EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Амударёда стратегик автомагистрал янгиланди

Халқаро аҳамиятга эга А380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” автомобиль йўлининг Амударё туманидан ўтган қисми тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Президент қарори асосида йўлнинг 718–723 километрлари оралиғи тўлиқ таъмирланди.

Бу орқали мазкур йўл участкасининг техник ҳолати яхшиланиб, ҳаракат хавфсизлиги ҳамда транспорт оқимининг барқарорлиги таъминланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
«Йўқот, буларни» – Effect.uz журналистлари сайёр судда «зўравонлар» босимига учради

Бўстонлиқ туманида ўтказилган сайёр суд жараёни чоғида EFFECT.UZ журналистларига қонуний касбий фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилинди.

Ўзини “Fanat” санаторийси директор ўринбосари деб таништирган шахс:

— тасвирга олишга қаршилик қилди;
— таҳдид тусидаги ҳаракатлар содир этди;
— ОАВ фаолиятига ноқонуний аралашди.

❗️Бу ҳолат — “Журналистнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш” аломатларини ўз ичига олади.

📌 Қонунга кўра, журналист:
— очиқ жараёнларда ахборот тўплаш;
— видео ва фото қайд этиш;
— жамоатчиликка маълумот етказиш ҳуқуқига эга.

❗️Очиқ судда ОАВга тўсқинлик қилиш — бу фақат журналистга эмас,
жамоатчиликнинг ахборот олиш ҳуқуқига қилинган босимдир.

EFFECT.UZ ҳолат юзасидан ҳуқуқий чоралар кўрилиши йўлида бошқа тафсилотларни эълон қилади.

https://youtu.be/D1NbO0prBFs
😢6👎3🤔2👍1
Божхона институтига кимлар ва қачон ҳужжат топшириши мумкин?

Божхона институтига ўқишга кириш учун аризалар 2026 йилнинг 1 январидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Номзодлар доимий яшаш, ўқиш, муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳудудда жойлашган божхона бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.

Божхона институти – олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

Танлов асосида қуйидаги номзодлар қабул қилинади:


— Умумий ўрта, ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълимига эга бўлган

— Ҳарбий хизматни ўтамаган 17–23 ёшдаги фуқаролар (шу жумладан, қабул қилинган йили 17 ёшга тўладиган ҳамда 23 ёшда бўлганлар)

— 18–25 ёшдаги, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган

— ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар (шу жумладан, қабул қилинган йили 18 ёшга тўладиган ҳамда 25 ёшда бўлганлар)

Батафсил: https://lex.uz/docs/-4313560

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Пойтахтда 3,5 тонна нон ва озиқ-овқат маҳсулотлари чиқиндига чиқарилмоқда

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида кунига 3-3,5 минг тонна чиқинди тўпланади.

Шундан 0,1 фоизи нон ва озиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келади.

2025 йилда шаҳарда жами 1,1 миллион тонна чиқинди йиғилган. Чиқиндиларни олиб кетиш хизматидан фойдаланувчилар сони 755 минг кишини ташкил этади. Кўрсатилган хизматлар учун қарздорлик 19,9 миллиард сўмга етган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢11🤔1
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчи ҳибсга олинди

Қизни таниганлар унинг руҳий соғлигида муайян муаммолар мавжудлигини таъкидламоқда.

👉 effect.uz/6756

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Колония шифокори ва унинг ҳамтовоқлари пора билан қўлга тушди

Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада даволанаётган маҳкумдан 7 500 АҚШ доллар талаб қилган шифокорлар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, маҳкум Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармасига ариза билан мурожаат қилган.

Унда колония тиббиёт бўлимида шифокор лавозимида ишловчи ходим ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Жиноят кодексининг 96-моддасида назарда тутилган мажбурий даволаш чорасини 95-модда асосида бекор қилиб бериш эвазига 7 500 доллар талаб қилган.

Шунингдек, колония шифокори Тошкент вилоятининг кўп тармоқли поликлиникасида жарроҳ бўлиб ишловчи таниши орқали ушбу пулларнинг 1500 долларини маҳкумнинг укасидан олганлигини айтиб, пулнинг қолган қисмини талаб қилаётган икки нафар шифокорга қонуний чора кўришни сўраган.

Маҳкумнинг аризасига кўра, тезкор тадбир ўтказилиб, келишилган пул маблағларини олаётган вақтида ушбу шахслар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги яна бир даволаш муассасасида робот технологияси йўлга қўйилди

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази биринчилардан бўлиб робот-ассистентли хирургик тизим йўлга қўйилди.

Шу тариқа мазкур марказ бундай замонавий технологияни амалиётга жорий этган навбатдаги давлат даволаш муассасасига айланди.

Бугун ушбу муҳим воқеага бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Бобоев иштирок этди.

Шунингдек, тақдимотда барча вилоят кўп тармоқли шифохоналари хирургия бўлимлари ходимлари видеоконференц-алоқа орқали қатнашди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?

Марказий банк “Янги банк” акциядорлик жамиятининг банк лицензиясини бекор қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Taftish.uz ходимлари товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб, қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, 16 январь куни Жиноят кодексининг 165-модда (товламачилик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, Taftish.uz оммавий ахборот воситаси ходимлари – 1988 йилда туғилган Ғ.А, 1992 йилда туғилган А.Й, 2000 йилда туғилган С.Ҳ, 2006 йилда туғилган М.Э ҳамда 1998 йилда туғилган Д.Н процессуал тартибда ушланган.

