EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.5K videos
31 files
67.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Оҳангаронда манзил колониядан қочиб жиноят содир этган педофил 18 йилга қамалди

Оҳангарон шаҳрида манзил колониядан қочиб, вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этган шахсга суд ҳукми ўқилди. Олий суд матбуот котиби Азиз Абидовнинг маълум қилишича, ЖИБ Оҳангарон шаҳар суди 1994 йилда туғилган М.Т.ни айбли деб топиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Суд қарорига кўра, М.Т. Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан айбли деб топилди. Шунингдек, у Жиноят кодексининг 34-моддаси 3-қисми “а” бандига асосан ўта хавфли рецидивист деб эътироф этилди. Тайинланган жазонинг дастлабки 2 йили турмада, қолган қисми эса махсус тартибли колонияда ўталиши белгиланди.

Маълум қилинишича, жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Суд ҳукми устидан қонунда белгиланган тартибда апелляция ёки кассация шикояти бериш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Тергов маълумотларига кўра, М.Т. Оҳангарон туманидаги 50-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган вақтида, 16 октябрь куни фойдали меҳнатга жалб этилган корхонадан қочиб кетган. У шу куниёқ процессуал тартибда ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда бир ойда 379 нафар шахс қамоққа олинди

Ўзбекистонда 20 ноябрдан 20 декабргача ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик ойлиги давомида 2 256 та жиноят фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Маълумотларга кўра, 16 571 та тезкор-қидирув тадбири натижасида 1 534 та жиноят иши қўзғатилиб, 379 нафар шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Уюшган жиноятчиликка қарши кураш доирасида 1 918 та жиноят аниқланди.

Шунингдек, гиёҳвандликка оид 2 375 та ҳолат қайд этилиб, 500 килограммдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди. Қидирувда бўлган 1 289 нафар шахс ушланиб, 430 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилди.

ИИВ маълумотида қайд этилишича, ўтказилган тадбирлар Янги йил байрамини хавфсиз ва осойишта кутиб олишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Парламент 2025 йил бюджетига 41 трлн сўмлик қўшимча харажатларни жамоатчиликдан яширин ҳолда тасдиқлаган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 2025 йил давлат бюджетига қонунда белгиланган чегарадан қарийб 41 трлн сўмга (14,5 фоиз) ортиқ харажатларни киритишни назарда тутувчи тузатишларни декабрь ойи бошида маъқуллади. Бироқ ушбу қарорлар жамоатчиликка очиқ муҳокамасиз қабул қилинган: мажлис жонли эфирда намойиш этилмаган ва расмий манбаларда батафсил маълумот эълон қилинмаган.

Маълум бўлишича, қўшимча харажатларни қонунга постфактум киритиш масаласи 3–5 декабрь кунлари, 2026 йил бюджети ва солиқ сиёсати муҳокамаси жараёнида кўриб чиқилган. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги йил давомида харажатларни ошириш зарурати бўйича парламентга олдиндан мурожаат қилмаган ҳамда қўшимча маблағлар бўйича асословчи ҳужжатларни тақдим этмаган.

Сенат Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоевнинг маълум қилишича, 2025 йил учун қўшимча харажатлар ҳажми 40,9 трлн сўмни ташкил этади. Бу жаҳон иқтисодиётида ўсиш суръатларининг секинлашиши, озиқ-овқат ва энергия ресурслари нархларининг ошиши ҳамда халқаро молия бозорида фоиз ставкалари кўтарилиши билан изоҳланган.

Киритилган тузатишларга мувофиқ, бюджет маблағлари тақсимотчилари учун белгиланган лимит 281,6 трлн сўмдан 322,5 трлн сўмгача оширилган. Қўшимча маблағларнинг катта қисми ижтимоий соҳаларга йўналтирилиб, иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни ошириш учун 5,8 трлн сўм ажратилган. Пенсия ва нафақалар 1 июлдан, бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи ва стипендиялар эса 1 августдан 10 фоизга оширилиши белгиланган.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, энергетика, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, инфратузилма ва инвестиция лойиҳалари учун ҳам қўшимча маблағлар кўзда тутилган. Аммо тақдим этилган маълумотларга кўра, тахминан 26 трлн сўмлик харажатлар йўналиши изоҳланган бўлса-да, қолган 15 трлн сўмнинг қайси мақсадларга сарфланиши очиқланмаган.

