EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада божхона пости раҳбари пора билан қўлга тушди

У Қирғизистондaн олиб кирилаётган 80 дона уйали телефонни қонунга хилоф равишда ўтказиб юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланган. Телефонлар тижорат мақсадида олиб келинаётгани аниқланган.

Суд қарорига кўра, мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва 3 йил давомида божхона органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Эрон ҳукумати мамлакатда намойишлар вақтида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.

“Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Фаоллари Ахборот Агентлиги” ташкилоти маълумотига кўра, қурбонлар сони камида 538 нафара етади, 10 мингдан ортиқ киши қўлга олинган.

Расмийлар бу рақамларни тасдиқламаган. Намойишлар декабр охиридан бери иқтисодий норозиликлар фонунда давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиздаги 16 қаватли уйдан фуқаро ўзини ташлаб, ҳалок бўлди

Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, Термиз шаҳрида содир бўлган ҳодиса юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ушбу ҳудудда самарқандлик талаба ҳам ўз жонига қасд қилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
⚡️Тошкент шаҳар департамент бошлиғи Сангиновга ўринбосар бўлди

Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу тайинлов Президентнинг топшириғига асосан амалга оширилган.

Зоҳид Караев — шу пайтга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
Самарқанд тумани тугатилади

Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани тугатилиб, Оқдарё, Пастдарғом, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри чегаралари ўзгартирилмоқда. Бу борадаги Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси фракция йиғилишларида кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
⚡️“Реал” Хаби Алонсони истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини Арбелоа эгаллади

Испания суперкубоги финалида “Барселона”га маблуғ бўлгач, Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббий Хаби Алонсони истеъфога чиқарди.

Баёнотда айтилишича, томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишган.

“Хаби Алонсо ҳар доим “Реал” мухлисларининг меҳри ва ҳурматига сазовор бўлади, чунки у клуб афсонаси ва ҳар доим клубимизнинг қадриятларини намоён этган. Мадрид доимо унинг уйи бўлиб қолади.

Клубимиз Хаби Алонсо ва унинг бутун мураббийлар жамоасига бажарилган иш ва фидойилик учун миннатдорлик билдиради ҳамда уларга ҳаёт ва фаолиятларининг янги босқичида омад тилайди”, - дейилади баёнотда.

Испаниялик мутахассис ўрнини унинг собиқ жамоадоши "Кастилья" мураббийи Алваро Арбелоа эгаллади.

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
АҚШ элчихонаси америкаликларни Эрон ҳудудини тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси ўз фуқароларини Эрон ҳудудини тарк этишга чақирди.

Америкалик фуқароларга хавфсизлик нуқтаи назаридан Арманистон ёки Туркия орқали қуруқлик йўллари билан чиқиб кетиш тавсия этилмоқда.

Элчихона баёнотида айтилишича, Эронда давом этаётган норозилик намойишлари кучайиб бормоқда ва улар зўравонликка айланиб кетиши, шунингдек, ҳибсга олишлар ва тан жароҳатлари билан якунланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
⚡️Ҳумсондаги 11 гектар ер можароси: Бош прокуратура нохолис суд қарорига қарши Олий судга протест киритди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ҳумсон ҳудудида жойлашган 11 гектарга яқин ер майдони маҳаллий ҳокимликларнинг асоссиз ва сохта қарорлари асосида тадбиркордан тортиб олинган.

Бу эса тадбиркорнинг қонуний ва мулкий манфаатлари бузилишига сабаб бўлиб, Бош прокуратура Олий судга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида протест киритган.

Жумладан, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова Олий суддан Тошкент вилояти маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 2025 йил 3 октябрдаги қарорини бекор қилишни сўраб мурожаат қилди.

Прокуратура маълумотларига кўра, «UGAM SOHILI» МЧЖга тегишли бўлган 11 гектар ер майдони Тошкент вилояти ва Бўстонлиқ тумани ҳокимликларининг қонунга зид қарорлари билан учинчи шахсларга бериб юборилган.

Орадан вақт ўтиб ушбу ҳолатдан хабардор бўлган жамият раҳбарияти маъмурий судга даъво аризаси киритиб, ўз қонуний ҳуқуқларини тиклашга муваффақ бўлган.

