EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди.

Давлат раҳбарига бу ердаги жанговар ва махсус тайёргарлик машғулотлари ташкил қилишнинг янги усуллари таништирилди.

Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилди.

Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилди.

Ўқув якунида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолади.

Мирзиёев Қуролли Кучларнинг қўмондонлик таркиби билан бўлган суҳбатда дунёда хавфсизликка таҳдидлар авж олаётган бугунги таҳликали кунларда Қуролли Кучларимиз салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, халқ ва армия бирдамлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этиши кераклигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥38🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 33 ёшли келин нотўғри укол қилинганидан кейин вафот этди(ми?)

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 33 ёшли аёл нотўғри олиб борилган муолажа туфайли вафот этганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаркатлари бошланганини маълум
қилди.

Марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.


“Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, - дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманида ўтказилган сайёр суд жараёнида EFFECT.UZ журналистлари босимга учради

Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтган сайёр суд жараёни чоғида EFFECT.UZ таҳририяти журналистлари ўзларининг қонуний касбий фаолиятини амалга ошираётган пайтда босимга учраган.

Журналистларнинг маълум қилишича, ўзини “Fanat” санаторийси директор ўринбосари сифатида таништирган шахс ОАВ вакилларининг фаолиятига аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик қилишга уринган ҳамда таҳдид тусидаги ҳаракатларни содир этган.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига зид бўлиб, оммавий ахборот воситалари фаолиятига босим сифатида баҳоланади.

EFFECT.UZ воқеа юзасидан батафсил маълумотларни қўшимча текширувлардан сўнг тез орада эълон қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢6🤔3🔥2
B2 сертификатига эга бўлмаган ўқитувчиларга имконият берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги B2 сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига мурожаат қилди.

Вазирлик B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027-ўқув йили бошлангунига қадар имконият берди.

“Мазкур чоралар фарзандларимизнинг сифатли ва чуқур билим олишларини таъминлаш, уларнинг келгусида замонавий ва келажакка мос касбларни эгаллашларида муҳим аҳамият касб этиши, табиий.

Қадрли педагоглар! Сизлардан амалиётга жорий этилаётган мазкур чораларни чуқур англаган ҳолда, ўз касбий ва лавозим мажбуриятларингизга сидқидилдан ёндашишларингизни сўраб қоламиз”, - дейилади мурожаатда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
⚡️Бир гуруҳ ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари тақдирланди

Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон Жанубий Кореядан 100 та “Тез ёрдам” машинасини сотиб олади

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фарҳод Ташпулатов бошчилигидаги делегация Корея Республикасида бўлиб қайтди.

Хусусан, сафар доирасида Ўзбекистон вакиллари Корея Республикасининг “DK Consultants” компанияси масъуллари билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда соғлиқни сақлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув асносида мамлакатимизда "103" хизматини янада такомиллаштириш мақсадида компания томонидан ажратиладиган грант маблағи ҳисобидан 100 та тез тиббий ёрдам автомашинасини етказиб бериш бўйича қиймати 7 миллион АҚШ долларига тенг меморандум имзоланди.

Келишувга кўра, мазкур замонавий русумдаги транспорт воситаларини 2026 йилнинг биринчи ярмида харид қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, мулоқотда Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасини давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга олиш ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндикринология илмий-амалий тиббиёт марказида замонавий даволаш биносини барпо этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
“Намойишларда қатнашманг!” — ТИВ Эрондаги ўзбекларга мурожаат қилди

Ташқи ишлар вазирлиги айни вақтда Эрон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

Ўзбекистон Республикасининг Эрондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган.

“Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлишни ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этишни сўраб қоламиз”, - дейилади мурожаатда.


Ташқи ишлар вазирлиги зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишни тавсия қилди:

+982122299780
+982122832025

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистонлик эркак Трамп устидан ИИББга “заява” ёзди Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик эркак Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни асирга олган АҚШ президенти Доналд Трамп устидан…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп устидан ариза ёзган эркак жаримага тортилди

Жиноят ишлари бчёича Бектемир туман судида Тошкент шаҳар ИИББга АҚШ раҳбари устидан ариза билан қўнғироқ қилган фуқарога нисбатан иш кўриб чиқилди.

Иш материалларига кўра, эркак маст ҳолатда Тошкент шаҳар ИИББнинг 102 рақамига қўнғироқ қилиб, АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан аризани қабул қилишни сўраган. Трамп гўёки одам ўғирлаб кетгани ва у Оқ уйда яшашини айтган.

Эркак ўз хатти-ҳаракатлари билан махсус хизматларни алдаб чақириб, жамоат тартибини бузган деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8👍5👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистон армияси халқ ҳимоясига доимо тайёр туриши керак” — Президент

Минтақавий ва глобал вазиятни доимий таҳлил қилиб бориш, миллий армиямизнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш – бугунги кун талаби.
Ўзбекистон армияси халқ ҳимоясига доимо тайёр туриши, бунинг учун тезкор, юқори технологияли, янги жанг шароитларига мос бўлиши керак, – деди Президент.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🤔2
АҚШнинг собиқ вице-президенти 8 миллион доллар эвазига янги уй сотиб олди

АҚШнинг собиқ вице-президенти Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Калифорния штатидаги Малибу шаҳри ҳудудидан қиймати 8 миллион доллардан ортиқ бўлган уй сотиб олди. Бу ҳақда New York Post газетаси ўз ихтиёрига келиб тушган маълумотларга таяниб хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Даг Эмхофф яқинда Пойнт-Дюме деб аталувчи нуфузли ҳудуддан 8,15 миллион долларга 4 минг квадрат фут (371,6 квадрат метр) майдонга эга уйни харид қилган.

Ушбу уйда тўртта ётоқхона ва олтита ҳаммом мавжуд.

Малибу Голливуднинг машҳур намояндалари, шунингдек, сўнгги йилларда Кремний водийсининг нуфузли шахслари истиқомат қилиши билан танилган.

Қайд этилишича, жуфтлик аввал Лос-Анжелес шаҳрининг Брентвуд туманида жойлашган, майдони 325 квадрат метр бўлган уйда яшаб келган.

Маълумот учун, Камала Харрис 2021–2025 йиллар давомида АҚШ вице-президенти лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бу иншоотлар ўрмонда эмас, шаҳарда қурилган” — Даврон Арипов

Миллий тикланиш партияси депутати Даврон Арипов фракция йиғилишида ноқонуний қурилишлар юзага мавзусига тўхталиб ўтди:

Бугун коммуникация тармоқлари – газ, сув ёки “канализация”га уланмаган кўп қаватли уйлар кўпайиб кетди ва одамлар яшаяпти ҳам.

Сабабини суриштирсангиз ўзбошимчалик билан қурилган. Наҳот масъуллар бунга эътибор қаратмаган. Бу иншоотлар ўрмонда эмас, шаҳар ҳудудида икки-уч йил давомида қурилганку!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1