EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

Янги йил арафасида Наманган вилоятининг яна бир туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда Шавкатжон Абдураззоқов кейинги йилларда Уйчи туманида олиб борилган ишлар, ютуқлар ва ишда йўл қўйилган хато ва кимчиликларга тўхталиб ўтган ва туманда ўзгариш қилиш учун янги ҳоким зарур эканлигини таъкидлаган.

Шу муносабат билан, Уйчининг амалдаги ҳокими Шуҳрат Мусаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Музаффар Абдуллаев тайинланди.

Қайд этилишича, интернет манбаларда Музаффар Абдуллаев ҳақида маълумотлар кам.

Тайинловга қадар, у турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳудудий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда давлат дастурларини амалга ошириш йўналишида тажриба тўплагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Янги Наманган туманига ҳоким тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил байрами “ЎЗМЕТКОМБИНАТ”да!

27 декабрь куни “ЎЗМЕТКОМБИНАТ” АЖда Янги йил байрам дастури бўлиб ўтди. Кўплаб меҳмонлар, жумладан комбинат фахрийлари, барча ёш-у катталар ҳамда болажонлар байрам дастурига ташриф буюришди.

“ЎЗМЕТКОМБИНАТ” АЖ Бошқарув раиси Баҳодир Абдуллаев ва Бекобод шаҳар ҳокими Насрулла Бабаев томонидан болажонларга мўлжалланган Президент совғалари топширилди.

Шунингдек, хонанда Дилсўз гўзал куй-қўшиқлар ижро этди, меҳмонлар даврада рақсга тушди. Кулгу устаси Валижон Шамсиев эса барчага кўтаринки кайфият улашди.

Баҳодир Абдуллаевнинг сўзларига кўра, Янги йил арафасида иш муҳити янада яхшиланмоқда ва ходимлар учун қулай шароитлар яратиш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳоким ўзгарди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
ҚҚСдан тушган тушумларнинг бир қисми маҳаллий бюджетларга ўтказилади

“Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан:

🔹 ҚҚСдан тушган тушумлардан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 5 фоиз ва қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига 20 фоиз ўтказилади;

🔹 маҳаллий бюджетларга келиб тушадиган ҚҚС, фойда солиғи ва бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилишда тўланадиган акциз солиғи, давлат божи, жарима ва йиғимлар ҳисобидан тушадиган даромадлардан туман (шаҳар)лар бюджетларига ажратмалар меъёрлари белгиланади;

🔹 Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилади ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади;

🔹 қуйидаги тушумлар маҳаллий бюджетларга ўтказилади
ва қўшимча манба сифатида фойдаланилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни тўғридан-тўғри ижарага беришдан Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади;

деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан республика бюджетига тушган солиқлар ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
128 миллиард сўм зарар. “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳукуматдан ичимлик суви нархини оширишни сўради “Ўзсувтаъминот” АЖ 128 млрд сўм зарар кўрганини инобатга олиб, марказлашган ичимлик сув таннархи билан амалдаги тарифлар ўртасидаги тафовут ошиб кетгани сабаб ҳукуматдан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қаршимиз” — Пойтахт аҳолиси ичимлик суви нархи кўтарилишига реакция билдирди

“Ўзсувтаъминот” АЖ 128 млрд сўм зарар кўрганини инобатга олиб, марказлашган ичимлик сув таннархи билан амалдаги тарифлар ўртасидаги тафовут ошиб кетгани сабаб ҳукуматдан сув тарифларини оширишни сўради.

Танганинг иккинчи томони ҳам бўлгани каби,
Effect.uz мухбири Комола Қурбонова Тошкент шаҳар аҳолисидан мазкур хабарга қандай муносабат билдиришлари билан қизиқди.

Табиийки, фуқаролар “Ўзсувтаъминот”нинг ташаббусидан норози.

“Мен ичимлик суви нархи кўтарилишига мутлақо қаршиман. Коммунал тўловлар нархи халқнинг даромадига қараб белгиланиши керак. Ҳозирда ойлик маош миқдори улар ўйлаганчалик юқори эмас. Шунинг учун ҳукуматдан аҳолининг қуйи қатламига қараб қарор қабул қилиниши сўрайман”, — дейди фуқаролардан бири.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢2
Зеленский Трампга Украинага 50 йиллик хавфсизлик кафолатини беришни таклиф қилди

Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампга Украина учун хавфсизлик кафолатини 30–50 йилга беришни таклиф қилганини маълум қилди.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, икки томонлама музокаралардан сўнг, улар Европа раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот ҳам ўтказишган.

Биз Европадаги ҳамкасблар билан бир нечта масалаларни муҳокама қилдик. Музокара давомида АҚШдан узоқ йиллик хавфсизлик кафолати сўрадик. Ҳужжатларда кафолат муддати 15 йилга мўлжалланган, узайтириш имконияти билан…

Мумкин бўлса, кафолатлар узоқроқ бўлса яхши бўлар эди, мен бу муддат 30, 40, 50 йиллик бўлишини истардим, — деди Зеленский Украинанинг “Новости.LIVE”га берган интервьюсида.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
2026 йил учун давлат бюджети тасдиқланди

“Ўзбекистон Республикасининг “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

🔹 2026 йилда 2-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари;

🔹 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари;

🔹 2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози;

🔹 2026 йилда фойда ва қўшилган қиймат солиқлари тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати.

Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:

🔸 жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔸 фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔸 ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Шавкат Мирзиёев Элбоши билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев Назарбоев ўртасидаги суҳбат илиқ тарзда ўтган. Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси собиқ ҳамкасбини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага чиққани, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор соҳаларда изчил ривожланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди, - дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥31👍30😢2
Суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Суд бошқарувчиси ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди, дея хабар бермоқда ДХХ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига (ИЧК) бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мазкур ИЧКдаги 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги ҳақидан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у 48 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боёвут туманига янги ҳоким тайинланди

Ширин шаҳар ҳокимининг амалдаги ҳокими Ниёз Хазратқулов Боёвут туманига раҳбар бўлди.

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ниёз Хазратқулов ҳоким лавозимига тасдиқланган.

Маълумот учун, Ниёз Хазратқулов 1983 йилда Сирдарё туманида таваллуд топган. Ушбу тайинловга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Жапаров Атамбаевни барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум этилди.

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга мувофиқ, Атамбаевга берилган барча давлат мукофотлари бекор қилинди, шунингдек, улар асосида чиқарилган тегишли фармонлар ўз кучини йўқотди.

Фармонда, шунингдек, мукофотларни ва уларга оид ҳужжатларни мусодара қилиб, Давлат мукофотлари фондига топшириш вазифаси белгиланган.

Алмазбек Атамбаев — Қирғизистоннинг 1956 йил 17 сентябрда туғилган. У 2011–2017 йилларда Қирғизистон президенти лавозимида фаолият юритган.

Бундан олдин мамлакат Бош вазири бўлган, шунингдек, бир неча сиёсий партияларга раҳбарлик қилган.

Президентликдан кетганидан сўнг Атамбаев бир қатор жиноий ишлар бўйича судланиб, айрим ишларда айбдор деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2🔥1
Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

🔹 бюджет ташкилотлари бўйича:

▫️ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 98,0 фоиз;

▫️ Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 1,2 фоиз;

▫️ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,4 фоиз;

▫️ Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига —
0,4 фоиз;

🔹 бошқа тўловчилар бўйича:

▫️ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 95,9 фоиз;

▫️ Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 2,5 фоиз;

▫️ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,8 фоиз;

▫️ Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,8 фоиз.

📑 2026 йил 1 январдан қуйидаги суммалар 2025 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим:

🔸 уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан, оммавий баҳолашдан ўтказилган объектларга 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси;

🔸 уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари жойлашган
ер участкаларида жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
“Очиқ бюджет”да янги тизим жорий этилади — Президент қарори

2026 йил 1 февралдан
ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.

Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1🤔1
«Метан заправка»лар 24 соатлик режимда ишлайди

Бугун, 30 декабрь соат 09:00 дан бошлаб Республика ҳудудидаги барча «метан заправкалар» 24 соатлик иш режимида фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, автотранспорт воситалари эгалари ёқилғи қуйишни бугундан бошлаб кун давомида, шу жумладан тунги соатларда ҳам ўзларига қулай вақтларда, навбатларни юзага келтирмаган ҳолда амалга оширишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Метан заправка»лар 24 соатлик режимда ишлайди Бугун, 30 декабрь соат 09:00 дан бошлаб Республика ҳудудидаги барча «метан заправкалар» 24 соатлик иш режимида фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Таъкидланишича, автотранспорт…
Хитой Тайван атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади

Хитой Қуролли кучлари сешанба куни Тайван атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотларни бошлади.

Машғулотлар комплекс блокада ўтказиш ва назорат ўрнатиш имкониятларини синовдан ўтказишга қаратилган. Бу ҳақда Халқ Озодлик Армияси (ХОА) Шарқий жанговар қўмондонлиги хабар берди.

ХОА Шарқий жанговар қўмондонлиги Тайван оролининг жануби ва шимолидаги денгиз ҳудудларида машғулотлар ўтказиш учун эсминетслар, фрегатлар, қирувчи самолётлар ва бомбардимончи самолётларни жалб қилди, — дейилади Шарқий жанговар қўмондонликнинг WeChat ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида.


Қайд этилишича, машғулотларга жалб қилинган қўшинлар аниқлаш ва текшириш, огоҳлантириш ва сиқиб чиқариш, зарбаларни имитация қилиш, денгиз нишонларига зарба бериш, шунингдек ҳаво ҳужумидан ва сувости кемаларига қарши мудофаа каби вазифаларни машқ қилмоқда.

Машғулотлар денгиз ва ҳаво маконида ҳаракатларни мувофиқлаштириш, шунингдек комплекс блокада ўтказиш ва назорат ўрнатиш имкониятларини синовдан ўтказмоқда, — деб қўшимча қилинган баёнотда.


Хитой сўнгги йилларда Тайван атрофида бундай машғулотларни мунтазам равишда ўтказиб келмоқда. Дастлабки машғулотлар 2022 йилда минтақадаги вазият АҚШ Вакиллар палатаси спикери лавозимини эгаллаб турган пайтда Ненси Пелоси оролга ташриф буюргани фонида кескинлашган даврда бўлиб ўтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Трамп Исроил ва Сурия ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ваъда берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва Суриянинг янги ҳукумати ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга кўмаклашишини маълум қилди.

Мен улар ҳақиқатан ҳам бир-бири билан тил топишиб кетиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан, — деди Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан ўтказилган матбуот анжуманида.


Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент метроси иш режимига вақтинчалик ўзгартириш киритди

“Тошкент метрополитени” байрам кунлари метро иш режимига вақтинчалик ўзгартириш киритди.

Маълум қилинишича, 31 декабрь 2025 – 1 январь кунлари барча метро бекатлари 05:00 дан 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Қўшимча дам олиш кунлари поездлар ҳаракати:

31 декабрь 2025 ва 2 январь 2026 – шанбалик жадвал асосида;

1 январь 2026 – якшанба кунлари жадвали асосида;

5 январь (душанба) – стандарт иш куни жадвалига мувофиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Forbes 40 ёшгача бўлган энг бой одамлар рўйхатини эълон қилди

Forbes журнали 40 ёшгача бўлган энг бой одамлар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатга асосан технология, молия ва инвестиция соҳасида фаолият олиб борадиган тадбиркорлар кирган.

Рўйхатда жами 71 киши бор ва уларнинг умумий бойлиги 218 миллиард долларни ташкил қилган.

Энг бой 40 ёшгача миллиардер — 38 ёшли АҚШлик Эдвин Чен, Surge AI стартапи асосчиси. Унинг бойлиги 18 миллиард доллар.

Иккинчи ўринда Хитойдан Ван Нин бор. У Pop Mart International Group компанияси ва Labubu ўйинчоқлари ишлаб чиқарувчиси.
Унинг бойлиги 15,7 миллиард доллар. 2025 йилда компаниянинг акциялари икки баробар қимматлашган.

Рўйхатдаги энг ёш миллиардерлар АҚШда сунъий интеллект соҳасидаги Mercor стартапига асос солган 22 ёшли уч нафар ёшлардир.

Улар — Адарш Ҳирематҳ, Брендан Фуди ва Суря Мидҳа (ҳар бирининг бойлиги 2,2 миллиард доллардан).

Октябрь ойида хусусий инвесторлар уларнинг стартапини 10 миллиард долларга баҳолаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Путиннинг Нижний Новгороддаги қароргоҳига ҳужум уюштирилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот чоғида Путиннинг Нижний Новгород вилоятидаги қароргоҳига ҳужум қилишга уриниш ҳолатини қатъий қоралади.

Бундай хатти-ҳаракатлар барқарорлик ва хавфсизликка, шу жумладан узоқ муддатли тинчликка эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларга таҳдид солиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юклар орасига яширилган заҳри қотил: Электрон тамаки олиб кираётган шахслар чегарада қўлга тушди

Тошкент вилояти божхона бошқармасига қарашли “С.Нажимов” чегара постида тезкор назорат тадбирлари ўтказилди.

Текширув давомида юк автотранспорти юкхонасидан:

— юклар орасига яширилган
— ҳужжатларда кўрсатилмаган
— оғзаки сўровда маълум қилинмаган 827 дона электрон тамаки маҳсулотлари аниқланди.

“Навоий” чегара божхона постида эса пиёда кириб келган фуқаронинг қўл юкидан:

— декларацияланмаган
— хорижда ишлаб чиқарилган
400 дона “VELO” тамаки маҳсулотлари топилди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан дастлабки текширувлар олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1