EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Байрамга муносиб туҳфа!

Янги йил арафасида Хонқа туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида  120 хонадонга мўлжалланган 4 та кўп қаватли уй  фойдаланишга топширилган. Бу ҳақда Хонқа тумани матбуот хизмати хабар берди. 

Таъкидланишича, мазкур тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Анвар Давлетов, туман ҳокими Улуғбек Давлатовлар иштирок этиб, хонадон эгаларига янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширган.

Жорий йил бошидан Массивда 400 та хонадонга мўлжалланган 13 та кўп қаватли  уй-жойлар, 150 ўринли мактабгача таълим муассасаси,  330 ўринли умумтаълим мактаби, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилиб, фойдаланишга топширилган.

 3 йил ичида ушбу бунёдкорлик  ишлари амалга оширилиши натижасида Массивнинг ўзида тумандаги  уй-жойга  муҳтож бўлган  1 минг 500дан зиёд оила ўз уйига эга бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тегирмондан бутун чиққан тадбиркор... Ижтимоий тармоқ фаоли Гулчирой Дилкушо Янги Наманган туманидаги тадбиркор Анасхон Дедабаевга атаб видеолавҳа тайёрлади. Хабарингиз бор, наманганлик тадбиркор Президентнинг Наманганга ташрифи давомида унга ўз маҳалласида…
“Оғзи полвон” ҳоким ишдан олинди

Бугун, 29 декабрь куни халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кун тартибидаги масала юзасидан маъруза қилган.

Вилоят раҳбари кейинги йилларда Янги Наманган туманида олиб борилган ишлар, эришилган ютуқлар баробарида, ишга солинмаган имкониятлар ҳақида тўхталиб, одамларнинг бугунидан рози бўлиб яшашларига эришиш учун амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларни белгилаб берди, - дейилади хабарда.


Сессияда Жобир Абдуллаев Янги Наманган тумани ҳокими вазифасидан озод қилиниб, унинг ўрнига Адҳам Карабаев ҳоким этиб тайинланган. Вилоят ҳокимлиги Абдуллаевнинг ишдан олиниш сабабларини ҳозирча очиқламади.

Лавозимидан озод этилган Жобир Абдуллаевни Effect.uz кузатувчилари жуда яхши таниса керак. У бир неча йил олдин тадбиркор Анасхон Дедабаевга телефон орқали куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, уни қаматиш билан таҳдид қилгани ортидан оммага танилган.

Собиқ ҳоким Effect.uz микрафони қаршисида сиздирилган аудиоёзувлар монтаж эканлигини бот-бот такрорлаган бўлишига қарамай, унга нисбатан интизомий чора кўрилганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Кадастр ходими 5 минг доллар талаб қилди

Бўстонлиқ туман кадастр ходими 8 сотих ер ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида у пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Уйчи туманига янги ҳоким тайинланди

Янги йил арафасида Наманган вилоятининг яна бир туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сессияда Шавкатжон Абдураззоқов кейинги йилларда Уйчи туманида олиб борилган ишлар, ютуқлар ва ишда йўл қўйилган хато ва кимчиликларга тўхталиб ўтган ва туманда ўзгариш қилиш учун янги ҳоким зарур эканлигини таъкидлаган.

Шу муносабат билан, Уйчининг амалдаги ҳокими Шуҳрат Мусаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Музаффар Абдуллаев тайинланди.

Қайд этилишича, интернет манбаларда Музаффар Абдуллаев ҳақида маълумотлар кам.

Тайинловга қадар, у турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, ҳудудий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда давлат дастурларини амалга ошириш йўналишида тажриба тўплагани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Янги Наманган туманига ҳоким тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил байрами “ЎЗМЕТКОМБИНАТ”да!

27 декабрь куни “ЎЗМЕТКОМБИНАТ” АЖда Янги йил байрам дастури бўлиб ўтди. Кўплаб меҳмонлар, жумладан комбинат фахрийлари, барча ёш-у катталар ҳамда болажонлар байрам дастурига ташриф буюришди.

