EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчиларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиш мезонлари аниқлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига киритилган янги таҳрирга кўра, педагог ходимларнинг жавобгарлиги билан боғлиқ нормаларга ўзгартиришлар киритилди.

Янги қоидаларга асосан, эндиликда ўқитувчи ўқувчига нисбатан фақат таҳқирлаш, хўрлаш ёки жисмоний зўравонлик ишлатган ҳоллардагина жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Илгари қонунчиликда мавжуд бўлган ва турлича талқин қилиниши мумкин бўлган "руҳий босим ўтказиш" ёки "ғамхўрлик кўрсатмаслик" каби ноаниқ мезонлар таҳрирдан чиқарилди. Бу ўзгартириш ўқитувчиларнинг ўз касбий фаолиятини асоссиз айбловлардан қўрқмасдан амалга оширишига ва мактаблардаги таълим-тарбия жараёнида аниқ ҳуқуқий чегаралар ўрнатилишига хизмат қилиши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, ушбу ислоҳот педагогларнинг нуфузини ҳимоя қилиш ва уларга нисбатан ноўрин шикоятларнинг олдини олиш йўлидаги муҳимдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонун посбонлари қоидабузарликда: 2025 йилда 1000 га яқин ИИО ходими жазога тортилди

Ички ишлар органлари тизимида «ўзингни англа» тамойили асосида ўтказилаётган назорат тадбирлари натижасида йўл ҳаракати қоидаларини бузган кўплаб ходимлар аниқланди.

Охирги 3 ой давомида олиб борилган текширувлар давомида 1000 нафарга яқин ички ишлар органи ходими йўл ҳаракати қоидаларини бузгани маълум бўлди. Ушбу ҳолатлар бўйича ходимларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилган.

Айниқса, тизимдаги тартиб ва интизомга соя солувчи ҳолатлар кескин жазоланмоқда. Хусусан, хизмат вазифасидан қатъи назар, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган 20 нафар ходим аниқланиб, уларнинг барчаси ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Терговда янгилик: энди шикоятчига раҳбарнинг телефон рақами берилади

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбари Рамазон Ашрапов соҳадаги очиқликни таъминлашга қаратилган янги тизим ҳақида маълум қилди.

Эндиликда тергов жараёнидан норози бўлган ёки саволи бор ҳар бир мурожаатчига Тергов департаменти раҳбари ўринбосарининг шахсий телефон рақами тақдим этилади. Бундан кўзланган мақсад — фуқаролар билан тўғридан-тўғри алоқани йўлга қўйиш ва муаммоларни тезкор ҳал этишдир.

Шу билан бирга, департамент раҳбари айрим фуқароларнинг айёрлигини ҳам танқид қилди: баъзи мурожаатчилар суддаги давлат божини тўламаслик учун фуқаровий низоларни (қарздорлик, олди-сотди) атайлаб тергов органлари орқали ҳал қилишга уринмоқда.

Шу сабабли, тергов органлари бир вақтнинг ўзида ҳам очиқликни таъминлаши, ҳам фуқароларга қайси масала судга, қайси бири терговга тегишли эканини тушунтириш ишларини кучайтириши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔1
Ўзбекистон ҳавосида яна ифлосланиш даражаси ортиши мумкин

