EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
300 минг гектар ўрмон ёниб кетди. Австралияда сўнгги 40 йилдаги энг йирик ўрмон ёнғинлари қайд этилди

Австралиянинг Виктория штатида кузатилаётган аномал иссиқлик оқибатида юзага келган ёнғинлар натижасида 300 минг гектардан ортиқ ўрмон майдони йўқ бўлиб кетди.

Guardian нашрининг ёзишича, ёнғинлар оқибатида бутун Виктория ҳудуди бўйлаб камида 119 та иншоот вайрон бўлган, 300 минг гектардан зиёд ўрмон майдонлари ёниб кетган.

Штат ҳали ҳам бир неча ҳафта давом этиши мумкин бўлган ёнғинлар билан курашмоқда.

Фавқулодда вазиятларни бошқариш маркази маълумотларига кўра, шанба куни кундузги пайтда бутун штат бўйлаб 67 та ўчирилмаган ёнғин қайд этилган бўлиб, уларнинг 10 таси назоратдан ташқари ҳолда тарқалишда давом этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Бу қонунийми? Ўзбекистонда хорижий тил ўқитувчилари мажбуран ишдан бўшатиляпти

Ўзбекистондаги айрим умумтаълим мактабларида В2 даражадаги сертификати бўлмагани учун хорижий тили ўқитувчиларига маош бермасдан, ишдан бўшатиш ҳолати учрамоқда.

Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга мурожаат қилиб, бундай ҳолат ноқонуний эканлигини маълум
қилди.

Иш берувчиларнинг сертификати бўлмаганлаги туфайли ўқитувчиларни ишдан бўшатилиши қуйидаги қонун талабларига зид ҳисобланади:


📌 Меҳнат кодексининг (МК) 4 моддасига кўра меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади;

📌 МКнинг 151-моддасида ишдан четлаштириш ҳолатлари кўрсатилган бўлиб, унда В2 сертификати бўлмаган ходимни ишдан четлаштириш ҳолати йўқ.

Яъни, МК 151 ва 153-моддалари талаблари бузилган ҳисобланади.

Ушбу қонун бузилиш учун иш берувчи маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилади. Бундан ташқари, суд орқали маънавий зарар ҳам ундирилади.

“Иш берувчиларнинг ўқитувчиларга нисбатан бундай ҳаракатлари меҳнат қонунчилигига зид бўлиб, ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Давлат меҳнат инспекцияси ҳар бир аниқланган ҳолат бўйича белгиланган тартибда чоралар кўришини, жумладан жавобгарлик чораларини қўллашини маълум қилади.

Агар сиз ёки танишларингиз шундай ҳолатларга дуч келган бўлса, мурожаат қолдиринг — ҳар бир ҳолат қонун доирасида кўриб чиқилади ва ҳимоя таъминланади”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Рус пропагандисти Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши уруш бошлашга чақирди

Россиялик таниқли пропагандист Владимир Соловьёв Россияни Марказий Осиё давлатларига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашга чақирди.

У Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида фикр юритар экан, Россия фақат Украинада эмас, балки ўз таъсир доирасида деб ҳисоблаётган бошқа ҳудудларда ҳам “махсус ҳарбий операция” бошлаши мумкинлигини айтди.

Биз тушунтиришимиз керак. Ўйинлар тугади. Халқаро ҳуқуқ ҳам, халқаро тартиб ҳам биз учун аҳамиятсиз.

Агар миллий хавфсизлигимиз баҳонаси билан Украина ҳудудида махсус ҳарбий операцияни бошлаган бўлсак, нега худди шу мантиқ асосида таъсир доирамизнинг бошқа нуқталарида ҳам шундай операцияларни бошламаслигимиз керак? — деди Соловьёв.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Мўйноқда катта босимдаги табиий газ оқими аниқланди

Устюрт минтақасидаги “Мўйноқ” кони яқинида жойлашган Шагирлик-қуйи юра 2-сонли излов қудуғида саноат миқиёсида табиий газ оқими аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бу майдон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги “Ўзбекгеофизика” АЖ ва “Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти” ДМ томонидан 3Д сейсмик қидирув ишлари маълумотлари асосида чуқур излов бурғилашга тайёрланган.

2026 йилнинг 10 январь санасида қудуқ туби қуйи юра қатламларида 5265 метр чуқурликгача бурғиланиб, 5265-5061 метр чуқурлик оралиғида табиий газ уюмлари топилган.

