This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таиландда ўзбекистонликлар бўлган катер ҳалокатга учради
Таиланд пойтахти Пхукетда ўзбекистонликлар бўлган катер ҳалокатга учради. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби батафсил маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 11 январь куни ҳалокатга учраган катерда 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган.
Ҳодиса оқибатида уларнинг 2 нафари енгил тан жароҳати олиб, маҳаллий шифохонага ётқизилган. Жабрланган фуқаролар тўлиқ соғайган ва белгиланган тартибда шифохонадан чиқарилган.
Шунингдек, жабрланганларнинг барча тиббий ва бошқа зарур харажатлари катерга эгалик қилувчи компаниянинг суғурта маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилган.
Ҳодиса юзасидан Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари билан доимий алоқада бўлиб келган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Каннаваро БААдаги йиғинга янги футболчиларни жалб қилди
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро январь ойидаги йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Мураббийлар штаби қарорига кўра, мазкур йиғин БААда бўлиб ўтиши белгиланди.
Унда маҳаллий чемпионатда тўп сурувчи терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ҳолатини назорат қилиш режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 20 январь куни БААга йўл олади.

Қоракўлда 20 нафар абитуриентлар нимадан заҳарланди?
Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси Қоракўл туманида заҳарланган 20 нафар ўқувчи ёшлар бўйича қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича барча зарур тиббий ва лаборатор текширув ишлари белгиланган тартибда амалга оширилган.
Олиб борилган текширувлар натижасига кўра, уларда ис газидан ўткир заҳарланиш аломатлари, шунингдек, мурожаат қилганларнинг қонида карбоксигемоглобин моддаси аниқланмаган.
Айни пайтда ҳолат соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган.
P/S. Шу ўринда ўринли савол туғилади, абитуриентлар ўзи нимадан заҳарланган? Воқеа тафсилотлари нега ҳанузгача тўлиқ очиқланмаяпти?

🤔1
Ўзбекистонда ҳарбийлар учун янги имкониятлар яратилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида мудофаа тизимида муҳим ислоҳотлар белгиланди.
Энг асосий янгилик — муддатли ҳарбий хизматнинг янги модели жорий этиляпти. Энди хизматга борган йигитлар армиядан фақат хизмат ўтаб эмас, касб ва аниқ келажак режаси билан қайтиши кутилмоқда.
Қабул қилинган қарорларга кўра:
— 1 апрелдан офицерларнинг устама ҳақи 2 баробарга ошади;
— контрактчи ҳарбийлар ва сержантлар маоши 10% га кўтарилади;
— ҳудудий мудофаа органлари ходимлари маоши жорий йилда 20%, келаси йил 50% га оширилади;
— 30 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун пенсия ҳисоблаш 100% гача етказилади.
Бу қарорлар армия нуфузини ошириш, ҳарбий хизматни жозибадор қилиш ва хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган.

👍44🔥17🤔1😢1
“Қайси давлат фақат танк, самолёт ёки аскарлар сонига таяниб ғалаба қозонаман деса, қаттиқ адашади” — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда турли минтақавий можаролар кенгайиб, қуролланиш пойгаси авж олаётгани, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, халқаро ҳуқуқ нормалари ва халқаро дипломатия заифлашиб бораётгани қайд этилди.

“Бир нарсани тушуниб олиш зарур. Замонавий уруш табиати тубдан ўзгарди.
Энди қайси давлат фақат танк, самолёт ёки аскарлар сонига таяниб ғалаба қозонаман деса, қаттиқ адашади.
Ҳозирги жанглар сунъий интеллект, рақамли бошқарув, узоқ масофага юқори аниқликда зарба берувчи воситалар, кибер ва робот технологиялар, сиёсий-иқтисодий босим асосида олиб борилмоқда”, – деди давлат раҳбари.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥17🤔1
⚡️Ўзбекистон Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепцияси янгиланади
Президент Шавкат Мирзиёев саккиз йил олдин қабул қилинган Мудофаа доктринаси ҳамда 1997 йилда қабул қилинган Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келганини маъдум қилди.
Янги Мудофаа доктринаси Ўзбекистонни ҳеч қайси ҳарбий блокка қўшилмаслик мақомини сақлаб қолишини, кўп томонлама дипломатияга таянишда давом этишини, юқори технологияларга асосланган стратегия, ҳарбий мустақиллик ва минтақавий барқарорлик йўналишида ривожланишини таъминлаши лозимлиги таъкидланди.

Умуман, янги доктрина армияни технологик янгилаш ва илғор ҳарбий ечимларни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак, - деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥15🤔1
Икки судьянинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилди. Улардан бири пора билан ушланган
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати берган маълумотга кўра, Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ икки судьянинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилган.
Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси Музаффар Самандаров ‒ судьянинг қасамёдини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 1,6-бандларига асосан;
Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси М.Аҳмедов – Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 10-бандига асосан лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, М.Самандаровга нисбатан 2025 йилнинг июнида жиноят иши қўзғатилганди. У Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, ЖКнинг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг доллар талаб қилган.
Шундан сўнг, тергов судьяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн. сўмни эса пластик карта орқали олган кейиналик эса ваъдасининг устидан чиқмасдан авалроқ олган пулларини қайтарган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган. М.Аҳмедов билан эса қандай воқеа содир бўлгани Effect.uz’га маълум эмас.

👍5🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ўзбекистон Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепцияси янгиланади Президент Шавкат Мирзиёев саккиз йил олдин қабул қилинган Мудофаа доктринаси ҳамда 1997 йилда қабул қилинган Миллий хавфсизлик концепциясини қайта кўриб чиқиш вақти келганини маъдум…
“Ўзбекистон армияси халқ ҳимоясига доимо тайёр туриши керак” — Президент
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг мамлакат ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президент мудофаа саноатини янада ривожлантириш, соҳа корхоналарида рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш устувор вазифалардан бири бўлиши кераклигини қайд этди.

