EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Божхона тизимида янги имтиёзлар: расмийлаштирув йиғимлари пасайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, 2026 йилдан бошлаб божхона маъмурчилигини соддалаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги тартиблар жорий этилади.

2026 йил 1 мартдан бошлаб товарларни чегарага етиб келгунига қадар дастлабки декларациялаш орқали эркин муомалага чиқаришда қуйидаги енгилликлар берилади:
🔸 Божхона расмийлаштируви учун йиғим миқдори 20 фоизга пасайтирилади;
🔸 Божхона тўловларини бўлиб-бўлиб ёки кечиктириб тўлашда 14 кунгача фоизлар ҳисобланмайди.

2026 йил 1 майдан бошлаб:
🔸 Товарларни даврий декларация орқали расмийлаштиришда божхона тўловларини ҳар бир партия учун алоҳида (республика ҳудудига кириб келган вақтда) тўлаш имконияти яратилади.

Божхона ахборот тизимида хавф аниқланмаган тақдирда, қуйидаги юклар учун декларациялар инсон омилисиз, автоматик тарзда расмийлаштирилади:
🔸 Йирик солиқ тўловчилар, давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналарнинг импорт юклари;
🔸 Тариф ва нотариф чекловлар қўлланилмайдиган экспорт товарлари.

Ушбу ислоҳотлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун вақт ва маблағ тежалишини таъминлашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийга «Президент совғалари» карвони етиб келди

Янги йил байрами арафасида мамлакатимиз бўйлаб болажонларга қувонч улашиш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган «Президент совғалари» карвони Навоий вилоятига етиб келди.

Мазкур инсонпарварлик тадбири доирасида вилоятдаги жами 294 нафар ўғил-қизларга махсус совғалар топширилади. Уларнинг қаторида оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, Ватан тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари ҳамда Зарафшон шаҳридаги «Умид» реабилитация маркази тарбияланувчилари бор.

Ҳар бир совға тўплами болажонлар учун фойдали ва қувончли маҳсулотларни ўз ичига олган:

🔸 Китоблар тўплами ва 24 номдаги ўқув қуроллари;
🔸 34 хил турдаги сара ширинликлар.

Ушбу совғалар давлатимиз раҳбарининг болаларга бўлган юксак ғамхўрлиги намунаси сифатида, яқин кунларда бўлиб ўтадиган «Президент арчаси» тантаналарида ўз эгаларига тантанали равишда топширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқда қурилиш ишлари авжида

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун Чортоқ туманида бўлиб, қурилиш ва лойиҳалар билан танишди.

Туманда замонавий инфратузилма яратиш ва ҳудудларни ривожлантириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

"Катта Наманган" канали: Бобур массивигача бетонлаш ишлари давом этмоқда.

Фурқат боғи: Реконструкция қилинмоқда, замонавий архитектура, ёритиш ва яшил ҳудудлар барпо этилмоқда.
Чортоқ сояси: Бешкапа маҳалласидан Наманган маҳалласигача 1,5 км қисмини каскадлаш ва экоёлак қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими иш сурати ва сифатини ўрганди, масъулларга ишларини меъёр ва сифат талаблари даражасида давом эттириш бўйича топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"2025 йилда республика бўйича 39 фоиз маҳаллаларда бирорта ҳам жиноят содир этилмаган" – ИИВ йил сарҳисобини эълон қилди

Бугун, 23 декабр куни Ички ишлар вазирлигида йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Вазир ўринбосари Р.Ашропов иштирокидаги тадбирда тизимдаги ислоҳотлар натижасида республика бўйича 3 503 та маҳаллада жиноятчиликка йўл қўйилмагани, олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони эса 9,2 фоизга камайгани таъкидланди.

Шунингдек, йил давомида 10,7 миллион нафар сайёҳ хавфсизлиги таъминланди. Киберхавфсизлик соҳасида 76 миллиард сўмлик маблағни криптовалюта шаклида республикадан олиб чиқиб кетиш ҳаракатлари тўхтатилди. Тизимда очиқликни таъминлаш учун «Бурчга садоқат» ва «Қизил ҳудуд» каби лойиҳалар ҳамда мунтазам подкастлар йўлга қўйилмоқда.

