EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади

Nestle компанияси Ўзбекистон бозоридаги болалар учун мўлжалланган қуруқ сут аралашмаларининг айрим партияларини таркибида хавфли токсин бўлиши эҳтимоли сабабли товарларни ихтиёрий равишда қайтариб олишни бошлади.

Маълум қилинишича, қайтариб олинаётган маҳсулотлар тез эрувчан сутли ва нордон сутли қуруқ аралашмалар, шунингдек аминокислоталар асосидаги махсус даволовчи қуруқ аралашмаларнинг айрим партияларини қамраб олади.

Хусусан, қуйидаги маҳсулотлар қайтариб олинмоқда:

NAN 1 OPTIPRO – айрим партиялар;
NAN 2 OPTIPRO – айрим партиялар;
NAN Кисломолочний (0–12 ой) – 1 партия;
NAN Supreme (0–12 ой) – 1 партия;
ALFARE Amino– айрим партиялар.

Компания хабарига кўра, Nestle ташқи етказиб берувчидан олинган хомашёда (арахидон кислотаси) сереулид токсини бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ эҳтимолий хавфни аниқлаган.

Шу сабаб компания глобал миқёсда айрим партияларни ихтиёрий қайтариб олишга қарор қилган.

Ушбу ингредиент миқдори жуда кам бўлиб, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларида сереулид токсини бўйича норматив талаб мавжуд эмас. Шунга қарамай, компания эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида 2026 йил 5 январдан бошлаб мазкур чорани амалга оширмоқда.

Таъкидланишича, қайтариб олиш амалиёти фақат юқорида кўрсатилган чекланган партияларга тааллуқли бўлиб, бошқа партиялар ва Nestle компаниясининг Ўзбекистонда сотилаётган бошқа болалар озуқаси маҳсулотларига тегишли эмас.

Кўрсатилган партиялардаги маҳсулотларни харид қилган истеъмолчилар уларни компания белгилаган тартибда қайтаришлари мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига +998 78 120 20 55 телефон рақами орқали мурожаат қилиш тавсия этилди.

Мижозлар маҳсулотнинг хавфли эканини текшириш учун идишнинг пастки қисмидаги серия рақамини (batch code) компания сайтидаги рўйхат билан солиштиришлари лозим. Nestle зарар кўрган мижозларга тўланган маблағни қайтариб беришни ўз зиммасига олди.

Сереулид — бу Баcиллус cэреус бактерияси томонидан ишлаб чиқариладиган заҳарли моддадир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
⚡️Мадуро ва Силия Флорес танасида турли хил тан жароҳатлари аниқланди — NBC

Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳамда унинг рафиқаси, мамлакатнинг биринчи хоними Силия Флорес махсус кучлар томонидан асирга олиш вақтида жароҳат олишган. Бу ҳақда NBC телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, “Delta Force” махсус бўлинмаси Мадуро ва унинг рафиқаси яшириниб турган бинога бостириб кирган пайтда, жуфтлик девор ёки эшикка урилиб кетган ва шу сабабли турли даражадаги жароҳатлар олган.

Жароҳатлар асосан кўкариш ва қон қуйилишлар (синяклар) кўринишида бўлгани айтилмоқда.

Телеканал манбаларининг қайд этишича, воқеадан сўнг президент ва унинг рафиқаси самолёт бортида тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгани, ҳолатлари эса назорат остида бўлгани билдирилган.

Ҳозирча Венесуэла расмийлари ёки АҚШ томони ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳ бермаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада хусусий болалар боғчаси 600 млн сўмлик газни ўғирлагани фош этилди

Фарғона вилояти Риштон туманида қарийб 600 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Ўзенергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Унда, Риштон туманида жойлашган нодавлат мактабгача таълим муассасасида ҳисоблагичдан олдин резина шланг орқали яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 599 миллион 961 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.

“Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Самарқандда 200 грам мих ва саморезларни ютиб юборган эркак тирик қолди

Самарқандда 29 ёшли фуқаро 200 грам мих ва саморезларни ютиб юборди.

Маълум
қилинишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига 29 ёшли фуқаро А.Э. қорин соҳасида кучли оғриқ билан келтирилган.

Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда ёт жисмлар (мих ва саморез) борлиги аниқланган.

Беморга шошилинч равишда Лапаратомия гастростамия усулида жарролик амалиёти ўтказилиб, қорин бўшлиғидан мих ва бошқа турдаги метал жисмлар олиб ташланган.
Хозирги вақтда беморнинг аҳволи қониқарли.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Humans” иши Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиляпти” — Марказий банк

Марказий банк “Humans” МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан қисқа баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, “Humans” МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган.

Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилган.

“Айни пайтда “Humans” компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади.

Шу ўринда яна бир бор таъкидлаймизки, ҳар бир банк ва тўлов ташкилоти молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши шарт”, - дейилади баёнотда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Японияда 16 дақиқа ичида тўрт марта зилзила содир бўлди Япониянинг Симанэ префектурасида қисқа вақт ичида — 16 дақиқа давомида тўрт марта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Япония бош метеорология бошқармаси маълум қилди. Маълумотларга кўра, биринчи зилзила…
Япониядаги кучли зилзидан кейин 33 маротаба ер ости силкинишлари кузатилди

Япониянинг Симанэ префектурасида сешанба куни магнитудаси 6,4 бўлган зилзила содир бўлганидан сўнг 33 та ер ости силкинишлари кузатилди.

Япониянинг асосий метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 10:18 (Тошкент вақти билан 06:18) да содир бўлган ва маркази ернинг 11 километров чуқурлигида жойлашган.

Эпицентр ҳудудида зилзила кучи Японияда қабул қилинган етти баллли шкала бўйича 5+ баллни ташкил этган.

Энг кучли ер ости силкинишлари магнитудаси 5,1 бўлиб, асосий зилзиладан ўн дақиқа ўтгач содир бўлган. Зилзила бўлиши оқибатида 9 нафар одам жабрланиб, шифохонага ётқизилган.

Айни вақтда метеорологлар Японияда келаси ҳафта ҳам кучли зилзилалар бўлиш эҳтимоли борлигини маълум қилишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қариганда ҳеч кимга ёқмай қоларканcан” — 86 ёшида ёлғиз қолган онахон тақдири

86 ёшли Ўғилой Хоринова ўз фарзанди бўлмагани учун синглисининг қизини боқиб олган.

Қизини турмушга бергач ёлғиз қолган онахон ҳолидан турмуш ўртоғи рухсат берган кунлари гоҳ қизи, гоҳ қўшнилар овқат чиқариб хабар олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12
Ўзбекистонда “Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилади

Ўзбекистонда жиноятларни олдини олиш мақсадида “Менинг инспекторим” мобил иловаси ишга туширилади.

Маълум қилинишича, 2026 йил 1 ноябргача ишлаб чиқиладиган илова орқали фуқаролар маҳалла профилактика инспектори билан онлайн мулоқот қилиши, фото, видео ва хабар юбориши ҳамда инспектор фаолиятини баҳолаши мумкин бўлади.

Қарорга кўра, маҳаллаларда ижтимоий профилактика устувор йўналиш этиб белгиланди. Криминал вазияти оғир маҳаллалар ҳокимлар, прокурорлар ва ИИБ раҳбарларига бириктирилади.

Шунингдек, жиноятчиликни камайтириш, аёллар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, мурожаатларга тезкор жавоб бериш асосий вазифа қилиб белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Барчани қон қақшатган “Мусодара товарлар” ва “Оптом склад” канали админлари қўлга тушди

Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан “Мусодара товарлар” ва “Оптом склад” каналини очиб, барчани қон қақшатган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Маълум қилинишича, Андижон вилоятида яшовчи 22–25 ёшли 5 нафар шахс жорий йил бошида жиноий режа тузиб, Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан “Мусодара товарлар” ва “Оптом склад” номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил этган.

Шунингдек, гуруҳларда “Божхона қўмитаси админи”, “Ишонч сиз билан” каби ўнга яқин сохта аккаунтлар орқали ўзларини гўёки тизим ходимлари сифатида таништирган.
Улар маиший техника, музлаткич ва телевизорлар, иситиш қозонлари, ошхона ва болалар мебеллари, турли гаджетлар, жумладан iPhone телефонларининг сўнгги моделлари ҳамда кийим-кечакларни жуда арзон нархларда таклиф қилиб, аслида мавжуд бўлмаган мотоскутерларгача етказиб беришни ваъда қилган.

Тўловларнинг маълум қисми эса ўзгаларнинг номига расмийлаштирилган банк карталар орқали қабул қилинган.

Натижада жиноий гуруҳ аъзолари дастлабки терговга қадар жами 60 нафар фуқаронинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан 117 миллион сўм пул маблағлари ўзлаштирилган ва пулларни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлан юборгани аниқланган.

Маҳсулотни талаб қилган ёки қайта алоқага чиққан жабрланувчилар эса жавобсиз қолдирилиб, ижтимоий тармоқларда «қора рўйхат»га киритилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, фуқароларга етказилган моддий зарарларни қоплаш чоралари кўрилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзбекистонни дунё тан олмоқда” — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков хорижий давлатлар томонидан Ўзбекистоннинг маданий тадбирларига бўлган қизиқиш ортганлиги ҳақида фикр билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢5🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг ўрни муҳим – Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз интервьюсида тожик-қирғиз чегарасидаги можарони тўхтатишда Шавкат Мирзиёевнинг ҳам муҳим ўрни борлигини билдирди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥13🤔1😢1
⚡️АҚШ Украинани ҳимоя қилишдан бош тортди

АҚШ Киев учун хавфсизлик кафолатлари декларациясини имзоламади. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, дастлаб Вашингтон ҳужжатни имзолаш эҳтимоли юқори бўлган, аммо якунда декларацияни фақат хоҳловчи коалиция аъзолари имзолаган.

Декларациянинг илк талқинида, Украинада тинчлик ўрнатилгач, мабодо қайта ҳужумга учраса АҚШ Киевни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши кераклиги тўғрисида банд бўлган.

Аммо кейинчалик бу банд номаълум сабабларга кўра олиб ташланган.

Буюк Британия Бош вазири Кир Стармернинг айтишича, Киевда тинчлик ўрнатилгандан кейин британлар ва французлар мамлакат бўйлаб ҳарбий базалар ва Украина Қуролли Кучлари учун техника омборларини қуришади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Экологик стикерни олиш учун ГАИга бориш шарт эмас

Энди экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситасига экологик стикер олиш учун ЙҲХХ (ГАИ) идораларига бориш шарт эмас. Уни масофадан, my.gov.uz орқали олсангиз бўлади.

Бунинг учун:

my.gov.uz портали ёки мобил иловасига кирасиз.

— Қидирув сатрига “Экологик стикер” деб ёзасиз ёки “Транспорт” бўлимидан Автотранспорт воситасига экологик стикер олиш хизматини танлайсиз.

Маълумотларингиз автоматик шаклланади, сиз фақат аризани тасдиқлайсиз.

Тайёр стикер 10 кун ичида уйингизга етказиб берилади.

Стикернинг ўзи ва ариза топшириш бепул.

Фақат почта орқали уйга етказиш хизмати учун 20 600 сўм тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Кам таъминланган оилаларнинг электр ва газ харажатлари қоплаб берилади

2026 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар электр энергияси ва табиий газ харажатлари учун онлайн мурожаат қилиш орқали компенсация олиш имкониятига эга бўлади.

Аризалар Давлат хизматлари марказлари, ижтимоий ходимлар, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

Агар оила Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган бўлса, компенсация автоматик тайинланади.

Даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан юқори бўлган, ортиқча мулк ёки автотранспортга эга оилаларга компенсация берилмайди.

Аризалар ҳар ойнинг 16 санасига қадар қабул қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади Nestle компанияси Ўзбекистон бозоридаги болалар учун мўлжалланган қуруқ сут аралашмаларининг айрим партияларини таркибида хавфли токсин бўлиши…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nestle маҳсулотида заҳарли токсинлар борлиги аниқланди

Nestle компанияси Ўзбекистон бозоридаги болалар учун мўлжалланган қуруқ сут аралашмаларининг айрим партияларини таркибида хавфли токсин бўлиши эҳтимоли сабабли товарларни ихтиёрий равишда қайтариб олишни бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкент метрополитени йўналишлар схемаси янгиланди

Янги харитада қатнов вақти аниқ ҳисобланган, станциялар орасидаги интерваллар секундларигача кўрсатилган.

Шунингдек, метро яқинидаги боғлар, бозорлар, спорт объектлари ва шаҳар атрофи автостанциялари ҳам қўшилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Humans” иши Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиляпти” — Марказий банк

Марказий банк “Humans” МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан қисқа баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, “Humans” МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган.

Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Eр ва мол-мулк солиғи ҳисоботларини тақдим этиш янада соддалашди

2026 йилдан бошлаб юридик шахслар учун ер ва мол-мулк солиғи ҳисоботларини тақдим этиш янада
соддалашди.

Эндиликда бу жараён проактив тарзда, яъни солиқ органлари томонидан автоматик шакллантирилади.

Аниқроғи, юридик шахслардан олинадиган ер ва мол-мулк солиғи ҳисоботлари солиқ органларининг ахборот тизимида мавжуд бўлган ҳамда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.

Агарда, солиқ органлари томонидан шакллантирилган ҳисобот маълумотлари солиқ тўловчининг ҳисоб ҳужжатларидан фарқ қилса, солиқ тўловчи мазкур ҳисоботга 5 кун ичида, бироқ тегишли ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тузатиш киритиб, уни тақдим этиши лозим.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Мусодара товарлар” ва “Оптом склад” канали админлари қўлга тушди

Telegram ва Instagram тармоқларида божхона тизими номидан “Мусодара товарлар” ва “Оптом склад” каналини очиб, барчани қон қақшатган гуруҳ аъзолари қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1