Трамп Исроил ва Сурия ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ваъда берди
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва Суриянинг янги ҳукумати ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга кўмаклашишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Мен улар ҳақиқатан ҳам бир-бири билан тил топишиб кетиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан, — деди Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент метроси иш режимига вақтинчалик ўзгартириш киритди
“Тошкент метрополитени” байрам кунлари метро иш режимига вақтинчалик ўзгартириш киритди.
Маълум қилинишича, 31 декабрь 2025 – 1 январь кунлари барча метро бекатлари 05:00 дан 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Қўшимча дам олиш кунлари поездлар ҳаракати:
➖ 31 декабрь 2025 ва 2 январь 2026 – шанбалик жадвал асосида;
➖ 1 январь 2026 – якшанба кунлари жадвали асосида;
➖ 5 январь (душанба) – стандарт иш куни жадвалига мувофиқ.

Forbes 40 ёшгача бўлган энг бой одамлар рўйхатини эълон қилди
Forbes журнали 40 ёшгача бўлган энг бой одамлар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга асосан технология, молия ва инвестиция соҳасида фаолият олиб борадиган тадбиркорлар кирган.
Рўйхатда жами 71 киши бор ва уларнинг умумий бойлиги 218 миллиард долларни ташкил қилган.
Энг бой 40 ёшгача миллиардер — 38 ёшли АҚШлик Эдвин Чен, Surge AI стартапи асосчиси. Унинг бойлиги 18 миллиард доллар.
Иккинчи ўринда Хитойдан Ван Нин бор. У Pop Mart International Group компанияси ва Labubu ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчиси.
Унинг бойлиги 15,7 миллиард доллар. 2025 йилда компаниянинг акциялари икки баробар қимматлашган.
Рўйхатдаги энг ёш миллиардерлар АҚШда сунъий интеллект соҳасидаги Mercor стартапига асос солган 22 ёшли уч нафар ёшлардир.
Улар — Адарш Ҳирематҳ, Брендан Фуди ва Суря Мидҳа (ҳар бирининг бойлиги 2,2 миллиард доллардан).
Октябрь ойида хусусий инвесторлар уларнинг стартапини 10 миллиард долларга баҳолаган.

👍4
Путиннинг Нижний Новгороддаги қароргоҳига ҳужум уюштирилди
Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот чоғида Путиннинг Нижний Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уриниш ҳолатини қатъий қоралади.
Бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шу жумладан узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солиши таъкидланди.

👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юклар орасига яширилган заҳри қотил: Электрон тамаки олиб кираётган шахслар чегарада қўлга тушди
Тошкент вилояти божхона бошқармасига қарашли “С.Нажимов” чегара постида тезкор назорат тадбирлари ўтказилди.
Текширув давомида юк автотранспорти юкхонасидан:
— юклар орасига яширилган
— ҳужжатларда кўрсатилмаган
— оғзаки сўровда маълум қилинмаган 827 дона электрон тамаки маҳсулотлари аниқланди.
“Навоий” чегара божхона постида эса пиёда кириб келган фуқаронинг қўл юкидан:
— декларацияланмаган
— хорижда ишлаб чиқарилган
400 дона “VELO” тамаки маҳсулотлари топилди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан дастлабки текширувлар олиб борилмоқда.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дам олиш кунлари ишга жалб этиш тақиқланади!
Меҳнат кодексининг 209-моддасига кўра дам олиш кунларида ва байрам кунларида ишлашга жалб этиш тақиқланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Меҳнат кодексининг 209-моддасига кўра дам олиш кунларида ва байрам кунларида ишлашга жалб этиш тақиқланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент қароргоҳига ҳужум
Россия Мудофаа вазирлиги 28-29 декабрь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг Новгород вилоятидаги қароргоҳига 91 та учувчисиз дрон орқали ҳужум уюштирилганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россия Мудофаа вазирлиги 28-29 декабрь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг Новгород вилоятидаги қароргоҳига 91 та учувчисиз дрон орқали ҳужум уюштирилганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1😢1
Ўзбекистонда 8 мингдан ортиқ етим болаларга 500 долларлик омонатлар очилди
Президент топшриғи билан бу йил ўтказилган “Президент арчаси” доирасида анъанавий янги йил совғаларига қўшимча равишда, болалар учун омонат депозит ҳисоб рақамларини очиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
0 дан 17 ёшгача бўлган 8 минг нафардан ортиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун омонат депозит ҳисоб рақамлари очилди.
Ҳар бир бундай ҳисоб рақамига давлат томонидан 500 АҚШ доллари миқдорида маблағ жойлаштирилди. Ушбу маблағлар йилдан йилга капитализация ҳисобига жамғарилиб боради.
Бола 18 ёшга тўлгач, ушбу маблағлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиб, мустақил ҳаётга қадам қўйиш учун илк қарорларини қабул қилиши мумкин.
9 ёшдан юқори бўлган болалар ва уларнинг қонуний вакилларига ижтимоий карталар берилди. Бу қулайлик, хавфсизлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Ижтимоий карта бугуноқ фойдали: у орқали жамоат транспортидан имтиёзли шароитларда фойдаланиш, харидлар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш, шахсни тасдиқлаш, шунингдек ижтимоий ёрдам ва хизматларни олиш ҳуқуқини тасдиқлаш мумкин. Барча операцияларни Барака мобил иловаси орқали кузатиш ва назорат қилиш мумкин.
Ушбу қўллаб-қувватлаш давлат ғамхўрлигига алоҳида муҳтож бўлган болалар учун мўлжалланган:
✈️ маҳаллаларда истиқомат қилувчи етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
✈️ меҳрибонлик уйлари, оилавий ва кичик ҳажмли болалар уйлари ҳамда СОС болалар қишлоқлари тарбияланувчилари;
✈️ ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш чоғида ҳалок бўлган болалар;
✈️ “Таскин” болалар хосписи ҳузуридаги болалар онкология шифохонасида даволанаётган болалар.
“Таскин” болалар хосписида даволанаётган болалар учун алоҳида тартиб белгиланган: депозит ҳисоб рақамидаги маблағлар заруратга кўра ва қонуний вакиллар мурожаати асосида исталган вақтда банк картасига ўтказилиши мумкин.

