Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ФВБ ходими хизмат таътили пайтида ўз жонига қасд қилди
Жорий йил 21 декабр куни Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» МФЙ Себзор кўчасидаги дала ҳовлида Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФВБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Б.нинг жасади топилди. 25 ёшли ходим далаҳовлида ўзини арқон билан осиб, жонига қасд қилган.
Маълум бўлишича, марҳум жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан буён навбатдаги хизмат таътилида бўлган. Унинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров: «Лев Толстой мукофотига президент Мирзиёев энг муносиб инсон»
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ўз саҳифасида Ўзбекистон президентининг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди. Депутат ўз постида шундай дейди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ўз саҳифасида Ўзбекистон президентининг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди. Депутат ўз постида шундай дейди:
«Марказий Осиёни аҳил, бирдам, тинчлик ва тараққиёт минтақасига айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор мақсадидир.
“Уруш ва тинчлик” бу кунларда энг кўп ўқилиши керак бўлган асар, лекин уни чуқур уққан ва ҳаётга татбиқ қилаётган раҳбар сифатида Лев Толстой мукофотига ҳақиқатан ҳам энг муносиб инсон президент Мирзиёевдир».
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍102🔥11👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда «қўшимча қават» қуриш ва лойиҳани ўзгартириш тақиқланади: янги тартиб кучга кирмоқда
Ўзбекистонда қурилаётган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларига қурилиш жараёнида ўзгартириш киритиш билан боғлиқ тартиб кескин кучайтирилмоқда.
Президентнинг 2025 йил 1 декабрдаги 236-сонли фармонига асосан белгиланган янги талаблар 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Қурилиши бошланган кўп квартирали уйларга кейинчалик қўшимча қаватлар қўшиш ёки бино баландлигини ошириш тақиқланади.
Шу мақсадда шаҳарсозлик ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш, архитектура кенгашларида қайта кўриб чиқиш ёки экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Қурилиш инспекциясидан рухсат олмай қурилаётган объектларни ташқи муҳандислик тармоқларига улаш қатъиян ман этилади.
Барча қурилиш ташкилотлари фақат дастлабки тасдиқланган лойиҳа асосида иш олиб бориши шарт. Агар ушбу қоидаларга амал қилинмаса, қурилиш ишлари зудлик билан тўхтатилади ва айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилади.

👍7🔥1
"Эртага метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 га қадар ишлайди" — вазирлик
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, эртага, 23 декабрь куни республика бўйича барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКШ) белгиланган вақт оралиғида фаолият юритади. Фарғона водийсида эса иш вақти газ босимидан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тартибга солинади.
Вазирлик ушбу чекловнинг асосий сабаби сифатида газ босими пасайган шароитда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда жамоат транспортларини ёқилғи билан узлуксиз таъминлашни кўрсатган. Бугунги кунда энергетика тизими барқарорлигини сақлаш ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу сабабли, газ таъминотидаги умумий ҳолат ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, заправкаларнинг иш тартибига вақтинчалик чекловлар киритилган. Энергетика вазирлиги ушбу чоралар мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади.

👎15🤔3👍2😢1
2026 йилдан «Эко-стикер» тизими ишга тушади: Қоидабузар ҳайдовчилар жаримага тортилади
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб «Экологик транспорт» тизими тўлиқ кучга киради. Унга кўра, транспорт воситасининг эко-стикер ранги ҳудуд талабига мос келмаган ҳолларда ҳайдовчиларга нисбатан жарима қўлланиши белгиланмоқда.
ИИВ ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошевнинг таъкидлашича, стикерлар уч хил рангда бўлади: яшил, сариқ ва қизил. Ҳар бир ҳудуднинг экологик ҳолатидан келиб чиқиб, маълум рангдаги стикерга эга машиналар кириши тақиқланган «тоза ҳудудлар» белгиланади.
– Транспорт воситасининг экологик даражасини диагностика марказларида техник кўрикдан ўтказиш орқали аниқланади.
– Агар автомобилга «сариқ» ёки «қизил» стикер берилган бўлса, ҳайдовчи техник ҳолатни яхшилаб, стикер рангини «яшил»га ўзгартириш ҳуқуқига эга.
– Тизим тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, махсус дастурлаштирилган камералар орқали транспорт воситасининг қайси ҳудудга киришга ҳақли экани электрон назорат қилинади.
Ҳозирда жарималарнинг аниқ миқдори очиқланмаган бўлса-да, тизим марказий шаҳарлардаги кузатув камералари билан интеграция қилинган. Агар қизил стикерли машина «тоза ҳудуд»га кирса, қоидабузарлик автоматик тарзда қайд этилади.

