EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.5K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Венесуэла мисоли фақат ядровий арсенал ҳимоя бериши мумкинлигини кўрсатди — Медведев

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШ ва Венесуэла ўртасида бўлаётган зиддиятна муносабат билдирди.

Каракасда амалга оширилган операция ҳар қандай давлат ўз қуролли кучларини максимал даражада мустаҳкамлаши зарур эканининг энг яққол исботи бўлди.

Бу турли бой ва такаббур кучларнинг нефть ёки бошқа манфаатлар излаб, осонгина конституцион тузумни ўзгартиришларига йўл қўймаслик учун муҳим.

Мамлакатнинг ишончли ҳимояланишини кафолатлайдиган энг юқори даражадаги мустаҳкамлик — фақат ядровий арсенал орқали таъминланади. Яшасин ядровий қуроллар — деди РФ ХК раиси ўринбосари.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Камчибек Ташиев йўл пулини "еган" масъулни қаматди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Камчибек Ташиев Иссиқ-Кўл вилоятига иш сафари чоғида ҳудуднинг жанубий қисмидаги автойўл қурилиши масаласига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда “Қирғиз жол курулуш” МЧЖ асосчиси Мирлан Исагалиев томонидан белгиланган муддатларда таъмир ишлари бажарилмагани танқид қилинди. Камчибек Ташиев ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида чора кўриш ва масъул шахслар фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Овқат керак эмас, бизга самолёт керак: Centrum Air билан боғлиқ ҳодисалар 👉 https://youtube.com/live/ylHkvmydHP4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Фуқароларни қийнаётган Centrum Air устидан текширув бошланди – Рақобат қўмитаси

Сўнгги кунларда Centrum Air авиакомпанияси билан боғлиқ бир қатор нохуш ҳолатлар жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Хусусан, Туркия аэропортида самолётнинг қарийб 9 соат давомида учмаслиги оқибатида йўловчилар аэропортда қолиб кетгани тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, бу Centrum Air билан боғлиқ илк ҳолат эмас. Аввалроқ авиакомпания Умра зиёратига йўл олган Ўзбекистон фуқароларини ҳам 10 соатдан ортиқ куттирган, бу эса жиддий эътирозларга олиб келган эди.

Ушбу ҳолатлар ортидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси авиакомпания фаолияти бўйича ўрганиш ишларини бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1🤔1
Мадуро ва унинг рафиқаси Нью-Йоркга олиб кетилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп асирга олинган Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқасининг ҳозирги ҳолати ҳамда келажаги юзасидан баёнот берди.

Оқ уй раҳбарининг сўзларига кўра, Мадурони қўлга олиш бўйича махсус операция режалаштирилган вақтдан тўрт кунга кечиктирилган. Бу қарор операция ўтказиш учун қулай шароитни кутган ҳолда қабул қилинган.

Трампнинг таъкидлашича, қўлга олинишидан олдин Николас Мадуро Вашингтон билан музокара ўтказишга тайёр эканини билдирган, аммо АҚШ томони унинг таклифини рад этган.

Маълум қилинишича, Мадуро АҚШ Қуролли кучларининг элит махсус бўлинмаси — “Delta Force” томонидан Венесуэладаги энг йирик ҳарбий мажмуа ҳисобланган Форт-Тиуна ҳудудида қўлга олинган.

ABC телеканалининг маълум қилишича, Мадуро ва унинг рафиқаси самолётда Нью-Йорк шаҳри томон олиб кетилмоқда.

Айбаланувчилар “MDC Brooklyn” тергов изоляторида сақланади ва яқин кунларда суд олдида жавоб бериши кутилмоқда.


Биз Мадуро ўрнини кимдир эгаллаб олишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз. АҚШ Венесуэланинг келажаги бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этади ва бу мамлакат билан яхши муносабатлар ўрнатишдан манфаатдор, — деди Доналд Трамп.

Шунингдек, АҚШ президенти операция доирасида Венесуэла ҳудудига зарбалар берилиши эҳтимолини ҳам истисно этмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11👍1🔥1
АҚШ мақсади Мадуро ёки нефть?

