Гулистон бозорида байрам шукуҳи
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Маркази деҳқон бозорида янги йил дастурхони учун арзонлаштирилган сифатли маҳсулотлардан ташкил топган байрам ярмаркаси ташкил қилинди.
Чет эл ва маҳаллий арзон ғўшт ва озиқ овқат маҳсулотлари билан бозор тўйинтирилган. Байрам арафасида борозда нарҳларни суний ўсишини олдини олиш мақсадида қўшимча заҳиралар қилинган ва бороз ҳудудида назорат кучайтирилган.
Келаётган меҳмон ва ҳаридорлар учун байрам кайфиятини кўрсатиш мақсадида бозор ҳудудида байрам арчаси безатилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 10 минг гектарлик яшил макон
Сурхондарё вилоятида чанг-тозонларнинг олдини олиш мақсадида 10 минг гектарда яшил макон барпо этилади. Бу ташаббус Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида алоҳида таъкидланди.
Ҳозирда Ангор ва Термиз туманлари туташ ҳудудда, 220 гектарда 16 миллион кўчат экиш орқали яшил белбоғ яратиш ишлари бошланган.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов лойиҳа билан танишиб, уни сифатли амалга ошириш, 10 минг гектарлик ҳудудларни аниқлаш ва иқлимга мос дарахт турларини танлаш бўйича вазифалар белгилади.

👍6🔥3🤔3🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tiktok'да президентни ҳақорат қилган фуқаро 4 йилга қамалди
Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро Озарбайжонда қўлга олинди.
Унга суд томонидан 4 йилга озодликдан махрум этиш жазоси берилди.

👎10👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентни ҳақорат қилган тиктокер камалди
Ижтимоий тармоқларда Шерхон никнейми билан чиқиш қилган тиктокер видеомурожаатида давлат раҳбарига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган
Унинг бу ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. У суд ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Шерхон никнейми билан чиқиш қилган тиктокер видеомурожаатида давлат раҳбарига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган
Унинг бу ҳаракати ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. У суд ҳукми билан 4 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инглиз тилида гапирган турист калтакланди
Россияда инглиз тилида гапириб, ўзини видеога олаётган турист маҳаллий нацист томонидан калтакланди.
Ҳодиса жамоат жойида содир бўлган бўлиб, атрофдагилар бу воқеага гувоҳ бўлишган. Айтилишича, туристнинг инглиз тилида гапиргани тажовузга сабаб бўлган.
Воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россияда инглиз тилида гапириб, ўзини видеога олаётган турист маҳаллий нацист томонидан калтакланди.
Ҳодиса жамоат жойида содир бўлган бўлиб, атрофдагилар бу воқеага гувоҳ бўлишган. Айтилишича, туристнинг инглиз тилида гапиргани тажовузга сабаб бўлган.
Воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2🤔1😢1
Тадбиркордан икки минг «кўкат» талаб қилган солиқ бош инспекторлари қўлга олинди
Тадбиркорга нисбатан тамагирлик қилган солиқ бошқармаси бош инспекторлари пора билан қўлга тушишди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси инспекторлари Нукус шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор фаолиятини текшириш давомида, гўёки 213 млн сўмлик солиқ қонунчилиги бузилгани аниқланганлигини айтиб, ушбу суммани 34 млн сўмгача камайтириб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 2 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспекторлар тамагирлик йўли билан 700 АҚШ доллари ва 15 млн сўм пул маблағини ўртада воситачилик қилган собиқ солиқ идораси ходими орқали олган вақтларида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан учала шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари бошланган.

🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каримов оиласига оид ноёб кадрлар эълон қилинди
Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримов оиласига оид ноёб видеокадрлар оммага тақдим этилди.
Маълум қилинишича, ушбу кадрлар Татяна Каримова томонидан тасвирга олинган. Видеода Ислом Каримов, унинг қизи Лола Каримова ҳамда набираси Марям Тиллаева акс этган.
Кадрларда оила аъзолари рус тилида суҳбатлашгани, Ислом Каримов эса “Правда Востока газетасини диққат билан ўқиётгани кўриниб туради.

