EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.5K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада қўлбола пиротехника воситаларини ишлатган шахслар 15 суткага қамалди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
⚡️Tashkent Pharma Park ва фермерлар можароси: Зоир Мирзаев топшириғи билан ишчи гуруҳ тузилди

Effect uz орқали Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ва маҳаллий фермерлар ўртасида ер билан боғлиқ зиддият ёритилганди.

Репортажда кластер ҳудудидан ўтувчи ариқ ўрнида йўл қуриш режаси фермерлар норозилигига сабаб бўлаётгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан:

— Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев топшириғи билан
— ҳоким ўринбосари, соҳа мутасаддилари
— тегишли ташкилотлар ва Вилоят фермерлари кенгаши иштирокида
махсус Ишчи гуруҳ тузилган

Ишчи гуруҳ:

— вазиятни чуқур ўрганади
— ҳужжат ва техник лойиҳаларни таҳлил қилади
— асосли хулоса ва таклифлар киритади

Effect.uz масалани кузатиб боради.
🤔2
Саида Мирзиёева Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида муаллифнинг “сарой интригалари” ҳақидаги саволига жавоб берди

“Сиз сарой интригаларига қандай қарайсиз?” — деб сўради Кирилл Альтман.

“Сир эмаски, бу ерда ҳам шунақа… Эшитинг, бу — ‘сарой’ ҳаётининг бир қисми. Улар доим бўлган ва бўлади. Биз биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмасмиз. Бу — нормал ҳолат. Мана шу ерда донолик, характер ишга ярайди”, — деди Саида Мирзиёева.


Президент администрацияси раҳбарининг бу жавобидан битта муҳим хулоса чиқади: унга ҳам осон бўлаётгани йўқ. Давлат бошқарувининг энг юқори қатламида ишлаш фақат расмий қарорлар ва протоколлардан иборат эмас. У ерда инсон характери, сабр-тоқат ва ички бардош ҳам доимий синовдан ўтади.

“Сарой интригалари”ни оддий ва табиий жараён сифатида қабул қилиш, уларни фожиага айлантирмаслик — бу тажриба, руҳий мустаҳкамлик ва шахсий етукликни талаб қилади.

Демак, бу интервью орқали Саида Мирзиёева нафақат тизимдаги мураккаб муҳитни тан олади, балки шундай шароитда ишлаш учун донолик ва характер асосий қурол эканини ҳам очиқ айтяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥13👎3🤔1😢1
Янги йилнинг биринчи суткасида 17 та эгизак дунёга келди — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 1 январь куни мамлакат бўйлаб, 1815 дунёга келгани тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, гўдакларнинг:

 
👧🏻 894 нафари қиз
👦🏻 921 нафари ўғил.

Энг кўп чақалоқ Сурхондарё вилоятида (243 нафар) туғилди. 

Шунингдек, кейинги ўринларда:

👶 Фарғона вилояти — 216 нафар,
👶 Наманган вилояти — 194 нафар,
👶 Қашқадарё вилояти — 191 нафар,
👶 Самарқанд вилояти — 191 нафар,
👶 Андижон вилояти — 157 нафар,
👶 Тошкент шаҳри — 143 нафар, 
👶 Тошкент вилояти — 129 нафар,
👶 Бухоро вилояти — 85 нафар,
👶 Жиззах вилояти — 76 нафар,
👶 Хоразм вилояти — 65 нафар,
👶 Навоий вилояти — 55 нафар,
👶 Қорақалпоғистон Р. — 41 нафар,
👶 Сирдарё вилояти — 29 нафар. 

Дунёга келган ушбу болалар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.

Вазирликнинг эслатишича, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859  нафар, 2025 йилда эса 1641 нафар чақалоқ туғилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС “0” ставкаси жорий этилди

Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган маҳсулотлар (пахта ва ғалладан ташқари) реализацияси учун ҚҚСнинг “нол” ставкаси қўлланилади.