Минтақавий ва глобал вазиятни доимий таҳлил қилиб бориш, миллий армиямизнинг салоҳиятини мустаҳкамлаш – бугунги кун талаби.
Ўзбекистон армияси халқ ҳимоясига доимо тайёр туриши, бунинг учун тезкор, юқори технологияли, янги жанг шароитларига мос бўлиши керак, – деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥16🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф буюрди
Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишидан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари корхонада амалга оширилган кенг кўламли модернизация натижалари ҳамда унинг янги юқори технологик бўлинмалари фаолияти билан танишди.
Завод негизида МДҲ ва минтақада ягона бўлган “Airbus” вертолётларига техник хизмат кўрсатиш маркази ишга туширилган.
Бу ерда Ғарб авиатехникасининг замонавий моделлари, шу жумладан, H-125, H-215 ва H-130 русумли вертолётлар учун сервис ва таъмирлаш ишларининг тўлиқ занжири йўлга қўйилган.
Марказ Ўзбекистонни “Airbus” вертолётларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни эксплуатация қилиш бўйича муҳим минтақавий хабга айлантириш имконини беради.
Давлат раҳбари марказ имкониятлари билан танишди ва мутахассислар билан мулоқот қилди.
Шу ернинг ўзида Президента заводнинг Су-25 ҳарбий самолётларини капитал таъмирлаш ва чуқур модернизация қилиш бўйича янгиланган цехлари тақдимот қилинди.
Мирзиёев ташриф якунида мудофаа саноати салоҳиятини янада мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берди.

👍28🔥11
⚡️“Uzbekistan Airways” самолёти сал қолса Қозоғистон осмонида тўқнашиб кетди
“Uzbekistan Airways” ва “Победа” авиакомпанияларига тегишли самолётлар Қозоғистон осмонида тўқнашиб кетишига сал қолди.
Қозоғистон маҳаллий ОАВнинг ёзишича, 10 январ куни Чимкент диспетчерлари масъул бўлган ҳудудда иккита авиалайнернинг хавфли яқинлашуви содир бўлган.
Гап Внуково — Самарқанд рейсини амалга оширган “Победа” авиакомпаниясининг Boeing-737 ва Термиздан Москвага учган Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Airbus А320 самолётлари ҳақида кетмоқда.
бортлар орасидаги масофа шунчалик қисқа бўлганки, иккала самолётда ҳам TCAS (Traffic Collision Avoidance System) ҳаводаги тўқнашувларнинг олдини олиш тизими ишга тушган.
“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси ушбу воқеа содир бўлганига уч кун бўлганига қарамай, ҳолат бўйича ҳеч қандай расмий маълумот бермади.

😢4🤔2👍1👎1
Президент Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди.
Давлат раҳбарига бу ердаги жанговар ва махсус тайёргарлик машғулотлари ташкил қилишнинг янги усуллари таништирилди.
Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилди.
Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилди.
Ўқув якунида Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолади.
Мирзиёев Қуролли Кучларнинг қўмондонлик таркиби билан бўлган суҳбатда дунёда хавфсизликка таҳдидлар авж олаётган бугунги таҳликали кунларда Қуролли Кучларимиз салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, халқ ва армия бирдамлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этиши кераклигини таъкидлади.

👍71🔥38🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 33 ёшли келин нотўғри укол қилинганидан кейин вафот этди(ми?)
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 33 ёшли аёл нотўғри олиб борилган муолажа туфайли вафот этганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди.
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов ушбу ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаркатлари бошланганини маълум қилди.
Марҳуманинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

“Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқ туманида ўтказилган сайёр суд жараёнида EFFECT.UZ журналистлари босимга учради
Бўстонлиқ туманида бўлиб ўтган сайёр суд жараёни чоғида EFFECT.UZ таҳририяти журналистлари ўзларининг қонуний касбий фаолиятини амалга ошираётган пайтда босимга учраган.
Журналистларнинг маълум қилишича, ўзини “Fanat” санаторийси директор ўринбосари сифатида таништирган шахс ОАВ вакилларининг фаолиятига аралашиб, уларнинг ишига тўсқинлик қилишга уринган ҳамда таҳдид тусидаги ҳаракатларни содир этган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларига зид бўлиб, оммавий ахборот воситалари фаолиятига босим сифатида баҳоланади.
EFFECT.UZ воқеа юзасидан батафсил маълумотларни қўшимча текширувлардан сўнг тез орада эълон қилади.

👍6😢6🤔3🔥2
B2 сертификатига эга бўлмаган ўқитувчиларга имконият берилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги B2 сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига мурожаат қилди.
Вазирлик B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027-ўқув йили бошлангунига қадар имконият берди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги B2 сертификати бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига мурожаат қилди.
Вазирлик B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлмаган педагогларга 2026-2027-ўқув йили бошлангунига қадар имконият берди.
“Мазкур чоралар фарзандларимизнинг сифатли ва чуқур билим олишларини таъминлаш, уларнинг келгусида замонавий ва келажакка мос касбларни эгаллашларида муҳим аҳамият касб этиши, табиий.
Қадрли педагоглар! Сизлардан амалиётга жорий этилаётган мазкур чораларни чуқур англаган ҳолда, ўз касбий ва лавозим мажбуриятларингизга сидқидилдан ёндашишларингизни сўраб қоламиз”, - дейилади мурожаатда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
⚡️Бир гуруҳ ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари тақдирланди
Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони имзоланди.