EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда машинасини яшил зонага парковка қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда бир ҳайдовчи ўзининг “Lacetti” русумли автомашинасини яшил ҳудудга парковка қилганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

Тармоқларда кенг тарқалган ҳолат Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ҳайдовчи топилган.

Машинасини белгиланмаган жойга қўйиб, табиий муҳитга зарар етказган ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 95-моддасига мувофиқ БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима қўлланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу расмдаги сизмисиз? — Телеграмдаги фирибгарлардан огоҳ бўлинг

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда поезд ва Cobalt тўқнашди

Хоразм вилоятида поезд ва “Cobalt” русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса 1 январь куни ШовотУрганч йўналишидаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида юз берган. Cobalt ҳайдовчиси қизил чироқ сигналига қарамасдан темир йўл орқали ўтишга уринган.

Оқибатда кучли тўқнашув юз бериб, ҳайдовчи жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ мақсади Мадуро ёки нефть?

АҚШ Венесуэлада кутилмаганда ҳарбий операция ўтказди.

Оқ уй раҳбари Доналд Трампнинг айтишича   асосий мақсад Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиш еди

Лекин таҳлилчилар операция ортида нефть ва энергетика ресурсларини назорат қилиш мақсад қилинганини айтишмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йорк мери АҚШнинг Венесуэладаги ҳарбий амалиётини танқид қилди

Нью-Йоркнинг мусулмон мери Зоҳран Мамдани АҚШнинг Венесуэла ҳудудида ўтказган ҳарбий амалиётини кескин танқид қилиб, бу ҳолат бўйича президент Доналд Трампга қўнғироқ қилди.

«Суверен давлатга бир томонлама ҳужум, уруш ҳаракати ҳисобланади ва федерал ҳамда халқаро ҳуқуқни бузади.

Ҳокимиятни алмаштиришга қаратилган бу очиқ-ойдин уриниш фақат чет элда бўлганларгагина эмас, балки тўғридан-тўғри Нью-Йорк аҳолисига, жумладан, ушбу шаҳарни ўз уйи деб билган ўн минглаб венесуэлаликларга ҳам таъсир қилади», деб ёзди Мамдани ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Нью-Йорк мэри, шунингдек, унинг асосий вазифаси венесуэлаликлар ва шаҳар аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш эканини таъкидлади.

Мадуро ва рафиқасининг илк суд эшитуви бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ҳарбий асирман» — Мадуро ва Силия Флореснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк жанубий округи федерал судига кишанларсиз олиб келинди.

CNN мухбири хабар беришича, Мадуро судда испан тилида чиқиш қилди. У аввало судьяга мурожаат қилиб, ўзини ҳарбий асир сифатида ушлаб турилганини маълум қилди.

Мен Венесуэла президентиман ва ўзимни ҳарбий асир деб ҳисоблайман. Мени Каракасдаги уйимда қўлга олишди.

АҚШ томонидан қўйилган айбловларнинг бирортасини ҳам тан олмайман, — деди Мадуро.


Шундан сўнг судья унинг рафиқаси Силия Флоресга сўз берди.

У ўзини Венесуэланинг биринчи хоними сифатида таништириб, мутлақ айбсиз эканини билдирди.

Судья жуфтликка Венесуэла консули билан суҳбатлашиш ҳуқуқини берди. Мадуро ва Флорес ушбу учрашув бўлиб ўтишини исташларини маълум қилишди.

Мадуронинг адвокати Барри Поллакнинг таъкидлашича, Венесуэла раҳбари ҳозирча гаров эвазига озод этилишни сўрамаяпти.

Флореснинг ҳимоячиси ҳам шу мазмунда баёнот берди.

Поллакнинг қўшимча қилишича, Мадуро суверен давлат раҳбари бўлгани сабабли муайян имтиёз ва иммунитетларга эга.

Мадуронинг эҳтимолий ўғирлаб кетилиши масаласига тўхталар экан, адвокат бу ишда қонунийлик билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини билдирди.

Шунингдек, у Мадуронинг кўкрак ва қовурға соҳаларида кучли кўкаришлар борлигини айтиб, уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Мадуро иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 17 март кунига белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Мен ҳарбий асирман» — Мадуро ва Силия Флореснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк жанубий округи федерал судига кишанларсиз олиб келинди. CNN мухбири хабар беришича, Мадуро судда испан…
Мадуро ва Флореснинг илк судидан фотогалерея

Бугун, 5 январь куни АҚШнинг Нью-Йорк жанубий округи федерал судида тутқунликда ушлаб турилган Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флореснинг суди бўлиб ўтди.