“ЎЗМЕТКОМБИНАТ” АЖ Бошқарув раиси Баҳодир Абдуллаев ва Бекобод шаҳар ҳокими Насрулла Бабаев томонидан болажонларга мўлжалланган Президент совғалари топширилди.

Шунингдек, хонанда Дилсўз гўзал куй-қўшиқлар ижро этди, меҳмонлар даврада рақсга тушди. Кулгу устаси Валижон Шамсиев эса барчага кўтаринки кайфият улашди.

Баҳодир Абдуллаевнинг сўзларига кўра, Янги йил арафасида иш муҳити янада яхшиланмоқда ва ходимлар учун қулай шароитлар яратиш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ҳоким ўзгарди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
ҚҚСдан тушган тушумларнинг бир қисми маҳаллий бюджетларга ўтказилади

“Маҳаллий бюджетлар ва бюджет ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш, бюджет интизомини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан:

🔹 ҚҚСдан тушган тушумлардан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига 5 фоиз ва қолган ҳудудлар маҳаллий бюджетларига 20 фоиз ўтказилади;

🔹 маҳаллий бюджетларга келиб тушадиган ҚҚС, фойда солиғи ва бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчига реализация қилишда тўланадиган акциз солиғи, давлат божи, жарима ва йиғимлар ҳисобидан тушадиган даромадлардан туман (шаҳар)лар бюджетларига ажратмалар меъёрлари белгиланади;

🔹 Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимларнинг чекланган ставкаларини 20 фоизгача ошириш ваколати берилади ҳамда мазкур йиғимлардан тушган тушумлар тўлиқ миқдорда туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади;

🔹 қуйидаги тушумлар маҳаллий бюджетларга ўтказилади
ва қўшимча манба сифатида фойдаланилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни тўғридан-тўғри ижарага беришдан Давлат бюджетига ўтказилиши белгиланган маблағлар тегишли туман (шаҳар)лар бюджетларига йўналтирилади;

деҳқон бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларидан республика бюджетига тушган солиқлар ушбу соҳадаги ҳамда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш учун мазкур бозорлар жойлашган туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
128 миллиард сўм зарар. “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳукуматдан ичимлик суви нархини оширишни сўради “Ўзсувтаъминот” АЖ 128 млрд сўм зарар кўрганини инобатга олиб, марказлашган ичимлик сув таннархи билан амалдаги тарифлар ўртасидаги тафовут ошиб кетгани сабаб ҳукуматдан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қаршимиз” — Пойтахт аҳолиси ичимлик суви нархи кўтарилишига реакция билдирди

“Ўзсувтаъминот” АЖ 128 млрд сўм зарар кўрганини инобатга олиб, марказлашган ичимлик сув таннархи билан амалдаги тарифлар ўртасидаги тафовут ошиб кетгани сабаб ҳукуматдан сув тарифларини оширишни сўради.

Танганинг иккинчи томони ҳам бўлгани каби,
Effect.uz мухбири Комола Қурбонова Тошкент шаҳар аҳолисидан мазкур хабарга қандай муносабат билдиришлари билан қизиқди.

Табиийки, фуқаролар “Ўзсувтаъминот”нинг ташаббусидан норози.

“Мен ичимлик суви нархи кўтарилишига мутлақо қаршиман. Коммунал тўловлар нархи халқнинг даромадига қараб белгиланиши керак. Ҳозирда ойлик маош миқдори улар ўйлаганчалик юқори эмас. Шунинг учун ҳукуматдан аҳолининг қуйи қатламига қараб қарор қабул қилиниши сўрайман”, — дейди фуқаролардан бири.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢2
Зеленский Трампга Украинага 50 йиллик хавфсизлик кафолатини беришни таклиф қилди

Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампга Украина учун хавфсизлик кафолатини 30–50 йилга беришни таклиф қилганини маълум қилди.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, икки томонлама музокаралардан сўнг, улар Европа раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот ҳам ўтказишган.

Биз Европадаги ҳамкасблар билан бир нечта масалаларни муҳокама қилдик. Музокара давомида АҚШдан узоқ йиллик хавфсизлик кафолати сўрадик. Ҳужжатларда кафолат муддати 15 йилга мўлжалланган, узайтириш имконияти билан…

Мумкин бўлса, кафолатлар узоқроқ бўлса яхши бўлар эди, мен бу муддат 30, 40, 50 йиллик бўлишини истардим, — деди Зеленский Украинанинг “Новости.LIVE”га берган интервьюсида.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
2026 йил учун давлат бюджети тасдиқланди

“Ўзбекистон Республикасининг “2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

🔹 2026 йилда 2-даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари;

🔹 2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари;

🔹 2026 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари прогнози;

🔹 2026 йилда фойда ва қўшилган қиймат солиқлари тўлиқлигича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган йирик солиқ тўловчилар рўйхати.

Қуйидаги солиқ турлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетида қуйидаги миқдорларда қолдирилади:

🔸 жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔸 фойда солиғи тўлиқ ҳажмда;

🔸 ҚҚС бўйича Қорақалпоғистон Республикасида даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисмининг 100 фоизи, қолган ҳудудларда эса 60 фоизи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Шавкат Мирзиёев Элбоши билан телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Мирзиёев Назарбоев ўртасидаги суҳбат илиқ тарзда ўтган. Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси собиқ ҳамкасбини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан табриклаган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари юксак даражага чиққани, шунингдек, кўп қиррали ҳамкорлик барча устувор соҳаларда изчил ривожланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди, - дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥31👍30😢2
Суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Суд бошқарувчиси ёрдамчисининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди, дея хабар бермоқда ДХХ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида фаолияти тўхтатилган минерал ўғитлар улгуржи савдоси билан шуғулланувчи ишлаб чиқариш кооперативига (ИЧК) бириктирилган суд бошқарувчиси ёрдамчиси минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖнинг мазкур ИЧКдаги 1 млрд 502 млн сўм миқдоридаги ҳақидан 300 млн сўмини ундириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у 48 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боёвут туманига янги ҳоким тайинланди

Ширин шаҳар ҳокимининг амалдаги ҳокими Ниёз Хазратқулов Боёвут туманига раҳбар бўлди.

Маълум қилинишича, Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ниёз Хазратқулов ҳоким лавозимига тасдиқланган.

Маълумот учун, Ниёз Хазратқулов 1983 йилда Сирдарё туманида таваллуд топган. Ушбу тайинловга қадар Ширин шаҳар ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Жапаров Атамбаевни барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев барча давлат мукофотларидан маҳрум этилди.

Қирғизистоннинг амалдаги президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга мувофиқ, Атамбаевга берилган барча давлат мукофотлари бекор қилинди, шунингдек, улар асосида чиқарилган тегишли фармонлар ўз кучини йўқотди.

Фармонда, шунингдек, мукофотларни ва уларга оид ҳужжатларни мусодара қилиб, Давлат мукофотлари фондига топшириш вазифаси белгиланган.

Алмазбек Атамбаев — Қирғизистоннинг 1956 йил 17 сентябрда туғилган. У 2011–2017 йилларда Қирғизистон президенти лавозимида фаолият юритган.

Бундан олдин мамлакат Бош вазири бўлган, шунингдек, бир неча сиёсий партияларга раҳбарлик қилган.

Президентликдан кетганидан сўнг Атамбаев бир қатор жиноий ишлар бўйича судланиб, айрим ишларда айбдор деб топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2🔥1
Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди

Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:

🔹 бюджет ташкилотлари бўйича:

▫️ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 98,0 фоиз;

▫️ Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 1,2 фоиз;

▫️ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,4 фоиз;

▫️ Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига —
0,4 фоиз;

🔹 бошқа тўловчилар бўйича:

▫️ бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 95,9 фоиз;

▫️ Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 2,5 фоиз;

▫️ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,8 фоиз;

▫️ Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,8 фоиз.

📑 2026 йил 1 январдан қуйидаги суммалар 2025 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим:

🔸 уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан, оммавий баҳолашдан ўтказилган объектларга 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси;

🔸 уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари жойлашган
ер участкаларида жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2