EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электрон рецепт қачондан амал қилади?

Ижтимоий тармоқларда 15 январдан бошлаб дорихоналарда антибиотиклар фақат электрон рецепт орқали берилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

2025 йил 15 декабр куни Соғлиқни сақлаш вазири томонидан “Электрон рецепт” тизимини жорий этиш бўйича тегишли буйруқ қабул қилинган.

Унга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш босқичма-босқич жорий этилган.

Дастлабки босқичда антибиотиклар, тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал ҳамда гормонал дори воситалари электрон рецепт асосида тайинланиб, дорихоналарда шу тартибда бериб келинмоқда.

Ушбу буйруқ Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 15 декабрда рўйхатдан ўтказилган ва 2025 йил 16 декабрдан бошлаб амалда.

Шу боис, антибиотикларни электрон рецепт орқали бериш тартиби 2026 йил 15 январдан эмас, балки аввалдан жорий этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимларга эко-стикер олиш шарт эмас?

Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида "Экологик транспорт" тизими жорий этилмоқда.

Энди транспорт воситалари зарарли моддалар даражасига қараб 3 хил рангдаги (яшил, сариқ ва қизил) стикерлар билан белгиланади.

Эко-стикер мутлақо бепул берилади ва муддатcиз амал қилади.

Кимларга стикер шарт эмас?

- Электромобиллар ва электромотоцикллар.
- Жамоат транспорти (такси ва йўналишли таксидан ташқари).
- Махсус хизмат ва қишлоқ хўжалиги техникалари.
- Ногиронлиги бўлган шахслар транспорти.

Қандай олинади?

Янги ёки қайта рўйхатдан ўтишда: Рўйхатга олиш жараёнида автоматик берилади.

Фойдаланишдаги машиналар:

Ихтиёрий мурожаат асосида расмийлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
⚡️ТЕЗКОР. АҚШ 24 соат ичида Эронга ҳужум қилиши мумкин — Reuters

АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти бошланиши эҳтимоли юқори ва у яқин 24 соат ичида амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги европалик расмий манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳудидида ҳарбий амалиёт ўтказиш ҳақида қарор қабул қилган. Бироқ амалиётнинг аниқ муддатлари ва кўлами ҳозирча номаълум.

Куни кеча Оқ уй раҳбари CBS телекомпаниясига берган интервьюсида АҚШ Эрон устидан ғалаба қозониш ниятида эканини билдирган.

«Якуний мақсад — ғалаба қозониш. Мен ғалаба қилишни яхши кўраман», — деган Трамп.

Ундан бу сўзлар билан айнан нимани назарда тутаётгани сўралганида, Трамп Венесуэладаги воқеаларни, шунингдек, ИШИД террористик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Боғдодийнинг йўқ қилинганини мисол келтирган.

Шунингдек, у Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг B-2 бомбардимончи самолётлари орқали Эроннинг ядровий таҳдидини қисқа вақт ичида йўқ қилганини таъкидлаган.

Биз Эронда ҳозир юз бераётган воқеаларнинг давом этишини истамаймиз. Агар улар норозилик намойишларини ўтказмоқчи бўлса, бу — бир масала.

Аммо минглаб одамлар ўлдирилаётган бўлса, энди эса дорга осишлар ҳақида гап кетмоқда экан, бу қандай якун топишини кўрамиз. Бу улар учун яхшилик билан якунланмайди, — дея хулоса қилган Дональд Трамп.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤷‍♂2👍2👎1
Ерга катта ҳажмдаги астероид яқинлашаётгани ростми?

Интернет тармоғида яқин вақт ичида Ерга 10 метрлик CE2XZW2 астероиди қулаши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси (РФА) Қуёш астрономияси лабораторияси (ИКИ РАН) маълум қилди.

Лабораториянинг Telegram-каналида айтилишича, мазкур ахборот текширилмасдан, илмий асосга эга бўлмаган айрим интернет манбалари томонидан тарқатилган.


Интернет тармоғида яқин орада Ер сайёрасига 10 метрли CE2XZW2 астероиди қулаши ҳақида тарқалаётган маълумотлар норасмий интернет-каналлар томонидан тарқатилиб, бу хабар ҳақиқатга мос келмайди, — дейилади хабарда.


Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда яқинда кашф этилган CE2XZW2 астероиди катта эҳтимол билан Ер билан тўқнашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
Водийдан ташқари ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун, 15 январь куни Водийдан ташқари ҳудудларда ёмғир (тоғларда қор) ёғиши кутилмоқда.

Шимолда ёмғир—қор ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати жойларда +15 даражагача кўтарилади. Айрим худудларда кучли шамол эсиши тахмин қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Трамп Венесуэланинг вақтинча президенти билан телефон орқали суҳбатлашди

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди.

Оқ уй раҳбарининг ёзишича, суҳбат чоғида нефть ва минераллар масаласи ҳамда бошқа қатор мавзулар муҳокама қилинган.

“Нефть, минераллар, савдо ва, албатта, миллий хавфсизликни ўз ичига олган кўплаб мавзуларни муҳокама қилдик”, — деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.


Қайд этиш керак, АҚШ махсус кучлари Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олгандан кейин, мамлакат ҳудудидаги нефтни қайта ишлаб, сотишни бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
⚡️ Онлайн рўйхатдан ўтиш босқичи бошланди

2026 йил 15 январь куни соат 00:00 дан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг биринчи босқичи расман бошланди.

Мазкур босқич доирасида 17 кун давомида фуқаролар census.stat.uz расмий веб-сайти орқали OneID тизими ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Онлайн рўйхатдан ўтиш тартиби бўйича видеоқўлланма қуйидаги ҳавола орқали тақдим этилган:

👉 Ҳавола

Шунингдек, онлайн рўйхатдан ўтган фуқаролар орасида тасодифий тарзда танланиб, қимматбаҳо совғалар ўйнаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Молиявий “соғлом” корхоналар кредит муддати 7 йилгача узайтириб берилади

“Маҳаллий енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, тўқимачилик корхоналарини иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш ва улар фаолиятига манзилли кўмаклашиш бўйича корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастури амалга оширилади.

Бунда қуйидагиларга рухсат берилади:

🔹 корхоналарга тижорат банклари томонидан 2 млн АҚШ долларигача улар томонидан харид қилинган ва тўловлари тўлиқ амалга оширилган ёки ўзи етиштирган хомашёни гаровга олган ҳолда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ресурслари ҳисобидан кредитлар ажратишга;

🔹 соғломлаштириш имконияти мавжуд деб топилган корхоналарнинг аввал олган тижорат кредитлари муддатини 7 йилгача узайтириб беришга;

🔹 пахта хомашёси хариди учун жалб қилинган кредитлар бўйича 2026–2027 йилларда тўлов графикларида январь-февраль ойлари учун белгиланган тўловларни кредит шартномасига асосан охирги 6 ойга тенг тақсимланган ҳолда тўлашга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
АҚШ Ўзбекистон фуқароларига ҳам виза беришни тўхтатди

75 та давлат, хусусан Ўзбекистон фуқаролари учун 21 январдан кучга кирадиган “виза танаффуси” – ишлаш ва яшаш учун бериладиган визаларга амал қилади.

Бу мамлакатлардан бўлган аризачилар АҚШ учун молиявий юк бўлиш хавфи юқори, – демоқда Давлат департаменти.

Бу тақиқ – АҚШга саёҳат визаларига, жумладан 2026 йилги Жаҳон чемпионатига бормоқчи бўлганларга тааллуқли эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?

Марказий банк “Янги банк” акциядорлик жамиятига берилган банк лицензиясини бекор қилди. Қарор банк фаолиятида аниқланган қонунбузарликлар ва белгиланган талаблар бажарилмагани билан изоҳланди.

👉 effect.uz/6754

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи

Ҳозирча Венесуэлада энергетик активларни қўриқлаш билан айнан қайси ташкилот шуғулланиши аниқ эмас.

👉 effect.uz/6755

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -11 даражагача пасайиши кутилмоқда

16 январдан мамлакат ҳудудига Каспий томондан нам ҳаво оқими кириб келади.

Ёғингарчилик деярли бутун республика бўйлаб кузатилади, айрим жойларда кучли қор ёғиши ва бўронлар бўлиши мумкин.

Яқин кунларда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, -11 даражагача тушиши кутилмоқда. Ҳолбуки, шу кунларда пойтахтда деярли ёзги об-ҳаво кузатилган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Лочин”лар яна самога қайтди. ДХХ махсус бригадаси қайта ташкил этилди

Ўзбекистонда халқаро аэропортлар хавфсизлигини кучайтириш мақсадида ДХХнинг махсус тузилмалари қаторидаги “Лочин” бригадаси қайта ташкил этилди.