🔥70👍62🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Янги Тошкентдаги транспорт инфратузилмаси объектларини барпо этиш ишларини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев Чирчиқ дарёси устидан янги кўприк ҳамда метро бекати билан бирлаштирилган автотураргоҳ барпо этиш ишларини кўздан кечирди.
Маълум қилинишича, янги кўприк Тошкент ва Янги Тошкентни боғлайди. Бир суткада 40-50 мингта автотранспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади.
Лойиҳа доирасида атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Соҳил ҳудудлари кўкаламзорлаштирилади, энергия тежамкор ёритиш тизимлари ўрнатилади, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади. Шунингдек, кўприк орқали икки тасмали трамвай йўли ётқизилиши режалаштирилган.
Янги Тошкентни Тошкент шаҳри билан боғлайдиган бўлажак метро линиясининг узунлиги 21 километрни ташкил этиб, 9 та замонавий бекатни ўз ичига олади.
У кунига 230 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Давлат раҳбари бўлажак линиянинг автотураргоҳ билан интеграциялашган бекатларидан бирининг қурилиш жараёни билан танишди.
Метро бекати билан интеграциялашган автотураргоҳ 20 минг квадрат метр майдонда барпо этилади, унда автомобиллар, пиёдалар ва жамоат транспорти ҳаракати аниқ ажратилиб, хавфсизлик ва функционалликка устувор аҳамият берилади.
Айни пайтда ҳудудда ер ишлари ва бетон қуйиш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа 2027 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Президент лойиҳаларнинг Янги Тошкент учун стратегик аҳамиятини таъкидлаб, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда, юқори сифатда амалга ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.

🔥64👍62🤔1
Сурхондарёнинг бирданига 4 туманида ҳоким алмашди
Сурхондарё вилоятининг Термиз, Қумқўрғон, Денов ва Олтинсой туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Тайинланган ҳокимлар олдига ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бошқарув самарадорлигини ошириш вазифалари қўйилди.
Денов тумани прокурори Қумқўрғонга ҳоким бўлди
Фаррух Холиқов Қумқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Меҳнат фаолияти давомида у прокуратура органларида турли лавозимларда ишлаган. Хусусан, Узун ва
Шўрчи туманлари прокурори сифатида фаолият юритган.
Тайинловга қадар эса Денов тумани прокурори лавозимида ишлаб келган. Унинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги тажрибаси туманда қонун устуворлиги, ижтимоий барқарорлик ва тадбиркорлик муҳитини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Нормаматов Деновга ўтди
Қумқўрғон туманининг собиқ ҳокими Анвар Нормаматов Денов тумани ҳокими этиб тайинланди.
Нормаматов 1981 йилда Ангор туманида туғилган. 2003-йилда Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясини ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли масъул лавозимларда хизмат қилган.
Жумладан, Сариосиё, Узун ва Қизириқ туманлари ҳамда Термиз шаҳар Ички ишлар бўлимларида бошлиқ, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Отабек Мавлянов Олтинсойга ҳоким этиб тайинланди
Олтинсой тумани ҳокими лавозимига эса Отабек Рустамович Мавлонов тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Мавляновга Олтинсойда янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, хорижий ва маҳаллий сармояларни жалб этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш вазифалари юклатилган.
Термизда ҳам ҳоким ўзгарди
Шуҳрат Искандарович Қаландаров Термиз тумани ҳокими вазифасига тайинланди.
Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шухрат Қаландаров — 1981-йилда Денов туманида туғилган. 2004 йилда Термиз давлат университетини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