“Қуйи юра қатламларининг геологик тузилишини ўрганиш ҳамда аниқланган газ уюмларининг тарқалиш чегасини аниқлаш мақсадида ушбу майдонда навбатдаги 3 ва 4 сонли излов-қидирув қудуқларини бурғилаш режалаштирилмоқда”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6
Нотариал ҳаракатларни онлайн тарзда амалга ошириш тартиби белгиланди

“Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режими орқали амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом нотариуслар томонидан жисмоний ёки юридик шахснинг вакили нотариал идорага келмаганда масофадан видеоконференцалоқа режими орқали нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, нотариал ҳаракатлар видеоконференцалоқа режимида “E-notarius.uz” ахборот портали ҳамда “Notarius” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тасдиқланади.

Мурожаат қилувчи нотариал ҳаракатни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш учун электрон тармоқдан фойдаланиш шартлари билан танишади ва розилигини тасдиқлайди.

Мурожаат қилувчи электрон тармоқда тасдиқлашни сўраётган нотариал ҳаракатнинг номини аниқ кўрсатади ва зарур маълумотларни тўлдиради.

Нотариус мурожаат келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш кунида уни ўрганиб чиқади ҳамда унда камчиликлар мавжуд ёки йўқлиги тўғрисида хабарнома юборади.

Нотариус билан шахсий мулоқот давомида нотариал ҳаракат тарафлари жойлашган жойда улардан бошқа шахсларнинг бўлмаслиги, улар жойлашган жой шовқиндан холи, ёруғ бўлиши ва видеотасвир тиниқ кўриниши шарт.

Нотариал ҳаракат лойиҳаси имзолаш учун тайёр бўлгандан сўнг нотариус томонидан тарафларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлдари, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатнинг мазмуни ва оқибатлари тушунтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда. Йўллар хавфсизми?

Тошкент–Оҳангарон–Ангрен–Қўқон–Шахрихон–Андижон автомобиль йўлининг 80–102 километрлар оралиғида ёмғир, 102–160 километрлар оралиғида эса қор ёғмоқда. Айни пайтда ҳудудда туман кузатилмоқда, ҳаво ҳарорати −3 даража.

Йўлларда кўриш масофаси тахминан 500 метрни ташкил этади. Шамол тезлиги 2–9 м/с, ҳаво намлиги эса 70 фоиз атрофида.

“Қамчиқавтойўл ИЙФК” ДМ «Қамчиқ» довони орқали ҳаракатланаётган барча ҳайдовчилардан об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда тезликни меъёрдан оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини ва барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилади”, дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Трамп ўзини Венесуэла президенти сифатида эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп “Truth Social” ижтимоий тармоғида ўзини Венесуэла президенти сифатида эълон қилди.

Оқ раҳбари томонидан оммага чиқарилган скриншотда “Википедия” услубидаги қисқача биография шаклида бўлиб, унга кўра, Трамп гўё 2026 йил январь ойида Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Шу билан бирга, у АҚШ президенти лавозимини ҳам ўзида сақлаб қолган.

Трамп мазкур постида Венесуэладаги вазият устидан назоратни ўз қўлига олганини, бу эса АҚШ кучлари томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуро қўлга олинганидан кейин амалга оширилганини даъво қилган.

Айни пайтда Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида Делси Родригес фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢2👍1🔥1🤔1
Эронда 3 кунлик мотам эълон қилди

Эрон ҳукумати мамлакатдаги намойишлар вақтида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мотам эълон қилди. Бу ҳақда давлат телерадиокомпанияси IRIB хабар берди.

Расмий баёнотда қайд этилишича, АҚШ ва сионистик режимга қарши миллий қаршилик жараёнида ҳалок бўлган шаҳидлар хотирасига бағишлаб мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинган.

АҚШда жойлашган HRANA инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, намойишлар қурбонлари сони камида 538 нафарни ташкил этган.

Улар орасида 48 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходими ҳам бор. Шунингдек, тахминан 10,6 минг нафар намойиш иштирокчиси қўлга олингани айтилмоқда.

Бироқ Эрон расмийлари бу маълумотларни тасдиқламаган.

Маълум қилинишича, Эрондаги норозилик намойишлари 28 декабрь куни пойтахтда тадбиркорларнинг миллий валюта қадрсизланиши ва нарх-наво ошишига қарши бошланган иш ташлаши ортидан авж олган ва ҳозирга қадар давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Бухорода 20 нафар абитуриент заҳарланди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида ўқув марказида таҳсил олаётган 20 нафар абитуриентлар заҳарланди.

Бухоро ССБ ахборот хизматига кўра, кеча, 11 январ куни Қоракўл туманидаги ўқув марказида таҳсил олаётган абитуриентлардан 20 нафари саломатлиги ёмонлашгани юзасидан Тез тиббий ёрдам хизматига хабар келиб тушган.

Вилоят ҳокимининг тезкор топшириғига кўра, соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, ҳодиса жойига борилган.

