EFFECT.UZ | Расмий канал
«Мен ҳарбий асирман» — Мадуро ва Силия Флореснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк жанубий округи федерал судига кишанларсиз олиб келинди. CNN мухбири хабар беришича, Мадуро судда испан…
Мадуро ва Флореснинг илк судидан фотогалерея
Бугун, 5 январь куни АҚШнинг Нью-Йорк жанубий округи федерал судида тутқунликда ушлаб турилган Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флореснинг суди бўлиб ўтди.
Суд биноси қаршисида тумонат одам йиғилди. Йиғилганларнинг аксарияти Венесуэла раҳбарини озод қилинишини сўраса, қолганлар АҚШ президенти Доналд Трампга ташаккур билдирганини кўриш мумкин.
Манба: Gettyimages
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ҳарбий асирман» — Мадуро ва Силия Флореснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк жанубий округи федерал судига кишанларсиз олиб келинди.
CNN мухбири хабар беришича, Мадуро судда испан тилида чиқиш қилди. У аввало судьяга мурожаат қилиб, ўзини ҳарбий асир сифатида ушлаб турилганини маълум қилди.
Шундан сўнг судья унинг рафиқаси Силия Флоресга сўз берди.
У ўзини Венесуэланинг биринчи хоними сифатида таништириб, мутлақ айбсиз эканини билдирди.
Судья жуфтликка Венесуэла консули билан суҳбатлашиш ҳуқуқини берди. Мадуро ва Флорес ушбу учрашув бўлиб ўтишини исташларини маълум қилишди.
Мадуронинг адвокати Барри Поллакнинг таъкидлашича, Венесуэла раҳбари ҳозирча гаров эвазига озод этилишни сўрамаяпти.
Флореснинг ҳимоячиси ҳам шу мазмунда баёнот берди.
Поллакнинг қўшимча қилишича, Мадуро суверен давлат раҳбари бўлгани сабабли муайян имтиёз ва иммунитетларга эга.
Мадуронинг эҳтимолий ўғирлаб кетилиши масаласига тўхталар экан, адвокат бу ишда қонунийлик билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини билдирди.
Шунингдек, у Мадуронинг кўкрак ва қовурға соҳаларида кучли кўкаришлар борлигини айтиб, уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Мадуро иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 17 март кунига белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк жанубий округи федерал судига кишанларсиз олиб келинди.
CNN мухбири хабар беришича, Мадуро судда испан тилида чиқиш қилди. У аввало судьяга мурожаат қилиб, ўзини ҳарбий асир сифатида ушлаб турилганини маълум қилди.
Мен Венесуэла президентиман ва ўзимни ҳарбий асир деб ҳисоблайман. Мени Каракасдаги уйимда қўлга олишди.
АҚШ томонидан қўйилган айбловларнинг бирортасини ҳам тан олмайман, — деди Мадуро.
Шундан сўнг судья унинг рафиқаси Силия Флоресга сўз берди.
У ўзини Венесуэланинг биринчи хоними сифатида таништириб, мутлақ айбсиз эканини билдирди.
Судья жуфтликка Венесуэла консули билан суҳбатлашиш ҳуқуқини берди. Мадуро ва Флорес ушбу учрашув бўлиб ўтишини исташларини маълум қилишди.
Мадуронинг адвокати Барри Поллакнинг таъкидлашича, Венесуэла раҳбари ҳозирча гаров эвазига озод этилишни сўрамаяпти.
Флореснинг ҳимоячиси ҳам шу мазмунда баёнот берди.
Поллакнинг қўшимча қилишича, Мадуро суверен давлат раҳбари бўлгани сабабли муайян имтиёз ва иммунитетларга эга.
Мадуронинг эҳтимолий ўғирлаб кетилиши масаласига тўхталар экан, адвокат бу ишда қонунийлик билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини билдирди.
Шунингдек, у Мадуронинг кўкрак ва қовурға соҳаларида кучли кўкаришлар борлигини айтиб, уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Мадуро иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 17 март кунига белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Фарғонада оғуфурушларни қўлга олди
Тожикистондан келтирилган жами 32 кг наркотик модда ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ахборот хизмати хабар бермоқда.
1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасидан контрабанда қилинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи, 1984 й.т. фуқаронинг Қўқон шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Натижада хонадон ошхонасида 4 кг 572 гр “опий” ҳамда 1 кг 58 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, унга тожикистонлик наркосавдогарлар “WhatsApp” мессенжеридан юборган геолокация орқали – муқаддам Данғара тумани ҳудудига яшириб кетилган 9 кг 980 гр “опий” моддаси олинди.
Бундан ташқари, унга гиёҳвандлик воситаларини қайта ишлаб, истеъмолга тайёр ҳолатга келтириш учун ёрдам берган, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1969 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланиб, ундан ҳам 7 кг 226 гр “опий” моддаси олинди.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Қўқон шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган, 1980 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда муқаддам 34 минг АҚШ долларига сотиб олинган 5 кг 22 гр “опий” моддаси борлиги маълум бўлди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унга наркотик моддани сотган, 1985 й.т. ҳамшаҳари ва унинг жиноий шериги бўлган – 1985 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси қўлга олинди.
Шунингдек, тожикистонлик фуқаронинг Ўзбекистон туманидаги хонадонидан ҳам 2 кг 362 гр “опий” моддаси олинди.
3️⃣ Қўқон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди ва унда йўловчи сифатида кетаётган, 1992 й.т. фуқарога тегишли сумка ичида 982 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.
Аниқланишича, у гиёҳвандлик воситасини муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Қўқон шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олган.
4️⃣ Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2000 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан олиб келинган 989 гр “гашиш” моддасини харидорга 150 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Японияда 16 дақиқа ичида тўрт марта зилзила содир бўлди
Япониянинг Симанэ префектурасида қисқа вақт ичида — 16 дақиқа давомида тўрт марта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Япония бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 10:18 да (Тошкент вақти билан 6:18) содир бўлган.
Унинг магнитудаси 6,2 ни ташкил этган, зилзила ўчоғи эса ер юзасидан 10 километр чуқурликда жойлашган.
Эпицентр ҳудудида ер силкинишлари Японияда қабул қилинган етти баллик шкала бўйича 5+ даражада сезилган.
Шундан сўнг соат 10:24 (6:24), 10:28 (6:28) ва 10:34 (6:34) да яна учта зилзила содир бўлган. Уларнинг магнитудаси мос равишда 4,5; 5,1 ва 3,8 ни ташкил этди.
Айни пайтгача жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

