EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.5K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Трамп Венесуэлага ҳужум қилиш бўйича топшириқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла ҳудудига, жумладан ҳарбий объектларга зарба бериш бўйича топшириқ берди.

AFP агентлиги маълумотига кўра, Каракаснинг бир нечта туманларида камида еттита портлаш содир бўлган. Ҳодисалар маҳаллий вақт билан тахминан соат 02:00 да (Тошкент вақти билан 11:00) рўй берган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш овозлари пойтахтнинг турли ҳудудларида, шунингдек, Майкетияда жойлашган Симон Боливар номидаги халқаро аэропорт ва Ла-Гуайра порти атрофида ҳам эшитилган.

Шу билан бирга, Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес қароргоҳига ҳам ҳужум қилингани хабар қилинмоқда.

Reuters агентлиги эса Каракас осмонида ҳарбий самолётлар айланиб юргани, шаҳар устида қалин тутун кўтарилгани ва пойтахтнинг жанубий қисмида жойлашган ҳарбий база атрофида электр таъминоти узилганини маълум қилди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатни комплекс ҳимоя қилиш бўйича буйруқ бериб, фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳужумининг асосий мақсади Венесуэланинг нефть ва минерал ресурслари устидан назорат ўрнатишдан иборат.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати Венесуэлага қилинган ҳарбий зарбалар юзасидан расмий изоҳ беришдан бош тортмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍2🔥1
Оқ уй АҚШ Венесуэлага зарбалар берилаётганини тасдиқлади

Оқ уй АҚШ қўшинлари Венесуэла ҳудудига ҳарбий зарбалар берилаётганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

CBS нашрининг ёзишича, ҳужумлар Рождество байрами арафасида амалга оширилиши режалаштирилган, аммо ноқулай об-ҳаво сабабли кейинга қолдирилган.

АҚШ ҳужумининг дастлабки босқичида Венесуэла томони зарбаларни пайқамаган — мамлакатда жавоб чоралари тизимлари ўчирилган, зенит қуроллари эса ишга туширилмаган.

Айни пайтда Каракас осмонида ҳарбий самолётлар парвози давом этмоқда Ла-Гуайра портида зарбадан сўнг ёнғин чиққан.

Шунингдек, АҚШ авиация идоралари Венесуэла ҳаво ҳудудида тижорат парвозларини тақиқлади.

Каракас шаҳар маъмурияти эса дрон ҳужумлари хавфи сабаб аҳолини шаҳар бўйлаб ҳаракатланишдан вақтинча тийилишга чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
Колумбия президенти БМТдан фавқулодда йиғилиш ўтказишга чақирди

Колумбия президенти Густаво Петро БМТ Хавфсизлик Кенгашини Венесуэлага қарши амалга оширилган ҳарбий ҳаракатларнинг қонунийлигини аниқлашга чақирди.

Унинг таъкидлашича, Колумбия кечадан бери БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзосига айланган ва шу муносабат билан зудлик билан фавқулодда йиғилиш ўтказилишини талаб қилади.


БМТ Хавфсизлик Кенгаши дарҳол йиғилиш ўтказиб, Венесуэлага қарши агрессиянинг қонунийлигини белгилаши керак, — деб ёзди Петро “X” ижтимоий тармоғида.


Шунингдек, у Колумбия–Венесуэла чегарасидаги Кукута шаҳрида вазиятни назорат қилиш мақсадида тезкор штаб ташкил этилганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Венесуэла ТИВ АҚШнинг ҳарбий агрессиясини кескин қоралади

Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан мамлакатга қарши амалга оширилган ҳарбий ҳаракатларни қатъий қоралади.

Тегишли баёнот Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хиль томонидан унинг расмий Telegram каналида эълон қилинган.