Суд биноси қаршисида тумонат одам йиғилди. Йиғилганларнинг аксарияти Венесуэла раҳбарини озод қилинишини сўраса, қолганлар АҚШ президенти Доналд Трампга ташаккур билдирганини кўриш мумкин.


Манба: Gettyimages

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ҳарбий асирман» — Мадуро ва Силия Флореснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк жанубий округи федерал судига кишанларсиз олиб келинди.

CNN мухбири хабар беришича, Мадуро судда испан тилида чиқиш қилди. У аввало судьяга мурожаат қилиб, ўзини ҳарбий асир сифатида ушлаб турилганини маълум қилди.

Мен Венесуэла президентиман ва ўзимни ҳарбий асир деб ҳисоблайман. Мени Каракасдаги уйимда қўлга олишди.

АҚШ томонидан қўйилган айбловларнинг бирортасини ҳам тан олмайман, — деди Мадуро.


Шундан сўнг судья унинг рафиқаси Силия Флоресга сўз берди.

У ўзини Венесуэланинг биринчи хоними сифатида таништириб, мутлақ айбсиз эканини билдирди.

Судья жуфтликка Венесуэла консули билан суҳбатлашиш ҳуқуқини берди. Мадуро ва Флорес ушбу учрашув бўлиб ўтишини исташларини маълум қилишди.

Мадуронинг адвокати Барри Поллакнинг таъкидлашича, Венесуэла раҳбари ҳозирча гаров эвазига озод этилишни сўрамаяпти.

Флореснинг ҳимоячиси ҳам шу мазмунда баёнот берди.

Поллакнинг қўшимча қилишича, Мадуро суверен давлат раҳбари бўлгани сабабли муайян имтиёз ва иммунитетларга эга.

Мадуронинг эҳтимолий ўғирлаб кетилиши масаласига тўхталар экан, адвокат бу ишда қонунийлик билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини билдирди.

Шунингдек, у Мадуронинг кўкрак ва қовурға соҳаларида кучли кўкаришлар борлигини айтиб, уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Мадуро иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 17 март кунига белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Фарғонада оғуфурушларни қўлга олди

Тожикистондан келтирилган жами 32 кг наркотик модда ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ахборот хизмати хабар бермоқда.

1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Тожикистон Республикасидан контрабанда қилинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи, 1984 й.т. фуқаронинг Қўқон шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Натижада хонадон ошхонасида 4 кг 572 гр “опий” ҳамда 1 кг 58 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, унга тожикистонлик наркосавдогарлар “WhatsApp” мессенжеридан юборган геолокация орқали – муқаддам Данғара тумани ҳудудига яшириб кетилган 9 кг 980 гр “опий” моддаси олинди.

Бундан ташқари, унга гиёҳвандлик воситаларини қайта ишлаб, истеъмолга тайёр ҳолатга келтириш учун ёрдам берган, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1969 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланиб, ундан ҳам 7 кг 226 гр “опий” моддаси олинди.

2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Қўқон шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган, 1980 й.т. маҳаллий фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда муқаддам 34 минг АҚШ долларига сотиб олинган 5 кг 22 гр “опий” моддаси борлиги маълум бўлди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унга наркотик моддани сотган, 1985 й.т. ҳамшаҳари ва унинг жиноий шериги бўлган – 1985 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси қўлга олинди.

Шунингдек, тожикистонлик фуқаронинг Ўзбекистон туманидаги хонадонидан ҳам 2 кг 362 гр “опий” моддаси олинди.

3️⃣ Қўқон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди ва унда йўловчи сифатида кетаётган, 1992 й.т. фуқарога тегишли сумка ичида 982 гр “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у гиёҳвандлик воситасини муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар томонидан Қўқон шаҳри ҳудудига яшириб кетилган хуфия жойдан олган.

4️⃣ Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2000 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан олиб келинган 989 гр “гашиш” моддасини харидорга 150 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Японияда 16 дақиқа ичида тўрт марта зилзила содир бўлди

Япониянинг Симанэ префектурасида қисқа вақт ичида — 16 дақиқа давомида тўрт марта зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Япония бош метеорология бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, биринчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 10:18 да (Тошкент вақти билан 6:18) содир бўлган.

Унинг магнитудаси 6,2 ни ташкил этган, зилзила ўчоғи эса ер юзасидан 10 километр чуқурликда жойлашган.

Эпицентр ҳудудида ер силкинишлари Японияда қабул қилинган етти баллик шкала бўйича 5+ даражада сезилган.

Шундан сўнг соат 10:24 (6:24), 10:28 (6:28) ва 10:34 (6:34) да яна учта зилзила содир бўлган. Уларнинг магнитудаси мос равишда 4,5; 5,1 ва 3,8 ни ташкил этди.

Айни пайтгача жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистонлик аёллар асосан қайси ёшда оила қурмоқда?

Ўзбекистонда оила институти барқарор ривожланиб бораётгани никоҳлар статистикасида ҳам яққол кўзга ташланмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига
кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакат бўйлаб жами 177 017 та никоҳ расман қайд этилган.

Расмий маълумотлар шуни кўрсатадики, аёллар орасида оила қуриш учун энг фаол давр — 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган оралиқ ҳисобланади.

Ушбу ёш гуруҳига мансуб аёллар умумий никоҳларнинг 53,5 фоизини ташкил этган бўлиб, бу 94 765 нафар аёлни қамраб олган.

Шу билан бирга, 20 ёшгача бўлган аёллар ҳиссаси ҳам салмоқли бўлиб, ушбу тоифада 65 078 нафар никоҳ қайд этилган.

Бу эса умумий кўрсаткичнинг 36,8 фоизига тўғри келади. Мутахассислар бу ҳолатни ёшлар ўртасида оилавий қадриятларга бўлган масъулиятли муносабат сақланиб қолаётгани билан изоҳламоқда.

31–40 ёш оралиғида оила қурган аёллар сони 13 137 нафарни ташкил этган бўлиб, уларнинг улуши 7,4 фоизга тенг. Бу кўрсаткич ҳаёт тажрибасига эга, мустақил қарор қабул қиладиган аёллар орасида ҳам никоҳга бўлган эҳтиёж сақланиб қолаётганини кўрсатади.

Шунингдек, 41 ёш ва ундан катта аёллар орасида ҳам никоҳлар кузатилган. Мазкур ёш гуруҳида 4 037 нафар аёл оила қурган бўлиб, улар умумий никоҳларнинг 2,3 фоизини ташкил этган.

Умуман олганда, келтирилган маълумотлар Ўзбекистонда оила қуришга бўлган қизиқиш барқарорлигини, шунингдек, турли ёш тоифаларида никоҳ институтининг аҳамияти сақланиб қолаётганини кўрсатади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкент халқаро аэропортида ярим тунда “свет” ўчди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида, туннинг ярмида электр узилиши ҳолати содир бўлди. “Uzbekistan Airports” электр узилиши бўйича расмий муносабат берди.

Маълум қилинишича, бугун соат 02:20 да 220/110/35/6 кВ “Қўйлиқ” подстанциясидан чиқувчи, “Uzbekistan Airports” тасарруфидаги 35 кВли “Аэропорт–5” юқори кучланишли тармоқда носозлик юзага келган.

Натижада Тошкент халқаро аэропортида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилиш қайд этилган.

Соат 02:49 да аэропорт истеъмолчиси захира тармоқлари орқали электр энергияси билан қайта таъминланган.

Ушбу узилиш самолётларнинг учиши ва қўнишига таъсир қилмаган, барча хизматлар одатий режимда фаолият юритган.


“Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли барча тармоқлар соз ҳолатга келтирилган”, - дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирофлорес саройи атрофидаги саросима. Венесуэлада ҳукумат вакиллари эвакуация қилинди

Венесуэла пойтахти Каракасда ҳукумат биноларида эвакуация амалга оширилди.

Бу қарор президент саройи Мирафлорес атрофида қуроллардан отишма овозлари эшитилганидан сўнг қабул қилинган. Бу ҳақда Caracol радиостанцияси хабар берди.

Радиостанция манбаларига таяниб маълум қилишича, Мирафлорес саройи яқинида ҳарбий дронлар кузатилган ва шундан сўнг, отишма содир бўлган.

Ҳозирда эпицентр ҳисобланган Каракас марказида жойлашган вазирликлар ва давлат идоралари ходимлари эвакуация қилинмоқда.

Шу билан бирга, отишма бўлиб ўтган ҳудудга яқин корхоналар ва маҳаллалар фавқулодда ҳолат сабабли вақтинча ёпилган.

AFP агентлиги ҳукумат манбаларига таяниб хабар беришича, вазият ҳозирда тўлиқ назорат остида ва хавфсизликни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1