👎2😢1
"Ўзбекистон – 2030" стратегияси янги таҳрирда тайёрланди
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни ўз Мурожаатномасида "Ўзбекистон – 2030" стратегиясини қайта кўриб чиқиш вазифасини таъкидлади.
Сўнгги йиллардаги ўзгариш ва натижаларни ҳисобга олиб, "Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг такомиллаштирилган лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқъига мувофиқ, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади.
Шунга кўра, Стратегия лойиҳаси бугун uzbekistan2030.uz ва regulation.gov.uz платформаларида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Марҳамат, муҳокамада фаол иштирок этиб, фикр билдиринг.
Стратегия лойиҳаси бўйича савол ва таклифларингизни
📞 (71) 239-49-38,
📞 (71) 239-49-44 рақамли колл-марказига
✉️ info@asr.gov.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

🔥55👍46🤔1
“Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз” — ТИВ матбуот котиби
Ўзбекистон Украина бўйича келишувга эришиш юзасидан мулоқотни давом эттириш муҳим деб ҳисоблайди ва барча конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Украина бўйича келишувга эришиш юзасидан мулоқотни давом эттириш муҳим деб ҳисоблайди ва барча конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
Россия ва Украина ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқдамиз. Икки мамлакат ўртасидаги можарони ҳал этиш йўлидаги музокаралар жараёнида кузатилаётган ижобий динамика ва мулоқотни тиклашга қаратилган саъй-ҳаракатларни олқишлаймиз.
Музокаралар орқали ўзаро мақбул ечимларга эришиш, мулоқотни давом эттириш ва кескинликни кучайтирувчи ҳар қандай қадамлардан тийилиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.
Тинчлик, барқарорлик ва узоқ муддатли ечимга хизмат қиладиган барча конструктив ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1
Нодирбек Абдусатторов финалда Магнус Карлсенга имкониятни бой берди
Нодирбек Абдусатторов блиц йўналишида жаҳон чемпионати кумуш медали билан тақдирланди.
Финалда у Магнус Карлсенга 1,5;2,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Абдусатторов учун ҳаммаси зўр бошлаганди. Аввалига у қора доналарда Карлсенни мағлуб этганди. Аммо кейин бу устунликни ушлаб қола олмади.
Икки марта оқ доналарда ютқазган Нодирбек иккинчи ўрин билан кифояланадиган бўлди.

👍13🔥2
Ўзбекистон фуқаролари учун “Green Card” визаларини бериш тўхтатилди
30 декабрдан бошлаб АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
30 декабрдан бошлаб АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Diversity Visa (DV) дастури бўйича визалар беришни тўхтатди.
DV дастури мурожаатчилари визага ариза топширишлари ва суҳбатдан ўтишлари мумкин, АҚШ Давлат департаменти ўз навбатида суҳбат санасини белгилашда давом этади, бироқ DV визалари берилмайди, - дейилади элчихона баёнотида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3
Бухоро давлат техника университетида Янги йил байрами кўтаринки руҳда нишонланди
29–30 декабрь кунлари Бухоро давлат техника университетида профессор-ўқитувчилар, ходимлар ва уларнинг фарзандлари учун Янги йил байрам тадбири кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Тадбирни университет ректори Садоқат Сиддиқова очиб берди. У жамоани кириб келаётган Янги йил билан табриклаб, барчага мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва янги йилда янги ютуқлар тилади.
Байрам дастури доирасида шоу чиқишлар, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар ва ижодий номерлар намойиш этилди. Тадбир иштирокчиларига байрамона муҳит ва унутилмас лаҳзалар улашилди.
Шунингдек, йил давомида самарали ва фидокорона меҳнат қилган бир қатор ходимлар университет раҳбарияти ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар билан тақдирланди. Бу эса уларнинг меҳнатига берилган эътироф сифатида баҳоланди.

👎2👍1🔥1🤔1