Сурхондарёнинг бирданига 4 туманида ҳоким алмашди
Сурхондарё вилоятининг Термиз, Қумқўрғон, Денов ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Тайинланган ҳокимлар олдига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш вазифалари қўйилди.
Денов тумани прокурори Қумқўрғонга ҳоким бўлди
Фаррух Холиқов Қумқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Меҳнат фаолияти давомида у прокуратура органларида турли лавозимларда ишлаган. Хусусан, Узун ва
Шўрчи туманлари прокурори сифатида фаолият юритган.
Тайинловга қадар эса Денов тумани прокурори лавозимида ишлаб келган. Унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги тажрибаси туманда қонун устуворлиги, ижтимоий барқарорлик ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Нормаматов Деновга ўтди
Қумқўрғон туманининг собиқ ҳокими Анвар Нормаматов Денов тумани ҳокими этиб тайинланди.
Нормаматов 1981 йилда Ангор туманида туғилган. 2003-йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли масъул лавозимларда хизмат қилган.
Жумладан, Сариосиё, Узун ва Қизириқ туманлари ҳамда Термиз шаҳар Ички ишлар бўлимларида бошлиқ, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Отабек Мавлянов Олтинсойга ҳоким этиб тайинланди
Олтинсой тумани ҳокими лавозимига эса Отабек Рустамович Мавлонов тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Мавляновга Олтинсойда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш вазифалари юклатилган.
Термизда ҳам ҳоким ўзгарди
Шуҳрат Искандарович Қаландаров Термиз тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шухрат Қаландаров — 1981-йилда Денов туманида туғилган. 2004 йилда Термиз давлат университетини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2😢1
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси янги таҳрирда тайёрланди
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни ўз Мурожаатномасида "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлади.
Сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқъига мувофиқ, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Шунга кўра, Стратегия лойиҳаси бугун uzbekistan2030.uz ва regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Марҳамат, муҳокамада фаол иштирок этиб, фикр билдиринг.
Стратегия лойиҳаси бўйича савол ва таклифларингизни
📞 (71) 239-49-38,
📞 (71) 239-49-44 рақамли колл-марказига
✉️ info@asr.gov.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

🔥55👍46🤔1
“Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз” — ТИВ матбуот котиби
Ўзбекистон Украина бўйича келишувга эришиш юзасидан мулоқотни давом эттириш муҳим деб ҳисоблайди ва барча конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Украина бўйича келишувга эришиш юзасидан мулоқотни давом эттириш муҳим деб ҳисоблайди ва барча конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Икки мамлакат ўртасидаги можарони ҳал этиш йўлидаги музокаралар жараёнида кузатилаётган ижобий динамика ва мулоқотни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларни олқишлаймиз.
Музокаралар орқали ўзаро мақбул ечимларга эришиш, мулоқотни давом эттириш ва кескинликни кучайтирувчи ҳар қандай қадамлардан тийилиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.
Тинчлик, барқарорлик ва узоқ муддатли ечимга хизмат қиладиган барча конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1
Нодирбек Абдусатторов финалда Магнус Карлсенга имкониятни бой берди
Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида жаҳон чемпионати кумуш медали билан тақдирланди.
Финалда у Магнус Карлсенга 1,5;2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Абдусатторов учун ҳаммаси зўр бошлаганди. Аввалига у қора доналарда Карлсенни мағлуб этганди. Аммо кейин бу устунликни ушлаб қола олмади.
Икки марта оқ доналарда ютқазган Нодирбек иккинчи ўрин билан кифояланадиган бўлди.

👍13🔥2
Ўзбекистон фуқаролари учун “Green Card” визаларини бериш тўхтатилди
30 декабрдан бошлаб АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
30 декабрдан бошлаб АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатди.
DV дастури мурожаатчилари визага ариза топширишлари ва суҳбатдан ўтишлари мумкин, АҚШ Давлат департаменти ўз навбатида суҳбат санасини белгилашда давом этади, бироқ DV визалари берилмайди, - дейилади элчихона баёнотида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3
Бухоро давлат техника университетида Янги йил байрами кўтаринки руҳда нишонланди
29–30 декабрь кунлари Бухоро давлат техника университетида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун Янги йил байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Тадбирни университет ректори Садоқат Сиддиқова очиб берди. У жамоани кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, барчага мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва янги йилда янги ютуқлар тилади.
Байрам дастури доирасида шоу чиқишлар, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ва ижодий номерлар намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларига байрамона муҳит ва унутилмас лаҳзалар улашилди.
Шунингдек, йил давомида самарали ва фидокорона меҳнат қилган бир қатор ходимлар университет раҳбарияти ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди. Бу эса уларнинг меҳнатига берилган эътироф сифатида баҳоланди.

👎2👍1🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳар ҳокими болалар шифохонасида Янги йил қувончини улашди
Янги йил байрами арафасида Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бошчилигида шаҳар Марказий шифохонасининг болалар бўлимида даволанаётган бемор болажонлар ҳолидан хабар олинди.
Байрамона тадбирда Қорбобо ва Қорқиз, шунингдек, шаҳар Маданият бўлими санъаткорлари иштирок этиб, қувноқ қўшиқлар ва чиқишлар орқали болажонларга байрам кайфияти улашди.
Кичкинтойларга мустаҳкам соғлиқ ва тезроқ соғайиб кетиш тилаклари билдирилиб, Янги йил совғалари топширилди.
📹 Видеода батафсил

