EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сурхондарёда аёл ва унинг 5 ойлик боласини молхонада сақлаган ваҳшийларга суд ҳукми ўқилди

Сурхондарё вилояти Узун туманида бир неча ой давомида аёл ва унинг боласига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ишлатиб, мажбурлаб, хонадон ичидаги молхонада яширин равишда сақлаб келган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукми билан А. Ш. Жиноят кодексининг 126-1, 127, 25,135 ва 138-моддаларида, М. Ш., К. Ш. ва З. А. 104, 127, 25,135 ва 138-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Суднинг ҳукми билан А. Ш.га 13 йил, М. Ш. ва К. Ш.га 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, З. А.га 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳозирда жабрланувчи Х.Г. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига даволаниш учун жойлаштирилиб, уларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазият вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси масъуллари томонидан алоҳида назоратга олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Гренландия мудофаа тизимини масхара қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия мудофаа тизимини очиқчасига масхара қилди.

“Биласизми, уларнинг мудофааси нимадан иборат? Атиги иккита итлар чанасидан.

Бу ҳақда хабардормисиз? Шу пайтда эса атрофда Россиянинг эсминецлари ва сувости кемалари, шунингдек Хитойнинг эсминецлари ва сувости кемалари ҳам бор”, — деди Оқ уй раҳбари журналистлар билан суҳбатда.


Қайд этиш керак, Трамп бир неча маротаба Гренландия АҚШнинг бир қисми бўлиши кераклигини таъкидлаган. У бу фикрини мамлакатнинг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги стратегик аҳамияти билан изоҳлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2😢1
Туроператорларга Ўзбекистонга жалб қилган ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар берилади

“Умра плюс” зиёрат туризми дастурини амалга оширишга
қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори (қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил якунигача Туризм қўмитаси томонидан Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури (Дастур) асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.

2026 йил 15 январдан:

🔹 Малайзия ва Индонезияда дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади;

🔹 туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотуви йўлга қўйилади.

Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораторияси ташкил этилади.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасида “Туризм ва меҳмондўстлик” таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Талабалар контракт тўлови иш берувчи томонидан қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан “Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом бакалавриат йўналишида икки ва ундан юқори курсда ўқиётган талабаларнинг ўқиши учун шартнома тўловларини иш берувчилар томонидан қоплаб бериш ҳамда уларнинг таълими якунлангач ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, олий таълим ташкилотлари ҳамда талабалар ўртасида 3 томонлама шартномалар тузишда ишчилар сони 50 нафардан ортиқ ёки қиймати камида 1 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларига эга вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар буюртмачи сифатида иштирок этиши мумкин.

Талабалар ҳар йили 20 сентябргача саралашда иштирок этиш учун олий таълим ташкилотига электрон ариза топширади. Бунда ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотнома илова қилинади.

Талабалар ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан ариза топширади.

Ариза топшириш ва саралаб олишда иштирок этувчи талабгорларнинг жорий ўқув йилида ўзлаштириш GPA кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади.

Танлов комиссияси ҳар йили 15 октябргача олий таълим ташкилотида талабгорларни суҳбат асосида саралаб олишдан ўтказади.

Талабгорларни саралаб олишда буюртмачи вакили хулосаси асосий мезон ҳисобланади.

3 томонлама шартнома тузган ва таълимни муваффақиятли тамомлаган талабалар ўқишини битирганидан кейин буюртмачи томонидан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди.

Унинг айтишича, Қўшма Штатлар Эронда содир бўлаётган воқеаларга жавоб чораларини, жумладан, ҳарбий ҳаракатлар эҳтимолини ҳам жиддий кўриб чиқмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1😢1
⚡️Рақобат қўмитаси пропан нархининг асоссиз оширилиши бўйича иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси метан газига киритилган вақтинчалик чекловлдан фойдаланиб пропан газини ассосиз оширган субъектларга нисбатан иш очди.

Маълум қилинишича, огоҳлантиришларга қарамасдан айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар асоссиз оширилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қўмита томонидан қонунбузилиши ҳолатлари аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

“Биржа савдоларида нархларни барқарорлаштириш юзасидан "коррекциялаштирувчи" чоралар кўрилмоқда, шу жумладан бозор иштирокчиларига биржа савдоларига маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда ва бир маромда чиқариш бўйича кўрсатмалар юборилди”, дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп ўзини Венесуэла президенти сифатида эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ўзини Венесуэла президенти сифатида эълон қилди.

Оқ уй раҳбари томонидан оммага чиқарилган скриншотда Википедия услубидаги қисқача биография шаклида бўлиб, унга кўра, Трамп гўё 2026 йил январь ойида Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Шу билан бирга, у АҚШ президенти лавозимини ҳам ўзида сақлаб қолган.

Трамп мазкур постида Венесуэладаги вазият устидан назоратни ўз қўлига олганини, бу эса АҚШ кучлари томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуро қўлга олинганидан кейин амалга оширилганини даъво қилган.

Айни пайтда Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида Делси Родригес фаолият юритмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🤔1
Чеченистондаги “тахтлар ўйини”. Кремль ўзига янги “Қодиров” қидиришни бошлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг буйраклари ишламай қолган, Кремль эса унинг ўрнига янги йўл бошчи қидирмоқда. Бу ҳақда “Укринформ” Украина разведкасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Қодиров ҳозир Чеченистондаги хусусий шифохонасида даволанмоқда.

Кремль Қодировнинг соғлиғидаги муаммоларни инобатга олиб унинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Мумкин бўлган номзодлар орасида:

Чеченистон бош вазири Магомед Даудов,

“Аҳмат” полки қўмондони Апти Алаудинов,

Рамзан Қодировнинг катта ўғли, 20 ёшли Аҳмат Қодиров (яқинда вице-президент бўлиб тайинланган) бор.

Разведка маълумотларида айтилишича, президент маъмурияти “янги Қодиров” сифатида Апти Алаудиновни кўрмоқда.

Аммо Қодиров ўз меросхори сифатида 18 ёшли ўғли Адамни кўрмоқчи. Бироқ Кремль кичкина Қодиров салоҳиятига ишонмаяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада божхона пости раҳбари пора билан қўлга тушди

У Қирғизистондaн олиб кирилаётган 80 дона уйали телефонни қонунга хилоф равишда ўтказиб юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланган. Телефонлар тижорат мақсадида олиб келинаётгани аниқланган.

Суд қарорига кўра, мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва 3 йил давомида божхона органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Эрон ҳукумати мамлакатда намойишлар вақтида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.

“Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Фаоллари Ахборот Агентлиги” ташкилоти маълумотига кўра, қурбонлар сони камида 538 нафара етади, 10 мингдан ортиқ киши қўлга олинган.

Расмийлар бу рақамларни тасдиқламаган. Намойишлар декабр охиридан бери иқтисодий норозиликлар фонунда давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиздаги 16 қаватли уйдан фуқаро ўзини ташлаб, ҳалок бўлди

Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, Термиз шаҳрида содир бўлган ҳодиса юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ушбу ҳудудда самарқандлик талаба ҳам ўз жонига қасд қилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
⚡️Тошкент шаҳар департамент бошлиғи Сангиновга ўринбосар бўлди

Адлия катта маслаҳатчиси Зоҳид Караев “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда акциядорлик жамияти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу тайинлов Президентнинг топшириғига асосан амалга оширилган.

Зоҳид Караев — шу пайтга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси раҳбари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
Самарқанд тумани тугатилади

Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани тугатилиб, Оқдарё, Пастдарғом, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри чегаралари ўзгартирилмоқда. Бу борадаги Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси фракция йиғилишларида кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
⚡️“Реал” Хаби Алонсони истеъфога чиқарди. Унинг ўрнини Арбелоа эгаллади

Испания суперкубоги финалида “Барселона”га маблуғ бўлгач, Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббий Хаби Алонсони истеъфога чиқарди.

Баёнотда айтилишича, томонлар ўзаро келишувга кўра шартномани бекор қилишган.

“Хаби Алонсо ҳар доим “Реал” мухлисларининг меҳри ва ҳурматига сазовор бўлади, чунки у клуб афсонаси ва ҳар доим клубимизнинг қадриятларини намоён этган. Мадрид доимо унинг уйи бўлиб қолади.

Клубимиз Хаби Алонсо ва унинг бутун мураббийлар жамоасига бажарилган иш ва фидойилик учун миннатдорлик билдиради ҳамда уларга ҳаёт ва фаолиятларининг янги босқичида омад тилайди”, - дейилади баёнотда.

Испаниялик мутахассис ўрнини унинг собиқ жамоадоши "Кастилья" мураббийи Алваро Арбелоа эгаллади.

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
АҚШ элчихонаси америкаликларни Эрон ҳудудини тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси ўз фуқароларини Эрон ҳудудини тарк этишга чақирди.

Америкалик фуқароларга хавфсизлик нуқтаи назаридан Арманистон ёки Туркия орқали қуруқлик йўллари билан чиқиб кетиш тавсия этилмоқда.

Элчихона баёнотида айтилишича, Эронда давом этаётган норозилик намойишлари кучайиб бормоқда ва улар зўравонликка айланиб кетиши, шунингдек, ҳибсга олишлар ва тан жароҳатлари билан якунланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
⚡️Ҳумсондаги 11 гектар ер можароси: Бош прокуратура нохолис суд қарорига қарши Олий судга протест киритди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Ҳумсон ҳудудида жойлашган 11 гектарга яқин ер майдони маҳаллий ҳокимликларнинг асоссиз ва сохта қарорлари асосида тадбиркордан тортиб олинган.

Бу эса тадбиркорнинг қонуний ва мулкий манфаатлари бузилишига сабаб бўлиб, Бош прокуратура Олий судга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида протест киритган.

Жумладан, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова Олий суддан Тошкент вилояти маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 2025 йил 3 октябрдаги қарорини бекор қилишни сўраб мурожаат қилди.

Прокуратура маълумотларига кўра, «UGAM SOHILI» МЧЖга тегишли бўлган 11 гектар ер майдони Тошкент вилояти ва Бўстонлиқ тумани ҳокимликларининг қонунга зид қарорлари билан учинчи шахсларга бериб юборилган.

Орадан вақт ўтиб ушбу ҳолатдан хабардор бўлган жамият раҳбарияти маъмурий судга даъво аризаси киритиб, ўз қонуний ҳуқуқларини тиклашга муваффақ бўлган.

Бироқ, Тошкент вилояти маъмурий суди тафтиш инстанцияси томонидан қабул қилинган қарор қатор қонун нормаларига зид тарзда чиқарилиб, тадбиркорга компенсация эвазига ажратилган ер майдонининг бошқа шахсларга берилишини қўллаб-қувватлаган.

Шу сабабли Бош прокуратура нохолис қабул қилинган суд қарорини бекор қилиш юзасидан Олий судга протест киритган.

Айни пайтда мазкур иш Олий судда судья Дурдона Абдуқаҳҳорова раислигида кўриб чиқилмоқда. Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ва «UGAM SOHILI» МЧЖ ўртасидаги сайёр суд мажлиси бугун соат 10:30 да ўтказилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔3🤷‍♂1🔥1