Синоптиклар ёғингарчиликдан кейинги илиқ ҳаво оқими туфайли атмосферада инверсия жараёни фаоллашишини ва ҳафта охиригача ҳаво сифати ёмонлашишини башорат қилмоқда.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши атмосферанинг пастки қатламларида ҳаво алмашинувини чеклаб қўяди. Бунинг оқибатида зарарли моддалар тарқалиб кетмай, ер юзасига яқин қатламда тўпланиб қолади. Бу ҳолат айниқса Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида яққол сезилиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан қуйидагилар тавсия этилади:
— Ниқоб тақиш: Кўчага чиққанда нафас йўлларини чанг ва зарарли зарралардан ҳимоя қилиш учун тиббий ниқоблардан фойдаланиш;
— Жисмоний фаолликни чеклаш: Ҳаво ифлосланган вақтда (айниқса, эрталаб ва кечқурун) очиқ ҳавода югуриш ёки жисмоний машқлар билан шуғулланишдан тийилиш;
— Хоналарни шамоллатмаслик: Зарарли моддалар уй ичига киришининг олдини олиш учун деразаларни имкон қадар ёпиқ тутиш;
— Кўпроқ сув истеъмол қилиш: Бу организмни турли зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради;
— Эҳтиёт чоралари: Нафас йўллари ёки юрак-қон томир касалликлари бор шахслар зарурат бўлмаса, ташқарига чиқмасликлари мақсадга мувофиқ.


Атмосферадаги бундай ноқулай шароит ҳафта охиригача давом этиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хивада ИИБ ходими 30 минг доллар пора билан ушланди

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида қишлоқ хўжалиги учун ажратилган 12 сотих ерни уй-жой қуришга расмийлаштириб бериш ваъдаси билан фуқародан 30 минг АҚШ доллари олган ИИБ ходими ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Шунингдек, Фарғона вилояти Бувайда туманида ҳам ноқонуний ер савдоси аниқланди. Икки нафар шахс имтиёзли ажратилган 3 гектар ерни расмийлаштириб бериш баҳонасида 9500 АҚШ доллари ва 700 минг сўм олган вақтида ушланди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саволлар бисёр, жавоблар-чи? Журналистлар ва жамоатчилик ички ишлар вазири билан юзма-юз мулоқотни кутмоқда

Куни кеча Ички ишлар тизимида амалга оширилган ишлар ва соҳадаги ислоҳотлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда тизимдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотлар берилган бўлса-да, анжуманнинг очиқлик даражаси журналистларнинг эътирозларига сабаб бўлди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари томонидан энг муҳим ва ўринли савол ўртага ташланди: Нега бу каби очиқ мулоқотларда Ички ишлар вазирининг шахсан ўзи иштирок этмайди?

Журналистлар ва жамоатчилик фаолларининг фикрича, вазирнинг бундай учрашувларда бевосита қатнашиши давлат органининг халққа ва медиа тузилмаларга нисбатан ҳақиқий очиқлик ҳамда ошкоралик тамойилларини амалда намоён этган бўлар эди.

Бу каби талаблар жамоатчиликнинг давлат идоралари фаолиятига бефарқ эмаслигини, шунингдек, биринчи рақамли масъул раҳбарлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишга эҳтиёж юқорилигини кўрсатмоқда. Зеро, ҳақиқий шаффофлик фақат тайёр ҳисоботларни ўқиб бериш билан эмас, балки энг оғриқли саволларга шахсан ва очиқ жавоб бериш орқали таъминланиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон миллий валютасини таҳқирлаган хорижликлар акс этган видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда хорижлик фуқароларнинг Ўзбекистон миллий валютаси — сўмга нисбатан ҳурматсизлик қилгани акс этган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Видеода уч нафар чет эл фуқароси 2000 сўмлик банкнотага ўт қўйиб, унинг оловида тамаки тутатгани тасвирланган. Видеодаги ўзаро суҳбат ва тилдан келиб чиқиб, ушбу шахслар Хитой халқ республикаси фуқаролари эканлиги тахмин қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, миллий валютага нисбатан бундай ҳаракатларни содир этиш, уни қасддан шикастлаш ёки таҳқирлаш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18😢4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метрополитенида йўл ҳақини кафт орқали тўлаш тизими ишга туширилди

Тошкент метросида йўловчилар учун яна бир қулайлик яратилди. Эндиликда метро бекатларига киришда тўловни амалга ошириш учун транспорт картаси ёки смартфон талаб этилмайди. Тўлов жараёни кафтдаги томир чизиқлари асосида — биометрик идентификация қилиш орқали амалга оширилади.

