EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида 2025 йил сарҳисоби: назорат ва натижадорлик

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Инспекция томонидан ўтган йил давомида қурилиш сифатини таъминлаш, кўп квартирали уйларни сақлаш ва коммунал тизимлардан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича тизимли тадбирлар амалга оширилди.

🏗 Қурилиш объектлари устидан назорат

Бугунги кунда республика бўйича жами 26 804 та объектда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари давлат назоратига олинган. Ҳудудий инспекция ходимлари томонидан ушбу объектларда йил давомида 370 676 маротаба назорат ва мониторинг тадбирлари ўтказилди.

🏢 Уй-жой фондининг техник ҳолати

Кўп квартирали уй-жойларни лозим даражада сақлаш мақсадида:
* 24 671 та уй-жойнинг техник ҳолати ўрганиб чиқилди.
* 7 мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.
* Аниқланган ҳолатларнинг 4 мингга яқини ихтиёрий равишда бартараф этилди.
* 3 мингдан ортиқ ҳолат бўйича маъмурий жарималар қўлланилди ва 2 мингга яқин ҳолат юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.

💧 Ичимлик ва оқова сув тизими

Коммунал хўжалик соҳасидаги тартиб бузарликларга қарши курашиш доирасида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 5 745 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Барча ҳолатлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ жазо чоралари кўрилиб, камчиликларни бартараф этиш ишлари якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2🤷‍♂1👍1
“М-25” кони ҳудудида сизиб чиққан нефть назоратга олинди — Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда, Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги “М-25” газ кони ҳудудида нефть сизиб чиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан Энергетика вазирлиги расмий маълумот тақдим қилди.

2025 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида таркибида нефть сақловчи суюқликнинг (нефть суюқлиги) ер юзасига чиқиши ҳолати қайд этилган.

Вазирликнинг маълум қилишича, мазкур нефть суюқлиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари қурилган.

Йиғиб олинган нефть суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда.

У ерда ҳажми 5 000 куб метр бўлган, махсус изоляцияланган 2 та шлам ҳовузи мавжуд бўлиб, у нефть суюқлигини хавфсиз сақлаш ҳамда кейинчалик ундан самарали фойдаланиш имконини беради.


“Барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда.

Нефть суюқлиги намунаси бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижаларига асосан қайта ишлаш имкониятлари ўрганилади, геологик тадқиқотлар эса давом этмоқда.

Ҳозирги кунда ҳолат доимий мониторингда бўлиб, нефть суюқлиги жиловланган. Дастлабки кунларда чиқиб каналга оққан нефть суюқликларини тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистонда кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун божлар ошди

2026 йил 1 январ кунидан кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун божлар ошди:

Унга кўра:

— иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун — 15% + 0,4 АҚШ доллари ҳар бир куб.см.га;

— иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун — 15% + 0,4 АҚШ доллари ҳар бир куб.смга бож тўланади.

Қайд этиш лозим, бундан икки ярим йил олдин кичик литражли автомобиллар учун божхона божларининг 1000 куб см дан ошмаган автомобиллар импорти учун ноль фоизгача, 1200 куб см дан ошмаган автомобиллар учун беш фоизгача туширилган эди.

Аммо, божларни пасайтирилишига оид қарор бўйича муддатлар 2026 йил 1 январда ўз кучини йўқотди ва ва янги муддатга узайтирилмади.

“2,5 йил аввалги эйфорияда божларнинг пасайтирилиши бу маневр эмас, очиқ ва рақобатбардош иқтисодиёт қуриш мақсади йўлидаги стратегия дея умидлар билдирган эдик.

Афсуски, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонга автомобиль ва электромобиль импортини турли маъмурий тўсиқлар ва нобож воситалар билан қийинлаштириш ва қимматлаштириш ҳаракатлари бошланиб кетди ва ҳалигача давом этмоқда”, - деб ёзди иқтисодчи Отабек Бакиров.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎15😢2
⚡️Навоийдан Тошкентга келаётган автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор

Навоий вилоятида ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус Учқудуқдан Тошкентга кетаётган бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида содир бўлган.

Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Турли даражадаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Си Цзинпинь АҚШнинг Венесуэлага қилган ҳужумини қоралади

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Пекинда Ирландия Бош вазири Михол Мартин билан учрашувда АҚШнинг Венесуэлада ўтказган ҳарбий амалиётига муносабат билдирди.