Келгуси йил учун мўлжалланган медиа-режа тақдимотида жамоатчилик билан ҳамкорликни кучайтириш, пресс-турлар ва блогерлар билан ишлаш кўламини кенгайтириш устувор вазифа этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм-фан эътирофи: SCIENCE AND INNOVATION AWARDS 2025

2025 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Туркистон» санъат саройида мамлакатимиз илм-фан ҳаётидаги энг нуфузли тадбирлардан бири — «SCIENCE AND INNOVATION AWARDS 2025» мукофотлаш маросими анъанавий тарзда бўлиб ўтди.

Тадбир йил давомида илм-фан ва инновациялар ривожига муносиб ҳисса қўшган етакчи олимлар ҳамда ташкилотларни эътироф этишга қаратилди.

Маросимни «Science and Innovation» компанияси бош директори Бахтиёр Рустамов очиб бериб, илм-фаннинг жамият тараққиётидаги ўрни ва замонавий инновацион ёндашувларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

Республика бўйлаб жами 3 000 дан ортиқ ариза келиб тушди.
Саралаш жараёнлари икки босқичда ўтказилиб, номзодларнинг илмий салоҳияти ва касбий фаолияти атрофлича баҳоланди.

Якуний натижаларга кўра, ғолиблар 10 та нуфузли номинация бўйича аниқланиб, махсус статуэтка ва дипломлар билан тақдирланди.

Мазкур маросим ўзбек илм-фанининг бугунги ютуқлари ва келажак сари дадил қадамларини яққол намоён этган, юксак эътироф ҳамда илҳом манбаига айланган муҳим илмий байрам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада ўлдирилган Қобилжон Алиевнинг онасига уй берилди

Тожикистон ҳукумати Москва вилоятидаги мактабда ҳалок бўлган 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг онаси Нилуфар Сафоевага уй тақдим этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистон президенти АҚШда ўтадиган G20 саммитига фахрий меҳмон сифатида таклиф қилинди

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали музокара бўлиб ўтди. Оқ уй раҳбарининг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, мулоқот давомида минтақавий ва глобал аҳамиятга молик муҳим масалалар кўриб чиқилган.

Суҳбатнинг асосий қисми халқаро зиддиятларни тинч йўл билан ниҳоясига етказиш ва давлатлараро савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш мавзуларига бағишланди. Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги поғонага олиб чиқиш борасида якдил эканликларини тасдиқладилар.

Дональд Трамп келаси йили Майамида ташкил этиладиган «Катта йигирмалик» (G20) саммитида Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларини фахрий меҳмон сифатида кўриш истагида эканини билдирди. Бу Марказий Осиё давлатларининг жаҳон сиёсатидаги нуфузи ортиб бораётганининг навбатдаги эътирофи бўлди.

Ўз навбатида, Шавкат Мирзиёев америкалик ҳамкасбини ўзига қулай муддатда Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди. Шунингдек, Трамп худди шундай мазмундаги мулоқотни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан ҳам амалга оширган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥13🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда байрам шукуҳи: Янги йил тантаналари қизғин давом этмоқда

Республикамиз бўйлаб байрамга қизғин тайёргарлик жараёни кетаётган бир вақтда, Навоий вилоятида Янги йил шодиёналари аллақачон авжига чиқди. Вилоят аҳли ва меҳмонлари учун ташкил этилган сайиллар ва кўнгилочар тадбирлар ҳар куни юқори кайфиятда ўтказилмоқда.

Майдонларда қад ростлаган муҳташам арчалар атрофида концерт дастурлари ва эртак қаҳрамонларининг чиқишлари давом этмоқда. Ранг-баранг чироқлар билан безатилган хиёбонлар навоийликларга ҳақиқий байрам муҳитини улашмоқда.

Ҳудудда давом этаётган ушбу тантаналар кириб келаётган янги йилнинг илк қувончли лаҳзаларини тақдим этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонлик ёш шахматчилар Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Туркиянинг Анталия шаҳрида 16–21 декабрь кунлари шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўтказилди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари энг юқори натижаларни қайд этиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди. Ёш шахматчиларимиз халқаро миқёсдаги ушбу турнирда кучли рақобатга қарамай, ўз маҳоратларини намойиш этиб, зафар қучишди.

Ушбу муваффақият мамлакатимизда ёш авлод ўртасида шахматни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларнинг навбатдаги амалий натижаси бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларининг контракт пули 50 фоизгача қоплаб берилади

Президентнинг “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ–222-сон, 20.11.2025 й.) қабул қилинди.

Унга кўра 2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларнинг касбий ва олий таълим ташкилотларидаги тўлов-контракт суммаси 50 фоизгача қисми тўлаб берилади. Бунда тўлов миқдори бир ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги ҳамда тузилган ижтимоий шартнома шартларининг бажарилишига қараб ажратилиши белгиланди.

Сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади. Ушбу мақсад учун илгари бериладиган субсидия ажратиш амалиёти бекор қилинади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатлари “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали қопланади.

Йиллик ижтимоий ёрдам олиш лимити бир шахс учун энг кўпи билан 2 мартани ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Божхона соҳасида янги тартиб ва енгилликлар жорий этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан божхона ва ташқи савдо соҳасида муҳим ўзгаришлар белгиланди. Унга кўра:

2028 йил 1 январдан бошлаб божхона соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун молиявий жарималар қўллаш тартиби йўлга қўйилади.

Ташқи савдони тартибга солиш (2026 йил 1 майдан)
Ташқи савдода шаффофликни таъминлаш мақсадида қуйидаги механизмлар жорий этилади:

— Реестр ва эълон: Барча тақиқ ва чекловлар реестри юритилади ҳамда улар амалга киритилишидан камида 3 ой олдин «Ягона дарча» тизимида эълон қилинади;
— Хизмат нархлари: Давлат идоралари кўрсатадиган хизматлар учун тўловлар миқдори ва уларнинг калькуляцияси очиқ эълон қилинади;
— Қатъий талаб: Юқоридаги тартибга риоя қилмасдан ўрнатилган чеклов ва йиғимлар ижро этилмайди.

Бекор қилинадиган тартиботлар (2026 йил 1 январдан)

Сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш мақсадида бир қатор чекловлар бекор қилинади:

— Мувофиқлик сертификатини расмийлаштиришда ҳужжатларни Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекцияси текширувидан ўтказиш мажбурияти;
— Сертификатлаш органларини электрон тизимдан асоссиз узиб қўйиш амалиёти;
— Мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисида қарор бўлмаган ҳолларда маҳсулотларни сертификатлашга чеклов ўрнатиш.

Бу янгиликлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун бюрократик тўсиқларни камайтириш ва соҳада адолатли назорат ўрнатишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥12🤔2
Тез тиббий ёрдам учун дори-дармон маблағлари 16 баробарга оширилди – ССВ

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров парламентда соҳани ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан ахборот берди. Ҳисоботда тизимнинг моддий-техник базаси ва хизмат кўрсатиш сифатидаги ўзгаришлар очиқланди.

— Тиббий бригадалар сони 2 865 тага етказилиб, аҳоли қамрови кенгайтирилди.
— Дори-дармон таъминоти учун ажратилган маблағларнинг 16 карра оширилиши ва 1000 та янги транспорт воситаси тизимни модернизация қилди.
— Илк бор электромобиллар негизида тез ёрдам хизмати йўлга қўйилди.
— Кўрилган чоралар натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга тезлашди.
— Жорий йил давомида жами 13 миллиондан ортиқ тиббий чақириқлар ижроси таъминланди.


Шунингдек, депутатлар томонидан аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган бирламчи тиббий ёрдам ва тиббий суғурта тизимидаги камчиликлар танқид қилинди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасидаги имкониятларни кенгайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Муҳокама якунида соҳа ислоҳотлари устидан доимий парламент назоратини юритишга келишиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Яқинлашиб келаётган Янги йил муносабати билан қўшимча ёки кўчирилган дам олиш кунлари белгиланмаган.

🗓 Тақвимга кўра:
31 декабрь — байрамолди, камида 1 соатга қисқартирилган иш куни;
1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами, дам олиш куни;
2 январь (жума)одатдаги иш куни;
3 январь (шанба)
▪️ 5 кунлик иш ҳафтаси учун дам олиш,
▪️ 6 кунлик иш ҳафтаси учун иш куни;
4 январь (якшанба) — барча учун дам олиш куни.

Йилнинг қолган қисмида қўшимча дам олиш ёки кўчириш кунлари назарда тутилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда 14 туп дарахтни кесган фуқаро 115 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлайдиган бўлди

Хоразм вилояти Экология бошқармаси Урганч шаҳридаги дарахтлар кушандасига нисбатан қатъий чора кўрилганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган танқидий хабарлардан сўнг, соҳа мутахассислари Урганч шаҳрининг “Саховат” маҳалласида ўрганиш ўтказди. Натижада ҳудудда қурилиш қилишни режа қилган фуқаро О.Г. ҳеч қандай рухсатсиз жами 14 туп (7 та манзарали ва 7 та мевали) дарахтни кесиб ташлагани, шунингдек, 29 туп кўчатни қўпориб юборгани аниқланди.

Қонунбузарга нисбатан:
— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси билан баённома расмийлаштирилди.
— Ҳуқуқбузарга 10 миллион 300 минг сўм жарима тайинланди.
— Табиатга етказилган 105 миллион 472 минг сўм миқдоридаги зарарни қоплаш мажбурияти юкланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍3
Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақтига ўзгартириш киритилди

Энергетика вазирлиги 24 декабрь куни газ қуйиш шохобчаларининг фаолият тартиби ва бунинг асосий сабаблари ҳақида маълумот берди.

Бугун, 24 декабрь куни «метан заправкалар» соат 10:00 дан 16:00 га қадар фаолият юритади. Фарғона водийсидаги шохобчаларнинг иш графиги эса маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, тизимдаги газ босимидан келиб чиқиб белгиланади.

Газ босими пасайган даврда энергия ресурсларини адолатли тақсимлаш мақсадида биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда жамоат транспортини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

«Метан заправкалар»нинг иш режими газ таъминотидаги умумий ҳолат ва истеъмол ҳажмига қараб маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ўзгариб туриши мумкин. Бу чоралар мавжуд газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барча соҳаларда барқарорликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хизмат пайтида 6 нафар ходим ҳалок бўлди, 3,5 минг маҳаллада жиноят содир этилмади" – ИИВ сарҳисоби

2025 йил сарҳисобига кўра, Ўзбекистонда жиноятчилик камайиши фонида ички ишлар тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг инқилобий тартиби жорий этилмоқда. Ички ишлар вазирлигининг навбатдаги матбуот анжуманида соҳадаги йўқотишлар, жиноятчилик манзараси ва шахсий таркиб ўртасидаги интизомни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ўзгаришлар эълон қилинди.

Жиноятчиликнинг пасайиши ва хавотирли нуқталар Ўтган давр мобайнида мамлакатда қотиллик, босқинчилик ва фирибгарлик каби оғир жиноятлар сони камайган. Эътиборлиси, республикадаги 3 503 та маҳаллада йил давомида бирорта ҳам жиноят содир этилмади. Бироқ, жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар 6 фоизга, синтетик наркотиклар айланмаси эса бир неча баробарга ошгани хавотир билан қайд этилди. Жумладан, сўнгги 11 ойда 13 та яширин нарколаборатория фош этилган.

Хизмат бурчи ва оғир йўқотишлар Жамоат тартибини сақлаш осон кечмаяпти: 2025 йилда ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида 6 нафар ходим қурбон бўлди, 131 нафари эса турли даражадаги жароҳатлар олди. Ҳар куни мамлакат кўчаларида 4 600 дан зиёд ходим патруллик йўналишларида хавфсизликни таъминламоқда.

Мурожаатлар билан ишлашда «темир интизом» ИИВ тизимда шаффофликни таъминлаш учун мутлақо янги амалиётни йўлга қўйди. Эндиликда ходимларнинг ноўрин хатти-ҳаракатлари бўйича тушган ҳар бир шикоятга «фавқулодда ҳолат» сифатида қаралади:

— Шикоят тушгач, масъуллар 10 дақиқа ичида фуқаро билан боғланади.
— Муаммо 3 соат ичида бевосита жойида ўрганилади.
— Агар ходимнинг айби исботланса, у 5 кун ичида тизимдан бўшатилади.
— Назоратни сустлаштирган раҳбарлар ва мураббийлар ҳам интизомий жавобгарликка тортилади.
Ушбу чора-тадбирлар ички ишлар органларини халқ билан яқин ҳамкорликда ишловчи, очиқ ва масъулиятли тузилмага айлантиришни кўзда тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1😢1
❗️ Ўзбошимчалик билан қурилган уйларга ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жорий йилнинг 23 декабрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

2024 йил 5 август куни қабул қилинган Қонун фуқароларнинг йиллар давомида ҳал бўлмай келган уй-жой ва ерга доир муаммоларига ечим бўлди.

Бироқ, Қонун амалиётида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, энг муҳим янгиликлардан бири — 1 та объект бўйича якуний хулоса бериш муддати 150 кундан 50 кунга қисқартирилмоқда.

🔵 Ваколатли ташкилотлар — 20 кун
🔵 Жамоатчилик муҳокамаси — 10 кун
🔵 Адлия органлари — 20 иш куни

Бу ўзгариш Қонуннинг 2028 йил 1 январгача амал қилишини инобатга олган ҳолда қабул қилинмоқда.

Шунингдек, амалиётда ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган энг катта муаммолардан бири — солиқ ва тўлов масаласи эди.

Ҳозирда 243 мингдан ортиқ объектда солиқ қарзи бор ҳамда улар Қонун доирасида ҳал бўлмай қолмоқда.

Шу сабабли қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

🔵 cолиқ қарзи БҲМнинг 30 бараваридан ошмаса (12,3 млн сўм) — ҳуқуқ эътироф этилиши мумкин;
🔵 1 марталик тўлов 20 иш кунида амалга оширилса — 50% чегирма;
🔵 тўловни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Лазерли нур тарқатгич учун катта жарима белгиланмоқда

Оддий лазерли нур тарқатгичдан фойдаланиш учун 10 млн сўмдан ортиқ жарима қўлланиши мумкин.

Агар ушбу ускунани Ўзбекистонга олиб киришга уриниш аниқланса, жарима миқдори 20 млн 600 минг сўмгача етади.

Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Президент томонидан имзолангандан сўнг, нормалар кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Павел Дуров ўз донорлигидан фойдаланган аёллар учун ЭКО харажатларини қоплаб беришини эълон қилди

Telegram асосчиси ва миллиардер Павел Дуров фарзанд кўришни истаган аёллар учун кутилмаган таклиф билан чиқди.

Миллиардер унинг донорлик материалидан фойдаланиб фарзанд кўришга қарор қилган 37 ёшгача бўлган ҳар қандай аёл учун ин витро уруғлантириш (ЭКО) билан боғлиқ барча харажатларни тўлаб беришини маълум қилди. Ушбу ташаббус Дуровнинг ўз генетик материалини кенгроқ тарқатиш истаги билан боғлиқ.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Павел Дуровнинг уч нафар аёлдан туғилган 6 нафар расман тан олинган фарзанди бор. Бироқ, миллиардернинг таъкидлашича, унинг донорлиги натижасида дунёнинг 12 та давлатида 100 дан ортиқ бола дунёга келган.

Эндиликда ушбу рўйхатни кенгайтириш мақсадида Дуров янги дастурни таклиф қилмоқда. Унга кўра, белгиланган ёш чегарасига мос келадиган аёллар ЭКО муолажалари учун сарфланадиган маблағларни миллиардер ҳисобидан қоплашлари мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11👍3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчиларнинг маъмурий жавобгарликка тортилиш мезонлари аниқлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига киритилган янги таҳрирга кўра, педагог ходимларнинг жавобгарлиги билан боғлиқ нормаларга ўзгартиришлар киритилди.

Янги қоидаларга асосан, эндиликда ўқитувчи ўқувчига нисбатан фақат таҳқирлаш, хўрлаш ёки жисмоний зўравонлик ишлатган ҳоллардагина жавобгарликка тортилиши белгиланди.

Илгари қонунчиликда мавжуд бўлган ва турлича талқин қилиниши мумкин бўлган "руҳий босим ўтказиш" ёки "ғамхўрлик кўрсатмаслик" каби ноаниқ мезонлар таҳрирдан чиқарилди. Бу ўзгартириш ўқитувчиларнинг ўз касбий фаолиятини асоссиз айбловлардан қўрқмасдан амалга оширишига ва мактаблардаги таълим-тарбия жараёнида аниқ ҳуқуқий чегаралар ўрнатилишига хизмат қилиши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, ушбу ислоҳот педагогларнинг нуфузини ҳимоя қилиш ва уларга нисбатан ноўрин шикоятларнинг олдини олиш йўлидаги муҳимдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонун посбонлари қоидабузарликда: 2025 йилда 1000 га яқин ИИО ходими жазога тортилди

Ички ишлар органлари тизимида «ўзингни англа» тамойили асосида ўтказилаётган назорат тадбирлари натижасида йўл ҳаракати қоидаларини бузган кўплаб ходимлар аниқланди.

Охирги 3 ой давомида олиб борилган текширувлар давомида 1000 нафарга яқин ички ишлар органи ходими йўл ҳаракати қоидаларини бузгани маълум бўлди. Ушбу ҳолатлар бўйича ходимларга нисбатан тегишли қонуний чоралар кўрилган.

Айниқса, тизимдаги тартиб ва интизомга соя солувчи ҳолатлар кескин жазоланмоқда. Хусусан, хизмат вазифасидан қатъи назар, транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарган 20 нафар ходим аниқланиб, уларнинг барчаси ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1