— Бугунги кунда ушбу инновацион тизим метронинг 49 та бекатида ўрнатилган.
— Ҳозирда кунига ўртача 20-25 минг нафар йўловчи ушбу хизматдан фойдаланмоқда.
— Тизимдан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш жараёни бор-йўғи 5 дақиқа вақт олади.


Мутахассисларнинг таъкидлашича, кафт орқали тўлов тизимининг жорий этилиши турникетлар олдидаги навбатларни сезиларли даражада қисқартиради ва йўловчиларнинг вақтини тежайди. Бундай юқори технологияли ечимлар шаҳар инфратузилмаси замонавийлашаётгани ва финтех ташаббуслари учун хавфсиз муҳит шаклланаётганидан далолат беради.

Ушбу лойиҳа инвесторлар иштирокида амалга оширилган бўлиб, Тошкент шаҳрининг рақамли экотизимини янада ривожлантиришга хизмат қилади. Бу каби ечимлар шаҳар ва унинг инфратузилмасига бўлган ишончнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Қишки таътилда қўшимча темирйўл ва авиақатновлар йўлга қўйилмоқда

26 декабрдан 12 январга қадар бўлган даврда Ўзбекистоннинг бир қатор ички йўналишларида қўшимча самолёт ва поезд қатновлари ташкил этилади. Транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур чоралар қишки таътил давомида йўловчиларнинг ҳаракатланишга бўлган талабини қондириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Тошкент – Самарқанд йўналиши бўйлаб 26–31 декабрь ва 4 январь кунлари «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 14 та қатнови йўлга қўйилади. Шу билан бирга, Тошкент – Бухоро йўналишида мазкур поезднинг қўшимча 4 та рейси йўловчилар хизматида бўлади.

Тошкент – Хива йўналишида эса 12 январга қадар жами 12 та қўшимча йўловчи поезди ҳаракатланиши белгиланди.
Хива, Шовот, Қўнғирот, Термиз ва Бухоро йўналишларида қатновчи мавжуд поездларга 12 январга қадар ҳар куни 4 тадан қўшимча вагон уланади. Бу орқали узоқ масофага қатновчи поездларнинг йўловчи сиғимини сезиларли даражада ошириш кўзда тутилган.

«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 28 декабрдан 11 январгача бўлган муддатда маҳаллий йўналишлар бўйича қўшимча парвозларни амалга оширади. Тошкентдан Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига белгиланган кунларда мунтазам равишда қўшимча самолётлар учади.

Термиз йўналишида 30 декабрь ва 10 январь кунлари, Наманганга эса 9 январь куни қўшимча рейслар бажарилиши режалаштирилган. Ушбу янгиликлар таътил даврида аҳолининг ўз манзилларига тез ва қулай етиб олишларига ёрдам беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров: Тиббий суғурта ва электрон рецепт тизимини кечиктириш — сиёсий масъулият масаласидир

«Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси Алишер Қодиров Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёровнинг ҳисоботи юзасидан ўз муносабатини билдирди. Партия раҳбарининг таъкидлашича, тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг муваффақияти бевосита иккита муҳим йўналиш — тиббий суғуртани йўлга қўйиш ва электрон рецепт тизимини тўлиқ жорий этишга боғлиқ.

Алишер Қодиров ўз чиқишида жамиятдаги айрим муаммоларга тўхталиб, одамлар соғлом бўлишни истаса-да, бу йўлда етарлича ҳаракат қилмаётганини, шу сабабли таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ўзгаришлар жараёни анча мураккаб кечаётганини қайд этди.

Сиёсатчининг фикрича, электрон рецепт тизимига ўтишга тўсқинлик қилаётган манфаатдор гуруҳлар мавжуд. Ушбу қатлам ўз даромадларини сақлаб қолиш учун ислоҳотларга қаршилик кўрсатиши, ҳатто жамоатчилик фикрини салбий томонга йўналтиришга уриниши мумкин. Қодиров бундай ҳолатларга қарши нафақат қонунчиликдаги жазо чораларини кучайтириш, балки истеъмолчиларнинг онгли муносабати билан курашиш лозимлигини таъкидлади.