АҚШ кутилмаганда Венесуэла ҳудудида ҳарбий операция ўтказди.

Оқ уй раҳбари Доналд Трампнинг айтишича, асосий мақсад — Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиш эди.

Аммо кўпчилик таҳлилчилар операциянинг ортида яна бошқа мақсадлар — нефть ва энергетика ресурсларини назорат қилиш яширилганини айтишмоқда.

Экспертларнинг таъкидлашича, Венесуэла дунёда энг катта тасдиқланган нефть заҳираларига эга давлат ҳисобланади.
Бу заҳиралар глобал нефть ҳажмининг тахминан 16 фоизни ташкил қилади.

Шу боис мамлакатдаги ҳар қандай сиёсий ёки ҳарбий беқарорлик дунё энергетика бозорига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши мумкин.


Дунё бўйича энг йирик нефть заҳиралари:

• Венесуэла — 303,8 млрд баррель
• Саудия Арабистони — 297,5 млрд
• Канада — 168,1 млрд
• Эрон — 157,8 млрд
• Ироқ — 145,0 млрд
• Россия — 107,8 млрд
• Кувайт — 101,5 млрд
• БАА — 97,8 млрд
• АҚШ — 68,8 млрд
• Ливия — 48,4 млрд

Венесуэладаги вазият фақат бир мамлакат тақдири эмас, балки жаҳон нефть бозори ва глобал геосиёсат учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🔥2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадуро наркокартелни бошқарган, у энди президент эмас — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэладаги операция ҳақида шундай маълум қилди:

— Биз Венесуэла ҳукуматини ҳокимият бошқа кишига топширилгунига қадар бошқарамиз.

— Бундай операция Иккинчи жаҳон урушидан бери бўлмаган, барча ишлар муваффақиятли ва йўқотишсиз ўтди.

— Венесуэла ҳарбий кучлари фалаж қилинди, электр таъминоти мутлақо ўчирилди. Мадуро қоронғуда қўлга олинди.

— Мадуро ва рафиқаси АҚШ суди олдида жавоб беради.

— Трамп уларни АҚШ фуқароларига қарши наркотерроризмда айблади.

— Венесуэлада адолат тикланди.

Трампнинг айтишича, Мадуро Cartel de los Soles номли наркокартелни шахсан бошқарган.

Биз мамлакатимизга кириб келаётган наркотикларнинг 97 фоизини тўхтатдик, — деди АҚШ раҳбари.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎13👍7🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадуро билан бўлган ҳолат ҳар ким билан содир бўлиши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэладаги операция ҳақида:

— Мадуронинг социалистик режими АҚШ нефть тармоғини ўғирлаган, Америка бошқаларга бунга йўл қўймайди.

— Венесуэлага нисбатан нефть эмбаргоси амал қилади, АҚШ флоти соҳилларда қолади.

— Ҳужум яхши мақсадларда амалга оширилди.

— АҚШ Ғарб яримшаридаги ҳукмронлигини синов остига қўйишга йўл қўймайди.

— Мадуро режими АҚШга энг ёмон одамларини юборган, улар орасида психиатрия клиникалари ва қамоқхоналардан чиққанлар ҳам бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎4🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америка қудратини дунёнинг исталган нуқтасида кўрсата олади — Пентагон раҳбари

Пентагон раҳбари Пит Хегсет АҚШ ўз кучини дунёнинг исталган нуқтасига кўрсата олишини маълум қилди.

Президент Трамп айтганидек, душманларимиз Америка исталган вақтда ва исталган жойда ўз кучини кўрсата олишини кўриши керак.

Мадуро ва Эронда ҳам имконият бўлган, аммо улар бундан фойдаланмади, — деди Хегсет.


Хегсетнинг маълум қилишича, Николас Мадуро ва унинг рафиқасини қўлга олиш операцияси бир неча ой режалаштирилган. Ҳарбий операцияга 150 та самолет жалб қилинган.