Боливар Республикаси Венесуэла АҚШнинг ҳозирги ҳукумати томонидан мамлакат ҳудуди ва аҳолисига, жумладан пойтахт Каракас шаҳрининг фуқаролик ва ҳарбий ҳудудлари ҳамда Миранда, Арагуа ва Ла-Гуайра штатларида амалга оширилган очиқ ҳарбий агрессияни рад этади, қоралайди ва халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола қилади, - деб ёзди Хиль.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мадуро ва унинг хотини қўлга олинди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 3 январь куни тунги соатларда АҚШ қўшинлари Венесуэлага нисбатан кенг кўламли операция ўтказганини тасдиқлади.

Трампнинг таъкидлашича, операция давомида Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг хотини қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилган.

АҚШ қўшинлари Венесуэлага кенг кўламли операция ўтказди. Президент Николас Мадуро ва унинг хотини ушланиб, мамлакатдан олиб чиқилди. Бу операция АҚШ қонуний органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди, - деб ёзди Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.


Сўнгги ойларда АҚШ Кариб денгизида наркотик ташиётгани айтилаётган катерларни йўқ қилиш учун бир неча бор Қуролли кучларидан фойдаланди.

Америка расмийларига кўра, бу ҳаракатлар трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.

Шундан сўнг Дональд Трамп АҚШ наркотрафикка қарши зарбаларни фақат денгизда эмас, балки қуруқликда ҳам беришга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳолат Каракас ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди. Оқ уй Марказий разведка бошқармасига Венесуэлада Николас Мадуро ҳукуматини беқарорлаштиришга қаратилган махфий операциялар ўтказишга рухсат берди.

Шунингдек, АҚШ Бош прокурори Венесуэла етакчисини ҳибсга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 50 миллион доллар мукофот эълон қилди.

Декабрь ойи ўрталарида Дональд Трамп Венесуэла раҳбариятини “хорижий террористик ташкилот” деб эълон қилди.
У уларни активларни ўғирлаш, терроризм, наркотиклар контрабандаси ва одам савдосида айблади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташиев йиғилишда йўл қурилишини вақтида бажармаган пудратчини қамоққа олишни буюрди

Қирғизистон ГКНБ раиси Камчибек Ташиев Иссиқ-Кўл вилоятига иш сафари давомида, ҳудуднинг жанубий қисмидаги автойўл қурилиши масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда телеканал Region хабар берди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Транспорт вазирлиги ва Балиқчи — Барскоон трассасини қуриш билан шуғулланувчи пудратчилар иштирок этди.

Ташиев 2021 йилдан бери таъмири бошланган 141 километрли йўл қурилишини танқид қилиб, масъул шахслар ва пудратчиларга қаттиқ огоҳлантириш берди.


2021 йилда шартнома 798 минг долларга имзоланган эди, ҳозир эса қурилиш нархи 1,3–1,4 миллион долларга кўтарилди.

Ишлар белгиланган муддатда якунланмади. Ташкилий ишлар ҳамда давлат назорати етарли эмас. Шу сабабли йўл қурилишини шахсан назоратга олиб, масъуллар жавобгарликка тортилишига эътибор қаратаман, — деди Ташиев.

Шунингдек, у “Кирғиз жол курулуш” МЧЖ асосчиси Мирлан Исагалиевни Балиқчи — Боконбаево — Каракол йўлида белгиланган муддатда таъмирни бажармагани учун қамоқка олишни топширди.

Йўл қурилиш компаниялари ва масъулларга трассани 31 август 2026 йилга қадар тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда Янги йил байрами куни пиротехника воситаларидан фойдаланган ҳамда асосланмаган ахборот тарқатган шахслар 10 суткага қамалди

«Ҳурматли фуқаролар вилоят ИИБ юқоридаги каби қонун бузилиш ҳолатларига қарши қатъий чора кўради. Фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги ҳар нарсадан устун. Огоҳ бўлинг», дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунё яна бир уруш остонасида

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла ҳудудига, жумладан ҳарбий объектларга зарба бериш бўйича топшириқ берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Мадуро ва унинг хотини “Delta Force” махсус отряди томонидан ушланган — CBS

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг хотини АҚШ қўшинларининг элит махсус отряди — “Delta Force” томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда CBS телеканали мухбири Жениффер Жейкобс “Х” ижтимоий тармоғида ёзди.

Мадуро АҚШ Қуролли кучларининг элит махсус отряди “Delta Force” томонидан ушланган, — деб ёзди у.

Венесуэла вице-президенти Делси Родригес АҚШ ҳукуматидан Мадуро ва унинг хотини тирик эканини расман тасдиқлашни талаб қилмоқда.

Америка сенатори Майк Лининг маълум қилишича, Мадуро АҚШ суди олдида қилган жиноятлари учун суд олдида жавоб беради.

Венесуэла конституциясига кўра, президентнинг йўқлигида давлат ҳокимияти унинг вице-президентига ўтади.

Ҳозирда Венесуэла вице-президенти сифатида Делси Родригес фаолият юритмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
ФОТОГАЛЕРЕЯ. Одамлари хавотир ва осмони тутун билан қопланган — Венесуэла

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Венесуэла БМТ Хавфсизлик Кенгашидан фавқулодда йиғилишга чақиришни сўради

Венесуэла АҚШ ҳужуми туфайли БМТ Хавфсизлик Кенгашини фавқулодда йиғилишга чақиришни сўради.

Венесуэла Ташқи ишлар вазири Иван Хиль АҚШнинг мамлакатга қарши ўтказган ҳужуми муносабати билан Венесуэла БМТ Хавфсизлик Кенгашини фавқулодда йиғилишга чақиришни сўради.

Ватанимизга қарши АҚШ ҳукумати томонидан содир этилган жиноятли агрессия олдидан биз БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини сўрадик, — деб ёзди у ўзининг Телеграм каналида.


У хабарга Венесуэла БМТдаги доимий вакили томонидан берилган расмий сўров нусхасини ҳам илова қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат харажатлари қоплаб берилади

Ҳукумат қарори билан “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, 2025 йил 27 майдаги ПҚ–193-сон қарорга мувофиқ “Ўзбекэкспертиза” АЖ (ваколатли орган) томонидан мебель ва ёғочсозлик маҳсулотлари маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича тўлов ундирилмасдан экспертизадан ўтказилади.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосаси расмийлаштирилади.

“Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ (Компания) томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар сертификат ёки эксперт хулосасининг амал қилиш муддати давомида 1 марта қоплаб берилади.

Ваколатли орган маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини компенсация қилиб бериши учун Компанияга ҳар ҳафта якуни билан тегишли маълумотлар кўрсатилган реестрни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.

Бунда ваколатли орган томонидан реестр Компанияга электрон платформа (
subsidiya.epauzb.uz) орқали юборилади.

Ваколатли органнинг компенсация олиш бўйича мурожаати Компания томонидан мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 7 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва харажатларни қоплаб бериш юзасидан қарор қабул қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
⚡️Мадуро ва унинг рафиқасига айблов қўйилди

АҚШ бош прокурори Пэм Бонди асирга олинган Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес бўйича дастлабки маълумотни эълон қилди.

Бондининг маълум қилишича, Мадуро ва унинг хотинига наркотерроризм айблови қўйилган ва яқин вақтда улар суд олдида жавоб беришади.

Мадуро ва унинг рафиқасининг ҳозир қаерда экани номаълум. Венесуэла расмийлари уларнинг тирик эканини тасдиқлашни талаб қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядан тезроқ кетинг — Алишер Қодиров

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров Россияда ишлаётган муҳожирларга мурожаат қилиб, у ерни тезроқ тарк этишни сўради.

Депутат рус махсус хизматлари томонидан Марказий осиёликларга “ов” бошланганини таъкидлаб, рус диёридан кетишга чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2