Учрашувда Си Цзиньпин дунёнинг ҳозирги вақтда ноустуворлик ҳолатида эканини таъкидлади.

“Бир томонлама ва диктаторлик ҳаракатлари халқаро тартибни заифлаштиради.

Барча мамлакатлар бошқа давлатлар халқлари томонидан танланган тараққиёт йўлини ҳурмат қилиши, халқаро қонунчиликка риоя қилиши ва БМТ Устави мақсад ва тамойилларига амал қилиши керак. Айниқса йирик давлатлар бу масалада етакчи роль ўйнашлари зарур”, – деди Си Цзиньпин.


Ирландия Бош вазири эса халқаро низоларни ҳал қилишда халқаро қонунларга риоя қилиш зарурлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Ирландия Хитой билан яқин алоқаларни сақлаб, халқаро қонунни ҳимоя қилиш, эркин ва очиқ савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарорлик ва фаровонликни рағбатлантиришда ҳамкорлик қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Навоийдан Тошкентга келаётган автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор Навоий вилоятида ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус Учқудуқдан Тошкентга кетаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг…
Автобус ағдаралиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган — Навоий вилояти ИИБ

Навоий вилояти Томди туманида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 январь куни тахминан соат 7:40ларда, Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 167-168 км.лари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра салонида 47 нафар йўловчиси бўлган “Zhong tong bus” автобуси Зарафшон-Навоий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган 39 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.


Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.


“Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда”, - дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — стратегик аҳамиятга эга давлат тадбири

2026 йилнинг январ–февраль ойларида Ўзбекистон тарихида илк бор аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади. Ушбу жараён мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини аниқ маълумотлар асосида режалаштиришда муҳим ўрин тутади.

Рўйхатга олиш натижалари аҳолининг демографик таркиби, таълим даражаси, меҳнат билан бандлиги, миграция жараёнлари ҳамда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ҳолатни холис баҳолаш имконини беради.

Бу эса давлат дастурлари, ҳудудий ривожланиш режалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқишда ишончли асос бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Куба ҳукумати қулаш арафасида” — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Куба ҳукумати даромад манбалари йўқлиги сабабли яқин вақт ичида молиявий инқирозга учраши мумкинлигини маълум қилди.

Оқ уй раҳбарининг айтишича, Куба узоқ вақт давомида Венесуэла нефти ҳисобидан кун кўриб келган, аммо ҳозир бу манбадан даромад олмаяпти.


Ҳозир Кубанинг даромади йўқ. У барча даромадини Венесуэла нефтидан олар эди, энди эса бундан даромад қилмаяпти, — деди Трамп.


АҚШ томонидан Кубага қарши эҳтимолий куч ишлатиш чоралари ҳақидаги саволга жавобан, Трамп шундай деди:

Менимча, Куба ҳукумати ўз-ўзидан қулайди. Биз қандайдир ҳаракатлар қилишимиз шарт эмас, — дея жавоб берди у.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ЙТҲ: автобус ағдарилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Салонида 47 нафар йўловчи бўлган автобус «Зарафшон–Навоий» йўналиши бўйича бошқариб бораётган 17 йиллик стажга эга ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, автобус ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчи эса турли даражада тан жароҳатлари олгани боис тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Венесуэлада нефть қазиб олишни қайта тиклаш учун 10 йил керак — Bloomberg

Венесуэлада нефть қазиб олишни энг юқори кўрсаткичгача қайта тиклаш учун АҚШ компанияларидан 100 миллиард доллардан ортиқ сармоя ва тахминан 10 йил вақт кетади.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Райс университети ҳузуридаги Бейкер давлат сиёсати институтининг Лотин Америкаси бўйича энергетика сиёсати директори Франсиско Моналди сўзларига таяниб хабар берди.

Венесуэлада нефть қазиб олишни 1970 йиллардаги энг юқори даражага қайтариш учун етарли бўлган инфратузилмани тиклаш “Chevron Corp.”, “Exxon Mobil Corp.” ва “ConocoPhillips” каби компаниялардан келгуси ўн йил давомида ҳар йили тахминан 10 миллиард доллардан инвестиция киритишни талаб қилади, — деди Франсиско Моналди.

Агентликнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Венесуэлада кунига тахминан 1 миллион баррель нефть қазиб олинмоқда, ҳолбуки 1974 йилда бу кўрсаткич деярли 4 миллион баррельни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсунда нефть сув бўлиб оқди

2025 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида тармоқларда Бойсун туманидаги “М-25” газ кони ҳудудида нефть сизиб чиқаётгани тўғрисида видеолавҳалар тарқалди.

Тармоқларда хавотир уйғотган хабарга Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.
Муносабатда айтилишича, ҳақиқатдан ҳам Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида таркибида нефть сақловчи суюқликнинг (нефть суюқлиги) ер юзасига чиққан.

Нефть суюқлиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари қурилган.

Ҳозирда йиғиб олинган нефть суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда.

Ҳозирги кунда ҳолат доимий мониторингда бўлиб, нефть суюқлиги жиловланган. Дастлабки кунларда чиқиб каналга оққан нефть суюқликларини тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади”, - дейилади муносабатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Халқим учун қўлимга яна қурол олишга тайёрман — Колумбия президенти

Колумбия президенти Густаво Петро АҚШ томонидан янграган таҳдидлардан сўнг зарурат туғилса, яна қурол олишга тайёр эканини маълум қилди.

Петро ўз халқига чуқур ишонишини таъкидлаб, уни ҳар қандай ноқонуний зўравонлик ҳаракатларидан ҳимоя қилишга чақирди.

Агар сиз халқимнинг катта қисми севган ва ҳурмат қиладиган президентни қўлга олсангиз, халқ ягуарини озод қилган бўласиз.

Мен ҳарбий бўлмаганман, аммо уруш ва ерости кураши нима эканини биламан. 1989 йилда тинчлик келишуви имзоланганидан бери қўлимга қурол олмасликка қасам ичганман.

Бироқ ватан учун яна қурол олишга мажбур бўламан, гарчи бунга хоҳишим бўлмаса ҳам, — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.


Колумбия раҳбари АҚШ байроғини Колумбия байроғидан устун қўядиган ҳар қандай хавфсизлик органи қўмондони зудлик билан лавозимидан озод этилишини билдирди.

Шунингдек, у давлатга қарши қаратилган ёлғон ахборот тақдим этгани учун разведка тизимидаги бир нечта полковник ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Густаво Петрони кокаин ишлаб чиқаришда айблаб, унга қарши амалиёт бошланиши мумкинлигини истисно этмаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистон ЖСТга қўшилишда охирги босқичга кирди — Азизбек Урунов

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якуний босқичига келганини маълум қилди.

Уруновнинг “LinkedIn” тармоғида маълум қилишича, айни вақтда асосий вазифалардан бири Тайвань билан икки томонлама музокараларни тугатиш.

Шунингдек, ишчи гуруҳнинг якуний ҳисоботини расмийлаштириш ҳамда техник регламентлар, экспорт божлари ва ташқи савдо тартиб-қоидаларига оид 29 та янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан иборат.

Урунов 2025 йил Ўзбекистон учун қоидаларга асосланган савдо тизимига интеграция, очиқлик ва халқаро савдо қоидаларига мослашиш йўлида муҳим бурилиш йили бўлганини таъкидлади.

Режага кўра, Ўзбекистон 2026 йил март ойида бўлиб ўтадиган ЖСТ Вазирларининг 14-конференциясига қадар барча музокараларни тугатиб, ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қўшилишни кўзламоқда.


Йўл давом этмоқда — мазмун, нуфуз ва суръат билан, — дея хулоса қилди Урунов.


Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида 33 та давлат билан икки томонлама бозорга кириш музокараларини тўлиқ якунлаган.

Тайвань билан келишув имзолангач, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича музокара жараёни тўлиқ тугалланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Тошкентда машинасини яшил зонага парковка қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда бир ҳайдовчи ўзининг “Lacetti” русумли автомашинасини яшил ҳудудга парковка қилганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

Тармоқларда кенг тарқалган ҳолат Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ҳайдовчи топилган.

Машинасини белгиланмаган жойга қўйиб, табиий муҳитга зарар етказган ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 95-моддасига мувофиқ БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима қўлланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу расмдаги сизмисиз? — Телеграмдаги фирибгарлардан огоҳ бўлинг

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда поезд ва Cobalt тўқнашди

Хоразм вилоятида поезд ва “Cobalt” русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса 1 январь куни ШовотУрганч йўналишидаги қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида юз берган. Cobalt ҳайдовчиси қизил чироқ сигналига қарамасдан темир йўл орқали ўтишга уринган.

Оқибатда кучли тўқнашув юз бериб, ҳайдовчи жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ мақсади Мадуро ёки нефть?

АҚШ Венесуэлада кутилмаганда ҳарбий операция ўтказди.

Оқ уй раҳбари Доналд Трампнинг айтишича   асосий мақсад Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиш еди

Лекин таҳлилчилар операция ортида нефть ва энергетика ресурсларини назорат қилиш мақсад қилинганини айтишмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йорк мери АҚШнинг Венесуэладаги ҳарбий амалиётини танқид қилди

Нью-Йоркнинг мусулмон мери Зоҳран Мамдани АҚШнинг Венесуэла ҳудудида ўтказган ҳарбий амалиётини кескин танқид қилиб, бу ҳолат бўйича президент Доналд Трампга қўнғироқ қилди.

«Суверен давлатга бир томонлама ҳужум, уруш ҳаракати ҳисобланади ва федерал ҳамда халқаро ҳуқуқни бузади.

Ҳокимиятни алмаштиришга қаратилган бу очиқ-ойдин уриниш фақат чет элда бўлганларгагина эмас, балки тўғридан-тўғри Нью-Йорк аҳолисига, жумладан, ушбу шаҳарни ўз уйи деб билган ўн минглаб венесуэлаликларга ҳам таъсир қилади», деб ёзди Мамдани ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Нью-Йорк мэри, шунингдек, унинг асосий вазифаси венесуэлаликлар ва шаҳар аҳолисининг хавфсизлигини таъминлаш эканини таъкидлади.

Мадуро ва рафиқасининг илк суд эшитуви бугун Тошкент вақти билан соат 22:00 да ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ҳарбий асирман» — Мадуро ва Силия Флореснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк жанубий округи федерал судига кишанларсиз олиб келинди.

CNN мухбири хабар беришича, Мадуро судда испан тилида чиқиш қилди. У аввало судьяга мурожаат қилиб, ўзини ҳарбий асир сифатида ушлаб турилганини маълум қилди.

Мен Венесуэла президентиман ва ўзимни ҳарбий асир деб ҳисоблайман. Мени Каракасдаги уйимда қўлга олишди.

АҚШ томонидан қўйилган айбловларнинг бирортасини ҳам тан олмайман, — деди Мадуро.


Шундан сўнг судья унинг рафиқаси Силия Флоресга сўз берди.

У ўзини Венесуэланинг биринчи хоними сифатида таништириб, мутлақ айбсиз эканини билдирди.

Судья жуфтликка Венесуэла консули билан суҳбатлашиш ҳуқуқини берди. Мадуро ва Флорес ушбу учрашув бўлиб ўтишини исташларини маълум қилишди.

Мадуронинг адвокати Барри Поллакнинг таъкидлашича, Венесуэла раҳбари ҳозирча гаров эвазига озод этилишни сўрамаяпти.

Флореснинг ҳимоячиси ҳам шу мазмунда баёнот берди.

Поллакнинг қўшимча қилишича, Мадуро суверен давлат раҳбари бўлгани сабабли муайян имтиёз ва иммунитетларга эга.

Мадуронинг эҳтимолий ўғирлаб кетилиши масаласига тўхталар экан, адвокат бу ишда қонунийлик билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини билдирди.

Шунингдек, у Мадуронинг кўкрак ва қовурға соҳаларида кучли кўкаришлар борлигини айтиб, уни зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Мадуро иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 17 март кунига белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Мен ҳарбий асирман» — Мадуро ва Силия Флореснинг илк суд мажлиси бўлиб ўтди Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес Нью-Йорк жанубий округи федерал судига кишанларсиз олиб келинди. CNN мухбири хабар беришича, Мадуро судда испан…
Мадуро ва Флореснинг илк судидан фотогалерея

Бугун, 5 январь куни АҚШнинг Нью-Йорк жанубий округи федерал судида тутқунликда ушлаб турилган Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флореснинг суди бўлиб ўтди.

Суд биноси қаршисида тумонат одам йиғилди. Йиғилганларнинг аксарияти Венесуэла раҳбарини озод қилинишини сўраса, қолганлар АҚШ президенти Доналд Трампга ташаккур билдирганини кўриш мумкин.


Манба: Gettyimages

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1