Қайд этилишича, давлат бюджети харажатларини йил якунига яқин ошириш ва дефицит лимитларини кенгайтириш амалиёти аввалги йилларда ҳам кузатилган бўлиб, бу парламент назорати ва бюджет жараёни шаффофлиги масаласини янада долзарб қилиб қўймоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний салют ва петардалар йўқ қилинди

Ўзбекистонда пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва фойдаланиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Айниқса, янги йил байрами арафасида бундай қонунбузарликлар кескин кўпаймоқда.

Жорий йил 23 декабрь ҳолатига кўра, божхона органлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида 136 та ҳолатда қиймати 2,3 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 7 миллион 350 минг дона пиротехника буюмлари мусодара қилинди.

Божхона қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида кенг жамоатчилик иштирокида пиротехника буюмларини йўқ қилиш тадбири ўтказилди. Тадбир давомида қиймати қарийб 500 миллион сўмга тенг бўлган салют ва петардалар йўқ қилинди.

Ушбу тадбир доирасида йўқ қилинган пиротехника воситаларининг асосий қисми ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланган қонунбузарликлар натижасида мусодара қилинган. Хусусан, 700 мингга яқин пиротехника буюмлари божхона органлари, 240 мингдан ортиғи ички ишлар органлари ҳамда 5,6 мингдан зиёди Миллий гвардия томонидан аниқланган ҳолатлардан қонунбузарлардан олиб қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда “Президент арчаси” байрам тадбири бўлиб ўтди

Навоий вилоятида Янги йил байрами муносабати билан анъанавий “Президент арчаси” тадбири кўтаринки кайфиятда ташкил этилди. Байрам тадбирида 200 нафардан ортиқ болажон иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги мутасаддилар қатнашиб, болаларни Янги йил билан табриклади ҳамда уларга Президент совғалари тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, “Фарҳод” маданият саройида театрлашган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Қорбобо, Қорқиз ва турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги байрам томошаси болажонларга қувонч ва унутилмас таассуротлар улашди.

Байрам тадбирлари дастурхон атрофида ҳам давом этиб, болалар учун мазмунли ва эсда қоларли дамлар ташкил этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 35 млн сўмлик ноқонуний пиротехника воситалари фош этилди

Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузилмалари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида пиротехника воситалари ноқонуний айланмасининг олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида олдиндан кузатилган фуқаро бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Текширув натижасида умумий қиймати 35 миллион сўмни ташкил этувчи 71 дона пиротехника воситалари фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💜💜💜

👍 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси!

📌Мамлакатимиз тараққиётининг яқин истиқболдаги стратегик йўналишларини белгилаб берувчи, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги туб ислоҳотларни янги босқичга кўтарадиган йилнинг энг муҳим сиёсий воқеасини ўтказиб юборманг!


📺 Мурожаатномани қуйидаги телеканаллар орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин:

👍 МТРК тизимида: «O‘zbekiston 24», «O‘zbekiston», «Yoshlar», «Mahalla», «Madaniyat va ma’rifat», «Toshkent», «Dunyo bo‘ylab», «O‘zbekiston tarixi» ҳамда 12 та ҳудудий телеканаллар.

👍 Нодавлат телеканалларда: «MY5», «Sevimli», «Uzreport TV», «Milliiy TV», «Zor TV».

👍 Шунингдек, онлайн трансляция Президентнинг расмий саҳифаларида:

Veb-sayt: www.president.uz
Facebook: fb.com/Mirziyoyev
Instagram: instagram.com/mirziyoyev_sh
📹 YouTube: youtube.com/PrezidentMatbuotxizmati

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🔥31🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда жамоат транспорти учун нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилмоқда

Андижон шаҳри жамоат транспортида ҳам 2026 йил 1 январдан бошлаб шаҳар ичида ҳаракатланувчи автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилиш тўхтатилади.

Янги тизимга кўра, йўловчилар учун тўлов турига қараб икки хил тариф белгиланган. Банк карталари, мобил иловалар ёки ATTO карталари каби электрон тўлов турларидан фойдаланувчилар учун йўл ҳақи 2 100 сўмни ташкил этади.