Бироқ, Тошкент вилояти маъмурий суди тафтиш инстанцияси томонидан қабул қилинган қарор қатор қонун нормаларига зид тарзда чиқарилиб, тадбиркорга компенсация эвазига ажратилган ер майдонининг бошқа шахсларга берилишини қўллаб-қувватлаган.

Шу сабабли Бош прокуратура нохолис қабул қилинган суд қарорини бекор қилиш юзасидан Олий судга протест киритган.

Айни пайтда мазкур иш Олий судда судья Дурдона Абдуқаҳҳорова раислигида кўриб чиқилмоқда. Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ва «UGAM SOHILI» МЧЖ ўртасидаги сайёр суд мажлиси бугун соат 10:30 да ўтказилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔3🤷‍♂1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фермерларга қарши кампания: Сирдарёдаги мантиқсизлик ортига кимлар яширинди?

Ховосда фермерлар ердан, мулкдан ва тирикчиликдан айрилаётган бир пайтда, барча йўллар 29 декабрь куни вилоят ҳокими Эркин Турдимов иштирокида ўтган йиғилишга бориб тақалмоқда.

Айнан йиғилишдан кейин:

— фермерлардан ижро ҳужжатларисиз мажбурий аризалар талаб қилинган;
— уйларга бориб, ердан воз кечишга мажбурлаш ҳолатлари бошланган;
— агроинспекция орқали босим, жарима ва суд;
— ҳатто фермернинг шахсий уй-рўзғор буюмлари ва автомашинаси хатланган.

Ҳолбуки, амалдаги қонунларга кўра:

- ер фақат суд орқали ёки ихтиёрий розилик билан олиниши мумкин;
- маҳаллий ҳоким қарорлари билан ер ҳуқуқини бекор қилиш тақиқланган;
- фермернинг шахсий мулки ундирувга қаратилмаслиги керак.

Эътиборли жиҳат:

👉 Ховос туманида фермерлар фаолиятига доир оммавий текширувларни ўтказишга рухсат берувчи ҳеч қандай норматив ҳужжат йўқ.

👉 Бироқ амалда текширувлар ҳам, босим ҳам бор.

Бу жараёнлар фонида туман ҳокимининг хитойлик инвесторлар билан ер ва агролойиҳалар бўйича музокара ўтказиши янада жиддий саволларни уйғотмоқда.

Саволлар:

❗️ Жараёнлар қонуний бўлса, нега фермерлардан аризалар мажбурий ёзилмоқда?

❗️ Агар фермерга пулни кластер тўламаган бўлса, нима учун кластерга жавобгарлик қўлланилмаяпти?

ЎзЛиДеП аъзоси, Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Рисқул Сиддиқов вилоят ҳокими Эркин Турдимовдан расмий тушунтириш талаб қилди. «Парламент назорати тўғрисидаги» қонунга кўра, ҳоким 10 кун ичида жавоб бериши шарт.
Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сарсон сумка»: йиллар давом этган адолат изтироби…

Қашқадарё вилоятидаги «Темурийлар» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари Икром Дилмуродов билан суҳбат чоғида бир ҳолат эътиборимизни тортди.

Тадбиркор қўлида қарийб беш килограмм келадиган, залворли бир сумка олиб юрарди. Сумка ичи — қоғозга тўла. Уларнинг ҳар бири йиллар давомида турли идораларга ёзилган мурожаатлар, совуқ рад жавоблари ва умид билан битилган аризалар эди.

Айрим мансабдор шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари оқибатида боғча имтиёзли кредит ажратилиши лозим бўлган субъектлар рўйхатидан асоссиз равишда чиқариб юборилган. Бу ҳолат тадбиркорнинг режаларини барбод қилибгина қолмай, юзлаб болажонлар учун мўлжалланган замонавий таълим масканининг келажагини ҳам сўроқ остида қолдирган.

Ўз ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Икром Дилмуродов судга мурожаат қилди. Бизнес-омбудсман кўмаги ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари ишга туширилиши натижасида Олий суд аризани қаноатлантирди. Сунъий тўсиқлар бартараф этилди, тадбиркорнинг қонуний имтиёзлари тикланди.

«Мурожаат қилмаган идорам, тақиллатмаган эшигим қолмаганди. Оғир сумка билан йиллар давомида сарсон бўлдим. Бизнес-омбудсман кўмаги билан ҳақиқат ва адолат борлигига яна бир бор ишондим», — дейди тадбиркор.