😢15👍7👎7🔥2
Буюк Британия Германия билан 70 млн долларлик ҳарбий шартнома имзолади
Буюк Британия ва Германия замонавий ҳарбий техника етказиб бериш бўйича 70 миллион долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати маълум қилди.
Шартнома доирасида, Германия Буюк Британияга Early Capability Demonstrator (ECD) платформасини ва RCH 155 артиллериясини етказиб беради.
RCH 155 — замонавий, тез ҳаракатланувчи ва кенг қамровли гаубица. Ушбу артиллерия KNDS концерни томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, 2016 йилда Париждаги Eurosatory ҳарбий кўргазмасида кенг омма учун намойиш қилинган.

👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна мотоцикллар билан авария
Янги Ўзбекистон йўлида катта тезликда ҳаракатланаётган мотоцикл ҳайдовчиси вафот этди.
Видеода айтилишича ҳайдовчи камазга тўқнашмаслик учун қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва шу сабаблийўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса жойига тез тиббий ёрдам машинаси етиб боргунга қадар мотоцикл ҳайдовчисининг жони узилгани маълум бўлди.

🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Раҳматилло Юсупов энди орамизда йўқ…
«Кетгим келмаяпти онажон», «Келинчак» қўшиқлари билан танилган хонанда Раҳматилло Юсупов 27 декабрь куни вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилди.
Маълумотларга кўра, у аввалроқ бел умуртқа грижаси сабаб оғир операцияни бошдан кечирган ва шундан сўнг узоқ вақт соғлиги учун курашган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Кетгим келмаяпти онажон», «Келинчак» қўшиқлари билан танилган хонанда Раҳматилло Юсупов 27 декабрь куни вафот этди. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилди.
Маълумотларга кўра, у аввалроқ бел умуртқа грижаси сабаб оғир операцияни бошдан кечирган ва шундан сўнг узоқ вақт соғлиги учун курашган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢11
128 миллиард сўм зарар. “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳукуматдан ичимлик суви нархини оширишни сўради
“Ўзсувтаъминот” АЖ 128 млрд сўм зарар кўрганини инобатга олиб, марказлашган ичимлик сув таннархи билан амалдаги тарифлар ўртасидаги тафовут ошиб кетгани сабаб ҳукуматдан сув тарифларини оширишни сўради.
Маълум қилинишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув таннархи ва ундан фойдаланиш учун белгиланган сув тарифлари орасидаги тафовут катталашган. Бунинг ортидан эса ичимлик суви етказиб бериш тизими мутлақо оқсаб қолган.
“Ўзсувтаъминот” АЖ келтирган маълумотга кўра, республика бўйича аҳолига етказилаётган ичимлик сувининг 1 литри 3,3 сўмга тўғри келади. Дўконлардаги 1 литр пластик қадоқдаги сув ўртача 4 000 сўмни ташкил этмоқда.
Солиштирилганда ичимлик сув нархи 1 210 баравар арзон ёки савдо дўконларида харид қилинган 1 литр сув пулига Тошкент шаҳрида 2 800 литр ичимлик сув етказиб берилади.
Нархлар ошишига олиб келган асосий омиллар:
1. Сўнгги 3 йил ичида истеъмолчилар сони 1 млнга ошган.
2. Электр энергиясининг нархи:
— 2023 йил 1-октабрдан электр энергияси нархи 450 сўмдан 900 сўмга,
— 2025 йил 1 майдан 900 сўмдан 1 000 сўмга ошган.
3. Мунтазам равишда юзага келадиган авария ҳолатларини бартараф этиш, тармоқларни жорий ва мукаммал таъмирлаш харажатлари ҳам юқорилаган.
Бундан ташқари, 1 метр куб ичимлик сув тариф харажатларида:
— электр энергия 19%
— жорий ва мукаммал таъмирлаш 5%
— хорижий молия ташкилотларидан жалб этилган кредитларни қайтариш 9%
— иш ҳақига 30%
— амортизация харажатлари 15%
— солиқлар ва ЯИТ харажатлари 5%
— бошқа харажатлар 17 фоизни ташкил қилар экан.
“Ўзсувтаъминот” АЖ нархларни кўтариш талаби фонида, тарифлар ҳудудларда ўз вақтида кўриб чиқилмагани сабаб 2023–2025 йилларда электр энергияси қимматлашуви ортидан 128,1 млрд сўм зарар юзага келганини очиқлади.
Эътиборли жиҳати — электр энергияси нархи 8 ой олдин ошган бўлса-да, Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳрида сув тарифлари ҳали ҳам тасдиқланмаган. Айрим ҳудудларда тарифлар 30 кундан 250 кунгача кечикиб кўриб чиқилган.
Айни вақтда “Ўзсувтаъминот” АЖ тизимни қайтадан йўлга қўйиб олиш учун ҳукуматдан амалдаги тарифларни қайта кўриб чиқиб, уни тезроқ тасдиқлаб беришни сўрамоқда.
Маълумот ўрнида, Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий этиш “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги ЎРҚ-784-сон қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Хусусан, сув таъминоти корхоналари томонидан шакллантирилган таклифлар жамоатчилик муҳокамасига жойлаштирилиб, ҳудудий монополияга қарши курашиш ва молия бошқармаларининг хулосалари олингандан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан маъқулланиб, тасдиқланади.