“Лочин” бригадаси аввал Ўзбекистоннинг муҳим объектларини, жумладан транспорт ва аэропорт инфратузилмасини қўриқлаш бўйича махсус вазифаларни бажарган.

Аммо бир муддат олдин республикада махсус хизматларни тубдан қайта ташкил этиш жараёнида бир қатор элита ҳарбий бўлинмалар қаторида унинг фаолияти тўхтатилган.

Янги қайта ташкил этилган бригада ДХХ томонидан халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш, эҳтимолий таҳдидларга жавоб бериш ва транспорт инфратузилмасини ҳимоя қилиш бўйича махсус хизмат вазифаларини бажаради.

Хизматчилар замонавий қуроллар, мониторинг тизимлари ҳамда тез ҳаракат қилиш қобилиятига эга воситалар билан жиҳозланган.

Расмий манбалар қайд этишича, бригада фаолиятини қайта тиклаш орқали халқаро рейслар қатновини таъминловчи объектлар хавфсизлигини янада кучайтириш, террорчилик ва бошқа таҳдидларни олдиндан аниқлаш бўйича имкониятлар кенгайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔2👎1
Ўзбекистоннинг 6 та ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2026 йил 16-19 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чатқол тизмаси тоғлари);

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, - дейилади “Узгидромет” хабарида.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда байрактар дронларидан янги махсус бўлинма тузилди

Давлат хавфсизлик хизмати раиси Баҳодир Қурбонов Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон чегараларида “байрактар” учувчисиз учиш аппаратлари билан бутланган янги махсус бўлинманинг жанговар навбатчилиги йўлга қўйилганини маълум қилди.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида жанговар тайёргарлик тадбирларининг интенсивлиги ва сифат кўрсаткичлари оширилгани қайд этилган.

Маълумот учун, байрактар — Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз дрон бўлиб, асосан разведка, кузатув ва аниқ зарба бериш вазифаларини бажаради.

Узоқ масофадан парвоз қилиши, хавфли ҳудудларни хавфсиз тарзда назорат қилиш имкони ва юқори аниқликда ишлаши билан кўп давлатлар томонидан тан олинган.

Қўшимча оптик камералар ва замонавий бошқарув тизими орқали у ҳарбий операцияларда муҳим устунлик беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
АҚШ Ўзбекистон фуқароларига ҳам виза беришни тўхтатди 75 та давлат, хусусан Ўзбекистон фуқаролари учун 21 январдан кучга кирадиган “виза танаффуси” – ишлаш ва яшаш учун бериладиган визаларга амал қилади. Бу мамлакатлардан бўлган аризачилар АҚШ учун молиявий…
Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визаларига чеклов йўқ — ТИВ

Ижтимоий тармоқларда АҚШ 75 та давлат фуқаролари учун визаларни кўриб чиқишни тўхтатгани, улар орасида Ўзбекистон ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Бироқ Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари учун АҚШ визалари одатдаги тартибда кўриб чиқилмоқда ва ҳеч қандай чеклов жорий этилмагани тўғрисида хабар берди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.

Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари шифохона раҳбарини довдиратиб қўйди

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Бакитбек Қодиралиев текширув билан тиббиёт муассасаларидан бирини бориб кўрди ва у ерда қимматбаҳо тиббий ускуналарнинг бир қисми умуман ишлатилмаётганини аниқлади.

Текширув давомида маълум бўлишича, сўнгги пайтларда ушбу шифохонада атиги бешта жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бу ҳолат вазир ўринбосарида жиддий саволлар уйғотди.

“Бу ускуналар беморлар учун олинган. Улар омборда ёки хоналарда чанғ босиб ётиши керак эмас. Агар аппарат ишламаса, нега бу ҳақда ўз вақтида хабар берилмаган?

Бу ерда гап техник муаммода эмас, балки муносабатда. Агар масъуллар ўз вазифасига виждонан ёндашганда, бундай ҳолат юзага келмас эди”, — дея қўшимча қилди у.


Вазир ўринбосари барча тиббий ускуналарни зудлик билан диагностикадан ўтказиш, ишчи ҳолатга келтириш ва улардан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш бўйича қатъий топшириқ берди.