👍4👎1🤔1
✨ EFFECT.UZ’нинг азиз дўстлари! ✨
Яна бир йил ортда қолмоқда: Бу йил биз учун осон бўлмади — оғриқли ҳақиқатлар, аччиқ саволлар, адолатсизликлар. Аммо нима бўлсада, умидни йўқотмадик, доим ҳақиқатни айтишга бел боғладик, сукунатни ёқтирмадик.
Янги йил — бу фақат тақвимдаги сана эмас.
Бу — янгиланиш, умид, қайта ишониш демакдир.
2026 йил – ҳар бир хонадонга тинчлик, ҳар бир юракка ишонч, ҳар бир оилага хотиржамлик олиб кирсин. Адолат сўзда эмас, амалда намоён бўладиган йил бўлсин. Инсон қадри ҳақиқатан ҳам энг олий қадриятга айлансин.
Биз – EFFECT.UZ жамоаси сифатида янги йилда ҳам сиз билан бирга бўлишга ваъда берамиз!
– Ҳақиқатни яширмаймиз.
– Муаммолардан қочмаймиз.
– Жарангдорликдан тўхтамаймиз.
🎄 Янги йил муборак бўлсин!
Янги йилда — умидларимиз сўнмасин, қалбларимиз синмасин, ҳақиқат ва адолат йўлидан чекинмайлик.
Ҳурмат билан,
EFFECT.UZ жамоаси

👍15🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё туманида бемор болалар холидан хабар олинди
Янги йил байрами муносабати билан Сирдарё тумани ҳокими Азизбек Турдимуродов ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, подполковник Ойбек Абдуллаев тиббиёт муассасасига ташриф буюриб, даволанаётган бемор болажонлар ҳолидан хабар олди.
Ташриф давомида масъуллар болалар учун яратилган шароитлар, даволаниш жараёни ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати билан танишди. Тиббиёт ходимлари томонидан кичкинтойларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилаётгани қайд этилди.
Шунингдек, масъуллар болажонларни Янги йил байрами билан самимий табриклаб, уларга байрам совғалари топширди. Бу эса кичкинтойлар учун байрамона кайфият улашди.

👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги мураккаб вазиятга қарамасдан кўзлаган мақсадимизга эришдик — Мирзиёев ўзбекистонликларни янги йил билан табриклади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини кириб келган янги 2026 йил билан табриклаб, байрам нутқини сўзлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини кириб келган янги 2026 йил билан табриклаб, байрам нутқини сўзлади.
Қадрли ватандошларим! Сиз, азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни кириб келаётган янги 2026 йил билан чин юракдан муборакбод этаман.
Ўтиб бораётган йил халқимиз ҳаётида катта ўзгаришлар, эртанги кунга мустаҳкам ишонч ва улкан натижалар йили бўлди.
Дунёдаги мураккаб вазиятга қарамасдан, биз ўз олдимизга қўйган барча мақсад ва марраларга эришдик. Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор 145 миллиард доллардан ошди ва мамлакатимиз ўрта даромадли давлатлар қаторидаги ўрнини мустаҳкамлади.
Биз 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилдик.
Янги йилда минглаб маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаб, уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кирамиз.
Барча иқтисодиёт тармоқларини технологик ва инновацион ўсиш моделига ўтказамиз. Халқимизнинг даромади ва харид қобилиятини ошириш ишларини янада жадаллаштирамиз.
Аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари, муҳтарам кексаларимиз, қадрли хотин-қизлар ва навқирон ёшларимизни қўллаб-қувватлашни кенгайтирамиз.
Экологияни яхшилаш, “яшил” энергетикани ривожлантириш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича таъсирчан чораларни давом эттирамиз.
Бир сўз билан айтганда, янги 2026 йилда ҳам барча ислоҳотларимиз, саъй-ҳаракатларимиз одамларимиз яхши яшаши ва бизнес учун энг қулай шароитларни яратишга қаратилади.
Тажрибали маҳалла раислари ва фаоллари, зиёлилар, тадбиркорларимиз, серғайрат ёшларимиз, кенг жамоатчилигимиз, ҳар бир ватандошимиз ушбу олижаноб ишларга муносиб ҳисса қўшади деб ишонаман”, - дейди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍102🔥11🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил шукуҳи: Навоий осмонида байрам салютлари отилди
Навоий вилояти марказида Янги йил байрами муносабати билан ташкил этилган тантаналар энг юқори нуқтасига чиқди.
Бугун Навоий шаҳри осмонини безаган маҳобатли мушакбозлик тадбири барчага ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.
Тунги осмон узра таралган ёрқин ранглар ва жозибадор салютлар вилоят аҳли ҳамда меҳмонлар учун унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Марказий майдонга йиғилган минглаб юртдошларимиз кўтаринки кайфият ва эзгу ниятлар билан янги йилни қарши олди.
Қувонч ва шодликка тўла ушбу гўзал лаҳзалар Навоий вилоятининг ҳар бир гўшасида байрам шукуҳини янада оширди.

👍4🔥1
Учқудуқлик тадбиркор эҳтиёжманд оилага уй совға қилди
“Ишонч Феруз” ХК раҳбари Ҳусниддин Нормуродов эҳтиёжманд оилага уй совға қилди. Бу ҳақда Учқудуқ тумани ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги йил арафасида Учқудуқ туман ҳокими Учқун Елмуратов, туман ИИБ бошлиғи Анвар Раджапов ҳамда “Ишонч Феруз” ХК Ҳусниддин Нормуродовлар хонадон калитини Ноила Икромова ва унинг фарзандларига топширди.
Шунингдек, туман ҳокимлигининг Янги йил совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.

Мутлақо замонавий кўринишда янги уйга кирган она ва болаларнинг қувончи чексиз. Тўлиқ жиҳозланган уйда барча шарт-шароитлар яратилган, - дейилади хабарда.

👍33🤔2