🔹 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланиб, расмий сайтларда эълон қилинади;

🔹 рўйхатга киритилган маҳсулотлар учун харид қилинган товар ва хизматлар бўйича тўланган ҚҚС 3 кун ичида автомат равишда қайтарилади;

🔹 электрон ҳисобварақ-фактуралар хавф даражасига қараб реал вақт режимида таҳлил қилинади;

🔹 юқори хавфли ҳисобварақ-фактуралар улуши 10%дан ошмаслиги шарт;

🔹 ҚҚС суммаси фақат тўлиқ тўланганидан кейин ҳисобга олинади;

🔹 қишлоқ хўжалиги ерлари бўйича маълумотлар Space Gov Monitoring платформаси орқали мониторинг қилинади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирдан кутилмаган жонли ижро…

“Миллий спорт мукофоти–2025” тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов томонидан жонли ижро намойиш этилди.

Тадбир давомида вазирнинг саҳнада куй қўшиқ ижро этиши йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Норасмий ва кутилмаган бу чиқиш маросимга алоҳида руҳ бағишлаб, ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат спорт соҳаси раҳбарининг санъатга бўлган муносабати ва тадбир форматидаги эркинлик сифатида баҳоланмоқда.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👎17🔥6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия агрессияси: Хабаровскда ОМОН ўзбекистонлик мигрантни уриб, ўлдирдими?

Россиянинг Хабаровск шаҳрида ўзбекистонлик мигрантнинг вафоти билан боғлиқ жуда оғир ҳолат содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ОМОН ходимлари томонидан калтакланганидан кейин комага тушган ва кейин вафот этган. Марҳум Самарқанд вилоятидан.

Манбаларга кўра, куч ишлатар тузилмалар 12 декабрь куни кафелардан бирига бостириб кирган ва у ерда бўлган ўзбекистонликларни аёвсиз калтаклаган.

Ўзбекистон бу ҳолатга бефарқ эмаслигини билдириб, Владивостокдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги воқеани назоратга олганини қайд этди. Расмийлар марҳумнинг яқинлари билан алоқада. Консуллик ёрдами кўрсатиляпти. Жасадни Ватанга қайтариш масаласи кўрилмоқда.

Ўзбекистон дипломатлари:
— Хабаровск ўлкаси Прокуратурасига,
— Тергов бошқармасига,
— Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маҳаллий ваколатхонасига расмий ноталар юборган.

Facebook I YouTube I Instagram
😢16🤷‍♂1🤔1
Коррупция ҳақида хабар берганларга кўкрак нишони берилади

Фармонга кўра, қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли комплаенс” ахборот дастурий комплекси 2026 йил 1 июлдан синов режимида ишга туширилади, жумладан:

🔸 Коррупциянинг олдини олиш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашиш;

🔸 Дастурий комплекснинг “E-Komplaens” модулини ишга тушириш орқали коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.

🗒 Агентликка давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига тизим ташкилотларига қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва уларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилади.

🔎 Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни меҳнат фаолиятида таъқиб, тазйиқ ҳолатларидан ҳимоя қилиш мақсадида, Агентлик томонидан ҳимоя ордерини тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.

🎖 Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Россия агрессияси: Хабаровскда ОМОН ўзбекистонлик мигрантни уриб, ўлдирдими? Россиянинг Хабаровск шаҳрида ўзбекистонлик мигрантнинг вафоти билан боғлиқ жуда оғир ҳолат содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ОМОН ходимлари томонидан калтакланганидан…
⚡️Россиядан тезроқ кетинг – Алишер Қодиров

Ишонинг, вазият ой сайин фақат ёмонлашади. Рус махсус хизматлари Марказий Осиёликларни Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида тахмин қилмоқда, шу сабабли улардан келадиган фойдадан аллақачон кечиб бўлинган.

Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг! Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди!


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Хабаровск вилоятида самарқандлик мигрант ОМОН томонидан ўтказилган рейддаги калтакланиш оқибатида шифохонада вафот этганди. Ўзбекистон томони Россияга вазият бўйича расмий НОТА юборган.

Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хуршид Тўраевнинг кимдан қарзи бор? Тадбиркор интернетдаги шов-шувли чиқишларга муносабат билдирди

Ўзбекистонда фаолият юритадиган тадбиркор ва бизнес фаоли, ТХТ GROUP бренди асосчиси Хуршид Тўраев интернетда эълон қилинган қарздорлик масаласида муносабат билдириб, вазиятга аниқлик киритди.

«Ташвишга тушадиган даражада эмасмиз, мен учун сўнгги 2 кун жуда ҳам қизиқарли бўлди. Ҳа, олди-берди масаласи бор ва ҳолат Бекободда содир бўлган, охири келишиб ҳам олдик. Хурсанд бўлганим шуки, – одамларнинг менга нисбатан фикрлари. “Хуршиджон ундай эмас, биз унга ишонамиз” деган фикрларга кўзим тушди. Ишончни оқлаш учун бошлаган ишларимни якунига етказаман албатта. Йўлга яхши йигит бўлиш учун чиққанман, отам фахрланадиган ўғил, ўғлим ҳавас қиладиган ота бўлиш мақсадим», дейди Тўраев.


Facebook I YouTube I Instagram
👍25
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Қотил «ОПЕР», дарёдан топилмаган мурда: Бекободда даҳшатли жиноят тафсилотлари…

2025 йил 11 декабрь куни Тошкент вилояти Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомобилда пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган. Воқеа гувоҳларига кўра, ходим маст бўлган ва жиноятни яшириш мақсадида жасадни Сирдарёга ташлаган.

Жасад аввалига «опер»нинг автомашинасига юкланган, кейин эса турмуш ўртоғи ёрдамида 35 км узоқликдаги Фарҳод каналига ташлаб юборилган. Марҳумнинг жасади қарийб бир ойдирки топилмаяпти.

Жабрланган оила ИИБ ходимининг турмуш ўртоғи жиноятда иштирок этган бўлишига қарамасдан, ишга айбдор сифатида жалб этилмаганидан норози. Шунингдек, оила яқинининг жасадини топишда Ўзбекистон халқидан ёрдам сўрамоқда. EFFECT.UZ Бекободдаги воқеа бўйича журналистик суриштирув ишларини бошлаган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Facebook I YouTube I Instagram
😢6🤷‍♂3👍2👎1
Тиббиёт ходимларига бир нечта имтиёзлар берилади

Президент қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими беш кунлик иш ҳафтасига ўтказилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига қуйидаги қўшимча имтиёзлар берилади:

▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 3 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба бепул юқори технологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

▪️давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган ходимларга Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда тиббиёт муассасасининг маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба республика ҳудудидаги санаторийларга бепул йўлланма бериш;

▪️барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар миқдорини икки баробар камайтириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева болалар ва қарияларни орзуларини амалга оширишди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ва унинг турмуш ўртоғи Отабек Умаров “Орзуларингиз бўлсин доим рўёб” лойиҳа доирасида қорбобога мактуб йўллаган болалар ва ёши улуғ фуқароларни орзуларини амалга оширишди.

Шаҳноза Мирзиёева лойиҳанинг асосий мақсади ҳақида шундай дейди:

Баъзан кичик бир эътибор одамларни чин маънода бахтли қилади. Янги йил арафасида биз оиламиз билан ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида истиқомат қилаётган ёши улуғларимиз ҳолидан хабар олдик ҳамда уларнинг кичик, аммо муҳим орзуларини рўёбга чиқардик.

Ана шундай самимий ва унутилмас лаҳзалар йўлида биз Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ЪОрзуларингиз бўлсин доим рўёбʼ лойиҳасини ташкил этдик.

Бундан кўзланган асосий мақсад — бугунги кунда меҳр ва эътиборга муҳтож бўлган ёши улуғларимиз ҳамда болалар ўзларини ёлғиз ҳис этмасликларини таъминлашдир.

Ушбу Янги йил барчамиз учун бағрикенглик ва эзгу амаллар даври бўлсин.