😢1
Ўзбекистонлик аёллар асосан қайси ёшда оила қурмоқда?
Ўзбекистонда оила институти барқарор ривожланиб бораётгани никоҳлар статистикасида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакат бўйлаб жами 177 017 та никоҳ расман қайд этилган.
Расмий маълумотлар шуни кўрсатадики, аёллар орасида оила қуриш учун энг фаол давр — 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган оралиқ ҳисобланади.
Ушбу ёш гуруҳига мансуб аёллар умумий никоҳларнинг 53,5 фоизини ташкил этган бўлиб, бу 94 765 нафар аёлни қамраб олган.
Шу билан бирга, 20 ёшгача бўлган аёллар ҳиссаси ҳам салмоқли бўлиб, ушбу тоифада 65 078 нафар никоҳ қайд этилган.
Бу эса умумий кўрсаткичнинг 36,8 фоизига тўғри келади. Мутахассислар бу ҳолатни ёшлар ўртасида оилавий қадриятларга бўлган масъулиятли муносабат сақланиб қолаётгани билан изоҳламоқда.
31–40 ёш оралиғида оила қурган аёллар сони 13 137 нафарни ташкил этган бўлиб, уларнинг улуши 7,4 фоизга тенг. Бу кўрсаткич ҳаёт тажрибасига эга, мустақил қарор қабул қиладиган аёллар орасида ҳам никоҳга бўлган эҳтиёж сақланиб қолаётганини кўрсатади.
Шунингдек, 41 ёш ва ундан катта аёллар орасида ҳам никоҳлар кузатилган. Мазкур ёш гуруҳида 4 037 нафар аёл оила қурган бўлиб, улар умумий никоҳларнинг 2,3 фоизини ташкил этган.
Умуман олганда, келтирилган маълумотлар Ўзбекистонда оила қуришга бўлган қизиқиш барқарорлигини, шунингдек, турли ёш тоифаларида никоҳ институтининг аҳамияти сақланиб қолаётганини кўрсатади.