Партия раҳбарининг хулосасига кўра, тиббий суғурта ва электрон рецепт масаласи шунчаки техник жараён эмас, балки катта сиёсий масъулиятдир. Агар ушбу тизимлар яқин орада ҳаётга татбиқ этилмаса, соғлиқни сақлаш тизими эски тузум асирлигида қолиб кетиши хавфи мавжуд.

Шу билан бирга, ҳозирда аҳоли ўртасида электрон рецептлардан фойдаланиш борасида турли қийинчиликлар ва норозиликлар учраётгани ҳам кузатилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍3
Абдулазиз Оққулов Туризм қўмитаси раиси этиб тайинланди

Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига Абдулазиз Оққулов раҳбар этиб тайинланди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу лавозимда ишлаб келган Умид Шодиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди.

Абдулазиз Оққулов 1985 йилда Жиззахда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси. У фаолияти давомида Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган. Ушбу тайинловга қадар у Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси сифатида фаолият юритаётган эди.

Маълумот учун, Туризм қўмитаси 2023 йил июль ойида ташкил этилган бўлиб, Умид Шодиев унинг илк раҳбари бўлганди. Собиқ раиснинг янги иш жойи ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥12👎1🤔1
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади

Президент фармони билан 2025 йил якуни ва 2026 йил бошидаги байрам кунлари муносабати билан қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Унга кўра, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун янги йил арафаси ва ундан кейинги кунларда узоқ муддатли таътил берилади.

Фармонга биноан, 2025 йилнинг 31 декабрь (чоршанба) куни ҳамда 2026 йилнинг 2 январь (жума) куни барча учун дам олиш куни деб эълон қилинди. Шунингдек, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 3 январь (шанба) куни ҳам дам олиш куни сифатида белгиланди.

Натижада, Янги йил байрами арафасида ва байрам кунларида қуйидаги 5 кун давомида расман иш бўлмайди:

31 декабрь — чоршанба;
1 январь — пайшанба (Янги йил байрами);
2 январь — жума;
3 январь — шанба;
4 январь — якшанба (одатий дам олиш куни).


Ушбу тартиб юртдошларимизга байрамни оила даврасида мазмунли ўтказиш ва ички туризм имкониятларидан фойдаланиш учун қулай шароит яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда “Кўмир таъминот” МЧЖ филиали бошлиғи ўринбосари 47 500 доллар пора билан ушланди

“Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилоят филиали бошлиғи ўринбосари фуқарони туман кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш ҳамда вагонлар сонини кўпайтириб бериш эвазига жами 40 000 АҚШ доллари талаб қилган.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни у келишилган пулнинг 25 000 долларини олиб, фуқарони тайинланишини таъминлаган. Кейинроқ қолган 15 000 доллар ҳамда омборга юборилган 30 та вагон учун қўшимча 7 500 доллар “улуш”ни (жами 22 500 доллар) воситачи орқали олаётган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Кўрилган чоралар натижасида аҳолига имтиёзли кўмир етказиб бериш тизими қайта йўлга қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Саноат зоналарини бошқариш тизими такомиллаштирилади

Ҳукуматнинг 2025 йил 19 декабрда қабул қилинган 802-сон қарори билан “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги саноат зоналари дирекциялари саноат зоналари иштирокчиларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини жойлаштириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш (саноат ипотекаси) учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор бўлиб кириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Мазкур низом саноат зоналари дирекцияларининг хизмат кўрсатишни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида тайёр бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларининг ижара ҳуқуқи билан улушдор сифатида иштирок этиш механизмларини белгилайди.