👎7😢2👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«UZTELECOM» огоҳлантиради: Фирибгарларга шахсий маълумотларингизни берманг!
Сўнгги пайтларда фирибгарлар ўзларини «UZTELECOM» алоқа компаниясининг «Контакт-маркази» ходими сифатида таништириб, фуқароларни алдашга уриниш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда. Улар асосан телефон қўнғироғи орқали абонентнинг ишончига кириб, SMS орқали келган тасдиқлаш кодларини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Шу муносабат билан, компания абонентларни доимий ҳушёрликка чақиради ва қуйидагиларни эслатиб ўтади:
– «UZTELECOM» ходимлари ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб, SMS орқали юборилган махфий кодларни ёки бошқа шахсий маълумотларни сўрамайди.
– Агар сизга шубҳали қўнғироқ бўлса ва ўзини ходим деб таништирган шахс маълумотларингизни талаб қилса, уларга жавоб берманг.
– Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи навбатда қўнғироқ қилаётган шахснинг компанияга алоқадорлигини текширинг.

Фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун фақат uztelecom.uz расмий веб-сайтида кўрсатилган ишонч телефонлари ва алоқа каналларига таянинг. Ёдда тутинг, шахсий маълумотларингиз ва тасдиқловчи кодларингизни учинчи шахсларга бериш маблағларингиз ёки ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларингизни йўқотишингизга сабаб бўлиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу жиноят мени даҳшатга солди» — Путин тожикистонлик боланинг ўлими юзасидан Раҳмонга таъзия билдирди
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви доирасида Имомали Раҳмон билан алоҳида мулоқот ўтказди.
Учрашув аввалида Россия етакчиси яқинда Москва вилоятидаги мактабда 10 ёшли тожикистонлик ўқувчи Қобилжон Алиевнинг ҳалок бўлгани муносабати билан Тожикистон халқига ва марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этди.
Владимир Путин содир бўлган воқеани инсонийлик чегарасидан чиққан жирканч жиноят деб атади. У мазкур ҳолат ўзини қаттиқ даҳшатга солганини ва болаларга нисбатан содир этиладиган бундай зўравонликлар ҳеч қачон кечирилмаслигини алоҳида таъкидлади.
Россия президенти жиноят юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари албатта охирига етказилишига ва унда иштирок этган ҳар бир шахс қонун доирасида қатъий жазога тортилишига ваъда берди.
Путин Имомали Раҳмондан ҳалок бўлган боланинг оила аъзоларига ўз тасаллисини ва самимий далдасини етказишни илтимос қилди.

👎3🤔2
InfinBank ҳудудий тармоғини кенгайтирмоқда: навбатдаги манзил — Термиз
InfinBank ўзининг мамлакат бўйлаб қамровни кенгайтириш стратегияси доирасида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида янги Банк хизматлари марказини ишга туширди. Ушбу марказ аҳоли ва тадбиркорларга кенг турдаги замонавий молиявий хизматларни тақдим этишга мўлжалланган.
Янги бўлинмада мижозлар кундалик банк операцияларидан ташқари, кредитлаш, фойдали омонатлар, ҳисоб-китоб хизматлари ҳамда бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган махсус молиявий ечимлардан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, масофавий банк хизматлари орқали операцияларни тез ва қулай амалга ошириш учун барча шароитлар яратилган.
Банк ўз ҳудудий тармоғини изчил кенгайтиришни давом эттиради. Режага кўра, 2026 йилда Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам янги бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилади. Мазкур стратегия республиканинг барча ҳудудларида молиявий хизматларнинг очиқлиги ва қулайлигини таъминлашга хизмат қилади.

👍2
Самарқандда икки нафар суд раиси лавозимидан озод этилди
Судьялар олий кенгашининг қарорига мувофиқ, Самарқанд вилоятидаги икки нафар судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг раиси Н. Ражабов одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги ҳамда ёзма аризасига асосан лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Самарқанд туманлараро маъмурий судининг раиси С. Солиев Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун судьялик ваколатидан маҳрум қилинди.

👍7🔥2
Ўзбекистон 11 ойда 1,1 млн тонна мандарин импорт қилди: асосий етказиб берувчи — Покистон
Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистонга хориждан қиймати 256,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн тонна мандарин олиб кирилди.
Қайд этилишича, мандарин импортининг қиймати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,4 фоизга ошган. Ушбу давр мобайнида жами 62 та давлатдан маҳсулот етказиб берилган бўлиб, Покистон ва Қозоғистон асосий ҳамкорлар бўлиб қолмоқда.
2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга энг кўп мандарин етказиб берган давлатлар:
Шунингдек, импорт қилинган маҳсулотларнинг умумий ҳажми ички бозордаги талабни қондириш ва нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.