Бугун «Темурийлар» боғчаси тўла қувват билан фаолият юритмоқда. Ўша «сарсон сумка» эса энди сарсонлик эмас — адолат учун кураш ва ғалаба рамзи сифатида қолди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр экологияга қарши ишлаяптими? Яшнободдаги “яшил макон” суд орқали йўқ қилинмоқда

Бир томондан мамлакат бўйлаб “Яшил макон” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Иккинчи томондан эса — тайёр, йиллар давомида яратилган яшил ҳудудлар бузилиш хавфи остида.

Яшнободда тадбиркор Арсен барпо этган боғни йўқ қилишни Кадастр органи суд орқали талаб қилмоқда.
Натижада боғни яратган инсон — жавобгар, уни йўқ қилмоқчи бўлган идора — даъвогар.

⚖️ Ҳозирда ушбу иш Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судида кўрилмоқда.
Савол очиқ:
Агар давлат экологияни ҳимоя қилса, нега дарахтларни кесишни айнан Кадастр талаб қилмоқда?
Жамоатчилик жавоб кутмоқда. 🌳

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобус ёниб кетди

Бугун, 13-январь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида автобусда ёнғин чиқиб, у тўлиқ ёниб кетди. Ҳодиса соат 02:16 да Тинчлик кўчасида жойлашган 5-сонли автобус саройида содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маккада қирғизистонликлар учун бепул меҳмонхона қурилади

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Қирғизистон фуқаролари учун бепул меҳмонхона мажмуаси қурилиши бошланди. У ҳаж зиёратчилари ва таълим олаётган қирғизистонликлар учун мўлжалланган.

Лойиҳа Президент Садир Жапаров ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Қурилиш муддати ва харажатлари ҳозирча ошкор қилинмади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
“Фарғона” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилади

“Фарғона” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, умумий майдони 2 396 гектар бўлган “Фарғона” туристик-рекреацион зонаси (Туристик зона) ташкил этилади.

Туристик зона фаолият кўрсатиш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилга ташкил қилинади.

Фарғона туманида “Водил” малина агротуризм кластерини туристик объектга айлантириш учун зарур инфратузилма яратилади ва салоҳиятли тадбиркорларни жалб этган ҳолда малина боғлари (плантациялари) ҳудудида енгил конструкцияли хизмат кўрсатиш объектлари ташкил қилинади.

2026–2027 йилларда Ёзёвон тумани Марказий Фарғона сув омбори атрофидаги ер майдонларида туризм хизматларини ташкил қилиш орқали иш ўринлари яратилади.

Фарғона тумани “Саноат” ва “Ҳосилот” МФЙ ҳудудларида хорижий мамлакатларнинг ижобий тажрибаси асосида малина плантацияларини ташкил қилиш, музлаткичлар ва чуқур қайта ишлаш цехларини қуриш орқали агротуризм хизматлари йўлга қўйилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
100 грам олтин қуйма нархи 184 млн сўмга кўтарилди

Марказий банк 13 январь учун олтин қуймаларининг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархларини эълон қилди.

Бир кун ичида олтин қуймалар нархи 2,3 фоизга кўтарилиб, 1 грам олтин 1 млн 843 минг сўм этиб белгиланди.
100 грам кўринишидаги олтин қуйма банкларда 184,3 млн сўмдан сотилмоқда.

Қуймаларнинг сотиш ва сотиб олиш нархи ўртасидаги фарқ 3,9 фоиздан 4,9 фоизгача бўлмоқда.

Жаҳон бўйича олтин нархи сўнгги 24 соат ичида троя унциясида 4 630 доллардан ошиб, тарихий рекордни янгилади. Нарх кўтарилишига АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти томонидан Федерал резерв тизими раиси Жером Пауеллга нисбатан жиноий тергов очилгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рейд. 1,5 миллиард сўмга яқин электр энергияни ўғирлаганлар фош этилди

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Тошкент ва Самарқанд ҳудудий филиаллари Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат хизмати, шунингдек, туман электр таъминоти бўлимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда энергия ресурсларини талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан рейд тадбирлари ўтказилган.

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида “Н Б С” авто ювиш шохобчаси тармоққа ҳисоблагичдан ташқари, тўғридан-тўғри уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги фош этилган.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида ўтказилган рейд тадбирлари давомида “З А А” ЯТТ ҳисоблагичдан ташқари, яширин йўл билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.

Натижада, давлат манфаатларига жами 1,4 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram