EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent City ҳудудида ёнғин содир бўлди

Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City мажмуасининг 2-лот ҳудудида контейнерда ёнғин содир бўлган.

Жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар аниқланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аэропортда электр узилиши кузатилди

6 январь соат 02:28 да Қўйлиқ подстанциясидаги кичик носозлик сабаб электр таъминоти вақтинча ўчган.

“Uzbekistan Airports” маълумотига кўра, узилиш самолётлар ҳаракатига таъсир қилмаган, барча хизматлар захира генераторлар орқали ишлаган.

Соат 02:49 да электр таъминоти тўлиқ тикланган.Аэропорт одатий режимда фаолият юритган


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВдан муҳим огоҳлантириш...

Ички ишлар вазирлиги Ҳаж ва Умра амалларини ташкил этишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаётган шахслар ва жиноий гуруҳлар фаоллашаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Маълумотларга кўра, айрим фирибгарлар ўзини туроператор ёки расмий ташкилот сифатида таништириб, юртдошларимизнинг катта миқдордаги маблағларини ноқонуний ўзлаштирмоқда.

Вазирлик фуқароларни ҳушёр бўлишга, Ҳаж ва Умра хизматларидан фақат расмий рўйхатдан ўтган ташкилотлар орқали фойдаланишга чақирмоқда.

Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиш сўралган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пичоқ билан жамоат тартибини бузган шахс қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг қўлида пичоқ билан кўп қаватли уй йўлагида ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Угам–Чатқол тоғида қолиб кетган метеорологик станция ходими эвакуация қилинди

Угам–Чатқолда метеорологик станция ходими ҳарбийлар кўмагида муваффақиятли эвакуация қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 январь куни Ўзгидромет раҳбарияти томонидан Мудофаа вазирлигига Угам–Чатқол тоғ тизмасининг бориш қийин бўлган, мураккаб релефга эга ҳудудида жойлашган “Ойгаинг” юқори тоғли метеорологик кузатув станциясида хизмат олиб бораётган ходими оғир аҳволда қолганини маълум қилиб, уни Ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида эвокуация қилиш зарур эканлиги айтилган.

Шундан сўнг Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг навбатчи қидирув-қутқарув вертолёти ёрдамида тунги вақтда қутқарув тадбирлари амалга оширилиб, ходим тезкорлик билан Чирчиқ шаҳридаги тиббиёт муассасасига етказилган ва шифокорлар томонидан унга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик эркак Трамп устидан ИИББга “заява” ёзди

Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик эркак Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни асирга олган АҚШ президенти Доналд Трамп устидан шикоят қилгани тўғрисидаги аудиоёзув вирусдек тарқалди.

Аудиода навбатчига ким эканлигини таништирмаган мурожаатчи АҚШнинг Венесуэла ҳудудига қилган ҳарбий амалиётини қаттиқ танқид қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤷‍♂1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махфий маълумот ёки омадли тахмин?

Отнинг ўлими итларга байрам бўлди мақоли бежизга айтилмаган.

Гап шундаки, аноним трейдер Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳокимиятдан кетиши мумкинлигига ставка қўйиб, бир неча соат ичида 34 минг долларни қарийб 410 минг долларга айлантирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Цемент заводида вафот этган ишчи юзасидан текширув тайинланди

Наманган туманида жойлашган цемент ишлаб чиқарувчи «Toshbuloq invest group» МЧЖнинг махсус қоришма сақланадиган баландлиги 17 метрли махсус бункерига туширилган 18 ёшли ишчиси Баҳром Ҳошимов тозалаш вақтида вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширув тайинланди.

“Toshbuloq invest group” МЧЖ ходими Хошимов Бахром Баходир ўғли билан 2025 йил 28 ноябрь куни содир бўлган ва унинг ўлими билан тугаган бахтсиз ҳодиса юзасидан Вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси томонидан қайта текширув ўтказилмоқда.

Текширув натижаларига кўра расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади” – дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик аёллар асосан қайси ёшда оила қурмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь сентябрь ойларида

Ўзбекистон Республикасида жами 177 017 та никоҳ қайд этилган.

Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:


20 ёшгача – 65 078 нафар (36,8 %)
20-30 ёш – 94 765 нафар (53,5 %)
31-40 ёш – 13 137 нафар (7,4 %)
41 ёш ва ундан катталар – 4 037 нафар (2,3 %)

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади

Эндиликда ишга кириш учун топширилган тест натижалари 1 йилгача амал қилади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар
vacancy.gov.uz электрон платформасида эълон қилинади.

Фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “
vacancy.gov.uz” электрон платформасида “иш қидирувчи” мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

Vacancy.gov.uz” электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади.

Бунда:

▪️фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Бошқарув самарадорлиги агентлигининг махсус жиҳозланган хоналарида топшириш имконияти яратилади;

▪️тест натижалари бир йилгача амал қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Йўқолган жасадни излаш учун ҳар томонлама ёрдам бошланди – Effect.uz оилага кўмак беришни мақсад қилган

Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни 11 декабрь куни Nexia машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган эди.

Умматқулов воқеа жойидан 35-40 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборилган бўлиши мумкин. Қайд этилишича, мурдани йўқ қилишда ИИБ ходимига унинг турмуш ўртоғи ҳам ёрдам берган.

Орадан 27 кун ўтган бўлишига қарамасдан, каналдан Умматқуловнинг жасади топилмаяпти. Марҳумнинг яқинлари ҳар кун жасадни изламоқда. Мутассади раҳбарлардан сув сатҳини пасайтириш, ўликни топиш учун қўшимча ёрдам кучларини сафарбар қилишни сўралмоқда.

Оилага ёрдам беришни ният қилганлар:

UZCARD: 6262730067621187 Ҳусанжон Умматов (марҳумнинг қариндоши)

Алоқа учун: 931869695, 939332565

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢4
Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи икки баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:

— мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2, 2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

— мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

— эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Nestle болалар озуқаси таркибида заҳарли модда борлиги аниқланди. Компания маҳсулотларини қайтариб олишни бошлади

Nestle компанияси Ўзбекистон бозоридаги болалар учун мўлжалланган қуруқ сут аралашмаларининг айрим партияларини таркибида хавфли токсин бўлиши эҳтимоли сабабли товарларни ихтиёрий равишда қайтариб олишни бошлади.

Маълум қилинишича, қайтариб олинаётган маҳсулотлар тез эрувчан сутли ва нордон сутли қуруқ аралашмалар, шунингдек аминокислоталар асосидаги махсус даволовчи қуруқ аралашмаларнинг айрим партияларини қамраб олади.

Хусусан, қуйидаги маҳсулотлар қайтариб олинмоқда:

NAN 1 OPTIPRO – айрим партиялар;
NAN 2 OPTIPRO – айрим партиялар;
NAN Кисломолочний (0–12 ой) – 1 партия;
NAN Supreme (0–12 ой) – 1 партия;
ALFARE Amino– айрим партиялар.

Компания хабарига кўра, Nestle ташқи етказиб берувчидан олинган хомашёда (арахидон кислотаси) сереулид токсини бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ эҳтимолий хавфни аниқлаган.

Шу сабаб компания глобал миқёсда айрим партияларни ихтиёрий қайтариб олишга қарор қилган.

Ушбу ингредиент миқдори жуда кам бўлиб, Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларида сереулид токсини бўйича норматив талаб мавжуд эмас. Шунга қарамай, компания эҳтимолий хавфларни олдини олиш мақсадида 2026 йил 5 январдан бошлаб мазкур чорани амалга оширмоқда.

Таъкидланишича, қайтариб олиш амалиёти фақат юқорида кўрсатилган чекланган партияларга тааллуқли бўлиб, бошқа партиялар ва Nestle компаниясининг Ўзбекистонда сотилаётган бошқа болалар озуқаси маҳсулотларига тегишли эмас.

Кўрсатилган партиялардаги маҳсулотларни харид қилган истеъмолчилар уларни компания белгилаган тартибда қайтаришлари мумкин.

Қўшимча маълумот олиш учун истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш хизматига +998 78 120 20 55 телефон рақами орқали мурожаат қилиш тавсия этилди.

Мижозлар маҳсулотнинг хавфли эканини текшириш учун идишнинг пастки қисмидаги серия рақамини (batch code) компания сайтидаги рўйхат билан солиштиришлари лозим. Nestle зарар кўрган мижозларга тўланган маблағни қайтариб беришни ўз зиммасига олди.

Сереулид — бу Баcиллус cэреус бактерияси томонидан ишлаб чиқариладиган заҳарли моддадир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
⚡️Мадуро ва Силия Флорес танасида турли хил тан жароҳатлари аниқланди — NBC

Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳамда унинг рафиқаси, мамлакатнинг биринчи хоними Силия Флорес махсус кучлар томонидан асирга олиш вақтида жароҳат олишган. Бу ҳақда NBC телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, “Delta Force” махсус бўлинмаси Мадуро ва унинг рафиқаси яшириниб турган бинога бостириб кирган пайтда, жуфтлик девор ёки эшикка урилиб кетган ва шу сабабли турли даражадаги жароҳатлар олган.