Ҳозирда “Tashkent City Mall” мажмуасида болалар ва ёши улуғларимизнинг мактублари жамланган махсус байрам қутиси ўрнатилган. Сиз ҳам кимгадир қувонч улашиб, ушбу хайрли анъанамизнинг бир қисмига айланиш имкониятига эгасиз - дейди Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67👎5😢1
Трамп Венесуэлага ҳужум қилиш бўйича топшириқ берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла ҳудудига, жумладан ҳарбий объектларга зарба бериш бўйича топшириқ берди.

AFP агентлиги маълумотига кўра, Каракаснинг бир нечта туманларида камида еттита портлаш содир бўлган. Ҳодисалар маҳаллий вақт билан тахминан соат 02:00 да (Тошкент вақти билан 11:00) рўй берган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлаш овозлари пойтахтнинг турли ҳудудларида, шунингдек, Майкетияда жойлашган Симон Боливар номидаги халқаро аэропорт ва Ла-Гуайра порти атрофида ҳам эшитилган.

Шу билан бирга, Венесуэла мудофаа вазири Владимир Падрино Лопес қароргоҳига ҳам ҳужум қилингани хабар қилинмоқда.

Reuters агентлиги эса Каракас осмонида ҳарбий самолётлар айланиб юргани, шаҳар устида қалин тутун кўтарилгани ва пойтахтнинг жанубий қисмида жойлашган ҳарбий база атрофида электр таъминоти узилганини маълум қилди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатни комплекс ҳимоя қилиш бўйича буйруқ бериб, фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳужумининг асосий мақсади Венесуэланинг нефть ва минерал ресурслари устидан назорат ўрнатишдан иборат.

Айни пайтда АҚШ ҳукумати Венесуэлага қилинган ҳарбий зарбалар юзасидан расмий изоҳ беришдан бош тортмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍2🔥1
Оқ уй АҚШ Венесуэлага зарбалар берилаётганини тасдиқлади

Оқ уй АҚШ қўшинлари Венесуэла ҳудудига ҳарбий зарбалар берилаётганини расман тасдиқлади. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

CBS нашрининг ёзишича, ҳужумлар Рождество байрами арафасида амалга оширилиши режалаштирилган, аммо ноқулай об-ҳаво сабабли кейинга қолдирилган.

АҚШ ҳужумининг дастлабки босқичида Венесуэла томони зарбаларни пайқамаган — мамлакатда жавоб чоралари тизимлари ўчирилган, зенит қуроллари эса ишга туширилмаган.

Айни пайтда Каракас осмонида ҳарбий самолётлар парвози давом этмоқда Ла-Гуайра портида зарбадан сўнг ёнғин чиққан.

Шунингдек, АҚШ авиация идоралари Венесуэла ҳаво ҳудудида тижорат парвозларини тақиқлади.

Каракас шаҳар маъмурияти эса дрон ҳужумлари хавфи сабаб аҳолини шаҳар бўйлаб ҳаракатланишдан вақтинча тийилишга чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
Колумбия президенти БМТдан фавқулодда йиғилиш ўтказишга чақирди

Колумбия президенти Густаво Петро БМТ Хавфсизлик Кенгашини Венесуэлага қарши амалга оширилган ҳарбий ҳаракатларнинг қонунийлигини аниқлашга чақирди.

Унинг таъкидлашича, Колумбия кечадан бери БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзосига айланган ва шу муносабат билан зудлик билан фавқулодда йиғилиш ўтказилишини талаб қилади.


БМТ Хавфсизлик Кенгаши дарҳол йиғилиш ўтказиб, Венесуэлага қарши агрессиянинг қонунийлигини белгилаши керак, — деб ёзди Петро “X” ижтимоий тармоғида.


Шунингдек, у Колумбия–Венесуэла чегарасидаги Кукута шаҳрида вазиятни назорат қилиш мақсадида тезкор штаб ташкил этилганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Венесуэла ТИВ АҚШнинг ҳарбий агрессиясини кескин қоралади

Венесуэла Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ томонидан мамлакатга қарши амалга оширилган ҳарбий ҳаракатларни қатъий қоралади.

Тегишли баёнот Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хиль томонидан унинг расмий Telegram каналида эълон қилинган.