Текширув якунлари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигида хизмат йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш натижасида икки нафар тиббиёт муассасаси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🤔1
“Кабинет дипломатияси”дан воз кечилади — Президент мигрантларни ҳимоя қилиш бўйича алоҳида топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги расмий нота бериш билангина чекланиб қолаётганини танқид қилиб, хориждаги мигрантларни ҳимоя қилиш бўйича алоҳида кўрсатма берди.

“Элчи ва консуллар ҳар бир ҳолат юзасидан малакали юридик ёрдам кўрсатиб, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши шарт”, – деди Президент.


Бундан ташқари, хориждаги ёшлар ёки талабаларнинг турли оқимларга қўшилиб қолаётгани барчани жиддий ташвишга солиши кераклиги таъкидланди.

Эндиликда элчилар “кабинет дипломатияси”дан воз кечиб, хориждаги ўзбеклар ишлаётган қурилиш майдонига, ётоқхонага, талабалар аудиториясига бориб, уларнинг муаммосини ўрганиб, ечими бўйича ишлаши шартлиги қайд этилди.

Мутасаддиларга хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқаролар учун бепул колл-марказ ташкил этиб, мурожаатларини тегишли вазирликлар билан тезкор ҳал қиладиган тизим яратиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🤔1😢1
⚡️Президент ТИВ ва элчихоналар фаолиятини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда глобал геосиёсий ўзгаришлар шароитида Ўзбекистон ташқи сиёсати, Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятини қайта кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

“Бугун сизлар билан жаҳонда кескин геосиёсий ўзгаришлар бўлаётган, давлатларнинг суверенитетига хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётган мураккаб пайтда учрашиб турибмиз.

Бундай шароитда ташқи сиёсат соҳасидаги фаолиятимизни танқидий муҳокама қилиб, Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятини янгича ташкил қилиш кераклигини даврнинг ўзи тақозо этмоқда”, – деди Президент.


Йиғилишда чет элдаги элчихоналар, консуллик муассасалари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналар штатлари, улар ва Ташқи ишлар вазирлиги ходимларининг ойлик иш ҳақи кўпайтирилгани қайд этилди.

“Лекин барча дипломатик ваколатхоналаримиз буни тўғри англаб, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга соляптими? Дипломатик фаолиятни баҳолашнинг битта ўлчови бор, у ҳам бўлса – натижа!

Шу боис, ҳозирги шароитда элчи дегани фақат сиёсий мулоқот юритувчи шахс эмас. Элчи бу – инвестиция ва технологиялар олиб келадиган, янги экспорт бозорларини очадиган, транспорт-логистика йўлакларини ишга соладиган, туристлар оқимини кўпайтирадиган, қонуний меҳнат миграцияси учун шароит яратадиган, энг асосийси, фуқароларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат вакилидир”, – деб қўшимча қилди Мирзиёев.

Эндиликда элчилар фаолият юритаётган давлатдан экспорт тушумлари, туристлар оқими, қонуний иш жойларига фуқароларни юбориш улар учун KPI бўлиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️АҚШ авиаташувчилар гуруҳи Эрон соҳиллари томон йўл олмоқда

АҚШнинг “USS Abraham Lincoln” авиаташувчилари Эрон соҳиллари томон ҳаракатланмоқда. Бу ҳолат эҳтимолий ҳарбий операцияга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хавотирларни кучайтирмоқда.

Айрим америкалик ва хитойлик оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Пентагон авиаташувчилар зарба гуруҳини Жанубий Хитой денгизидан Яқин Шарқ минтақасига кўчириш тўғрисида қарор қабул қилган.

Авиаташувчи зарба гуруҳи таркибига “USS Abraham Lincoln” “USS Spruance”, “USS Michael Murphy” ва “USS Frank E. Petersen Jr.” эсминецлари, шунингдек, камида битта сув ости кемаси киради.

Қайд этилишича, ушбу қарор Яқин Шарқда АҚШ ҳарбий фаоллиги кучайиб бораётган бир пайтда қабул қилинган.

Маълумотларга кўра, гуруҳнинг кўчирилиши тахминан бир ҳафта вақт олади.

Хусусан, минтақада B-52 стратегик бомбардимончилари иштирокидаги авиация фаоллиги ошгани, шунингдек, айрим ҳолатларда фуқароларни эвакуация қилиш бўйича огоҳлантиришлар берилгани хабар қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1