Йўл ҳақини нақд пулда тўламоқчи бўлган йўловчилар бекатлар ва уларга яқин ҳудудларда ўрнатилган Paynet, MultiPay ёки Oson инфокиоскларидан 3 000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилишлари лозим бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўйхатдан ўтиш сизга ҳеч қандай зиён келтирмайди

Аҳолини рўйхатга олиш — бу текширув эмас, жарима ҳам эмас.
Бу жараён мол-мулкингизни текшириш учун ўтказилмайди. Сиздан қанча пул топишингиз, нечта уйингиз ёки машинангиз борлиги сўралмайди.

🔐 Берилган барча маълумотлар қонун билан ҳимояланади ва сир сақланади.

📊 Рўйхатга олиш натижалари эса:
— янги иш ўринлари яратиш,
— мактаб, боғча ва шифохоналар қуриш,
— ижтимоий хизматларни яхшилаш учун хизмат қилади.

Имкон бўлса, онлайн рўйхатдан ўтинг — осон, тез ва хавфсиз.

Батафсил маълумот учун @census_2026 га уланиб олинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
❗️Тожикистон–Афғонистон чегарасида кескин тўқнашув содир бўлди

Чегарада террорчилар гуруҳи билан қуролли тўқнашув юз берди. Икки нафар тожик чегарачиси ҳалок бўлган, уч жангари эса йўқ қилинган. Ҳодиса жойидан қурол-яроғ, граната ва портловчи моддалар топилди.

Бу сўнгги бир ойда учинчи шундай воқеа. Расмийлар чегара хавфсизлиги бўйича жиддий хавотир билдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1😢1
Ўзбекистонда йил давомида 9 миллион литрга яқин сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилишининг олди олинди

Аҳолини сифатли ва экологик тоза ёнилғи билан таъминлаш мақсадида «Ўзенергоинспекция» назорат-кимё лабораториялари томонидан мунтазам равишда ўтказилаётган назорат тадбирларининг 2025 йилги натижалари эълон қилинди.
Ўтказилган текширувлар давомида республика бўйича 799 та АЁҚШ ва тегишли корхоналардан жами 2 289 та намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 247 та субъектда жами 8 млн 962 минг литр нефть маҳсулотлари давлат стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди ва уларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилмади.

Аниқланган сифатсиз маҳсулотлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, ҳолатлар назоратга олинган. Мутасаддилар техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ва атроф-муҳитга меъёридан ортиқ заҳарли моддалар чиқарадиган ёнилғи-мойлаш материалларини сотганлик учун қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Акмал Шукуров иши: жазони енгиллаштирган судья лавозимидан озод этилди

Президентнинг 2025 йил 25 декабрдаги фармойишларига мувофиқ, Акмал Шукуров иши бўйича қарор қабул қилган судья лавозимидан озод этилди.

Хусусан, Мирзажонов Муроджон Кодирович ёзма аризасига асосан ҳамда одил судловни амалга ошириш жараёнида қонунийликни бузгани учун Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуни 79-моддаси 1-қисмининг 2 ва 10-бандларига мувофиқ судьялик ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. У Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президент фармойиши билан Ғаниев Фарходжон Боқижонович судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси этиб тайинланди. У шу муносабат билан Андижон вилоят суди раиси лавозимидан озод этилди.

Абабакиров Муроджон Абдуқохорович эса судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.

Маълумот Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥2
Пойтахтдаги пулли парковкалар учун йиллик рухсатномалар жорий қилинади

Тошкент шаҳрида пулли тўхтаб туриш жойларида резидентлар учун автотураргоҳ рухсатномалари жорий этилмоқда. Қарорга кўра, ҳар бир тураржой учун кўпи билан иккита резидент автотураргоҳ рухсатномалари рўйхатга киритилиши мумкин.

Унга кўра, резидентлар учун соат 20:00 дан 08:00 гача тўхтаб туриш бепул, қолган вақтларда эса белгиланган тарифлар асосида тўлов ундирилади. Рухсатнома бир йиллик муддатга берилади. Йиллик резидентлик тўлови учун бир базавий ҳисоблаш (амалда 412 минг сўм) миқдорида тўлов қилиниши керак бўлади.

Ушбу қарор 2026 йил 1 февралдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Спортчилар Президент совғалари билан тақдирланди

Бугун пойтахтимиздаги Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейида каратэ ва таэквондо йўналишида юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Жаҳон чемпионлари Гулшан Алимардонова (каратэ WKF) ҳамда Нажмиддин Қосимхўжаев (таэквондо WT) Президент совғаси — BYD русумли автомобил ва 15 минг АҚШ доллари билан мукофотланди.

