EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️АҚШ Украинани ҳимоя қилишдан бош тортди

АҚШ Киев учун хавфсизлик кафолатлари декларациясини имзоламади. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, дастлаб Вашингтон ҳужжатни имзолаш эҳтимоли юқори бўлган, аммо якунда декларацияни фақат хоҳловчи коалиция аъзолари имзолаган.

Декларациянинг илк талқинида, Украинада тинчлик ўрнатилгач, мабодо қайта ҳужумга учраса АҚШ Киевни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши кераклиги тўғрисида банд бўлган.

Аммо кейинчалик бу банд номаълум сабабларга кўра олиб ташланган.

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг айтишича, Киевда тинчлик ўрнатилгандан кейин британлар ва французлар мамлакат бўйлаб ҳарбий базалар ва Украина Қуролли Кучлари учун техника омборларини қуришади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Экологик стикерни олиш учун ГАИга бориш шарт эмас

Энди экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситасига экологик стикер олиш учун ЙҲХХ (ГАИ) идораларига бориш шарт эмас. Уни масофадан, my.gov.uz орқали олсангиз бўлади.

Бунинг учун:

my.gov.uz портали ёки мобил иловасига кирасиз.

— Қидирув сатрига “Экологик стикер” деб ёзасиз ёки “Транспорт” бўлимидан Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш хизматини танлайсиз.

Маълумотларингиз автоматик шаклланади, сиз фақат аризани тасдиқлайсиз.

Тайёр стикер 10 кун ичида уйингизга етказиб берилади.

Стикернинг ўзи ва ариза топшириш бепул.

Фақат почта орқали уйга етказиш хизмати учун 20 600 сўм тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Кам таъминланган оилаларнинг электр ва газ харажатлари қоплаб берилади

2026 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар электр энергияси ва табиий газ харажатлари учун онлайн мурожаат қилиш орқали компенсация олиш имкониятига эга бўлади.

Аризалар Давлат хизматлари марказлари, ижтимоий ходимлар, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

Агар оила Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган бўлса, компенсация автоматик тайинланади.

Даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан юқори бўлган, ортиқча мулк ёки автотранспортга эга оилаларга компенсация берилмайди.

Аризалар ҳар ойнинг 16 санасига қадар қабул қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади Nestle компанияси Ўзбекистон бозоридаги болалар учун мўлжалланган қуруқ сут аралашмаларининг айрим партияларини таркибида хавфли токсин бўлиши…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nestle маҳсулотида заҳарли токсинлар борлиги аниқланди

Nestle компанияси Ўзбекистон бозоридаги болалар учун мўлжалланган қуруқ сут аралашмаларининг айрим партияларини таркибида хавфли токсин бўлиши эҳтимоли сабабли товарларни ихтиёрий равишда қайтариб олишни бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкент метрополитени йўналишлар схемаси янгиланди

Янги харитада қатнов вақти аниқ ҳисобланган, станциялар орасидаги интерваллар секундларигача кўрсатилган.

Шунингдек, метро яқинидаги боғлар, бозорлар, спорт объектлари ва шаҳар атрофи автостанциялари ҳам қўшилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Humans” иши Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиляпти” — Марказий банк

Марказий банк “Humans” МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан қисқа баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, “Humans” МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган.

Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eр ва мол-мулк солиғи ҳисоботларини тақдим этиш янада соддалашди

2026 йилдан бошлаб юридик шахслар учун ер ва мол-мулк солиғи ҳисоботларини тақдим этиш янада
соддалашди.

Эндиликда бу жараён проактив тарзда, яъни солиқ органлари томонидан автоматик шакллантирилади.

Аниқроғи, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи ҳисоботлари солиқ органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳамда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.

Агарда, солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисобот маълумотлари солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларидан фарқ қилса, солиқ тўловчи мазкур ҳисоботга 5 кун ичида, бироқ тегишли ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тузатиш киритиб, уни тақдим этиши лозим.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мусодара товарлар” ва “Оптом склад” канали админлари қўлга тушди

Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан “Мусодара товарлар” ва “Оптом склад” каналини очиб, барчани қон қақшатган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мих ва самарез ютган темир одам

Миясиз ҳам яшаса бўлади деган гап бора-бора ўз исботини топяпти.

Гап шундаки Самарқандда мих ва саморезни истеъмол қилувчи темир одам топилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Нефть газ бино иншоат” МЧЖга янги директор тайинланди

“Ўзбектнефтгаз” ягона таъсисчисининг қарори билан Талъат Зуфаров “Нефть газ бино иншоат” МЧЖ директори лавозимига тайинланди.

Талъат Зуфаров бунга қадар Олий Мажлис Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси бош муҳандиси бўлиб ишлаган.

У меҳнат фаолиятини Тошкент давлат шарқшунослик институтида лаборант, муҳандис-дастурчи сифатида бошлаган.

Кейинчалик Молия вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси, Республика йўл жамғармасида техника хавфсизлиги бўйича муҳандис ва бош муҳандис, мудир лавозимларида фаолият юритган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда куёв қайнотасини шавқатсизларча уриб ўлдиргани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда куёв қайнатасини шафқатсизларча дўппослаб ўлдиргани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 2025 йил 28 декабр куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида содир бўлган.

Келиннинг қайнотаси ва бошқа қариндошлари оилавий низони тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида куёвнинг уйига боришган. Аммо бу уриниш жанжалга айланиб кетган.

Куёв тарафдан 5-7 нафар шахс темир буюмлар билан қайнота Рақибов О.нинг бош қисмига ўта шафқатсизлик билан зарбалар беришган. Ҳатто у ҳушсиз ҳолга тушганидан кейин ҳам дўппослашда давом этишган.

Натижада Рақибов О. шифохонада, операция вақтида вафот этган.

Шунингдек, муштумзўрлар фуқаро Рақибов С.га ҳам оғир тан жароҳати етказган ва у айни дамда шифохонада оғир аҳволда қолмоқда.

Калтаклаш камлик қилгандек оғир аҳволдаги қайнота шифохонага олиб кетилаётганда куёвнинг қариндошлари томонидан йўл тўсиб қўйилган.

Машина ҳайдовчиси ҳам калтакланиб, унга нисбатан таҳдид қилинган.

Бир амаллаб бемор давлат шифохонасига олиб келинганидан кейин ҳам шифокорларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги туфайли 4 соат давомида қайнота тиббий ёрдамсиз қолган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тожик–Қирғиз чегарасидаги можарони бартараф этишда Ўзбекистоннинг ўрни катта” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз интервьюсида тожик–қирғиз чегарасидаги можарони тўхтатишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам муҳим ўрни бўлганини таъкидлади.

Унинг айтишича, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлашда олиб борилган музокаралар муҳим аҳамият касб этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🔥16🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Аноним трейдер Мадуронинг қўлга олиниши ортидан 410 минг доллар ишлаб олди Аноним трейдер Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳокимиятдан кетиши мумкинлигига ставка қўйиб, бир неча соат ичида 34 минг долларни қарийб 410 минг долларга айлантирди. Бу…
Polymarket Мадурони қўлга олинишига ставка қилган аноним трейдерга 400 минг доллар тўлашдан бош тортди

Онлайн прогноз платформаси Polymarket АҚШнинг Венесуэлага эҳтимолий босқини бўйича ставка қилган фойдаланувчиларга ютуқ пулларини тўлашни рад этди. Бу ҳақда компания ўз расмий сайтида маълум қилди.

Платформада айтилишича, АҚШнинг Венесуэлага қарши ҳарбий ҳаракатлари бўйича ставкалар фақат бир ҳолатда — Вашингтон лотин америкалик давлат ҳудудининг камида бир қисмини ҳарбий йўл билан назорат остига олган тақдирда ғалаба сифатида тан олинади.

Polymarket сайтидаги изоҳда қуйидагилар қайд этилган:

Ушбу савдолар АҚШнинг ҳудуд устидан назорат ўрнатишга қаратилган ҳарбий операцияларига тааллуқли.

Агар Америка 2025 йил 3 ноябрдан 2026 йил 31 январгача бўлган даврда Венесуэла ҳудудининг исталган қисмида назорат ўрнатиш мақсадида ҳарбий ҳужум бошласа, ушбу прогноз бўйича ‘Ҳа’ жавоби қабул қилинади. Натижа нуфузли манбалар ўртасидаги консенсус асосида аниқланади.

Financial Times газетаси ёзишича, Polymarket’нинг бу қарори платформа фойдаланувчилари орасида жиддий норозиликка сабаб бўлган.

Энг қизиғи шундаки, бир неча кун олдин аноним иштирокчи АҚШнинг Венесуэлага босқинига ставка қўйиб, 400 минг доллардан ортиқ маблағни ютиб олган эди.

Бироқ Polymarket бу ҳолатни расман “босқин” сифатида тан олмаяпти.

Платформа АҚШ махсус операцияси Венесуэла ҳудуди устидан назорат ўрнатиш мақсадини кўзламаган, деган позицияда турибди.

“Polymarket Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш бўйича операцияни тўлиқ ҳарбий босқин деб ҳисобламайди ва фақат АҚШ қўшинлари Венесуэла ҳудудини назорат остига олган тақдирдагина прогноз шартномаси ижро этилади”, — деб ёзади Financial Times.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Парижда кучли қор ёғиши сабабли 100 дан зиёд рейслар бекор қилинди

Франция пойтахти Парижда кузатилган кучли қор ёғиши сабабли йирик аэропортлар “Шарль-де-Голль” ва “Орли” фаолиятида жиддий узилишлар юзага келди.

Мамлакат транспорт вазири Филипп Табаронинг маълум қилишича, сешанба кунидан бошлаб “Шарль-де-Голль” халқаро аэропортида 100 дан зиёд рейс амалга оширилмаган. Чоршанба тонгига келиб эса “Орли” аэропортида 40 га яқин рейс бекор қилинган.

Филипп Табаро аэропортлардаги вазиятни мураккаб деб баҳолар экан, барча хизматлар юқори тайёргарлик режимида иш олиб бораётганини таъкидлади.

Шу билан бирга, у кун давомида об-ҳаво яхшиланиши ва рейслар жадвали босқичма-босқич тикланишига умид билдирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Ёввойи тўнғиз деб ўйлабман — Жиззахда овчи ўз шеригини отиб қўйди

Жиззахда овчи қамишлар орасидан келган шеригини ёввойи тўнғиз деб ўйлаб, унга қарата ўқ узди.

Ўқ эркакнинг бош қисмига теккан ва у шифохонага олиб борилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жароҳатланган шахс вафот этган.

Овчи эса воқеа юз берганида атроф қоронғи бўлганини, шунинг учун хатони содир этганини айтган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уй-жойлардан хонадон харид қилишда алданиб қолманг!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар орқали тегишли рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмаган кўп қаватли уй-жойларни реклама қилиш ҳамда аҳолига шартномалар таклиф этиш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан шартнома тузиш ва тўловларни амалга оширишдан олдин мазкур қурилиш объектининг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжудлигини, шунингдек, қурилиш объекти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан белгиланган тартибда рухсатнома олган-олмаганлигини текширишларини сўраймиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
“АҚШсиз НАТОдан на Россия, на Хитой қўрқади” — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ҳар қандай вазиятда ҳам НАТО билан қолишини, ҳатто альянс томонидан жавобий қўллаб-қувватлаш бўлмаган тақдирда ҳам ўз мажбуриятларини бажаришини билдирди.

“Биз ҳар доим НАТОни қўллаб-қувватлаймиз, ҳатто улар бизга ёрдам бермаса ҳам”, — деб таъкидлади Трамп.


Шу билан бирга, АҚШ президенти НАТОнинг АҚШсиз қолиши глобал хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳам қайд этди.

Унинг фикрича, Америка альянс таркибида бўлмаса, НАТОнинг геосиёсий таъсири сезиларли даражада сусаяди.

“Агар НАТО таркибида АҚШ бўлмаса, Россия ва Хитой бу ҳарбий блокдан қўрқмайди”, — деб ёзди Дональд Трамп.


Трампнинг ушбу баёноти АҚШнинг НАТОдаги ўрни ва альянс аъзоларининг ўзаро мажбуриятлари ҳақидаги баҳслар авж олган бир пайтда янграмоқда.

Айрим таҳлилчиларга кўра, мазкур фикрлар Вашингтоннинг НАТОдаги етакчи ролини яна бир бор таъкидлаш, шу билан бирга Европа давлатларини мудофаа соҳасидаги масъулиятни оширишга ундашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2🔥1😢1
⚡️Сақлаб қўйинг. Ўзбекистонда амалдаги коммунал тарифлар

Электроэнергия

Оддий уйлар:
• 1–200 кВт/соат — 600 сўм
• 201–500 кВт/соат — 800 сўм
• 501–1000 кВт/соат — 1000 сўм

Газсиз, электроплита билан:
• 1–200 кВт/соат — 300 сўм
• 201–500 кВт/соат — 400 сўм
• 501–1000 кВт/соат — 500 сўм


🔥 Газ cчётчик билан:
Апрель–октябрь • 1–100 м³
1000 сўм • 101–2500 м³ — 1800 сўм
Ноябрь–март • 1–500 м³ — 1000 сўм
• 501–2500 м³— 1800 сўм


Счётчиксиз (1 киши учун):
• Плита (иссиқ сув марказлашган) — 19 800 сўм
• Плита (иссиқ сув йўқ) — 27 000 сўм
• Газ колонка — 28 800 сўм
• Иситиш — 1 м³ = 1400 сўм


💧 Совуқ сув
Счётчик билан:
• Канализация + иссиқ сув — 3 808 сўм / 1 м³
• Канализация бор, иссиқ сув йўқ — 2 688 сўм / 1 м³
• Канализация йўқ — 1 568 сўм / 1 м³
• Полив (МКД) — 1 568 сўм / 1 м³


Счётчиксиз (1 киши):
• Квартира (канализация + иссиқ сув) — 49 019,6 сўм• Хусусий уй (канализация бор) — 37 063,6 сўм• Канализация ва иссиқ сув йўқ — 25 107,6 сўм• Полив 10 м² — 10 760,96 сўм


🏭Иссиқ сув ва марказий иситиш Иссиқ сув:
• 1 м³ — 7 764,06 сўм
• 12 ноябрдан — 8 928,67 сўм
• 1 киши — 45 481,2 сўм
• 12 ноябрдан — 52 303,39 сўм


Иситиш:
• 1 м² / кун — 209,94 сўм
• 12 ноябрдан — 241,44 сўм


🗑 Чиқинди олиб чиқиш (1 киши / ой):
• «Махсустранс» — 8 400 сўм
• «Maxs Kur Lider» — 5 050 сўм
• «Toshkent Santexkommunxizmat» — 5 040 сўм
• «Hamza Harakat» — 4 872 сўм
• «Toza hudud» (Тошкент вил.) — 7 840 сўм


📞 Шаҳар телефони
• АОНсиз — 8 070 сўм
• АОН билан — 9 830 сўм


✈️ Яқинларга улашинг — керак бўлиб қолади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔1
⚡️Зеленский АҚШга Рамзан Қодировни қўлга олишни таклиф қилди

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ томонидан Венесуэла президенти Николас Мадурога нисбатан амалга оширилган операцияга ўхшаш чорани Чеченистон раҳбари Рамзан Кодировга нисбатан ҳам қўллаш мумкинлигини билдирди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, агарда Америка Қодировни асирга олса бу воқеа Россия президенти Владимир Путин учун жиддий сиёсий босим воситасига айланиши ва уни тинчлик келишуви сари қадам ташлашга мажбур қилиши мумкин.

Бизда маълум натижалар бор, аммо барчаси ҳали охиригача бажарилгани йўқ. АҚШ қўлида кучли инструментлар бор ва улар хоҳласа, босим ўтказишни жуда яхши билади.
Масалан, Мадуро билан боғлиқ ҳолат.

Операция қанчалик тез ўтказилди? Жуда тез. Буни бутун дунё кўрди. Шу каби чорани, айтайлик, Кодировга нисбатан ҳам қўллаш мумкин эди. Балки шунда Путин ўйлаб кўрарди”, — деди Зеленский.


Шу билан бирга, мазкур баёнот халқаро майдонда кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Айрим таҳлилчилар бундай таклифлар халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва давлатлар суверенитети масаласида жиддий саволлар туғдиришини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🤔3👎1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Заправкалар чекланган режимда ишлайдими?

Бугун, 8 январдан бошлаб, метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади.

Метан заправкалар фаолияти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган режага асосан вақтинча чекланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢2
Афғонистон расмийлари ўзбек тилидан фойдаланишни чеклаш ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланилишига чекловлар жорий этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон тарафи Афғонистон ТИВ билан вазиятга ойдинлик киритди.

Афғонистонлик расмийлар ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, мамлакат ҳудудида ўзбек тилининг ишлатилишига нисбатан ҳеч қандай чеклов йўқлигини қатъий таъкидлаб, Афғонистон ҳукумати ва халқи биродар ўзбек халқи ҳамда тилига чуқур ҳурмат билан муносабатда эканини алоҳида қайд этди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда мамлакат бўйлаб ОТМлари ва умумтаълим мактаблари пештоқларидаги ёзувларни «ягона стандарт асосида тартибга солиш ишлари» олиб борилмоқда. Мазкур амалиётга кўра, таълим муассасалари пештоқларидаги ёзувлар бутун мамлакат бўйлаб уч тилда — пушту, дарий ва инглиз тилларида акс эттирилади. Шу билан бирга, мамлакатнинг шимолий ҳудудлари, жумладан Саманган университети учун истисно тариқасида ёзувлар пушту, дарий ва ўзбек тилларида берилиши белгиланган.

Таъкидланишича, Афғонистон ҳукумати тарихда илк бор Жоузжон давлат университетида жорий йилдан бошлаб магистратура босқичида «Ўзбек тили ва адабиёти» факултетини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4