EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.4K photos
15.5K videos
31 files
67.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил шукуҳи: Навоий осмонида байрам салютлари отилди

Навоий вилояти марказида Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган тантаналар энг юқори нуқтасига чиқди.

Бугун Навоий шаҳри осмонини безаган маҳобатли мушакбозлик тадбири барчага ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.

Тунги осмон узра таралган ёрқин ранглар ва жозибадор салютлар вилоят аҳли ҳамда меҳмонлар учун унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Марказий майдонга йиғилган минглаб юртдошларимиз кўтаринки кайфият ва эзгу ниятлар билан янги йилни қарши олди.

Қувонч ва шодликка тўла ушбу гўзал лаҳзалар Навоий вилоятининг ҳар бир гўшасида байрам шукуҳини янада оширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Учқудуқлик тадбиркор эҳтиёжманд оилага уй совға қилди

“Ишонч Феруз” ХК раҳбари Ҳусниддин Нормуродов эҳтиёжманд оилага уй совға қилди. Бу ҳақда Учқудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Янги йил арафасида Учқудуқ туман ҳокими Учқун Елмуратов, туман ИИБ бошлиғи Анвар Раджапов ҳамда “Ишонч Феруз” ХК Ҳусниддин Нормуродовлар хонадон калитини Ноила Икромова ва унинг фарзандларига топширди.

Шунингдек, туман ҳокимлигининг Янги йил совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.

Мутлақо замонавий кўринишда янги уйга кирган она ва болаларнинг қувончи чексиз. Тўлиқ жиҳозланган уйда барча шарт-шароитлар яратилган, - дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🤔2
2025 йил Европа бозорида газ нархи ўртача 9 фоизга ошди

2025 йил якунларига кўра, Европа бозорида газнинг ўртача нархи 9 фоизга ўсиб, 1 минг куб метр учун тахминан 422 АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ҳақда Лондондаги ICE биржаси маълумотлари ва ТАСС ҳисоб-китобларида айтилмоқда.

Маълум қилинишича, нархларнинг ўсиши қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ омборларининг эрта тўлдирилиши ҳамда суюлтирилган табиий газ импортининг рекорд ҳажмда амалга оширилиши билан боғлиқ.

Шу билан бирга, йил охирига келиб газ нархи сезиларли даражада пасайди. Агар 2024 йил 31 декабр куни газ фьючерслари 1 минг куб метр учун 539 доллар атрофида савдо қилинган бўлса, 2025 йил 31 декабрга келиб бу кўрсаткич 344 долларгача тушди. Бу бир йил ичида қарийб 36 фоизлик пасайишни англатади.

Йилнинг охирги кунларида кузатилган қисқа муддатли қимматлашув Европа ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши билан изоҳланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Йоркнинг янги мэри қўлини Қуръон китобига қўйган ҳолда қасамёд қилди

Нью-Йорк шаҳрининг янги мэри Зоҳран Мамдани қўлини Қуръон китобига қўйган ҳолда қасамёд қилди. У шу тариқа шаҳар тарихидаги илк мусулмон мэр сифатида лавозимга киришди.

Мамдани сайловларда сенсацион тарзда ғалаба қозониб, амалдаги мэр Эрик Адамс ўрнини эгаллади.

Адамс Нью-Йорк тарихидаги иккинчи қора танли мэр ҳисобланади.

Маълум қилинишича, Мамданининг қасамёд маросими икки босқичда ўтказилади. Биринчи маросим ёпиқ тарзда янги йил кириши биланоқ ташлаб қўйилган метро бекатида бўлиб ўтди.

Иккинчи оммавий маросим эса 1 январь куни шаҳар ратушаси олдида байрамона форматда ўтказилиши режалаштирилган.

Эътиборли томони Зоҳран қасамёдни Қуръон китобига қўл қўйган ҳолда қабул қилган илк Нью-Йорк мэри бўлди.

34 ёшли Мамданининг ваколат муддати тўрт йилни ташкил этади. У кейинчалик яна бир бор мэрликка номзодини қўйиши мумкин. Бироқ у АҚШ президенти лавозимига даъвогар бўла олмайди, чунки Угандада туғилган.