Шунингдек, Абдул Ваҳоб Рашидов, Светлана Осипова, Сулаймон Юсупов, Жаҳонгир Худойбердиев, Зайнобиддин Назаралиев, Павел Хан ҳамда Абдужаббор Ботировлар ҳам пул мукофотларига лойиқ кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автобуслар газ қуйиш шохобчаларида узун навбатлар юзага келмокда

Бу вазият Тошшаҳартрансхизмат АЖнинг совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли ва муҳим объектларга табиий газни тақсимлаш мақсадида пойтахтда автобусларга хизмат кўрсатадиган газ қуйиш шохобчалари сонини 33 тадан 11 тага камайтиргани фонида рўй бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўмир таъминот МЧЖ филиали бошлиғи ўринбосари 47 500 доллар пора билан ушланди

Кўмир таъминот МЧЖ Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосари фуқарони туман кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ҳамда вагонлар сонини кўпайтириб бериш эвазига жами 40 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун дам олиш бўлади

Президент фармони билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Унга кўра Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 5 кун дам олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек сўмини ёққан шахслар

Хорижликларнинг ўзбек сўмини ёққани билан боғлиқ видеохабар бўйича текширув бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тожикистон–Афғонистон чегарасида қуролли тўқнашув: икки нафар ҳарбий ҳалок бўлган

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегара ҳудудида содир бўлган қуролли тўқнашувда мамлакат Чегара қўшинларининг икки нафар ҳарбий хизматчиси хизмат бурчини бажариш пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳузуридаги Чегара қўшинлари маълум қилди.

Маълумотларга кўра, воқеа Шамсиддин Шоҳин туманида жойлашган “Сарчашма” чегара отрядига қарашли пост атрофида рўй берган. Тунги соатларда Афғонистон томонидан уч нафар қуролланган шахс давлат чегарасини яширин тарзда бузиб ўтган. Улар орадан бир неча соат ўтиб аниқланган.

Чегарачилар жангарига таслим бўлишни таклиф қилган, бироқ улар қаршилик кўрсатиб, ўқ узган. Қўмита маълумотида айтилишича, гуруҳ чегара постига ҳужум уюштиришни режалаштирган. Қуролли тўқнашув натижасида уч нафар жангари йўқ қилинган.

Ҳодиса жойидан бир неча турдаги ўқотар қуроллар, жумладан, автомат ва милтиқлар, овоз сўндиргичли тўппончалар, қўл гранаталари, шунингдек, тунги кўриш ускуналари, портловчи моддалар ва катта миқдорда ўқ-дорилар топилиб, мусодара қилинган.

Операция давомида тожикистонлик ҳарбий хизматчилар Зирехбон Наврўзбеков ва Исматулло Қурбонов ҳалок бўлган. Чегара қўшинлари раҳбарияти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Расмийларга кўра, бу сўнгги ой давомида Афғонистон томонидан келиб чиққан қуролли ҳужумлар ичида учинчи ҳолат бўлиб, унда ҳарбий ёки тинч аҳоли қурбон бўлган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Афғонистондаги амалдаги ҳокимият чегара хавфсизлигини таъминлаш ва экстремистик гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларга етарлича эътибор қаратмаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Тожикистон чегараларини ҳимоя қилиш учун барча зарур куч ва воситалар мавжуд экани қайд этилди.

Айни вақтда чегара ҳудудида вазият барқарор, ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Чегарада йирик миқдордаги “мефедрон” контрабандаси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида чегара орқали ноқонуний олиб кирилаётган синтетик наркотик модда аниқланди.

Тошкент вилоятида жойлашган “Навоий” чегара божхона постида Қозоғистон томонидан кириб келган “Лада Ларгус” автомашинаси текширилганда, автоэҳтиёт қисм ичига яширинган ҳолда 5 ўрам, умумий оғирлиги 2 кг 300 грамм “мефедрон” топилди.

Маълум бўлишича, ушбу наркотик модда Тошкент вилоятида кутиб турган шахсга етказиб берилиши керак бўлган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, буюртмани қабул қилувчи шахс ҳам қўлга олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1