Тошкент халқаро аэропортида ярим тунда “свет” ўчди
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида, туннинг ярмида электр узилиши ҳолати содир бўлди. “Uzbekistan Airports” электр узилиши бўйича расмий муносабат берди.
Маълум қилинишича, бугун соат 02:20 да 220/110/35/6 кВ “Қўйлиқ” подстанциясидан чиқувчи, “Uzbekistan Airports” тасарруфидаги 35 кВли “Аэропорт–5” юқори кучланишли тармоқда носозлик юзага келган.
Натижада Тошкент халқаро аэропортида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилиш қайд этилган.
Соат 02:49 да аэропорт истеъмолчиси захира тармоқлари орқали электр энергияси билан қайта таъминланган.
Ушбу узилиш самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмаган, барча хизматлар одатий режимда фаолият юритган.

“Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли барча тармоқлар соз ҳолатга келтирилган”, - дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирофлорес саройи атрофидаги саросима. Венесуэлада ҳукумат вакиллари эвакуация қилинди
Венесуэла пойтахти Каракасда ҳукумат биноларида эвакуация амалга оширилди.
Бу қарор президент саройи Мирафлорес атрофида қуроллардан отишма овозлари эшитилганидан сўнг қабул қилинган. Бу ҳақда Caracol радиостанцияси хабар берди.
Радиостанция манбаларига таяниб маълум қилишича, Мирафлорес саройи яқинида ҳарбий дронлар кузатилган ва шундан сўнг, отишма содир бўлган.
Ҳозирда эпицентр ҳисобланган Каракас марказида жойлашган вазирликлар ва давлат идоралари ходимлари эвакуация қилинмоқда.
Шу билан бирга, отишма бўлиб ўтган ҳудудга яқин корхоналар ва маҳаллалар фавқулодда ҳолат сабабли вақтинча ёпилган.
AFP агентлиги ҳукумат манбаларига таяниб хабар беришича, вазият ҳозирда тўлиқ назорат остида ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

🔥1
Сулҳ бузилди. Камбоджа Таиланд ҳудудига минометдан ўқ узди
Камбоджа ва Таиланд чегарасида яна бир низоли ҳодиса содир бўлди.
Камбоджа ҳарбийлари Таиланд ҳарбийлари жойлашган позицияларни миномётдан отиб, Убонратчатхани провинцияси, Чонгбок туманидаги таиландлик ҳарбийларга зарар етказди.
Таиланднинг Қуролли кучлари иккинчи ҳарбий округи раҳбарияти ушбу ҳужум юзасидан баёнот берди.
Баёнотга кўра, ҳодиса 6 январь куни эрталаб, тахминан соат 07:25 (Тошкент вақти билан 03:25) содир бўлган.
Камбоджа ҳарбийлари кутилмаганда Таиланд томонга миномётдан ҳужум қилган ва уларнинг зарбаси Таиланд ҳудуди ҳамда ҳарбий позицияларга тушган.
Бу ҳужум билан Камбоджа Таиланд билан 27 декабрь куни тузилган тинчлик сулҳини бузди. Мазкур сулҳ 20 кун давом этган чегара уруши натижасида икки мамлакат ўртасида тузилганди.