Янги мэр арзон озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган дўконлар ташкил этиш, шаҳарнинг айрим ҳудудларида уй ижараси нархларини музлатиб қўйиш ҳамда автобусларда йўл ҳақини бекор қилиш тарафдори эканини билдирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ Мамданини танқид қилиб, уни коммунист деб атаган эди.

Бироқ 21 ноябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Трамп ижтимоий ислоҳотлар ғояларига ижобий муносабат билдириб, янги мэр даврида Нью-Йоркда яшашга тайёр эканини айтган. Трампни шаҳар билан кўплаб бизнес манфаатлари, жумладан кўчмас мулк объектлари боғлаб туради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Швейцариядаги чанғи курортида содир бўлган ёнғинда ўнлаб одам ҳалок бўлди

Швейцариянинг Кран-Монтана тоғ-чанғи курортида жойлашган барда чиққан ёнғин оқибатида ўнлаб одам ҳалок бўлди, қарийб 100 нафар киши турли даражада жароҳат олди. Бу ҳақда Вале кантони полицияси маълум қилди.

Вале кантони полицияси раҳбари Фредерик Гислер матбуот анжуманида сўзга чиқиб, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етганини ҳозирда қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ёнғиндан жабрланганларнинг барчаси оғир тан жароҳатлари олган. Улар Сион, Лозанна, Женева ва Цюрих шаҳарларидаги шифохоналарга етказилган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Янги йил кечасида Россия Украинага 200 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди

Янги йил кечасида Россия Украинага қарши йирик ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Хабарга кўра, тунда Украина ҳудудига руслар томонидан 200 дан ортиқ зарба берувчи дронлар учирилган. Дронларнинг аксар қисми ҳаво мудофааси томонидан йўқ қилинган.


Бу тун Украинага қарши 200 дан ортиқ зарба берувчи дрон учирилди. Уларнинг катта қисми уриб туширилди ва мен ушбу ҳужумни қайтарган барча ҳарбийларимизга миннатдорлик билдираман.

Волин, Ривне, Запорожье, Одесса, Суми, Харков, Чернигов вилоятларига зарбалар берилди. Нишон — бизнинг энергетика тизимимиз - деб ёзди Зеленский.

Шунингдек, Украина раҳбари ҳаво мудофааси воситаларини етказиб бериш кечиктирилмаслиги лозимлигини билдирди.

Қотилликлар тўхтатилиши керак — ҳаётни ҳимоя қилишда ҳеч қандай танаффус бўлиши мумкин эмас.

Агар зарбалар ҳатто Янги йил байрамларида ҳам тўхтамаса, ҳаво мудофааси воситаларини етказиб бериш кечиктирилмаслиги лозим. Иттифоқчи давлатларда танқис бўлган ускуналар рўйхати мавжуд.

Декабрь ойи охирида Америка билан мудофаамиз учун келишиб олинган барча ёрдам ўз вақтида етиб келишига умид қиламиз - деб қўшимча қилди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармони ижроси: 100 нафар тозалик посбони фарзандларининг контракт пули тўлаб берилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги 5-сон фармони ижроси доирасида қатор ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, маҳалла ва кўчаларимизни тоза-озода сақлаб келаётган республика бўйича 100 нафар тозалик посбонининг фарзандлари учун умумий қиймати 916 млн 718 минг сўм бўлган контракт тўловлари қоплаб берилди.

Ушбу ташаббус атроф-муҳит муҳофазаси йўлида фидокорона меҳнат қилаётган «Табиат уйғунлиги ҳимоячилари»ни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оила аъзолари учун ижтимоий енгиллик яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥12🤔1
Ҳисоботсиз йиллар: Янгийўл тиббиётчилари нимадан норози? (EFFECT.UZ журналистик суриштируви)

Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар соғлиқни сақлаш тизимида ишлаётган ўнлаб тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси фаолияти юзасидан жиддий эътироз билан чиқмоқда.

Уларнинг даъво қилишича, ходимлар манфаатини ҳимоя қилиши керак бўлган тузилма йиллар давомида ёпиқ, ҳисоботсиз ва назоратдан ташқари тизимга айланган.