Жароҳатлар асосан кўкариш ва қон қуйилишлар (синяклар) кўринишида бўлгани айтилмоқда.

Телеканал манбаларининг қайд этишича, воқеадан сўнг президент ва унинг рафиқаси самолёт бортида тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгани, ҳолатлари эса назорат остида бўлгани билдирилган.

Ҳозирча Венесуэла расмийлари ёки АҚШ томони ушбу маълумот юзасидан расмий изоҳ бермаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада хусусий болалар боғчаси 600 млн сўмлик газни ўғирлагани фош этилди

Фарғона вилояти Риштон туманида қарийб 600 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Ўзенергоинспекция” Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган.

Унда, Риштон туманида жойлашган нодавлат мактабгача таълим муассасасида ҳисоблагичдан олдин резина шланг орқали яширин тармоқ тортиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 599 миллион 961 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.

“Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Самарқандда 200 грам мих ва саморезларни ютиб юборган эркак тирик қолди

Самарқандда 29 ёшли фуқаро 200 грам мих ва саморезларни ютиб юборди.

Маълум
қилинишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига 29 ёшли фуқаро А.Э. қорин соҳасида кучли оғриқ билан келтирилган.

Шошилинч қабул бўлимида ўтказилган диагностика ва лаборатория таҳлилларига кўра беморнинг меъда ичак тизимида катта миқдорда ёт жисмлар (мих ва саморез) борлиги аниқланган.

Беморга шошилинч равишда Лапаратомия гастростамия усулида жарролик амалиёти ўтказилиб, қорин бўшлиғидан мих ва бошқа турдаги метал жисмлар олиб ташланган.
Хозирги вақтда беморнинг аҳволи қониқарли.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Humans” иши Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиляпти” — Марказий банк

Марказий банк “Humans” МЧЖ компанияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан қисқа баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, “Humans” МЧЖ компаниясига тўлов хизматларини тақдим этган “Octagram” АЖ тўлов ташкилотида Марказий банкнинг тегишли фармойишига асосан ишчи гуруҳ тузилиб, текширув ўтказилган.

Текширув натижалари бўйича тузилган маълумотнома белгиланган тартибда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига ҳуқуқий баҳо бериш учун тақдим этилган.

“Айни пайтда “Humans” компанияси билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишлари сўралади.

Шу ўринда яна бир бор таъкидлаймизки, ҳар бир банк ва тўлов ташкилоти молиявий хизматлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаши шарт”, - дейилади баёнотда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Японияда 16 дақиқа ичида тўрт марта зилзила содир бўлди Япониянинг Симанэ префектурасида қисқа вақт ичида — 16 дақиқа давомида тўрт марта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Япония бош метеорология бошқармаси маълум қилди. Маълумотларга кўра, биринчи зилзила…
Япониядаги кучли зилзидан кейин 33 маротаба ер ости силкинишлари кузатилди

Япониянинг Симанэ префектурасида сешанба куни магнитудаси 6,4 бўлган зилзила содир бўлганидан сўнг 33 та ер ости силкинишлари кузатилди.

Япониянинг асосий метеорологик агентлиги маълумотларига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 10:18 (Тошкент вақти билан 06:18) да содир бўлган ва маркази ернинг 11 километров чуқурлигида жойлашган.

Эпицентр ҳудудида зилзила кучи Японияда қабул қилинган етти баллли шкала бўйича 5+ баллни ташкил этган.

Энг кучли ер ости силкинишлари магнитудаси 5,1 бўлиб, асосий зилзиладан ўн дақиқа ўтгач содир бўлган. Зилзила бўлиши оқибатида 9 нафар одам жабрланиб, шифохонага ётқизилган.

Айни вақтда метеорологлар Японияда келаси ҳафта ҳам кучли зилзилалар бўлиш эҳтимоли борлигини маълум қилишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қариганда ҳеч кимга ёқмай қоларканcан” — 86 ёшида ёлғиз қолган онахон тақдири

86 ёшли Ўғилой Хоринова ўз фарзанди бўлмагани учун синглисининг қизини боқиб олган.

Қизини турмушга бергач ёлғиз қолган онахон ҳолидан турмуш ўртоғи рухсат берган кунлари гоҳ қизи, гоҳ қўшнилар овқат чиқариб хабар олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12