🔸 Покистон – 327,1 минг тонна
🔸 Қозоғистон – 314,3 минг тонна
🔸 Эквадор – 145,9 минг тонна
🔸 Хитой – 124,6 минг тонна
🔸 Афғонистон – 58,5 минг тонна
🔸 Бошқа давлатлар – 153,8 минг тонна.
Шунингдек, импорт қилинган маҳсулотларнинг умумий ҳажми ички бозордаги талабни қондириш ва нархлар барқарорлигини таъминлашга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Зироат Мирзиёева “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильмининг премьерасида иштирок этди
Ерларнинг таназзулга учраши инсониятнинг энг жиддий экологик муаммоларидан бири бўлиб, ундан Ер юзидаги қуруқликнинг 40 фоизи ва 3,2 миллиард киши азият чекмоқда.
Марказий Осиёда умумий ер майдонининг қарийб 37 фоизи деградацияга учраган бўлиб, бу озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурслари ва иқлим барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 26 фоизга етган: шўрланиш даражаси ортмоқда, тупроқдаги гумус миқдори ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги камаймоқда.
Муаммонинг жаҳон миқёсидаги долзарблигини ҳисобга олиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Замин” фонди кўмагида “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильми суратга олинди.

👍51🔥23🤔2👎1
Капитал бозорида янги ислоҳотлар: инвестициялар ҳажми 1 млрд долларга етказилади
Президентнинг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ–254-сонли Фармони билан Ўзбекистон капитал бозорида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари белгиланди.
Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача замонавий молиявий воситаларни жорий этиш орқали фонд бозорига жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида қўшимча инвестиция жалб қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, иқтисодий фаолликни ошириш мақсадида 5 триллион сўмлик корпоратив облигациялар чиқарилиши таъминланади.
Янги тартибга кўра, инвесторлар хавфсизлигини кафолатловчи механизмлар кучайтирилиб, соҳадаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш улушини 85 фоиздан ошириш асосий мақсад этиб белгиланди.
Шу билан бирга, капитал бозорида аввал жорий этилган «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими эндиликда чекланмаган муддатга амал қиладиган бўлди.
Мазкур режим доирасида маҳаллий юридик шахсларга махсус иштирокчи мақомини олиш ҳамда хорижий инвесторлар ва инвестиция фондларига қимматли қоғозларни сақлаш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи берилди.
Бундан ташқари, эмитентлар қонунчиликда белгиланган ҳолларда ўз капитали миқдоридан ортиқ бўлган корпоратив облигацияларни таъминотсиз чиқариш имкониятига эга бўлди.

👍70🔥64🤔1
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларини нархларни оширмаслик бўйича огоҳлантирди
Рақобат қўмитаси Янги йил байрами арафасида ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг кескин ортишини инобатга олиб, мамлакатимиздаги йирик чакана савдо тармоқларига махсус кўрсатмалар юборди.
Огоҳлантириш хати «Корзинка», «Макро», «Ҳавас», «Барака», «Магнум», «Ассорти», «B1» ва «Магнит» каби тармоқларга йўлланган бўлиб, унда байрам кунларида нархлар барқарорлигини таъминлаш асосий вазифа этиб белгиланган.
Қўмита кўрсатмасига кўра, савдо тармоқлари қуйидаги чораларни амалга ошириши шарт:
🔸 Маҳсулот етказиб берувчилар томонидан нархларнинг ўзгартирилиши ёки логистика харажатлари ортиши каби омиллар юзага келганда, бу ҳақда Қўмитани тезкорлик билан хабардор қилиб бориш;
🔸 Етказиб берувчи корхоналарни маҳсулот нархларини асоссиз равишда оширмаслик юзасидан огоҳлантириш;
🔸 Ижтимоий муҳим маҳсулотларнинг сотувда доимий бўлишини ва нархларнинг сунъий равишда кўтарилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш.
Ушбу чора-тадбирлар байрам кунларида аҳолининг истеъмол кайфиятини сақлаб қолиш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини назорат қилишга қаратилган.

Ички ишлар вазирлигида йил сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилмоқда
Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида «Янги Ўзбекистон ички ишлар органлари фаолияти юзасидан йил сарҳисоби: таҳлил, натижа ва камчиликлар ҳамда устувор вазифалар» мавзусида кенг қамровли матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари — Тергов департаменти раҳбари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этмоқда.
Шунингдек, видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарлари ҳам мулоқотга жалб этилган.
Матбуот анжумани давомида қуйидаги масалалар диққат марказида бўлиши кутилмоқда:
🔸 Тизимда йил давомида эришилган асосий кўрсаткичлар ва натижалар таҳлили;
🔸 Фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари;
🔸 Келгуси йил учун белгиланган стратегик мақсадлар ва устувор вазифалар.
Тадбир ИИВ Маданият саройида бўлиб ўтмоқда ва унда оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этмоқда.

🤔3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада қайрилиш қоидасини бузган ҳайдовчи сабаб бир киши ҳалок бўлди
Фарғона вилоятида икки автомобил иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Йўл четида тўхтаб турган ҳайдовчи хавфсизлик қоидаларига амал қилмай, тўсатдан чапга қайрилиши оқибатида ортдан келаётган бошқа бир машина билан тўқнашган.
Автоҳалокат натижасида оғир тан жароҳати олган 52 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, фуқаро вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔2😢2