Боливар Республикаси Венесуэла АҚШнинг ҳозирги ҳукумати томонидан мамлакат ҳудуди ва аҳолисига, жумладан пойтахт Каракас шаҳрининг фуқаролик ва ҳарбий ҳудудлари ҳамда Миранда, Арагуа ва Ла-Гуайра штатларида амалга оширилган очиқ ҳарбий агрессияни рад этади, қоралайди ва халқаро ҳамжамият эътиборига ҳавола қилади, - деб ёзди Хиль.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мадуро ва унинг хотини қўлга олинди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 3 январь куни тунги соатларда АҚШ қўшинлари Венесуэлага нисбатан кенг кўламли операция ўтказганини тасдиқлади.

Трампнинг таъкидлашича, операция давомида Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг хотини қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилган.

АҚШ қўшинлари Венесуэлага кенг кўламли операция ўтказди. Президент Николас Мадуро ва унинг хотини ушланиб, мамлакатдан олиб чиқилди. Бу операция АҚШ қонуний органлари билан ҳамкорликда амалга оширилди, - деб ёзди Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.


Сўнгги ойларда АҚШ Кариб денгизида наркотик ташиётгани айтилаётган катерларни йўқ қилиш учун бир неча бор Қуролли кучларидан фойдаланди.

Америка расмийларига кўра, бу ҳаракатлар трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш доирасида амалга оширилмоқда.

Шундан сўнг Дональд Трамп АҚШ наркотрафикка қарши зарбаларни фақат денгизда эмас, балки қуруқликда ҳам беришга тайёр эканини маълум қилди.

Бу ҳолат Каракас ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди. Оқ уй Марказий разведка бошқармасига Венесуэлада Николас Мадуро ҳукуматини беқарорлаштиришга қаратилган махфий операциялар ўтказишга рухсат берди.

Шунингдек, АҚШ Бош прокурори Венесуэла етакчисини ҳибсга олишга ёрдам берадиган маълумот учун 50 миллион доллар мукофот эълон қилди.

Декабрь ойи ўрталарида Дональд Трамп Венесуэла раҳбариятини “хорижий террористик ташкилот” деб эълон қилди.
У уларни активларни ўғирлаш, терроризм, наркотиклар контрабандаси ва одам савдосида айблади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташиев йиғилишда йўл қурилишини вақтида бажармаган пудратчини қамоққа олишни буюрди

Қирғизистон ГКНБ раиси Камчибек Ташиев Иссиқ-Кўл вилоятига иш сафари давомида, ҳудуднинг жанубий қисмидаги автойўл қурилиши масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда телеканал Region хабар берди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, Транспорт вазирлиги ва Балиқчи — Барскоон трассасини қуриш билан шуғулланувчи пудратчилар иштирок этди.

Ташиев 2021 йилдан бери таъмири бошланган 141 километрли йўл қурилишини танқид қилиб, масъул шахслар ва пудратчиларга қаттиқ огоҳлантириш берди.


2021 йилда шартнома 798 минг долларга имзоланган эди, ҳозир эса қурилиш нархи 1,3–1,4 миллион долларга кўтарилди.

Ишлар белгиланган муддатда якунланмади. Ташкилий ишлар ҳамда давлат назорати етарли эмас. Шу сабабли йўл қурилишини шахсан назоратга олиб, масъуллар жавобгарликка тортилишига эътибор қаратаман, — деди Ташиев.

Шунингдек, у “Кирғиз жол курулуш” МЧЖ асосчиси Мирлан Исагалиевни Балиқчи — Боконбаево — Каракол йўлида белгиланган муддатда таъмирни бажармагани учун қамоқка олишни топширди.

Йўл қурилиш компаниялари ва масъулларга трассани 31 август 2026 йилга қадар тўлиқ якунлаш вазифаси қўйилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда Янги йил байрами куни пиротехника воситаларидан фойдаланган ҳамда асосланмаган ахборот тарқатган шахслар 10 суткага қамалди

«Ҳурматли фуқаролар вилоят ИИБ юқоридаги каби қонун бузилиш ҳолатларига қарши қатъий чора кўради. Фуқаролар тинчлиги ва осойишталиги ҳар нарсадан устун. Огоҳ бўлинг», дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2