EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен лавозимим ва унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди, деб ўйлайдиганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг!" президент


“Коррупция давлат тараққиётига тўсқинлик қилади, адолат ва қонун устуворлигини бузади, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдиддир. Коррупцияга йўл қўйиш ислоҳотларимизга хиёнатдир! Бу иллатга қарши курашиш мақсадида 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қиламиз”,
– деди давлатимиз раҳбари.
Барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу раҳбарлар тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағларининг талон-торож бўлиши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ва Президент олдида ҳисобот беради.


“Мен лавозимим ва унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди, деб ўйлайдиганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар, бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.

Комплаенс хизматининг фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб ҳисобланади ва жавобгарлик шунга мос бўлади”, - деди давлат

имиз раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🤷‍♂5🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш устувор вазифамиз бўлиб қолади❗️

«Такрор айтаман, юртимиздаги кенг кўламли янгиланишлар даврида очиқлик сиёсатидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш устувор вазифамиз бўлиб қолади», – деди Президентимиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🤷‍♂3😢3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Мурожаатномаси олдидан: Навоий вилоятида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси арафасида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ЎзА мухбирига интервью берди.

Вилоят раҳбари ўз суҳбатида келаётган йилда ҳудудда амалга ошириладиган стратегик аҳамиятга эга бўлган йирик лойиҳалар, саноат салоҳиятини ошириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган муҳим режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ушбу янгиланишлар давлат раҳбари томонидан белгилаб бериладиган устувор йўналишларнинг вилоятдаги ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2😢1
Одил судловни амалга оширишда жамоатчилик иштироки ва роли оширилади

Энди жиноят процессига инглиз ҳуқуқидаги давлатларда ижобий натижа берган «Халқ вакиллари ҳайъати» институти босқичма-босқич жорий этилади.

Бунда ўта оғир ва жамиятда шов-шувга сабаб бўлаётган жиноятлар жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқилиши суд ҳукмининг янада адолатли бўлишига хизмат қилади.

«Суд қарорлари ижросини сўзсиз таъминламай туриб, фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқининг ишончли тикланишига эришиб бўлмайди. Шу боис, мажбурий ижро жараёнига самарали муқобил механизмларни ҳам киритамиз»,

– деди давлат раҳбари.
👍108🔥8👎1🤔1
Бизнес—омбудсманга раҳбар тайинланди

Бўриев Абдуманноп Абдурахматович Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес-омбудсман) лавозимига тайинланди.
👍5🔥1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббуси: Қашқадарёда ёшларга уй-жой калитлари топширилди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Президент ташаббуси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар учун ажратилган уй-жойларни тантанали равишда топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқин қариндошлар ўртасида никоҳ қонун билан тақиқланди

Эндиликда тога, амаки, хола ва амманинг фарзандлари орасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда. Бу қарор яқин қариндошлар орасидаги никоҳларнинг олдини олишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч ким қонундан устун эмас: адолат барчага тенг

«Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг, — Президент Шавкат Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥13🤔6😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масжид ал-Ҳарамда эркак ўз жонига қасд қилишга уринди

Маккадаги Масжид ал-Ҳарамда фавқулодда ҳолат юз берди. Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, эркак Катта масжид биносининг юқори қаватидан сакраб, ўз жонига қасд қилишга уринган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника сабаб 24 ёшли йигит кафтидан айрилди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида пиротехника воситалари портлаши оқибатида 24 ёшли йигит оғир тан жароҳати олиб, қўл кафтидан айрилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ ҳисоботлари бўйича янги енгилликлар жорий этилди

Энди солиқ тўловчилар учун қатор янги қулайликлар жорий этилди. Батафсил маълумот — видеода.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Гулистон бозорида байрам шукуҳи

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар Маркази деҳқон бозорида янги йил дастурхони учун арзонлаштирилган сифатли маҳсулотлардан ташкил топган байрам ярмаркаси ташкил қилинди.

Чет эл ва маҳаллий арзон ғўшт ва озиқ овқат маҳсулотлари билан бозор тўйинтирилган. Байрам арафасида борозда нарҳларни суний ўсишини олдини олиш мақсадида қўшимча заҳиралар қилинган ва бороз ҳудудида назорат кучайтирилган.

Келаётган меҳмон ва ҳаридорлар учун байрам кайфиятини кўрсатиш мақсадида бозор ҳудудида байрам арчаси безатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат жойида даҳшатли ҳодиса

Исроил фуқароси намоз ўқиётган фаластинликни автомобил билан босиб кетди.
Гувоҳларнинг айтишича, жабрланувчи ҳеч кимга халақит бермаган. Ҳайдовчи эса тўхтамай ҳаракатни давом эттирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 10 минг гектарлик яшил макон

Сурхондарё вилоятида чанг-тозонларнинг олдини олиш мақсадида 10 минг гектарда яшил макон барпо этилади. Бу ташаббус Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида алоҳида таъкидланди.

Ҳозирда Ангор ва Термиз туманлари туташ ҳудудда, 220 гектарда 16 миллион кўчат экиш орқали яшил белбоғ яратиш ишлари бошланган.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов лойиҳа билан танишиб, уни сифатли амалга ошириш, 10 минг гектарлик ҳудудларни аниқлаш ва иқлимга мос дарахт турларини танлаш бўйича вазифалар белгилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥3🤔3🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tiktok'да президентни ҳақорат қилган фуқаро 4 йилга қамалди

Президент Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу фуқаро Озарбайжонда қўлга олинди.

Унга суд томонидан 4 йилга озодликдан махрум этиш жазоси берилди.
👎10👍3😢1