол Загреб Миллий марказий бюроси билан яқин ҳамкорлик ва фаол ўзаро ҳамжиҳатлик, шунингдек Ўзбекистоннинг Венгриядаги консуллиги томонидан кўрсатилган ҳар томонлама кўмак туфайли амалга оширилган.


“Ўтказилган тадбир халқаро полиция ҳамкорлигининг самарадорлигини ва томонларнинг содир этилган жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилига содиқлигини тасдиқлайди”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди

16 январь куни соат 21:30 дан бошлаб қор ёғиши ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида йўл қопламаси музлаган.

Шу сабабли М-39 автомобил йўлининг «Ургут–Китоб» йўналишида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
⚡️Қодировнинг ўғли ЙТҲга учради. Унинг аҳволи оғир, Чимаев эса ўлмаган

Ижтимоий тармоқларда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғли Адам Қодировга тегишли кортеж Грозний шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мухолифатга мансуб NIYSO телеграм-канали ҳамда “Кавказ.Реалии” нашри манбаларга таяниб хабар қилишича, ҳодисадан сўнг Адам Қодиров оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, у билан бирга машинада UFC жангчиси Ҳамзат Чимаев бўлгани ва у оғир аҳволда шифохонада вафот этгани айтилганди. Бироқ Чимаевга яқин бир нечта манба бу хабар фейк эканлигини бот-бот такрорламоқда.

Қайд этилишича, шифокорлар Адам Қодировнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун реанимацион чора-тадбирларни амалга оширган ва айни вақтда уни Москва шаҳрига кўчиришга тайёргарлик кўрмоқда.

Хабарларда айтилишича, Қодиров кортежи юқори тезликда ҳаракатланган, йўл-транспорт ҳодисасида бир нечта автомобил иштирок этган ва эҳтимол, бир неча киши тан жароҳати олган.

Шунингдек, воқеадан кейин Грозний шаҳрида айрим йўллар вақтинча ёпилгани, жумладан, шифохона томон ҳаракатланувчи йўналишлар чеклангани маълум қилинмоқда.

18 ёшли Адам Қодиров Чеченистонда энг кўп муҳокама қилинаётган шахслардан бири ҳисобланади.

Айрим манбаларга кўра, у Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби ҳамда республика Ички ишлар вазирлиги куратори сифатида тилга олинади.

Айни пайтга қадар расмий идоралар томонидан ҳодиса тафсилотлари бўйича тўлиқ ва очиқ баёнот берилгани ҳақида тасдиқланган маълумот мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адолатсиз ажрим қабул қилган судьялар қамоқда қолди…

Бош прокуратура Тошкент шаҳар суди раиси собиқ ўринбосари Муроджон Мирзажоновга нисбатан ЖКининг 231-моддаси 2-қисми, 236-моддаси 2-қисми билан ҳамда жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг собиқ судьялари Одилбек Илҳомжонов, Мирзиёд Абидов ва Мухтарама Турғуноваларга нисбатан ЖКнинг 231-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Улар ишга айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ ушбу собиқ судьларга нисбатан қамоқ олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида биринчи инстанция судининг ажрими чиқарилган бўлиб, улар мазкур ажрим устидан апелляция шикояти келтирган. Ушбу шикоятлар Тошкент вилоят судида кўриб чиқилиб, уларни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилган. Биринчи инстанция ва апелляция судлари мажлислари ёпиқ тарзда кўрилган.

Чунки Жиноят-процессуал кодексининг 243-моддаси (қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тартиби) талабларига мувофиқ қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔3😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида “Nexia 2” ҳандаққа тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари “Қамчиқ” довонида хандаққа тушиб кетган “Nexia 2” автомобилини олиб чиқди. Бу ҳавда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча, 16 январь куни соат 22:02 да А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган “Nexia 2” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган.

ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқишди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
⚡️Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда

Ушбу баёнот 2026 йил ёзида АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати даврида янграши кутилмоқда.

👉 effect.uz/6760

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2😢2