👎26🤷♂2
Трамп Флоридада Зеленский билан учрашди
АҚШ президенти Доналд Трамп Флорида штатида Украина раҳбари Владимир Зеленский билан учрашув ўтказди.
Рус манбаларининг қайд этишича, учрашувдан олдин АҚШ президенти Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашган.
Учрашув якунларига кўра, АҚШ раҳбари бир қатор баёнотлар берди:
— Зеленский билан учрашув яхши ўтди, ундан олдин Путин билан бўлган телефон музокаралари эса жуда аъло даражада кечди;
— томонлар можарони тартибга солиш масаласида олдинга силжишга эришди;
— Киев расмийлари билан учрашувда низони ҳал этиш бўйича масалаларнинг 95 фоизи юзасидан ўзаро тушунишга эришилди;
— алоқа чизиғи бўйича масалалар ҳали тўлиқ келишилмаган, бироқ бу йўналишда ҳам муайян илгарилаш бор;
— Украина яна кўпроқ ҳудудларни йўқотиши мумкин, шу сабабли уларга шошилишни тавсия қиламан.

🤔1
“Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади
2026 йил 1 февралдан «Давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:
— ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади;
— Ушбу оилаларга Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади:
— кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади;
— кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади;
— кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади ва фоиз тўловлари Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат банкларига қоплаб борилади.
Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларини белгилаш ва ундан чиқаришга доир низоларни тезкорликда ҳал этиш мақсадида 2026 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида апеллясия кенгаши ташкил этилади.
Бунда:
▫️ апелляция кенгаши ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслардан мустақил амалга оширади;
▫️ апелляция кенгаши оилаларни Ижтимоий реэстрга киритиш бўйича далолатнома ва хулосаларни қисман ёки тўлиқ бекор қилиш ёхуд уларга ўзгартириш киритиш бўйича “маҳалла еттилиги”га мажбурият юклаш ҳақида қарорлар қабул қилади.

👍2🔥1😢1
“Aloe Vera” таркибида яна бир хавфли модда аниқланди
Роспотребнадзор “Aloe Vera” ичимлиги таркибида учувчан органик бирикмалар аниқланганини маълум қилди.
Хабарингиз бор, Москвадаги “Магнит” дўкони ходимлари мазкур ичимликнинг тўртта шишасида ацетон борлигини аниқлаган. Шундан сўнг ретейлер “Aloe Vera” ичимлигини сотувдан олиб ташлашини ҳамда режадан ташқари текширув ўтказишини билдирганди.
Шу билан бирга, Пенза вилояти бўйича Роспотребнадзор бошқармаси ишлаб чиқарувчи — “Вельта-Пенза” МЧЖга нисбатан текширув тадбирларини бошлади. Компанияга ишлаб чиқаришда мавжуд “Aloe Vera” ичимлигининг барча партияларини реализация қилишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма берилди.
Роспотребнадзор маълум қилишича, истеъмолчилар саломатлигига эҳтимолий таҳдид ҳақидаги хабарлар сабабли “Вельта-Пенза” МЧЖ ишлаб чиқариш майдонида зудлик билан режадан ташқари назорат тадбирлари ўтказилган ва лаборатория таҳлиллари учун намуна олинган.
Лаборатория тадқиқотлари натижасига кўра, ишлаб чиқарилган санаси 11.08.2025, 05.10.2025, 10.12.2025, 16.12.2025 ва 21.12.2025 бўлган тайёр маҳсулотнинг бешта намунасида, шунингдек концентрат намунасида ҳам учувчан органик бирикмалар аниқланган. Айни пайтда эълон қилинмаган моддалар бўйича ҳам комплекс тадқиқотлар давом этмоқда.
Қайд этилишича, Роспотребнадзор маҳсулотни савдо нуқталари ва онлайн платформаларда реализация қилишни блоклаш тўғрисида талаб юборган. Бундан ташқари, “Вельта-Пенза” МЧЖ корхонаси фаолияти 26 декабрдан тўхтатилди, ишлаб чиқариш бинолари муҳрланди ва маҳсулотга берилган мувофиқлик декларациясининг амал қилиши бекор қилинди.
Идора фуқароларни федерал экспертизаларнинг якуний натижалари ва расмий изоҳлар эълон қилингунига қадар “Вельта-Пенза” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Aloe Vera” ичимлигини истеъмол қилмасликка чақирди.
Маълумот ўрнида: учувчан органик бирикмалар — паст ҳароратда ҳам осон буғланадиган, юқори буғ босими ва паст қайнаш ҳароратига эга органик моддалар ҳисобланади. Уларга асосан алканлар (пропан, бутан), алкенлар, алкинлар, баъзи эфирлар ва альдегидлар киради. Бундай моддалар хона ҳароратида газ ёки тез тарқалувчи суюқлик шаклида бўлади.

🔥1😢1
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби белгиланди
“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
🔹 “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шу жумладан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам улар мазкур тоифада бўлган даврида оила аъзоларининг бандлик ҳолатидан қатъи назар ва қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда кўрсатиб борилади.
▫️ Бунда оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати оила Ижтимоий реестрга киритилгандан 12 ойдан сўнг қайта баҳоланади, бундан оиланинг ҳолати вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари орқали ўрганилиши мустасно;
🔹 “камбағал оила” тоифасига киритилган оилаларга:
▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам улар тайинланган вақтдан эътиборан 6 ой давомида оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади;
▫️ меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлиги таъминланганда болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам қўшимча мурожаат талаб қилмаган ҳолда узлуксиз тўлаб борилади;
▫️ оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг расмий бандлигини таъминлаш шарти бажарилмаганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тўхтатилади.
▫️ Бунда оила болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун қайта мурожаат қилганда “камбағал оила” тоифасига киритилгани учун оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини истисно этувчи қоида 6 ой давомида қўлланмайди;
🔹 “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган оилаларга:
▫️ болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оилалар мазкур тоифага киритилган вақтдан эътиборан 6 ой давомида тўланади;
▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,25 бараваригача бўлганда, уларга тўланадиган болалар нафақаси ёки моддий ёрдамнинг миқдори ушбу нафақа ёки моддий ёрдамнинг 75 фоизини ташкил этади;
▫️ оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 1,25 бараваридан 1,5 бараваригача бўлганда эса тегишли нафақа ёки моддий ёрдамнинг 50 фоизини ташкил этади.

😢3🤔1