Шундан сўнг, барча беморлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли стандартлари асосида лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказилган.

Кўрилган тиббий чора-тадбирлар натижасида барча 20 нафар беморнинг аҳволи яхшиланган ва улар амбулатор даволаниш учун уйига жавоб берилган.

“Ҳар бир беморга ҳудудий оилавий шифокор ва патронаж ҳамшираси бириктирилди. Айни пайтда барчасининг аҳволи қониқарли, шикоятлари мавжуд эмас.

Беморлардан тегишли қон намуналари олиниб, белгиланган тартибда экспертизага юборилди. Экспертиза натижалари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади”, - дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда тантанали ҳарбий пиёда юриш маросими

Айни дамда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали пиёда юриш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг ҳарбий бўлинмалари иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
⚡️Рекорд. 100 грам олтин қуйма нархи 180 млн сўмдан ошди

Марказий банк 12 январь учун олтин қуймаларининг нархини эълон қилди. Нархлар 2026 йилда илк бор рекорд даражага чиқди.

Ўтган йили январда 116,6 млн сўм нархда сотувга чиқарилган 100 гр олтин қуйма, 180,2 млн сўмга етди.

Жаҳон бўйича олтин нархи ҳам унция учун илк бор 4 600 доллар чегарасига яқинлашди. Нархлар геосиёсий нотинчликлар фонида ошмоқда.

Қуймаларни банклардан сотиб олиш мумкин. Қайси банкда қанча қуйма борлигини бу ердан билиб олсангиз бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Сурхондарёда аёл ва унинг 5 ойлик боласини молхонада сақлаган ваҳшийларга суд ҳукми ўқилди

Сурхондарё вилояти Узун туманида бир неча ой давомида аёл ва унинг боласига нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ишлатиб, мажбурлаб, хонадон ичидаги молхонада яширин равишда сақлаб келган эркакка суд ҳукми ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг ҳукми билан А. Ш. Жиноят кодексининг 126-1, 127, 25,135 ва 138-моддаларида, М. Ш., К. Ш. ва З. А. 104, 127, 25,135 ва 138-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Суднинг ҳукми билан А. Ш.га 13 йил, М. Ш. ва К. Ш.га 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси, З. А.га 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ҳозирда жабрланувчи Х.Г. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимига, фарзанди эса туғруқ бўлимига даволаниш учун жойлаштирилиб, уларнинг соғлиғи билан боғлиқ вазият вилоят ижтимоий ҳимоя бошқармаси масъуллари томонидан алоҳида назоратга олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Гренландия мудофаа тизимини масхара қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландия мудофаа тизимини очиқчасига масхара қилди.

“Биласизми, уларнинг мудофааси нимадан иборат? Атиги иккита итлар чанасидан.

Бу ҳақда хабардормисиз? Шу пайтда эса атрофда Россиянинг эсминецлари ва сувости кемалари, шунингдек Хитойнинг эсминецлари ва сувости кемалари ҳам бор”, — деди Оқ уй раҳбари журналистлар билан суҳбатда.


Қайд этиш керак, Трамп бир неча маротаба Гренландия АҚШнинг бир қисми бўлиши кераклигини таъкидлаган. У бу фикрини мамлакатнинг миллий хавфсизлигини ҳимоя қилишдаги стратегик аҳамияти билан изоҳлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2😢1
Туроператорларга Ўзбекистонга жалб қилган ҳар бир сайёҳ учун 100 доллар берилади

“Умра плюс” зиёрат туризми дастурини амалга оширишга
қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори (қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил якунигача Туризм қўмитаси томонидан Малайзия ва Индонезиядан “Умра плюс” зиёрат туризми дастури (Дастур) асосида сайёҳларни жалб қилаётган туроператорларга ҳар бир сайёҳ учун 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилади.

2026 йил 15 январдан:

🔹 Малайзия ва Индонезияда дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади;

🔹 туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотуви йўлга қўйилади.

Дастурни амалга ошириш учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида ўқув-амалиёт лабораторияси ташкил этилади.

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Малайзия олий таълим муассасалари ўртасида “Туризм ва меҳмондўстлик” таълим йўналиши ва мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Талабалар контракт тўлови иш берувчи томонидан қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан “Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом бакалавриат йўналишида икки ва ундан юқори курсда ўқиётган талабаларнинг ўқиши учун шартнома тўловларини иш берувчилар томонидан қоплаб бериш ҳамда уларнинг таълими якунлангач ишга қабул қилиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, олий таълим ташкилотлари ҳамда талабалар ўртасида 3 томонлама шартномалар тузишда ишчилар сони 50 нафардан ортиқ ёки қиймати камида 1 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларига эга вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар буюртмачи сифатида иштирок этиши мумкин.

Талабалар ҳар йили 20 сентябргача саралашда иштирок этиш учун олий таълим ташкилотига электрон ариза топширади. Бунда ўзлаштириш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотнома илова қилинади.

Талабалар ўқишни битирганидан сўнг буюртмачи корхона ёки ташкилотда ишлаб бериш шарти билан ариза топширади.

Ариза топшириш ва саралаб олишда иштирок этувчи талабгорларнинг жорий ўқув йилида ўзлаштириш GPA кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади.

Танлов комиссияси ҳар йили 15 октябргача олий таълим ташкилотида талабгорларни суҳбат асосида саралаб олишдан ўтказади.

Талабгорларни саралаб олишда буюртмачи вакили хулосаси асосий мезон ҳисобланади.

3 томонлама шартнома тузган ва таълимни муваффақиятли тамомлаган талабалар ўқишини битирганидан кейин буюртмачи томонидан белгиланган тартибда ишга қабул қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот берди.

Унинг айтишича, Қўшма Штатлар Эронда содир бўлаётган воқеаларга жавоб чораларини, жумладан, ҳарбий ҳаракатлар эҳтимолини ҳам жиддий кўриб чиқмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1😢1
⚡️Рақобат қўмитаси пропан нархининг асоссиз оширилиши бўйича иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси метан газига киритилган вақтинчалик чекловлдан фойдаланиб пропан газини ассосиз оширган субъектларга нисбатан иш очди.

Маълум қилинишича, огоҳлантиришларга қарамасдан айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар асоссиз оширилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан қўмита томонидан қонунбузилиши ҳолатлари аломатлари бўйича иш қўзғатилди.

“Биржа савдоларида нархларни барқарорлаштириш юзасидан "коррекциялаштирувчи" чоралар кўрилмоқда, шу жумладан бозор иштирокчиларига биржа савдоларига маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда ва бир маромда чиқариш бўйича кўрсатмалар юборилди”, дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп ўзини Венесуэла президенти сифатида эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ўзини Венесуэла президенти сифатида эълон қилди.

Оқ уй раҳбари томонидан оммага чиқарилган скриншотда Википедия услубидаги қисқача биография шаклида бўлиб, унга кўра, Трамп гўё 2026 йил январь ойида Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Шу билан бирга, у АҚШ президенти лавозимини ҳам ўзида сақлаб қолган.

Трамп мазкур постида Венесуэладаги вазият устидан назоратни ўз қўлига олганини, бу эса АҚШ кучлари томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуро қўлга олинганидан кейин амалга оширилганини даъво қилган.

Айни пайтда Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи сифатида Делси Родригес фаолият юритмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🤔1
Чеченистондаги “тахтлар ўйини”. Кремль ўзига янги “Қодиров” қидиришни бошлади

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг буйраклари ишламай қолган, Кремль эса унинг ўрнига янги йўл бошчи қидирмоқда. Бу ҳақда “Укринформ” Украина разведкасига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Қодиров ҳозир Чеченистондаги хусусий шифохонасида даволанмоқда.

Кремль Қодировнинг соғлиғидаги муаммоларни инобатга олиб унинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Мумкин бўлган номзодлар орасида:

Чеченистон бош вазири Магомед Даудов,

“Аҳмат” полки қўмондони Апти Алаудинов,

Рамзан Қодировнинг катта ўғли, 20 ёшли Аҳмат Қодиров (яқинда вице-президент бўлиб тайинланган) бор.

Разведка маълумотларида айтилишича, президент маъмурияти “янги Қодиров” сифатида Апти Алаудиновни кўрмоқда.

Аммо Қодиров ўз меросхори сифатида 18 ёшли ўғли Адамни кўрмоқчи. Бироқ Кремль кичкина Қодиров салоҳиятига ишонмаяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада божхона пости раҳбари пора билан қўлга тушди

У Қирғизистондaн олиб кирилаётган 80 дона уйали телефонни қонунга хилоф равишда ўтказиб юбориш эвазига 5 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланган. Телефонлар тижорат мақсадида олиб келинаётгани аниқланган.

Суд қарорига кўра, мансабдор 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва 3 йил давомида божхона органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронда 3 кунлик мотам эълон қилинди

Эрон ҳукумати мамлакатда намойишлар вақтида ҳалок бўлганлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди.

“Инсон Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Фаоллари Ахборот Агентлиги” ташкилоти маълумотига кўра, қурбонлар сони камида 538 нафара етади, 10 мингдан ортиқ киши қўлга олинган.

Расмийлар бу рақамларни тасдиқламаган. Намойишлар декабр охиридан бери иқтисодий норозиликлар фонунда давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5