Kia Sonet мотори 2 минг «пробег»га ҳам чидамадими?
2 минг километр юришга улгурмаган Kia Sonet автомобилида техник носозлик юзага келгани айтилмоқда.
Мижознинг билдиришича, автомобил двигатели билан боғлиқ муаммо сабабли у октябр ойидан буён расмий дилерга топширилган, аммо ҳозирга қадар таъмирлаш ишлари якунланмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан дилер томонидан расмий изоҳ олишга ҳаракат қилинмоқда.

😢7👍3🔥1🤔1
⚡️Аноним трейдер Мадуронинг қўлга олиниши ортидан 410 минг доллар ишлаб олди
Аноним трейдер Венесуэла президенти Николас Мадуронинг ҳокимиятдан кетиши мумкинлигига ставка қўйиб, бир неча соат ичида 34 минг долларни қарийб 410 минг долларга айлантирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, аноним фойдаланувчи “Polymarket” платформасида аккаунт очганига бор йўғи бир ой бўлишига қарамасдан, миллионер бўлишга улгурди.
АҚШнинг Венесуэладаги махсус ҳарбий операцияси олдидан, трейдер Мадуронинг ҳокимиятдан кетиши билан боғлиқ контрактларни харид қилган.
Қизиғи шундаки, у контрактларни энг паст нархларда олган, чунки бозор бундай воқеанинг содир бўлиш эҳтимолини жуда паст деб ҳисоблаган.
3 январь куни АҚШнинг Венесуэлага қилган махсус операцияси ва Мадуронинг қўлга олиниши хабаридан кейин, контрактлар қиймати ошган ва трейдер бундан қарийб 410 минг доллар фойда олган.
Бу ҳолатдан кейин АҚШ Конгрессида сайловчилар ва давлат хизматчилари прогноз платформаларида ставка қўйишини тақиқлашни талаб қилувчи қонун лойиҳаси киритилиши режалаштирилмоқда.
Қайд этиш керак, Мадуро қўлга олинганидан сўнг, Венесуэла суверен облигациялари қиммати 30 фоизга ошди.
АҚШ нефть компаниялари акциялари ҳам қимматлади, чунки режимнинг ўзгариши уларга энг катта нефть захирасидан осон кириш имконини бериши мумкин.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Tashkent City ҳудудида ёнғин содир бўлди
Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City мажмуасининг 2-лот ҳудудида контейнерда ёнғин содир бўлган.
Жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City мажмуасининг 2-лот ҳудудида контейнерда ёнғин содир бўлган.
Жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аэропортда электр узилиши кузатилди
6 январь соат 02:28 да Қўйлиқ подстанциясидаги кичик носозлик сабаб электр таъминоти вақтинча ўчган.
“Uzbekistan Airports” маълумотига кўра, узилиш самолётлар ҳаракатига таъсир қилмаган, барча хизматлар захира генераторлар орқали ишлаган.
Соат 02:49 да электр таъминоти тўлиқ тикланган.Аэропорт одатий режимда фаолият юритган

👍4🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИИВдан муҳим огоҳлантириш...
Ички ишлар вазирлиги Ҳаж ва Умра амалларини ташкил этишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаётган шахслар ва жиноий гуруҳлар фаоллашаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Маълумотларга кўра, айрим фирибгарлар ўзини туроператор ёки расмий ташкилот сифатида таништириб, юртдошларимизнинг катта миқдордаги маблағларини ноқонуний ўзлаштирмоқда.
Вазирлик фуқароларни ҳушёр бўлишга, Ҳаж ва Умра хизматларидан фақат расмий рўйхатдан ўтган ташкилотлар орқали фойдаланишга чақирмоқда.
Қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилиш сўралган.

Пичоқ билан жамоат тартибини бузган шахс қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда номаълум шахснинг қўлида пичоқ билан кўп қаватли уй йўлагида ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.

👍3🔥1