EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Нефть газ бино иншоат” МЧЖга янги директор тайинланди

“Ўзбектнефтгаз” ягона таъсисчисининг қарори билан Талъат Зуфаров “Нефть газ бино иншоат” МЧЖ директори лавозимига тайинланди.

Талъат Зуфаров бунга қадар Олий Мажлис Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси бош муҳандиси бўлиб ишлаган.

У меҳнат фаолиятини Тошкент давлат шарқшунослик институтида лаборант, муҳандис-дастурчи сифатида бошлаган.

Кейинчалик Молия вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси, Республика йўл жамғармасида техника хавфсизлиги бўйича муҳандис ва бош муҳандис, мудир лавозимларида фаолият юритган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда куёв қайнотасини шавқатсизларча уриб ўлдиргани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда куёв қайнатасини шафқатсизларча дўппослаб ўлдиргани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 2025 йил 28 декабр куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида содир бўлган.

Келиннинг қайнотаси ва бошқа қариндошлари оилавий низони тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида куёвнинг уйига боришган. Аммо бу уриниш жанжалга айланиб кетган.

Куёв тарафдан 5-7 нафар шахс темир буюмлар билан қайнота Рақибов О.нинг бош қисмига ўта шафқатсизлик билан зарбалар беришган. Ҳатто у ҳушсиз ҳолга тушганидан кейин ҳам дўппослашда давом этишган.

Натижада Рақибов О. шифохонада, операция вақтида вафот этган.

Шунингдек, муштумзўрлар фуқаро Рақибов С.га ҳам оғир тан жароҳати етказган ва у айни дамда шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.

Калтаклаш камлик қилгандек оғир аҳволдаги қайнота шифохонага олиб кетилаётганда куёвнинг қариндошлари томонидан йўл тўсиб қўйилган.

Машина ҳайдовчиси ҳам калтакланиб, унга нисбатан таҳдид қилинган.

Бир амаллаб бемор давлат шифохонасига олиб келинганидан кейин ҳам шифокорларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли 4 соат давомида қайнота тиббий ёрдамсиз қолган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тожик–Қирғиз чегарасидаги можарони бартараф этишда Ўзбекистоннинг ўрни катта” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз интервьюсида тожик–қирғиз чегарасидаги можарони тўхтатишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам муҳим ўрни бўлганини таъкидлади.

Унинг айтишича, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашда олиб борилган музокаралар муҳим аҳамият касб этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥16🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Аноним трейдер Мадуронинг қўлга олиниши ортидан 410 минг доллар ишлаб олди Аноним трейдер Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳокимиятдан кетиши мумкинлигига ставка қўйиб, бир неча соат ичида 34 минг долларни қарийб 410 минг долларга айлантирди. Бу…
Polymarket Мадурони қўлга олинишига ставка қилган аноним трейдерга 400 минг доллар тўлашдан бош тортди

Онлайн прогноз платформаси Polymarket АҚШнинг Венесуэлага эҳтимолий босқини бўйича ставка қилган фойдаланувчиларга ютуқ пулларини тўлашни рад этди. Бу ҳақда компания ўз расмий сайтида маълум қилди.

Платформада айтилишича, АҚШнинг Венесуэлага қарши ҳарбий ҳаракатлари бўйича ставкалар фақат бир ҳолатда — Вашингтон лотин америкалик давлат ҳудудининг камида бир қисмини ҳарбий йўл билан назорат остига олган тақдирда ғалаба сифатида тан олинади.

Polymarket сайтидаги изоҳда қуйидагилар қайд этилган:

Ушбу савдолар АҚШнинг ҳудуд устидан назорат ўрнатишга қаратилган ҳарбий операцияларига тааллуқли.

Агар Америка 2025 йил 3 ноябрдан 2026 йил 31 январгача бўлган даврда Венесуэла ҳудудининг исталган қисмида назорат ўрнатиш мақсадида ҳарбий ҳужум бошласа, ушбу прогноз бўйича ‘Ҳа’ жавоби қабул қилинади. Натижа нуфузли манбалар ўртасидаги консенсус асосида аниқланади.

Financial Times газетаси ёзишича, Polymarket’нинг бу қарори платформа фойдаланувчилари орасида жиддий норозиликка сабаб бўлган.

Энг қизиғи шундаки, бир неча кун олдин аноним иштирокчи АҚШнинг Венесуэлага босқинига ставка қўйиб, 400 минг доллардан ортиқ маблағни ютиб олган эди.

Бироқ Polymarket бу ҳолатни расман “босқин” сифатида тан олмаяпти.

Платформа АҚШ махсус операцияси Венесуэла ҳудуди устидан назорат ўрнатиш мақсадини кўзламаган, деган позицияда турибди.

“Polymarket Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш бўйича операцияни тўлиқ ҳарбий босқин деб ҳисобламайди ва фақат АҚШ қўшинлари Венесуэла ҳудудини назорат остига олган тақдирдагина прогноз шартномаси ижро этилади”, — деб ёзади Financial Times.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Парижда кучли қор ёғиши сабабли 100 дан зиёд рейслар бекор қилинди

Франция пойтахти Парижда кузатилган кучли қор ёғиши сабабли йирик аэропортлар “Шарль-де-Голль” ва “Орли” фаолиятида жиддий узилишлар юзага келди.

Мамлакат транспорт вазири Филипп Табаронинг маълум қилишича, сешанба кунидан бошлаб “Шарль-де-Голль” халқаро аэропортида 100 дан зиёд рейс амалга оширилмаган. Чоршанба тонгига келиб эса “Орли” аэропортида 40 га яқин рейс бекор қилинган.

Филипп Табаро аэропортлардаги вазиятни мураккаб деб баҳолар экан, барча хизматлар юқори тайёргарлик режимида иш олиб бораётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, у кун давомида об-ҳаво яхшиланиши ва рейслар жадвали босқичма-босқич тикланишига умид билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман — Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйди

Жиззахда овчи қамишлар орасидан келган шеригини ёввойи тўнғиз деб ўйлаб, унга қарата ўқ узди.

Ўқ эркакнинг бош қисмига теккан ва у шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жароҳатланган шахс вафот этган.

Овчи эса воқеа юз берганида атроф қоронғи бўлганини, шунинг учун хатони содир этганини айтган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уй-жойлардан хонадон харид қилишда алданиб қолманг!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали тегишли рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган кўп қаватли уй-жойларни реклама қилиш ҳамда аҳолига шартномалар таклиф этиш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан шартнома тузиш ва тўловларни амалга оширишдан олдин мазкур қурилиш объектининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжудлигини, шунингдек, қурилиш объекти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан белгиланган тартибда рухсатнома олган-олмаганлигини текширишларини сўраймиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
“АҚШсиз НАТОдан на Россия, на Хитой қўрқади” — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ҳар қандай вазиятда ҳам НАТО билан қолишини, ҳатто альянс томонидан жавобий қўллаб-қувватлаш бўлмаган тақдирда ҳам ўз мажбуриятларини бажаришини билдирди.

“Биз ҳар доим НАТОни қўллаб-қувватлаймиз, ҳатто улар бизга ёрдам бермаса ҳам”, — деб таъкидлади Трамп.


Шу билан бирга, АҚШ президенти НАТОнинг АҚШсиз қолиши глобал хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳам қайд этди.

Унинг фикрича, Америка альянс таркибида бўлмаса, НАТОнинг геосиёсий таъсири сезиларли даражада сусаяди.

“Агар НАТО таркибида АҚШ бўлмаса, Россия ва Хитой бу ҳарбий блокдан қўрқмайди”, — деб ёзди Дональд Трамп.


Трампнинг ушбу баёноти АҚШнинг НАТОдаги ўрни ва альянс аъзоларининг ўзаро мажбуриятлари ҳақидаги баҳслар авж олган бир пайтда янграмоқда.

Айрим таҳлилчиларга кўра, мазкур фикрлар Вашингтоннинг НАТОдаги етакчи ролини яна бир бор таъкидлаш, шу билан бирга Европа давлатларини мудофаа соҳасидаги масъулиятни оширишга ундашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2🔥1😢1
⚡️Сақлаб қўйинг. Ўзбекистонда амалдаги коммунал тарифлар

Электроэнергия

Оддий уйлар:
• 1–200 кВт/соат — 600 сўм
• 201–500 кВт/соат — 800 сўм
• 501–1000 кВт/соат — 1000 сўм

Газсиз, электроплита билан:
• 1–200 кВт/соат — 300 сўм
• 201–500 кВт/соат — 400 сўм
• 501–1000 кВт/соат — 500 сўм


🔥 Газ cчётчик билан:
Апрель–октябрь • 1–100 м³
1000 сўм • 101–2500 м³ — 1800 сўм
Ноябрь–март • 1–500 м³ — 1000 сўм
• 501–2500 м³— 1800 сўм


Счётчиксиз (1 киши учун):
• Плита (иссиқ сув марказлашган) — 19 800 сўм
• Плита (иссиқ сув йўқ) — 27 000 сўм
• Газ колонка — 28 800 сўм
• Иситиш — 1 м³ = 1400 сўм


💧 Совуқ сув
Счётчик билан:
• Канализация + иссиқ сув — 3 808 сўм / 1 м³
• Канализация бор, иссиқ сув йўқ — 2 688 сўм / 1 м³
• Канализация йўқ — 1 568 сўм / 1 м³
• Полив (МКД) — 1 568 сўм / 1 м³


Счётчиксиз (1 киши):
• Квартира (канализация + иссиқ сув) — 49 019,6 сўм• Хусусий уй (канализация бор) — 37 063,6 сўм• Канализация ва иссиқ сув йўқ — 25 107,6 сўм• Полив 10 м² — 10 760,96 сўм


🏭Иссиқ сув ва марказий иситиш Иссиқ сув:
• 1 м³ — 7 764,06 сўм
• 12 ноябрдан — 8 928,67 сўм
• 1 киши — 45 481,2 сўм
• 12 ноябрдан — 52 303,39 сўм


Иситиш:
• 1 м² / кун — 209,94 сўм
• 12 ноябрдан — 241,44 сўм


🗑 Чиқинди олиб чиқиш (1 киши / ой):
• «Махсустранс» — 8 400 сўм
• «Maxs Kur Lider» — 5 050 сўм
• «Toshkent Santexkommunxizmat» — 5 040 сўм
• «Hamza Harakat» — 4 872 сўм
• «Toza hudud» (Тошкент вил.) — 7 840 сўм


📞 Шаҳар телефони
• АОНсиз — 8 070 сўм
• АОН билан — 9 830 сўм


✈️ Яқинларга улашинг — керак бўлиб қолади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔1
⚡️Зеленский АҚШга Рамзан Қодировни қўлга олишни таклиф қилди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ томонидан Венесуэла президенти Николас Мадурога нисбатан амалга оширилган операцияга ўхшаш чорани Чеченистон раҳбари Рамзан Кодировга нисбатан ҳам қўллаш мумкинлигини билдирди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, агарда Америка Қодировни асирга олса бу воқеа Россия президенти Владимир Путин учун жиддий сиёсий босим воситасига айланиши ва уни тинчлик келишуви сари қадам ташлашга мажбур қилиши мумкин.

Бизда маълум натижалар бор, аммо барчаси ҳали охиригача бажарилгани йўқ. АҚШ қўлида кучли инструментлар бор ва улар хоҳласа, босим ўтказишни жуда яхши билади.
Масалан, Мадуро билан боғлиқ ҳолат.

Операция қанчалик тез ўтказилди? Жуда тез. Буни бутун дунё кўрди. Шу каби чорани, айтайлик, Кодировга нисбатан ҳам қўллаш мумкин эди. Балки шунда Путин ўйлаб кўрарди”, — деди Зеленский.


Шу билан бирга, мазкур баёнот халқаро майдонда кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Айрим таҳлилчилар бундай таклифлар халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва давлатлар суверенитети масаласида жиддий саволлар туғдиришини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔3👎1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Заправкалар чекланган режимда ишлайдими?

Бугун, 8 январдан бошлаб, метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади.

Метан заправкалар фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режага асосан вақтинча чекланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢2
Афғонистон расмийлари ўзбек тилидан фойдаланишни чеклаш ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланилишига чекловлар жорий этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон тарафи Афғонистон ТИВ билан вазиятга ойдинлик киритди.

Афғонистонлик расмийлар ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, мамлакат ҳудудида ўзбек тилининг ишлатилишига нисбатан ҳеч қандай чеклов йўқлигини қатъий таъкидлаб, Афғонистон ҳукумати ва халқи биродар ўзбек халқи ҳамда тилига чуқур ҳурмат билан муносабатда эканини алоҳида қайд этди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда мамлакат бўйлаб ОТМлари ва умумтаълим мактаблари пештоқларидаги ёзувларни «ягона стандарт асосида тартибга солиш ишлари» олиб борилмоқда. Мазкур амалиётга кўра, таълим муассасалари пештоқларидаги ёзувлар бутун мамлакат бўйлаб уч тилда — пушту, дарий ва инглиз тилларида акс эттирилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг шимолий ҳудудлари, жумладан Саманган университети учун истисно тариқасида ёзувлар пушту, дарий ва ўзбек тилларида берилиши белгиланган.

Таъкидланишича, Афғонистон ҳукумати тарихда илк бор Жоузжон давлат университетида жорий йилдан бошлаб магистратура босқичида «Ўзбек тили ва адабиёти» факултетини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буxoрoда дастлабки жигар трансплантацияси муваффақиятли ўтказилди

Янги йилнинг дастлабки кунларида Буxoрo вилoяти тиббиёти тариxида муҳим вoқеа қайд этилди.

Олот туманилик Воҳиджон Назаров бир неча йиллардан буён жигар циррозидан азият чекиб келаётганди.

Нима қилиш ва қаерга боришни билмай турганида Республика шoшилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилояти филиали раҳбарияти таклифи унга умид бағишлади.

Гап шундаки, мазкур мураккаб амалиёт филиалнинг ўзида бажариладиган бўлди. Унга турмуш ўртоғи донор сифатида танланди.


Операция қарийб 10 сoат давoм этди.

Амалиёт Миллий тиббиёт маркази трансплантoлoги Жасур Сoбирoв ҳамда хорижлик шифокор Сoмoн Некиҳбoлиён томонидан бухоролик жаррoҳлар иштирокида бажарилди.

Ҳозирги пайтда бемор ва донорнинг аҳволи қониқарли. Улар малакали мутаxассислар назoратида зарур муoлажаларни давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фожиали автохалокат юз берди

Бугун 8 январь соат 05:00 атрофида Мирзо Улуғбек туманида 21-ёшли Onix русумли автомобиль ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб йўл четида тохтаб турган ГАЗ-63 юк автомашинасига бориб урилган.

Натижада Onix
автомобилида бўлган йўловчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатиллиб Тергов ҳаракатрлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Болага зулм — келажакка зарба” — Алишер Қодиров

Аёллар ва болаларни зўравонликдан асраш, уларнинг устун манфаатларини таъминлаш жамият олдидаги энг муҳим вазифалардан биридир.

Боланинг она тилида тарбия кўриши, она тилида бошланғич таълим олиши унинг устун ҳуқуқи ва ҳаётий манфаатидир. Болалигидан зўравонликка, хўрликка дуч келаётган бола — келажакда аросатдаги миллат демакдир.

Ота-онанинг боласига, эркак кишининг аёлига зулм қилиши қадриятга айланган жамиятда жаҳолат кучаяди. Бу ҳолат нафақат алоҳида оилага, балки бутун жамиятга зарар етказади.

Маърифатсиз аёл ва тарбиясиз фарзанд жоҳил, беоқибат ва адолатсиз жамиятни юзага келтиради. Бунинг натижасида ҳимоясиз миллат ва заиф давлат шаклланади, — деди “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Учтепа ҳокимлиги ходими пора билан ушланди

Учтепа тумани ҳокимлигининг Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш бўлими бош мутахассиси ноқонуний равишда тадбиркордан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳокимият вакили гўёки жорий йилда Учтепа тумани ҳудудида бузилиши лозим бўлган савдо дўконлари ва бошқа манзиллар рўйхати тузилаётганлигини рўкач қилиб, тадбиркорга тегишли дўконни туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи яқин алоқалари орқали мазкур рўйхатга киритмаслик ҳамда буздирмаслик эвазига ушбу пул маблағини талаб қилган.

Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Фарғона аэропорти туман ичида қолди

Бугун соат 19:00 атрофида Фарғона халқаро аэропорти ҳудудида ҳаво шароити кескин ёмонлашди. Кўриниш масофаси ноль метргача тушиб, ўта қалин туман кузатилди.

Шу сабабли Москвадан Фарғонага парвоз қилиб келаётган йўловчи самолёти аэропортга қўна олмади ва хавфсизлик талабларига мувофиқ муқобил аэропортга йўналтирилди.Гувоҳларнинг билдиришича, туман шунчалик зич бўлганки, ҳатто унинг ўзига хос ҳидини ҳам ҳис қилиш мумкин бўлган. Илгари Наманган халқаро аэропортида ҳам кўриниш 5 метргача чекланган шундай ҳолатлар кузатилгани эсга олинмоқда.

Фуқароларга огоҳлантириш: Аэропортга йўл олган йўловчилар рейслар ҳолатини олдиндан текшириши, ҳайдовчилар эса туман шароитида тезликни камайтириб, хавфсиз масофани сақлаши сўралади.
Ҳаво шароити барқарорлашгач, парвозлар жадвали бўйича қўшимча маълумот берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода вояга етмаган қизлар ўртасида жанжал кузатилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида вояга етмаган қизлар иштирокидаги жанжал акс этган видео тарқалди. Маълум бўлишича, ҳолат 2026 йил 7 январь куни Бухоро шаҳридаги “Фавворалар майдони” яқинида содир бўлган.

Аввалдан мавжуд келишмовчилик сабаб икки вояга етмаган қиз ўртасида жанжал чиққан. Ушбу жанжалга яна икки нафар шахс қўшилиб, улардан бири тан жароҳатлари олган. Ҳодиса видеога олиниб, ижтимоий тармоққа жойланган.

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар органлари томонидан текширув олиб борилмоқда. Терговга қадар текширув давомида иштирокчиларнинг бошқа жанжалли ҳолатларга ҳам алоқадорлиги аниқланган. Қўшимча маълумотлар текширув якунига кўра берилиши айтилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда 15 ёшли бола уйлангани ҳақидаги видео сохта чиқди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 15 ёшли бола уйлангани ҳақида тарқалган видео асоссиз экани маълум бўлди. Болалар омбудсмани ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Аниқланишича, видеоролик Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро томонидан турли вақт ва жойларда олинган кадрларни бирлаштириш орқали тайёрланган. Видеода акс этган вояга етмаганлар иштирокида ҳеч қандай тўй маросими бўлмаган.

Маълумотларга кўра, видеоролик обуначилар сонини ошириш мақсадида ижтимоий тармоққа жойланган. Ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда ва ҳуқуқий баҳо берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тошкент йўналишидаги жиноий схема барбод бўлди”

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан Тошкент вилояти ва пойтахт йўналишида ҳаракатланувчи такси ҳайдовчиларини таҳқирлаб, қўрқитиб ва зўрлик ишлатиб, ҳар ой улардан ноқонуний пул ундириб келган “Бычок” лақабли шахс бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, мазкур гуруҳ узоқ вақт давомида ўнлаб ҳайдовчиларни таҳдид ва босим остида ушлаб, мунтазам равишда пул талаб қилиб келган.
Тезкор тадбирлар натижасида гуруҳ аъзолари қўлга олинди, далил-исботлар мусодара қилинди. Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

⚖️ Қонун устувор — жиноят жавобсиз қолмайди.
Такси ҳайдовчиларига нисбатан ҳар қандай тазйиқ ва ноқонуний талабларга кескин чоралар кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3