Хозирда уларнинг Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (туҳмат) ҳамда 244/6-моддаси (Ёлғон ахборот тарқатиш) да кўрсатилган жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Ушбу, ОАВ ёпилганлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб, ушбу нашр кундалик фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎5🤔3😢2
Энг кўп китоб ўқиган ходимга пул мукофоти берилади

Фармонга кўра, барча вазирлик ва идораларда 2026 йил 1 мартга қадар тегишли соҳа бўйича тавсия этиладиган касбий фаолиятга оид адабиётлар рўйхати шакллантирилади.

Ҳар йили камида 3 тадан касбий фаолиятга оид хорижий адабиётларни маҳаллий нашриётлар орқали ўзбек тилига таржима қилиб, малакали мутахассислар иштирокида уларни изоҳлар, луғат
ва мисоллар билан бойитиш амалиёти жорий этилади;

2026 йил 1 апрелга қадар ўзида ва тизимидаги ташкилотларда “Китоб бурчаги” ташкил этилади ва ходимлар учун ҳар ойда “Китоб ўқиш соати” йўлга қўйилади;

китобхонлик бўйича ички рейтинг тизими жорий этилади;

танлов асосида энг кўп китоб ўқиган ходимга 1 ойлик иш ҳақи миқдорида пул мукофоти берилади.

Шунингдек, энг кўп китоб ўқиган топ-100 таликка кирадиган ўқувчи ва талабаларнинг ҳар бирига БҲМнинг 25 баравари миқдорида пул мукофоти берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥15👎1
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди

АҚШ пойтахтида бўлиб ўтган учрашув Венесуэла сиёсати атрофида янги баҳсларга сабаб бўлди. Мария Мачадо Дональд Трамп билан мулоқот чоғида рамзий қадамга қўл урганини маълум қилди.

👉 effect.uz/6757

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎2👍1
9 миллирддан зиёд қарздорлик. Чиқиндидан қарздор абонентларга огоҳлантириш юборилди

Бугун, 15 январь ҳолатида республика бўйича чиқинди хизматидан юзага келган 9,3 млрд сўм дебитор қарздорлик учун жами 118 646 та абонентга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан “СМС” хабарнома орқали огоҳлантириш юборилганини маълум қилди.

Ушбу огоҳлантиришдан сўнг 5 кун муддатда қарздорлигини бартараф этмаган абонентларнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинча чеклов ўрнатилади.

Маълумот ўрнида, ушбу тартиб 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун амал қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1😢1
Қуёшда ғайриоддий шаклга эга короналлик тешик пайдо бўлди

Россия Илмий-танқид институти (ИКИ РАН) Қуёш астрономияси Қуёшда нодир шаклга эга катта короналлик тешик пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Қуёшда баландлиги тахминан бир миллион километр бўлган катта короналлик тешик пайдо бўлган. Бу сафар унинг шакли ғайриоддий ва тескари “1” рақамига ўхшайди.

2025 йилда Қуёшда юзага келган коронналик тешик Ер сайёрасида магнит бўронлари сони ошиб кетишига сабаб бўлган. Олимларнинг тахмин қилишича, бу йил ҳам бўронлар сони ўтган йилгига қараганда кўпроқ бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин

АҚШнинг собиқ президентининг ўғли бир неча ой давомида ўз зиммасига қўйилган мажбуриятларни қасддан бажармай келганлиги айтилмоқда.

👉 effect.uz/6758

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔1
“Афросиёб” чипталари нархи ошади

1 февралдан юқори тезликдаги “Афросиёб” электропоездлари чипта нархлари 15 фоизга оширилади.

Янгиланган чипта нархлари қуйидагича белгиланди:

Тошкент — Бухоро:

VIP — 1 138 000 сўм;
Бизнес — 760 000 сўм;
Эконом — 509 000 сўм.

Тошкент — Қарши:

VIP — 976 000 сўм;
Бизнес — 642 000 сўм;
Эконом — 429 000 сўм.

Тошкент — Самарқанд:

VIP — 709 000 сўм;
Бизнес — 455 000 сўм;
Эконом — 311 000 сўм.

Шунингдек, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” йўловчи поездлари чипта нархлари ҳам 15 фоизга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13😢1
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди

Маск билан боғлиқ навбатдаги можаро суд залига кўчди — унинг фарзандларидан бирининг онаси Grok нейротармоқ фаолияти юзасидан даъво билан мурожаат қилди.

👉 effect.uz/6759

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти Taftish uz вакиллари билан боғлиқ жиноят иши юзасидан маълумот берди

Маълум қилинишича, жами 27 нафар фуқаро 21 та ҳолат бўйича интернет-нашр ходимлари устидан ИИБга мурожаат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида кучли қор ёғмоқда. Йўлларни қуйуқ туман қоплаган

373 “Тошкент-Оҳангарон-Ангрен-Қўқон-Шахрихон-Андижон” автомобиль йўлининг 80—161 км.лар оралиғида қор ёғмоқда.

“Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ ахборот хизматининг маълум қилишича, туман, ҳаво ҳарорати -2 даража, йўлларда кўриш масофаси 300 метрни, шамол 3-9 м/с, намлик 88% ни ташкил этмоқда.

Қор ёғиб турган пайтда довонда автотранспорт воситаларининг тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида “Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ томонидан йўл қопламасида сирпанчиқ бўлмаслиги учунтуну-кун машина-механизмлар ёрдамида қум-туз аралашмаси сепиш ва йўлларни қордан тозалаш ишларини амалга оширишмоқда.

Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров “ҳашамат солиғи”ни жорий қилишни таклиф қилди

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров дабдали тўйларни камайтириш учун “ҳашамат солиғи”ни жорий қилишни таклиф қилди.

“Дабдабали тўй қилаётганлар ҳар бир киши бошига “ҳашамат солиғи”ни тўлаб, тадбирини ўтказаверсин”, деди депутат.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎6😢2