EFFECT.UZ'га йўлланган мурожаатда бир қатор саволлар ўртага қўйилган:

Касаба уюшмаси маблағлари қаерга сарфланяпти, ходимларгами?

Розиликсиз ушланган бадаллар

Мурожаатчининг айтишича, тиббиёт ходимларининг ойлик маошларидан ёзма розиликсиз касаба уюшмаси бадаллари ушлаб келинган. Бу эса меҳнат қонунчилиги ва касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун нормаларига зид.

“Касаба уюшмасига аъзо бўлиш ёки бўлмаслик — ходимнинг шахсий танлови. Аммо бизда бу танлов амалда бўлмаган”, — дейди мурожаат муаллифларидан бири.


2021 йилдан ҳисоботларсиз

Энг катта эътироз — молиявий ошкоралик йўқлиги. Тиббиёт ходимлари таъкидлашича, 2021 йилдан буён касаба уюшмаси томонидан ҳеч қандай очиқ молиявий ҳисобот тақдим этилмаган.

Қачон, қанча маблағ тушган?
Қайси мақсадларга сарфланган?
Кимлар манфаатдор?

Катта сумма, кичик ёрдам

Мурожаатда келтирилишича, 2025 йилнинг ўзида касаба уюшмаси томонидан:

• Янги йил тадбирлари учун — 93 млн сўм,
• Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан — 45 млн сўм сарфланган.

Бироқ ходимлар айтишича, ушбу маблағлардан кам таъминланган тиббиёт ходимлари фарзандлари деярли фойда кўрмаган. Совғалар кимларга берилгани, қандай мезон асосида тақсимлангани номаълум.

“Катта пуллар кетяпти, аммо ёрдам энг муҳтожларга етмаяпти”, — дейди тиббиёт ходимлари.


Бир шахс — бир нечта лавозим

Мурожаатда алоҳида эътибор қаратилган яна бир ҳолат — касаба уюшмаси раиси бир вақтнинг ўзида бир нечта лавозимни эгаллаб келаётгани.

Бу эса:

• иш вақти меъёрлари,
• манфаатлар тўқнашуви,
• қарор қабул қилишда холислик
каби масалаларни кескин қўймоқда.

Янгийўл тиббиёт ходимлари қуйидаги талабларни илгари сурмоқда:

✔️ касаба уюшмаси фаолияти юзасидан мустақил молиявий ва ҳуқуқий аудит ўтказиш;
✔️ 2021 йилдан буён барча тушум ва харажатлар бўйича тўлиқ ҳисобот тақдим этиш;
✔️ бадалларни ушлаб қолиш амалиётига ҳуқуқий баҳо бериш;
✔️ текширув натижаларини жамоатчиликка ошкора эълон қилиш.

Касаба уюшмаси — бу қоғоздаги тузилма эмас, у ходимлар ишончи билан яшайди. Агар ишонч йўқ бўлса, ҳимоя ҳам, адолат ҳам бўлмайди.

EFFECT.UZ таҳририяти ушбу мурожаат тегишли давлат органлари, шу жумладан Меҳнат инспекцияси, Бош прокуратура ва Касаба уюшмалари федерацияси томонидан холис, очиқ ва қонуний тарзда ўрганилишига умид қилади. Журналистик суриштирув давом этади.
👍7🤔1
Фарғона вилоят ИИБ: қўлбола пиротехника воситалари ишлатган шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўлланди

31 декабрь куни ижтимоий тармоқларда қўлбола усулда тайёрланган пиротехника воситаларини ишлатаётган 10–15 нафар шахс акс этган видео тарқалди. Воқеа жамоатчиликда хавотир уйғотди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида мазкур ҳаракатларни содир этган шахслар аниқланди.

Маълум қилинишича, уларга нисбатан МЖТКнинг 183 ҳамда 185¹-моддалари асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бундай ҳаракатлар жамоат хавфсизлигига жиддий таҳдид солишини эслатиб, фуқароларни қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2😢1
2026 йилнинг илк кунида 1094 нафар чақалоқ дунёга келди

1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1094 нафар чақалоқ дунёга келди.

Шундан 539 нафари ўғил, 555 нафари қиз.

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида — 138 нафар қайд этилди. Кейинги ўринларда Сурхондарё (135 нафар), Самарқанд (125 нафар), Қашқадарё (121 нафар) ва Наманган (110 нафар) вилоятлари.

Энг кам туғилиш Сирдарё вилоятида — 19 нафарни ташкил этди.

Маълумотларга кўра, туғилганлар орасида 17 та эгизак ҳолати (жами 37 нафар бола) мавжуд.

Айни пайтда барча гўдакларга белгиланган стандартлар асосида тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Байрам кунлари республика бўйлаб 4913 нафар акушер-гинеколог, неонатолог, доя ва ҳамширалар навбатчилик асосида ишламоқда.

Солиштириш учун:

— 2021 йил — 1086 нафар,
— 2022 йил — 1448 нафар,
— 2023 йил — 1312 нафар,
— 2024 йил — 1043 нафар,
— 2025 йил — 1040 нафар чақалоқ туғилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия Украина дронидан олинган маълумотларни АҚШга тақдим этади

Россия Мудофаа вазирлиги Украинага тегишли бўлган ва Россия президенти Владимир Путин резиденциясига қаратилган ҳужумда қўлланган дрондан олинган маълумотлар АҚШга тақдим этилишини маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, 29 декабрь куни тунда Новгород вилоятида уриб туширилган украин дрони навигация тизими бўйича ўтказилган техник экспертиза давомида унга юкланган парвоз вазифаси сақланган файл аниқланган.

Маршрут маълумотларини таҳлил қилиш натижасида дрон ҳужумининг якуний нишонларидан бири Новгород вилоятида жойлашган Россия президенти резиденциясига тегишли объект бўлгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, ушбу материаллар белгиланган дипломатик ва техник каналлар орқали Америка томонига тақдим этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔2
Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи 2 баравар оширилади

Мактаб ва мактабгача таълим педагог ходимларининг ўртача иш ҳақи икки баравар оширилади

Муҳокама учун эълон қилинган Президент Фармони лойиҳасига асосан педагог кадрлар мақомини ошириш, уларнинг билими ва малакасини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида 2030 йилгача:


мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари педагог ходимларининг ўртача иш ҳақини 2 баравар ошириш (2026 йилда 0,4, 2027 йилда 0,8, 2028 йилда 1,2, 2028 йилда 1,6 ҳамда 2030 йилда 2,0 баробарга);

мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг малакасини узлуксиз ошириш орқали 500 минг нафар педагог кадрларни қамраб олиш;

эҳтиёж юқори бўлган йўналишлар ва олис ҳудудлардаги абитуриентлар учун педагогик таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида тайёрланган кадрлар улушини 17 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1🤔1
Россияда ОМОНчилар калтаклаган ўзбекистонлик муҳожир вафот этди — ТИВ баёнот берди

Россияда ОМОН ходимлари томонидан калтакланган ўзбекистонлик муҳожир оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. Яна бир фуқаро кома ҳолатида экани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, ҳодиса 12 декабрь куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида содир бўлган.

Айтилишича, махсус милиция отряди (ОМОН) ходимлари ҳеч қандай сабабсиз кафелардан бирига бостириб кириб, у ерда бўлган муҳожирларни, асосан ўзбекистонликларни, аёвсиз калтаклаган ва ҳаттоки жабрланганлардан бирининг қўл ва оёқлари синдирилган.

Оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган ўзбекистонликлардан бири вафот этган, унинг жасади ҳозирда моргда экани айтилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Хабаровск шаҳрида ушбу ҳодиса содир бўлганини тасдиқлаб, масала Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси ҳамда Миграция агентлиги томонидан назоратга олинганини маълум қилди.

Бош консулхона томонидан Хабаровск ўлкаси прокуратураси, Тергов бошқармаси ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий ваколатхонасига тегишли ноталар юборилиб, ҳодисани ҳар томонлама, холисона ва қонуний тартибда ўрганиш сўралган.

Шунингдек, Бош консулхона марҳумнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича тегишли чораларни кўрмоқда.

Айни пайтда фуқаронинг вафот этиш сабаблари бўйича расман тасдиқланган маълумот мавжуд эмас. Тегишли идоралардан аниқ маълумотлар келиб тушиши билан жамоатчиликка қўшимча ахборот берилади.

Ўзбекистон дипломатлари хориждаги ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни устувор вазифа деб билади дейилади хабарда.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎25😢6👍2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада қўлбола пиротехника воситаларини ишлатган шахслар 15 суткага қамалди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
⚡️Tashkent Pharma Park ва фермерлар можароси: Зоир Мирзаев топшириғи билан ишчи гуруҳ тузилди

Effect uz орқали Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ва маҳаллий фермерлар ўртасида ер билан боғлиқ зиддият ёритилганди.

Репортажда кластер ҳудудидан ўтувчи ариқ ўрнида йўл қуриш режаси фермерлар норозилигига сабаб бўлаётгани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан:

— Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев топшириғи билан
— ҳоким ўринбосари, соҳа мутасаддилари
— тегишли ташкилотлар ва Вилоят фермерлари кенгаши иштирокида
махсус Ишчи гуруҳ тузилган

Ишчи гуруҳ:

— вазиятни чуқур ўрганади
— ҳужжат ва техник лойиҳаларни таҳлил қилади
— асосли хулоса ва таклифлар киритади

Effect.uz масалани кузатиб боради.
🤔2
Саида Мирзиёева Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида муаллифнинг “сарой интригалари” ҳақидаги саволига жавоб берди

“Сиз сарой интригаларига қандай қарайсиз?” — деб сўради Кирилл Альтман.

“Сир эмаски, бу ерда ҳам шунақа… Эшитинг, бу — ‘сарой’ ҳаётининг бир қисми. Улар доим бўлган ва бўлади. Биз биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмасмиз. Бу — нормал ҳолат. Мана шу ерда донолик, характер ишга ярайди”, — деди Саида Мирзиёева.


Президент администрацияси раҳбарининг бу жавобидан битта муҳим хулоса чиқади: унга ҳам осон бўлаётгани йўқ. Давлат бошқарувининг энг юқори қатламида ишлаш фақат расмий қарорлар ва протоколлардан иборат эмас. У ерда инсон характери, сабр-тоқат ва ички бардош ҳам доимий синовдан ўтади.

“Сарой интригалари”ни оддий ва табиий жараён сифатида қабул қилиш, уларни фожиага айлантирмаслик — бу тажриба, руҳий мустаҳкамлик ва шахсий етукликни талаб қилади.

Демак, бу интервью орқали Саида Мирзиёева нафақат тизимдаги мураккаб муҳитни тан олади, балки шундай шароитда ишлаш учун донолик ва характер асосий қурол эканини ҳам очиқ айтяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥13👎3🤔1😢1
Янги йилнинг биринчи суткасида 17 та эгизак дунёга келди — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 1 январь куни мамлакат бўйлаб, 1815 дунёга келгани тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, гўдакларнинг:

 
👧🏻 894 нафари қиз
👦🏻 921 нафари ўғил.

Энг кўп чақалоқ Сурхондарё вилоятида (243 нафар) туғилди. 

Шунингдек, кейинги ўринларда:

👶 Фарғона вилояти — 216 нафар,
👶 Наманган вилояти — 194 нафар,
👶 Қашқадарё вилояти — 191 нафар,
👶 Самарқанд вилояти — 191 нафар,
👶 Андижон вилояти — 157 нафар,
👶 Тошкент шаҳри — 143 нафар, 
👶 Тошкент вилояти — 129 нафар,
👶 Бухоро вилояти — 85 нафар,
👶 Жиззах вилояти — 76 нафар,
👶 Хоразм вилояти — 65 нафар,
👶 Навоий вилояти — 55 нафар,
👶 Қорақалпоғистон Р. — 41 нафар,
👶 Сирдарё вилояти — 29 нафар. 

Дунёга келган ушбу болалар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир.

Вазирликнинг эслатишича, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859  нафар, 2025 йилда эса 1641 нафар чақалоқ туғилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM