EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.6K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Мадуро дарҳол таслим бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш операцияси бўйича қўшимча тафсилотларни очиқлади.

Оқ уй раҳбарининг маълум қилишича, Мадуро Америка махсус кучларига ҳеч қандай қаршиликларсиз таслим бўлган.

«Мадуро дарҳол таслим бўлди ва бу тўғри қарор эди», — деди Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес суд олдида жавоб беришади.

Уларга наркотерроризм билан боғлиқ жиноятлар ҳамда АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солганлик айбловлари қўйилган.

АҚШ томонидан амалга оширилган мазкур операция муносабати билан Каракас БМТ доирасида шошилинч мажлис чақириш ташаббуси билан чиққан.

Шу билан бирга, Венесуэла Олий суди мамлакат раҳбари ваколатларини вақтинча вице-президент Делси Родригес зиммасига юклаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
⚡️Мадуро ва унинг рафиқаси бўлган самолёт Нью-Йоркка қўнди. Венесуэланинг вақтинча президенти Трампга мурожаат қилди

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес бўлган самолёт Нью-Йорк шаҳрининг шимолида жойлашган “Stewart Air National Guard Base” ҳаво базасига қўнган.

Американинг CBS News телеканалининг хабар беришича, Мадуро ва Флорес Бруклин туманида жойлашган “Metropolitan Detention Center” федерал тергов ҳибсхонасига жойлаштирилади.

Ушбу муассасада аввалроқ Хоакин Гусман, Шон Комбс, Луижи Манционе ҳамда Гислейн Максвелл каби таниқли шахслар ҳам қамоқда сақланган.

CNN телеканалига кўра, Николас Мадуро ва Силия Флорес келаси ҳафтаёқ Нью-Йорк жанубий округи федерал суди (Манҳэттен) олдида жавоб бериши режалаштирилган.

Ушбу хабар фонида, Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес АҚШ президенти Дональд Трампга мурожаат қилди.


Президент Дональд Трамп халқларимиз ва минтақамиз тинчлик ва яхши мулоқотга лойиқ, урушга эмас…

Мен ишонадиган Венесуэла айнан шу — бутун умримни бағишлаган Венесуэла.

Менинг орзум — Венесуэлани буюк давлатга айлантириш, — деб ёзди у ўзининг Telegram каналида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🔥1
Биткоин ва эфириум нархи ошди

Капитализацияси бўйича энг йирик криптовалюталар — биткоин ва эфириум нархи кўтарилди. Бу ҳақда Binance биржаси маълумот берди.

Тошкент вақти билан соат 08:34 ҳолатига кўра, биткоин курси 2,08 фоизга ошиб, 93,03 минг АҚШ долларга, эфириум (ETH) 1,57 фоизга ошиб, 3,19 минг доллар даражасига етди.

CoinMarketCap маълумотларига кўра, 5 январь ҳолатида жаҳон криптовалюта бозори капитализацияси 3,17 триллион долларни ташкил этди.

Шунинг 1,856 триллион доллари (58,7 фоиз) биткоин, 384,8 миллиард доллари (12,2 фоиз) эса эфириум ҳиссасига тўғри келади.

Coinglass’га кўра, сўнгги суткада жаҳон криптобиржаларида 92 мингдан ортиқ трейдер позициялари ликвидация қилинган бўлиб, умумий ҳажм 251,79 миллион долларга етган.

Ликвидациялардан 49,83 миллион доллари узоқ (long), 202,01 миллион доллари қисқа (short) позицияларга тўғри келади.

Энг йирик якка ликвидация Binance биржасида ETH/USDT жуфти бўйича 3,27 миллион доллар ҳажмда амалга оширилган.

Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур ўсиш криптовалюта бозоридаги волатилликнинг юқори эканини ва йирик рақамли активларга инвесторларнинг қизиқиши сақланиб қолмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳудудгаз Фарғона”да виртуал матбуот котиб — Асила иш бошлади

“Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали матбуот хизмати фаолиятида сунъий интеллект технологиялари асосида ишлаб чиқилган виртуал матбуот котиби жорий этилди. Бу ҳақда “Ҳудудгаз таъминот” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Асила (виртуал матбуот котиби) орқали газ таъминотига оид муҳим ва долзарб ахборотлар, расмий тушунтиришлар ҳамда огоҳлантиришлар аҳолига тезкор, аниқ ва тушунарли тарзда етказиб борилиши режалаштирилган.

“Ушбу ташаббус ахборот алмашинувида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни замонавий талаблар асосида олиб бориш ҳамда ишончли ахборот муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган”, - дейилади ҳабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Трамп Гренландия оролига “кўз олайтирди”

АҚШ президенти Дональд Трамп Atlantic журналига берган интервьюсида, АҚШ учун Гренландия ороли стратегик аҳамиятга эга эканини маълум қилди.

“Бизга стратегик жиҳатдан Гренландия ороли керак”, – деди Трамп.


Шу кунларда Оқ уй администрацияси раиси ўринбосари Стивен Миллернинг хотини “X” ижтимоий тармоғида Гренландия харитасини АҚШ байроғи ранглари билан бўялган ҳолда эълон қилиб, унга “тез орада” деб изоҳ берган.

Бу постга жавобан Даниянинг АҚШдаги элчиси Йеспер Мёллер Сёренсен Копенгаген ва Вашингтон ўртасидаги иттифоқчилик алоқаларига эътибор қаратиб, подшоҳликнинг территориал бутунлигига тўлиқ ҳурмат сақлашни талаб қилди.

Тарихий маълумотларга кўра, 1953 йилгача Гренландия Дания колонияси бўлган. Ҳозирда у Дания подшоҳлиги таркибида қолмоқда, аммо 2009 йилдан бошлаб ўз ички сиёсатини мустақил тарзда юритиш ҳуқуқига эга.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6😢2👎1
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг янги таҳрири жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йилнинг 26 декабрь куни ўз Мурожаатномасида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлаган эди.

Шунга кўра, сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди ва
uzbekistan2030.uz regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Ўзбекистоннинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат аҳоли фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.

Савол ва таклифларингизни (71) 239-49-38, (71) 239-49-44 рақамли call-маркази орқали билдиришингиз ёки
info@asr.gov.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида 2025 йил сарҳисоби: назорат ва натижадорлик

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 2025 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Инспекция томонидан ўтган йил давомида қурилиш сифатини таъминлаш, кўп квартирали уйларни сақлаш ва коммунал тизимлардан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш бўйича тизимли тадбирлар амалга оширилди.

🏗 Қурилиш объектлари устидан назорат

Бугунги кунда республика бўйича жами 26 804 та объектда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари давлат назоратига олинган. Ҳудудий инспекция ходимлари томонидан ушбу объектларда йил давомида 370 676 маротаба назорат ва мониторинг тадбирлари ўтказилди.

🏢 Уй-жой фондининг техник ҳолати

Кўп квартирали уй-жойларни лозим даражада сақлаш мақсадида:
* 24 671 та уй-жойнинг техник ҳолати ўрганиб чиқилди.
* 7 мингга яқин қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.
* Аниқланган ҳолатларнинг 4 мингга яқини ихтиёрий равишда бартараф этилди.
* 3 мингдан ортиқ ҳолат бўйича маъмурий жарималар қўлланилди ва 2 мингга яқин ҳолат юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.

💧 Ичимлик ва оқова сув тизими

Коммунал хўжалик соҳасидаги тартиб бузарликларга қарши курашиш доирасида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 5 745 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланди. Барча ҳолатлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ жазо чоралари кўрилиб, камчиликларни бартараф этиш ишлари якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2🤷‍♂1👍1
“М-25” кони ҳудудида сизиб чиққан нефть назоратга олинди — Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда, Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги “М-25” газ кони ҳудудида нефть сизиб чиқаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан Энергетика вазирлиги расмий маълумот тақдим қилди.

2025 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида таркибида нефть сақловчи суюқликнинг (нефть суюқлиги) ер юзасига чиқиши ҳолати қайд этилган.

Вазирликнинг маълум қилишича, мазкур нефть суюқлиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари қурилган.

Йиғиб олинган нефть суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда.

У ерда ҳажми 5 000 куб метр бўлган, махсус изоляцияланган 2 та шлам ҳовузи мавжуд бўлиб, у нефть суюқлигини хавфсиз сақлаш ҳамда кейинчалик ундан самарали фойдаланиш имконини беради.


“Барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда.

Нефть суюқлиги намунаси бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижаларига асосан қайта ишлаш имкониятлари ўрганилади, геологик тадқиқотлар эса давом этмоқда.

Ҳозирги кунда ҳолат доимий мониторингда бўлиб, нефть суюқлиги жиловланган. Дастлабки кунларда чиқиб каналга оққан нефть суюқликларини тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади”, - дейилади хабарда.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистонда кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун божлар ошди

2026 йил 1 январ кунидан кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун божлар ошди:

Унга кўра:

— иш ҳажми 1 000 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун — 15% + 0,4 АҚШ доллари ҳар бир куб.см.га;

— иш ҳажми 1 200 см кубдан ошмайдиган янги енгил автотранспорт воситалари учун — 15% + 0,4 АҚШ доллари ҳар бир куб.смга бож тўланади.

Қайд этиш лозим, бундан икки ярим йил олдин кичик литражли автомобиллар учун божхона божларининг 1000 куб см дан ошмаган автомобиллар импорти учун ноль фоизгача, 1200 куб см дан ошмаган автомобиллар учун беш фоизгача туширилган эди.

Аммо, божларни пасайтирилишига оид қарор бўйича муддатлар 2026 йил 1 январда ўз кучини йўқотди ва ва янги муддатга узайтирилмади.

“2,5 йил аввалги эйфорияда божларнинг пасайтирилиши бу маневр эмас, очиқ ва рақобатбардош иқтисодиёт қуриш мақсади йўлидаги стратегия дея умидлар билдирган эдик.

Афсуски, 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистонга автомобиль ва электромобиль импортини турли маъмурий тўсиқлар ва нобож воситалар билан қийинлаштириш ва қимматлаштириш ҳаракатлари бошланиб кетди ва ҳалигача давом этмоқда”, - деб ёзди иқтисодчи Отабек Бакиров.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎15😢2
⚡️Навоийдан Тошкентга келаётган автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор

Навоий вилоятида ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус Учқудуқдан Тошкентга кетаётган бўлган.

Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида содир бўлган.

Ҳодиса натижасида икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.

Турли даражадаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига ётқизилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Си Цзинпинь АҚШнинг Венесуэлага қилган ҳужумини қоралади

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Пекинда Ирландия Бош вазири Михол Мартин билан учрашувда АҚШнинг Венесуэлада ўтказган ҳарбий амалиётига муносабат билдирди.

Учрашувда Си Цзиньпин дунёнинг ҳозирги вақтда ноустуворлик ҳолатида эканини таъкидлади.

“Бир томонлама ва диктаторлик ҳаракатлари халқаро тартибни заифлаштиради.

Барча мамлакатлар бошқа давлатлар халқлари томонидан танланган тараққиёт йўлини ҳурмат қилиши, халқаро қонунчиликка риоя қилиши ва БМТ Устави мақсад ва тамойилларига амал қилиши керак. Айниқса йирик давлатлар бу масалада етакчи роль ўйнашлари зарур”, – деди Си Цзиньпин.


Ирландия Бош вазири эса халқаро низоларни ҳал қилишда халқаро қонунларга риоя қилиш зарурлигини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Ирландия Хитой билан яқин алоқаларни сақлаб, халқаро қонунни ҳимоя қилиш, эркин ва очиқ савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарорлик ва фаровонликни рағбатлантиришда ҳамкорлик қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Навоийдан Тошкентга келаётган автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор Навоий вилоятида ичида 47 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобус Учқудуқдан Тошкентга кетаётган бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг…
Автобус ағдаралиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган — Навоий вилояти ИИБ

Навоий вилояти Томди туманида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 5 январь куни тахминан соат 7:40ларда, Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг 167-168 км.лари оралиғида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган.

Дастлабки суриштирувларга кўра салонида 47 нафар йўловчиси бўлган “Zhong tong bus” автобуси Зарафшон-Навоий йўналиши бўйлаб бошқариб бораётган 39 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб ағдарилган.


Ҳодиса оқибатида йўловчи сифатида кетаётган 2 нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган. Турли кўринишдаги тан жароҳатлари олган 9 нафар фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган.


“Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида Навоий вилояти ИИБ томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда”, - дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш — стратегик аҳамиятга эга давлат тадбири

2026 йилнинг январ–февраль ойларида Ўзбекистон тарихида илк бор аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирлари ўтказилади. Ушбу жараён мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини аниқ маълумотлар асосида режалаштиришда муҳим ўрин тутади.

Рўйхатга олиш натижалари аҳолининг демографик таркиби, таълим даражаси, меҳнат билан бандлиги, миграция жараёнлари ҳамда қишлоқ хўжалигидаги мавжуд ҳолатни холис баҳолаш имконини беради.

Бу эса давлат дастурлари, ҳудудий ривожланиш режалари ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқишда ишончли асос бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Куба ҳукумати қулаш арафасида” — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Куба ҳукумати даромад манбалари йўқлиги сабабли яқин вақт ичида молиявий инқирозга учраши мумкинлигини маълум қилди.

Оқ уй раҳбарининг айтишича, Куба узоқ вақт давомида Венесуэла нефти ҳисобидан кун кўриб келган, аммо ҳозир бу манбадан даромад олмаяпти.


Ҳозир Кубанинг даромади йўқ. У барча даромадини Венесуэла нефтидан олар эди, энди эса бундан даромад қилмаяпти, — деди Трамп.


АҚШ томонидан Кубага қарши эҳтимолий куч ишлатиш чоралари ҳақидаги саволга жавобан, Трамп шундай деди:

Менимча, Куба ҳукумати ўз-ўзидан қулайди. Биз қандайдир ҳаракатлар қилишимиз шарт эмас, — дея жавоб берди у.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ЙТҲ: автобус ағдарилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Салонида 47 нафар йўловчи бўлган автобус «Зарафшон–Навоий» йўналиши бўйича бошқариб бораётган 17 йиллик стажга эга ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, автобус ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида 2 нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, 9 нафар йўловчи эса турли даражада тан жароҳатлари олгани боис тиббиёт муассасаларига ётқизилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Венесуэлада нефть қазиб олишни қайта тиклаш учун 10 йил керак — Bloomberg

Венесуэлада нефть қазиб олишни энг юқори кўрсаткичгача қайта тиклаш учун АҚШ компанияларидан 100 миллиард доллардан ортиқ сармоя ва тахминан 10 йил вақт кетади.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Райс университети ҳузуридаги Бейкер давлат сиёсати институтининг Лотин Америкаси бўйича энергетика сиёсати директори Франсиско Моналди сўзларига таяниб хабар берди.

Венесуэлада нефть қазиб олишни 1970 йиллардаги энг юқори даражага қайтариш учун етарли бўлган инфратузилмани тиклаш “Chevron Corp.”, “Exxon Mobil Corp.” ва “ConocoPhillips” каби компаниялардан келгуси ўн йил давомида ҳар йили тахминан 10 миллиард доллардан инвестиция киритишни талаб қилади, — деди Франсиско Моналди.

Агентликнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда Венесуэлада кунига тахминан 1 миллион баррель нефть қазиб олинмоқда, ҳолбуки 1974 йилда бу кўрсаткич деярли 4 миллион баррельни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсунда нефть сув бўлиб оқди

2025 йил декабрь ойининг сўнгги кунларида тармоқларда Бойсун туманидаги “М-25” газ кони ҳудудида нефть сизиб чиқаётгани тўғрисида видеолавҳалар тарқалди.

Тармоқларда хавотир уйғотган хабарга Энергетика вазирлиги муносабат билдирди.
Муносабатда айтилишича, ҳақиқатдан ҳам Бойсун туманидаги “М-25” кони ҳудудида таркибида нефть сақловчи суюқликнинг (нефть суюқлиги) ер юзасига чиққан.

Нефть суюқлиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари қурилган.

Ҳозирда йиғиб олинган нефть суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда.

Ҳозирги кунда ҳолат доимий мониторингда бўлиб, нефть суюқлиги жиловланган. Дастлабки кунларда чиқиб каналга оққан нефть суюқликларини тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади”, - дейилади муносабатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Халқим учун қўлимга яна қурол олишга тайёрман — Колумбия президенти

Колумбия президенти Густаво Петро АҚШ томонидан янграган таҳдидлардан сўнг зарурат туғилса, яна қурол олишга тайёр эканини маълум қилди.

Петро ўз халқига чуқур ишонишини таъкидлаб, уни ҳар қандай ноқонуний зўравонлик ҳаракатларидан ҳимоя қилишга чақирди.

Агар сиз халқимнинг катта қисми севган ва ҳурмат қиладиган президентни қўлга олсангиз, халқ ягуарини озод қилган бўласиз.

Мен ҳарбий бўлмаганман, аммо уруш ва ерости кураши нима эканини биламан. 1989 йилда тинчлик келишуви имзоланганидан бери қўлимга қурол олмасликка қасам ичганман.

Бироқ ватан учун яна қурол олишга мажбур бўламан, гарчи бунга хоҳишим бўлмаса ҳам, — деб ёзди у X ижтимоий тармоғида.


Колумбия раҳбари АҚШ байроғини Колумбия байроғидан устун қўядиган ҳар қандай хавфсизлик органи қўмондони зудлик билан лавозимидан озод этилишини билдирди.

Шунингдек, у давлатга қарши қаратилган ёлғон ахборот тақдим этгани учун разведка тизимидаги бир нечта полковник ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Густаво Петрони кокаин ишлаб чиқаришда айблаб, унга қарши амалиёт бошланиши мумкинлигини истисно этмаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Ўзбекистон ЖСТга қўшилишда охирги босқичга кирди — Азизбек Урунов

Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини якуний босқичига келганини маълум қилди.

Уруновнинг “LinkedIn” тармоғида маълум қилишича, айни вақтда асосий вазифалардан бири Тайвань билан икки томонлама музокараларни тугатиш.

Шунингдек, ишчи гуруҳнинг якуний ҳисоботини расмийлаштириш ҳамда техник регламентлар, экспорт божлари ва ташқи савдо тартиб-қоидаларига оид 29 та янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишдан иборат.

Урунов 2025 йил Ўзбекистон учун қоидаларга асосланган савдо тизимига интеграция, очиқлик ва халқаро савдо қоидаларига мослашиш йўлида муҳим бурилиш йили бўлганини таъкидлади.

Режага кўра, Ўзбекистон 2026 йил март ойида бўлиб ўтадиган ЖСТ Вазирларининг 14-конференциясига қадар барча музокараларни тугатиб, ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қўшилишни кўзламоқда.


Йўл давом этмоқда — мазмун, нуфуз ва суръат билан, — дея хулоса қилди Урунов.


Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш доирасида 33 та давлат билан икки томонлама бозорга кириш музокараларини тўлиқ якунлаган.

Тайвань билан келишув имзолангач, мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши бўйича музокара жараёни тўлиқ тугалланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Тошкентда машинасини яшил зонага парковка қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда бир ҳайдовчи ўзининг “Lacetti” русумли автомашинасини яшил ҳудудга парковка қилганлиги тўғрисида видеолавҳа тарқалди.

Тармоқларда кенг тарқалган ҳолат Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ҳайдовчи топилган.

Машинасини белгиланмаган жойга қўйиб, табиий муҳитга зарар етказган ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 95-моддасига мувофиқ БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима қўлланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1😢1