Доналд Трамп Венесуэлада операция ўтказиш буйруғини 2 январь куни АҚШ шарқий соҳил вақти билан 22:46 да берган.

Мадуро бункерга қочишга ҳаракат қилган, аммо америкалик ҳарбийлар уни қочишига йўл қўймаган.

47 сония ичида АҚШ ҳарбий кучлари ҳудудни тозалаб, Мадуро қочишига йўл қўймади, – деб қўшимча қилди у.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11👍5🤔2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиззахда яйлов жанжали авж олмоқда: Чорвадорлар вилоят ҳокимидан нажот кутяпти…

Effect.uz’га Жиззах вилоятида айрим яйлов ерлари бир вақтнинг ўзида 2–3 та фермер хўжалиги номига расмийлаштирилгани ҳақида янги мурожаатлар келиб тушмоқда.

Чорвадорларнинг айтишича, ижара ҳужжатлари бор, солиқ тўланяпти, аммо амалда яйловдан фойдаланмайди. Улар бу ҳолатни яйлов хўжаликлари бошқармаси фаолияти, хусусан раҳбар Ориф Абдураҳмонов ҳаракатлари билан боғламоқда.

Шунингдек, айрим фермерлар ерни расмийлаштириш учун 60 млн сўм пул берилгани, бироқ шу яйлов кейин бошқа фермерга ҳам ижарага берилганини даъво қилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан текширув бошлангани айтилмоқда.

Чорвадорлар Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Мустафоевдан вазиятни шахсан назоратга олишни сўрамоқда.

Effect.uz ҳолат юзасидан масъул идоралардан расмий изоҳ кутиб қолади. Кузатишда давом этинг.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди

Қўйлиқ бозори ҳудудидаги кўприкда ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳолати кузатилди.

Бир эркак кўприк панжарасидан ошиб, сакрашга тайёргарлик кўрган. Ушбу ҳолат атрофдаги бошқа фуқаролар томонидан видеога мухрланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг тезкор ҳаракатлари ва фуқаролар ёрдами билан фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди. Эркакка ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Қотил «ОПЕР», дарёдан топилмаган мурда: Бекободда даҳшатли жиноят тафсилотлари… 2025 йил 11 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомобилда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган. Воқеа гувоҳларига…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўликни ташлаб кетолмаймиз – Бекободда Умматқуловлар каналга ташланган жасадни 24 кундан бери излаяпти

Тошкент вилояти Бекобод туманида ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни 11 декабрь куни Nexia машинасида уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Шундан сўнг, шу куни Умматқуловни воқеа жойидан 35-40 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборган.

Марҳумнинг яқинлари жасадни сувдан 24 кундан бери излашяпти. Effect.uz мухбири Холида Йўлдошева воқеа жойига бориб, Умматқуловни излаётган оила вакиллари билан суҳбатлашди.

Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍2🔥2👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Путин билан Мадуро масаласида гаплашмаганман – Трамп

«Мен Путиндан барибир, хафаман, чунки у “жуда кўп одамларнинг” ўлимига сабаб бўлмоқда. У билан Мадуро масаласида ҳеч қачон гаплашмаганман. Венесуэладаги операция сабабли АҚШ ва Россия ўртасида жиддий муаммолар бўлишини кутмаяпман», дейди АҚШ президенти.


Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Кафанлаб, қабрга бермоқчимиз – Бекободдаги каналдан 24 кун деганда ҳам мурда топилмаяпти…

Бекободда 11 декабрь куни содир бўлган фожиали йўл-транспорт ҳодисаси ортидан жамоатчиликда жиддий эътирозлар пайдо бўлди. ИИБ катта тезкор вакили шу куни Nexia автомашинаси билан 43 ёшли фуқаро Бердиёр Умматқуловни уриб кетган.

Ҳодисадан сўнг марҳумнинг жасади Фарҳод каналига оқизиб юборилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ходим қамоққа олинган.

Эътиборлиси, фожиага 24 кундан ошган бўлса-да, пишқириб оқаётган катта каналдан марҳумнинг жасади ҳалигача топилмаяпти. Умматқуловнинг яқинлари ҳар куни эрталабдан кечгача уни излаш билан овора.

Улар мутасадди идоралардан сув сатҳини пасайтириш, қидирув ишларига қўшимча куч ва техника жалб этишни сўрамоқда.

Марҳумнинг рафиқаси турмуш ўртоғининг кутилмаганда ҳалок бўлганини айтиб, жасад топилса, уни диний маросимлар асосида охирги манзилга кузатиш орзусида эканини кўзида ёш билан сўзлаб берди.

Каналда сув сатҳи юқори ва оқим тез. Хавфли шароитга қарамасдан, қидирув ишлари давом этмоқда. Effect.uz ходими Холида Йўлдошева катта сув бўйлаб ҳаракатланаётган моторли қайиқда марҳумнинг амакиваччаси Ғулом Аҳмедов билан суҳбатлашди.

Совуқ ҳаво, муздек сув ва айтилган сўзлар ҳар қандай инсон қалбини ларзага солади — қиш кунлари сувдан ўлик қидирилмоқда, аммо топилмаяпти.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Facebook I YouTube I Instagram
😢8
2026 йил 230 га яқин тиббиёт муассасасилари таъмирланади — ССВ

2026 йилда тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун 49 трлн. сўм ажратилиши кутилмоқда.

ССВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу маблағлар соҳада ечимини кутаётган муҳим масалаларни ҳал этиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, тизим ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга сарфланади.
Жумладан, янги йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 227 та тиббиёт муассасасида 1,750 трлн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Хусусан, 36 та янги объект барпо этилиб, яна 108 та муассасада реконструкция ҳамда 83 та бинода мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Лойиҳаларнинг асосий қисми, яъни 209 та объект бутунлай янгидан бошланади.

2026 йилдан Самарқанд вилоятида ушбу моделни тўлиқ жорий қилиш мақсадида 117 та объектда  479 млрд. 300 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Жумладан, вилоятда бирламчи тизимни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 1-2-типдаги 95 та оилавий поликлиниканинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 360 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, Ургут туманида халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган намунавий типдаги янги шифохона барпо этиш ишлари бошланади.

Натижада вилоятдаги 90 фоиздан ортиқ тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади.

Қолаверса, ҳудуд аҳолиси учун тиббий хизматлар “бир қадам” тамойили асосида кўрсатилиб, мурожаатларнинг 70 фоизини тўлиқ бирламчи бўғинда ҳал этишга эришилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Хитой АҚШдан Мадуро ва унинг рафиқасини озод қилишга чақирди

Хитой АҚШни Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флореснинг хавфсизлигини таъминлашга ҳамда уларни дарҳол озод қилишга чақирди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.

Баёнотда қайд этилишича, Хитой АҚШ томонидан Венесуэла раҳбарининг мажбурий равишда қўлга олинишидан жиддий ташвишда.

Пекин Вашингтонни Венесуэладаги сиёсий барқарорликка путур етказувчи ҳаракатларни тўхтатишга, мавжуд муаммоларни эса мулоқот ва музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг мазкур ҳаракатлари халқаро ҳуқуқ, халқаро муносабатларнинг асосий меъёрлари ҳамда БМТ Устави тамойилларига зид эканини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎1
Зеленский 70 компанияга нисбатан санкциялар жорий қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Россия, Хитой ва Виргин оролларида рўйхатдан ўтган жами 70 та компанияга нисбатан санкциялар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тегишли қарор 2026 йил 3 январь куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан қабул қилинган бўлиб, у президент фармони орқали кучга киритилди.

Фармонга илова қилинган рўйхатга кўра, санкциялар остига тушган компанияларнинг 60 таси Россияда, 9 таси Хитойда ва 1 таси Виргин оролларида рўйхатдан ўтган.

Улар орасида “Марс”, “Полет” заводлари, “Яримўтказгич асбоблар заводи”, “Гиперком” тажриба-конструкторлик бюроси, Россия яримўтказгич машинасозлиги илмий-тадқиқот институти ҳамда Космик ва авиация материаллари илмий-тадқиқот институти бор.

Хитойда рўйхатдан ўтган компаниялар орасида “Russwill Telecom Limited”, “Hong Kong Skyrizon Holding Limited” ва “Moji-Nano Technology Co.” номлари қайд этилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2😢1
Халқаро ҳуқуқ ва БМТ Устави амалда ишламайди, дунёда кучлилар қонуни ҳукмрон — Вучич

Сербия президенти Александр Вучич АҚШнинг Венесуэлада ўтказган операциясини кескин танқид қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур ҳаракатлар глобал сиёсий тартибда жиддий ўзгаришлар юз берганини яна бир бор намоён этди.


Биз буни очиқ тан олишимиз ва тўғри англашимиз керак. Венесуэладаги воқеалардан кейин халқаро ҳуқуқий тартиб ва БМТ Устави амалда ишламаётгани ойдинлашди.

Бугун дунёда кучлиларнинг қонуни ҳукмрон: ким кучли бўлса, ўша босим ўтказади. Бу ҳозирги замонавий сиёсатда қолган ягона тамойилдир, — деди Вучич.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍17👎1
Тирбандликларга тайёр туринг. Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Султония” кўчасида олиб борилаётган таъмирлаш ишлари муносабати билан 4 январь куни соат 16:00 дан 12 январгача ушбу кўчада ҳаракат тўлиқ вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, қуйидаги туташ кўчаларда ҳам транспорт ҳаракати қисман чекланади:

• “Шўртепа” кўчаси,
• “Шўртепа 1-тор” кўчаси,
• “Султония 5-тор” кўчаси.

Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ўз автомобиллари билан “Буюк ипак йўли” кўчаси орқали кириб-чиқишлари мумкин бўлади.

Ҳайдовчилардан ҳаракатланишда йўл ҳаракатидаги вақтинча ўзгаришларни инобатга олиш, муқобил йўналишлардан фойдаланиш ва эҳтимолий тирбандликларга тайёр туриш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
⚡️“Суюнчи пули” аризасиз берилади

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади.

Бунда фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олинади:

Мажбурий асосларда – Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан;

ихтиёрий асосларда – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик суғурта бадалининг энг кам миқдорини тўлаш эвазига.

Фуқароларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар уларнинг минимал суғурта стажи ва тўлаган суғурта бадалига мутаносиб равишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (Жамғарма) орқали тўланади.

Жамғарма орқали қуйидагилар проактив шаклда тайинланади ва тўланади:

2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
2026 йил 1 июлдан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.

Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан ишдан бўшатиш нафақаси ҳам Жамғарма орқали тайинланади ва тўланади.

Энди ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси учун мурожаат қилиш шарт эмас. Нафақа автоматик тарзда, электрон тизим орқали тайинланади

Бу янгилик фуқароларни ортиқча ҳужжатбозлик ва оворагарчиликдан халос қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
“Мадуро дарҳол таслим бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш операцияси бўйича қўшимча тафсилотларни очиқлади.

Оқ уй раҳбарининг маълум қилишича, Мадуро Америка махсус кучларига ҳеч қандай қаршиликларсиз таслим бўлган.

«Мадуро дарҳол таслим бўлди ва бу тўғри қарор эди», — деди Трамп.

Трампнинг таъкидлашича, Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес суд олдида жавоб беришади.

Уларга наркотерроризм билан боғлиқ жиноятлар ҳамда АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солганлик айбловлари қўйилган.

АҚШ томонидан амалга оширилган мазкур операция муносабати билан Каракас БМТ доирасида шошилинч мажлис чақириш ташаббуси билан чиққан.

Шу билан бирга, Венесуэла Олий суди мамлакат раҳбари ваколатларини вақтинча вице-президент Делси Родригес зиммасига юклаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1