EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
АҚШнинг собиқ вице-президенти 8 миллион доллар эвазига янги уй сотиб олди

АҚШнинг собиқ вице-президенти Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Калифорния штатидаги Малибу шаҳри ҳудудидан қиймати 8 миллион доллардан ортиқ бўлган уй сотиб олди. Бу ҳақда New York Post газетаси ўз ихтиёрига келиб тушган маълумотларга таяниб хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Даг Эмхофф яқинда Пойнт-Дюме деб аталувчи нуфузли ҳудуддан 8,15 миллион долларга 4 минг квадрат фут (371,6 квадрат метр) майдонга эга уйни харид қилган.

Ушбу уйда тўртта ётоқхона ва олтита ҳаммом мавжуд.

Малибу Голливуднинг машҳур намояндалари, шунингдек, сўнгги йилларда Кремний водийсининг нуфузли шахслари истиқомат қилиши билан танилган.

Қайд этилишича, жуфтлик аввал Лос-Анжелес шаҳрининг Брентвуд туманида жойлашган, майдони 325 квадрат метр бўлган уйда яшаб келган.

Маълумот учун, Камала Харрис 2021–2025 йиллар давомида АҚШ вице-президенти лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бу иншоотлар ўрмонда эмас, шаҳарда қурилган” — Даврон Арипов

Миллий тикланиш партияси депутати Даврон Арипов фракция йиғилишида ноқонуний қурилишлар юзага мавзусига тўхталиб ўтди:

Бугун коммуникация тармоқлари – газ, сув ёки “канализация”га уланмаган кўп қаватли уйлар кўпайиб кетди ва одамлар яшаяпти ҳам.

Сабабини суриштирсангиз ўзбошимчалик билан қурилган. Наҳот масъуллар бунга эътибор қаратмаган. Бу иншоотлар ўрмонда эмас, шаҳар ҳудудида икки-уч йил давомида қурилганку!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“System Metal Stroy” ишида бурилиш: Банкдаги ҳисобрақам очилди

Мирзо Улуғбек туман жиноят ишлари бўйича судида “System Metal Stroy” МЧЖ иши бўйича навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди. Суд қарори билан компаниянинг ҳисобрақамига қўйилган тақиқ олиб ташланди.

Ушбу қарор лойиҳа доирасида тўхтаб қолган молиявий ҳаракатларни тиклаш имконини бермоқда. Инвесторлар буни қурилиш ишларини қайта жонлантириш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.

Тўрт йилдан бери ўз уйларини кутиб яшаётган 147 оила вакиллари ҳам суд қарорини ижобий қабул қилди. Уларнинг фикрича, ҳисобрақамдаги тақиқ олиб ташланиши қурилиш ишлари яқин орада қайта бошланишига умид уйғотган.

Айни пайтда қурилишни тиклаш, маблағларни шаффоф йўналтириш ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича музокаралар давом этмоқда.

Шу билан бирга, компания раҳбарларига оид суд ишлари ҳали тўлиқ якунланмаган. Суд жараёнлари кейинги босқичларда ҳам давом этиши кутилмоқда.

Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инспекция назоратида шаффофлик таъминланмоқда: инспекторлар бодикамерадан фойдаланишни бошлайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат тадбирларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида инспекция ходимлари фаолияти бодикамералар ва махсус планшетлар орқали амалга оширилмоқда.

Белгиланган тартибга кўра, ҳар бир назорат тадбири реал вақт режимида аудио ва видео ёзув шаклида қайд этилади. Бодикамералар ходимнинг махсус формасига ўрнатилиб, хизмат вақти давомида узлуксиз ишлайди.

Қоидаларга мувофиқ, инспекция ходимларига бодикамерасиз назорат ўтказиш тақиқланган. Бу чоралар иштирокчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қоидабузарликларни аниқлаш ва коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Тўпланган маълумотлар онлайн тарзда Марказга узатилиб, тизим серверларида сақланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷‍♂2🔥2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MicroCam МЧЖ — хавфсизликда аниқлик ва ишонч...

📷 Яширин видеокамералар, мини диктофонлар, яширин аудио ва видео регистраторлар, GSM/GPS трекерлар, телефон қўнғироқларини тинглашни аниқловчи детекторлар — буларнинг барчаси шахсий хавфсизликни назорат қилиш учун мўлжалланган замонавий XXI аср технологиялари.

🔍 Офисингиз, уйингиз ёки шахсий ҳудудингизда хавфсизлик таъминланишини истайсизми?

MicroCam сизга ишончли ва профессионал ечим таклиф қилади.

Барча маҳсулотлар:

— сертификатланган
— Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мос
— фақат қонуний ва профессионал мақсадларда қўлланилади

🚚 Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб бериш

🎛 MicroCam МЧЖ — хавфсизликда аниқлик ва ишонч.

📞 Ҳозироқ боғланинг:
📱 90 965 55 66
📱 97 782 55 66
📱 33 782 55 66

📲 Telegram: @MMicrocaMM
🌐 Сайт: www.microcam.uz
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Акмал Шукуров иши: Тошкент шаҳрининг уч нафар судьяси қамоққа олинган

Бош прокуратура тергови натижасида:


Судьялар ва собиқ суд раиси М.Мирзажоновнинг адолатсиз қарорлари аниқланди.

Улар айбланувчи А.Шукуровнинг биринчи инстанция ҳукмини ўзгартириб, қамоқ жазосини юмшатган эди.

Маълумот ўрнида, Тошкент шаҳар прокуратурасининг протести асосида А.Шукуровга оид иш шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида кўрилиб, тегишли ажрим билан протест қаноатлантирилган ва биринчи инстанция судининг ҳукми ўзгартирилиб, апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, А.Шукуровга 5 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва суд залидан қамоққа олиниб, унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

⚖️ Ҳозирда Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Жанубий Корея собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Сешанба куни Сеул суди Юн Сеок Ёлга қарши қўзғатилган жиноят иши доирасида томонларнинг якуний сўзларини тинглади.

👉 effect.uz/6744

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Хавфсизлик камари тақишдан озод этиладиган шахслар рўйхати тасдиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 13 январдаги буйруғи билан саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган шахслар рўйхати расман тасдиқланди.

Рўйхатга жами 20 турдаги касаллик ва ҳолатлар киритилган.

Жумладан:

▪️ Жароҳатлар ва синишлар (ўмров, тўш суяги, елка камари, қовурғалар, умуртқа)

▪️ Нафас олиш тизими оғир касалликлари

▪️ Юрак-қон томир тизимининг оғир ҳолатлари

▪️ III даражали семизлик (ТМИ 40 дан юқори)

▪️ Бўйи 150 см дан паст бўлган шахслар

Бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун тиббиёт муассасаларидан QR-кодли электрон маълумотнома олиш керак бўлади.

Маълумотнома одатда 1 йил муддатга берилади (айрим ҳолатларда ўзгариши мумкин).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Ойда тун — ярим миллион долларга яқин: инсоният ақлдан оздими?

АҚШнинг “GRU Space” хусусий аэрокосмик компанияси 2032 йилга қадар Ойда дунёдаги илк меҳмонхонани қуришни режалаштирмоқда.

👉 effect.uz/6748

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Трамп Гренландия мудофаа тизимини масхара қилди АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия мудофаа тизимини очиқчасига масхара қилди. “Биласизми, уларнинг мудофааси нимадан иборат? Атиги иккита итлар чанасидан. Бу ҳақда хабардормисиз? Шу пайтда эса атрофда…
“Гренландия бу — халқники” — Еврокомиссия раиси Трампга ишора қилди

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Гренландия масаласида қатъий позицияни билдириб, орол тақдири ташқи босимларсиз ҳал қилиниши кераклигини айтди.

👉 effect.uz/6749

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўсиқпост, дубулға, зирҳнимча — Мудофаа соҳаси учун 40 дан ортиқ янги ўзбекча атамалар таклиф этилди

Ўзбекистон Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши — Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари мудофаа соҳасидаги 41 та хорижий атамаларнинг ўзбекча муқобилларини таклиф этди.

Сўровномада қатнашиш учун буни устига босинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Икки гўдак билан Тошкент кўчаларида пиёда ишлаётган ёлғиз она

У қишин-ёзин тўхтамасдан ишлайди. Унинг катта ўғли атиги 3 ёшда лекин чесотка деб аталувчи касаллик билан курашиб келади. Кичкина фарзанди 8 ойлик, бироқ унинг бошида гематома касаллиги бор.

Онанинг бошида эса оқ пардага ўхшаш доғ бор.

Улар зудлик билан шифокор кўригидан ўтиши ва даволаниши шарт.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет тили ўқитувчиларига яна имконият берилди

Умумтаълим мактабларида ишлаётган хорижий тил ўқитувчилари учун B2 даражадаги сертификат талабининг муддати 2026–2027 ўқув йили бошигача узайтирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Тиббиётда инқилоб. Ўзбек олимлари ақлли гидрогелни яратди

Ишлаб чиқилган гидрогель юқори ёпишувчан, чўзилувчан, антиоксидант ва антибактериал хусусиятларга эга бўлиб, инфекцияланган яраларни самарали ёпиш ва тез битишини таъминлайди.

👉 effect.uz/6750

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таиландда поезд ва қурилиш крани тўқнашди. Қурбонлар бор

Ҳодиса натижасида поезд рельсдан чиқиб кетиб, бир нечта вагонлар ёниб кетди.

👉 effect.uz/6751

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Тадбиркорлардан келган шикоятлар — мансабдорлар учун дарс бўлди

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси йил сарҳисобини эълон қилди.

Унга кўра, 2025 йилда тадбиркорлардан жами бўлиб 800 дан зиёд мурожаат ва аризалар келиб тушган.

“Тадбиркорлар виртуаль офиси” орқали келиб тушган 400 дан зиёд ариза ва шикоятлар Вакил Девони орқали тўғридан тўғри Давлат ва назорат органларига кўриб чиқиш учун юборилган.

Мурожаатларнинг 256 тасида кўтарилган муаммолар ўз ечимини топган бўлса, “Виртуал офис” орқали келган мурожаатларда 114 нафар тадбиркорнинг муаммоси ҳал этиб берилди.

Тадбиркорлардан тушган мурожаатларни кўриб чиқишнинг белгиланган талаб ва муддатларига риоя этмаганлиги учун биргина Тошкент вилоятининг ўзида 125 нафар масъул ва мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Жумладан бу борада йўл қўйилган камчиликлар учун 69 нафар хоким ёрдамчилари, 20 нафар Кадастрлар Палатаси, 18 нафар солиқ органлари ходимлари, шунингдек тижорат банклари, қишлоқ хўжалиги соҳасини назорат қилувчи органлар, хокимият, агроинспекция ва саноат зоналари дирекциялари мансабдор шахсларига нисбатан ҳам тегишли жазо чоралар кўрилган.

“Тадбиркорларнинг мурожаатлари доимий назоратга олиниб, ўз вазифасига маъсулиятсизлик билан қараган мансабдорларга чора кўриш ишлари давом эттирилмоқда”, - дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
⚡️Алишер Қодиров мактаб битурувчиларини 1-1,5 йиллик армияга жалб қилиш таклифи билан чиқди

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров мактабни тугатган болаларни 1-1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш тизимини яратиш таклиф билан чиқди.

“Таклифимни такрорламоқчиман, мактаблардаги чақирувга тайёрлаш фани мазмунини тубдан қайта кўриб чиқиш ва мактабни тугатган болаларни (олийгоҳга кирганлар ва соғлик билан муаммоси бўлганлар мустасно) 1-1,5 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилиш тизими ҳақида ўйлаб кўриш керак.


Бу фақат ҳарбий хизмат эмас, ёшларни ҳаётга, давр чақирувларига тайёрлаш тизими сифатида ҳам ўзини оқлайди”, - деб ёзди депутат ўзининг Телеграм саҳифасида.

Шунингдек Қодиров Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгаши мажлисидаги маърузаси кўпгина масалаларга ойдинлик киритганини таъкидлади.

“Дунё инқирозлар даврига кирмоқда. Бу қанча давом этади ва қандай якунланади, тахмин қилиш мумкин эмас.

Демак, миллий тараққиёт учун ёшларни нафақат билимли, ҳунарли ва рақобатбардош, балки жасур, интизомли, соғлом ва ҳарбийлардек фикрлай олиши ҳам заруратга айланмоқда.

Бундан буён виртуал, сунъий ва юқори технологиялар нафақат даромад кўриш, балки ватан сарҳадлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳам ҳаётий аҳамиятга эга бўлади”, - деди у.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍30👎9😢1
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди

Жиноятчилар мактаб ҳудуди атрофига ширинликлар қадоғи ичига оғу яшириб, ёшларни заҳарлашни режаллаштирган.

👉 https://effect.uz/6752

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5