Ҳужжатга кўра, ушбу тартиб қиймати 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлган хизмат кўрсатиш лойиҳаларига нисбатан қўлланилади. Бунда хўжалик жамияти устав фондига киритилаётган ер участкаси дирекциянинг мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт.

Шунингдек, ер участкасининг ижара ҳуқуқи қиймати шаклидаги дирекция улуши хўжалик жамияти устав фондининг 49 фоизидан ошмаслиги белгиланди. Хўжалик жамияти иштирокчиларининг биргаликдаги фаолият шартлари эса инвестиция битимида мустаҳкамлаб қўйилиши лозим.

Қарор саноат зоналарида хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш, инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Саноат зоналарида лойиҳаларни амалга ошириш жадаллаштирилади

Ҳукуматнинг 2025 йил 19 декабрда қабул қилинган 803-сон қарори билан саноат зоналарида якунига етказилмаган лойиҳаларни самарали давом эттиришга қаратилган вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низомга кўра, саноат зонаси иштирокчиси мақомини йўқотган инвестор томонидан лойиҳа доирасида амалга оширилган харажатлар белгиланган тартибда баҳоланиб, қоплаб берилади. Қурилиши бошланган, аммо тугалланмаган бино ва иншоотлар харажатларни қоплаш шарти билан дирекцияга ўтказилади.

Инвестор мақоми бекор қилинганидан сўнг ер участкаси тугалланмаган объект билан бирга дирекцияга қайтарилади. Дирекция қисқа муддатларда объектни рўйхатдан ўтказиб, баҳолайди ҳамда уни янги инвестиция лойиҳаси учун электрон онлайн-аукционга жойлаштиради.

Қарор саноат зоналарида инвестиция фаоллигини ошириш ва тугалланмаган лойиҳаларни иқтисодий айланмага киритишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Банкларда “сирли мижоз” усулида назорат тадбирлари жорий этилади

Адлия вазирлигида “Кредит ташкилотларида истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш талабларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан “сирли мижоз” усулидаги назорат тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3731, 2025 йил 23 декабрь).

Мазкур низомга мувофиқ, кредит ташкилотларида молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларда қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш мақсадида “сирли мижоз” усулида назорат тадбирлари ўтказилади.

Назорат тадбирлари Марказий банк ёки унинг ҳудудий филиаллари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ёки масофадан туриб амалга оширилади. Бунда кредит ташкилотлари олдиндан хабардор қилинмайди.

Назорат тадбирини ўтказиш Марказий банк раисининг ўринбосари ёки Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси бошлиғининг фармойиши асосида ташкил этилади. Тадбирлар 3 иш кунигача, давомли операциялар бўйича эса тегишли ҳаракатлар якунлангунига қадар ўтказилиши мумкин.

Назорат тадбири якунида “сирли мижоз” томонидан далолатнома расмийлаштирилади. Тартиб банк хизматлари сифати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тошкент вилоятида 5 та қурувчи компания истеъмолчиларга 6,7 млрд сўм маблағни қайтариши белгиланди

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси айрим қурилиш компаниялари истеъмолчилар ҳуқуқларини бузгани боис тегишли чоралар қўллади. Фуқаролар ўз вақтида тўловларни амалга оширганига қарамасдан, компаниялар белгиланган муддатда хонадонларни топширмаган.

Ҳудудий бошқарма томонидан судга 32 нафар истеъмолчи манфаатида жами 11 млрд сўмдан ортиқ маблағни ундириш учун даъво аризалари киритилди. Суд қарорлари асосида “GLAMUR GOLD”, “TRANSPORT FREE GROUP”, “LUCKY TECHNICAL”, “BROCCOLI PLUS” ва “NUR” МЧЖларидан 16 нафар истеъмолчига жами 6,7 млрд сўм маблағ қайтарилиши белгиланди.

Қолган истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥1🤔1
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тага қисқарди

Тошшаҳартранcхизмат АЖ маълумотига кўра, совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли ва муҳим объектларга табиий газни тенг тақсимлаш мақсадида пойтахтда автобусларга хизмат кўрсатадиган газ қуйиш шохобчалари сони аввали 33 тадан 11 тага камайтирилди.

Натижада газ босими пасайгани туфайли йўналишлардаги автобуслар АГШларда навбатга қолмоқда. Аммо компания ёқилғи таъминотини барқарорлаштириш ва хизмат узлуксизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон миллий валютасини таҳқирлаган хорижликлар акс этган видео тарқалди Ижтимоий тармоқларда хорижлик фуқароларнинг Ўзбекистон миллий валютаси — сўмга нисбатан ҳурматсизлик қилгани акс этган видеолавҳа кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Видеода уч…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижликларнинг ўзбек сўмини ёққани билан боғлиқ видеохабар бўйича текширув бошланди

Аввалроқ хорижлик фуқароларнинг Ўзбекистон миллий валютаси — сўмга нисбатан ҳурматсизлик қилгани акс этган видеолавҳа эълон қилган эдик. Видеода уч нафар чет эл фуқароси 2000 сўмлик банкнотага ўт қўйиб, унинг оловида тамаки тутатгани тасвирланган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ва ўрганиш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди

"Суриштирувлар якуни бўйича қонун устуворлиги таъминланади",

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
На уй бор, на тўловларЮнусободдаги Eko Dream лойиҳаси атрофидаги муаммолар

Юнусобод туманидаги Glamur Gold компаниясига қарашли Eko Dream қурилиш лойиҳаси атрофида жиддий муаммолар юзага келган. Фуқаролар йиллар аввал қонуний равишда тўловларини амалга оширган бўлса-да, ҳозирга қадар на ваъда қилинган уй-жой топширилган, на тўланган маблағ қайтарилган.

Журналистик суриштирув давомида қурилиш майдони ўрганилди ва жабрланган фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Шунингдек, компания раҳбари билан алоқа ўрнатилганига қарамай, у белгиланган вақтда учрашувга келмади, бу эса масъулиятдан қочиш сифатида баҳоланмоқда.

Айни пайтда мазкур иш Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов назоратига олинган. Фуқаролар эса масъул идоралар текширувни чўзмасдан, муаммони қонуний ва адолатли ҳал этишини кутмоқда. Effect.uz эса бундай ҳолатларни жамоатчилик назоратига чиқаришда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢19👍8🔥4🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда автобусларга газ қуйиш шохобчалари 33 тадан 11 тага қисқарди Тошшаҳартранcхизмат АЖ маълумотига кўра, совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли ва муҳим объектларга табиий газни тенг тақсимлаш мақсадида пойтахтда автобусларга хизмат кўрсатадиган газ қуйиш шохобчалари…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автобуслар газ қуйиш шохобчаларида навбатда турган "автобуслар карвони" юзага келмоқда

Тошкентда автобуслар газ қуйиш шохобчаларида узун навбатларда турган “автобуслар карвони” юзага келди. Бу вазият Тошшаҳартрансхизмат АЖнинг совуқ об-ҳаво шароитида аҳоли ва муҳим объектларга табиий газни тақсимлаш мақсадида пойтахтда автобусларга хизмат кўрсатадиган газ қуйиш шохобчалари сонини 33 тадан 11 тага камайтиргани фонида рўй бермоқда.

Қисқартиришдан сўнг автобуслар навбатларда узоқ вақт туришга мажбур бўлмоқда, бу эса мунтазам транспорт ҳаракатини секинлаштириб, фойдаланувчиларнинг норозилигини келтириб чиқариши мумкин.

Маълумот учун, шаҳар транспорти хизмати ва масъул идоралар “бу вазиятни ҳал этиш йўлларини” изламоқда, аммо амалда муаммо ўз ечимини топадими-йўқми, бу ҳам савол остида.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢1