This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги бозорда бахтсиз ҳодиса: савдо растаси одамлар устига қулаб тушди
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган кийим-кечак бозорида кўнгилсиз ҳодиса қайд этилди.
Маълум қилинишича, бозордаги савдо расталаридан бири тўсатдан қулаб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирларда бозордаги инфратузилма ва расталарнинг ўта эски, яроқсиз ҳолатда эканини кўриш мумкин.
Тадбиркорлар ва бозорга келувчиларнинг таъкидлашича, расталарнинг носозлиги бўйича бозор маъмуриятига бир неча бор мурожаат қилинган. Бироқ, ушбу огоҳлантиришларга қарамай, таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган ва хавфсизлик чоралари кўрилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан батафсил маълумот берилиши кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бугун Ўзбекистондаги барча "метан заправкалар" 6 соат давомида чекловсиз ишлайди Энергетика вазирлиги республика бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) фаолияти бўйича янги маълумот тақдим этди. Вазирлик хабарига кўра, бугун — 22 декабрь…
Энергетика вазирлиги ва ҳокимликлар ўртасидаги номувофиқлик: метан заправкалар бўйича баёнотлар ўзгарди
Метан заправкаларнинг фаолияти бўйича расмий идоралар томонидан берилаётган баёнотлар аҳоли ўртасида тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.
Аввалига Энергетика вазирлиги бугун, 22 декабрь куни республикадаги барча метан шохобчалари соат 10:00 дан 16:00 гача чекловсиз ишлашини маълум қилган эди.
Бироқ, Фарғона водийси вилоятларида заправкалар очилмагани ҳақида хабарлар тарқалгач, вазирлик позицияси ўзгарди. Эндиликда заправкаларнинг очилиш-очилмаслиги маҳаллий ҳокимликларнинг ихтиёрида экани билдирилди.
Бундай қарама-қарши маълумотлар ва идоралараро мувофиқликнинг йўқлиги ҳайдовчиларнинг сарсон бўлишига ва совуқ ҳавода узоқ кутиб қолишига олиб келмоқда.
Жамоатчилик фаоллари ва истеъмолчилар мутасадди идоралардан аввал ўзаро аниқ келишиб, кейин халққа тўғри маълумот тарқатишни талаб қилмоқда. "Халқ совуқда кутиб турибди, расмийлар эса ҳали бир қарорга кела олмаяпти", — дея эътироз билдирилмоқда.

👍7😢6👎2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё етакчилари Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди
Санкт-Петербург шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик йўлидаги улкан саъй-ҳаракатларини эътироф этишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров нуфузли Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига лойиқ кўрилди.
Мукофот медалларини ҳайъат раиси, машҳур дирижёр Валерий Гергиев топширди. Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу юксак эътирофга муносиб топилган.

Маълумот учун: Лев Толстой мукофоти урушнинг олдини олиш, кўпқутбли ва зўравонликларсиз дунё барпо этиш борасидаги хизматлар учун берилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев айни дамда Санкт-Петербург шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида МДҲ давлатларининг норасмий учрашувида ҳамда Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥17👎7🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Андижондаги бозорда бахтсиз ҳодиса: савдо растаси одамлар устига қулаб тушди Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган кийим-кечак бозорида кўнгилсиз ҳодиса қайд этилди. Маълум қилинишича, бозордаги савдо расталаридан бири тўсатдан қулаб тушган. Гувоҳларнинг…
"Меъёридан ортиқ қишки кийимлар илингани сабаб қўлбола мослама қулаб тушган" — ҳокимлик
Ижтимоий тармоқларда "Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида раста қулаб тушди" мазмунида тарқалган хабарлар юзасидан Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди. Мазкур ҳолат бўйича тезкор ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилган.
Маълум бўлишича, воқеа 21 декабрь куни соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида содир бўлган. Тадбиркорнинг дўкон олдига қўлбола усулда қуриб олган мосламаси хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Бундан ташқари, ушбу қурилмага меъёрдан ортиқ миқдорда оғир қишки кийимлар илингани оқибатида у босимни кўтара олмай қулаган.
Ҳодиса натижасида ушбу камчиликларга йўл қўйган 1 нафар тадбиркор тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Унга зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда беморнинг аҳволи яхши экани билдирилди.
Бошқа жабрланувчилар аниқланмаган. Айни пайтда ҳодиса сабабларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

😢4🤔3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Япония ўртасида 12 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги стратегик келишувларга эришилди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Японияга амалга оширган расмий ташрифи якунлари ҳақида маълумот берди. Ушбу ташриф икки томонлама муносабатларда сифат жиҳатидан янги — стратегик босқични бошлаб бергани таъкидланди.
Ташриф давомида умумий қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги ҳамкорлик лойиҳалари портфели шакллантирилди. Келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, «яшил» энергетика, транспорт, туризм ва рақамли технологиялар каби муҳим соҳаларни ўз ичига олади. Шерзод Асадовнинг қайд этишича, икки давлат алоқалари эндиликда оддий гуманитар форматдан йирик стратегик-иқтисодий шериклик даражасига кўтарилди.
Шунингдек, ташриф доирасида ўтган «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммити якунида муҳим Токио декларацияси қабул қилинди. Бу Ўзбекистоннинг дунёнинг етакчи технология ва инвестиция марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги изчил ислоҳотларининг яққол намунаси бўлди.
деб ёзди Асадов ўз саҳифасида.

"Давлатимиз раҳбарининг мамлакат иқтисодий қудратини оширишга қаратилган халқаро ташрифлари ва фаол дипломатияси изчил давом этмоқда",
деб ёзди Асадов ўз саҳифасида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғоналик ўқувчи Ҳарвард университетининг 100 фоизлик грантини қўлга киритди
Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Собирова дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Ҳарвард университетига ўқишга қабул қилинди.
Иқтидорли ўқувчи мазкур университетнинг «Интегратив биология» йўналишида таҳсил оладиган бўлди. Эътиборлиси, у 4 йиллик ўқиш харажатларини тўлиқ қоплайдиган 100 фоизлик грант соҳибасига айланди.
Маълумот ўрнида, Ҳарвард университети дунёдаги энг кучли ва нуфузли олий таълим муассасаларини бирлаштирган «Иви лигаси» (Ivy League) таркибидаги етакчи университет ҳисобланади.
Фарғоналик ўқувчининг бу муваффақияти Ўзбекистон ёшларининг халқаро таълим майдонидаги юксак салоҳиятини яна бир бор исботлади.

Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
Туркиянинг Анталия шаҳрида 9–17 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мутлақ ғалабани қўлга киритди. 33 давлатдан 314 нафар спортчи иштирок этган мусобақада 36 нафар ҳамюртимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди.
Якуний натижаларга кўра, ўзбекистонлик шахматчилар 12 та медалга (5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза) сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этди. Ушбу муваффақият ўзбек шахмат мактабининг халқаро майдондаги юксак салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда илк бор фалаж аёл коинотга парвоз қилди
Европа космик агентлиги муҳандиси, 33 ёшли германиялик Михела Бентхаус Blue Origin компаниясининг New Shepard кемасида 11 дақиқалик суборбитал парвозни муваффақиятли амалга оширди. Ушбу воқеа коинот забт этилиши тарихида янги саҳифа очди.
Михела Бентхаус 2018 йилда юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида фалаж бўлиб қолган ва шундан бери ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. Шунга қарамай, у ўз орзусидан воз кечмай, коинотга чиққан илк имконияти чекланган аёлга айланди.
Бентхауснинг таъкидлашича, бу унинг ҳаётидаги энг ажойиб тажриба бўлган. У ўз парвози орқали инсонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз мақсадлари сари интилиши лозимлигини таъкидлади.
Мазкур миссия Blue Origin компанияси томонидан амалга оширилган 16-парвоз сифатида қайд этилди. Ушбу тарихий қадам коинот парвозлари барча учун очиқ бўлиши мумкинлигини исботлади.

👍2👎1
Уй-жой сотиб олувчилар манфаати ҳимоя қилинади: Улушли қурилишда янги тартиблар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда қурилиш жараёнида улуш асосида уй-жой сотиш (улушли қурилиш) тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Мазкур ҳужжат улушли қурилиш бозоридаги мавжуд хавф-хатарлар — қурилиш муддатларининг кечикиши, лойиҳаларнинг тўхтаб қолиши ёки фуқаролар маблағларининг мақсадсиз сарфланиши каби долзарб муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.
Янги тартибга кўра, уй олиш истагида қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади. Қонун лойиҳаси доирасида қурувчилар зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклаш ва маблағлар айланмаси устидан назоратни кучайтириш кўзда тутилган.
Бу қадам уй-жой бозорида адолат ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, аҳолининг кўчмас мулк соҳасидаги инвестициялари хавфсизлигини кафолатлашга хизмат қилади.

🤔2😢1
Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индексида рекорд кўрсаткич қайд этди
Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индексида (AI Readiness Index) сўнгги икки йил ичида 25 поғонага юқорилаб, ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлади.
Oxford Insights халқаро таҳлил марказининг янгиланган рейтингига кўра, мамлакатимиз 2023 йилдаги 87-ўриндан 2025 йил якунларига кўра 62-ўринга кўтарилди.
Мамлакатимизнинг ушбу йўналишдаги ўсиши изчил характерга эга: 2024 йилда Ўзбекистон 70-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йилда яна 8 поғонага юқорилаб, жаҳоннинг энг фаол давлатлари қаторидан жой олди.
Маълумот ўрнида, AI Readiness Index давлатларнинг сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш салоҳиятини баҳолайди.
Рейтингда давлат бошқаруви, технологиялар инфратузилмаси, инсон капитали ва инновацион муҳит каби муҳим мезонлар асосий кўрсаткич сифатида олинади.

🤔2👎1
Тошкентда 25 ёшли ФВБ ходими хизмат таътили пайтида ўз жонига қасд қилди
Жорий йил 21 декабр куни Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» МФЙ Себзор кўчасидаги дала ҳовлида Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФВБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Б.нинг жасади топилди. 25 ёшли ходим далаҳовлида ўзини арқон билан осиб, жонига қасд қилган.
Маълум бўлишича, марҳум жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан буён навбатдаги хизмат таътилида бўлган. Унинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев Саудия Арабистонида истиқболли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Саудия Арабистонига амалий ташрифи доирасида ушбу мамлакат инвестициялар вазири ёрдамчиси Ибраҳим ал Мубарак билан учрашув ўтказди.
Делегацияга Саудиянинг машҳур "ACWA Power" компанияси асосчиси Муҳаммад Абунайян ҳамроҳлик қилмоқда. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик йил сайин изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
Қайд этилишича, бундай ижобий жараён икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ, самимий ва ишончга асосланган муносабатларнинг юксак самарасидир. Учрашув якунида Тошкент вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган янги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шайхонтоҳурда адвокат 2000 доллар пора билан қўлга тушди
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида адвокат фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағни олаётган вақтида ушланди.
Аниқланишича, адвокат Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича гумонланувчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чорасини қўлламасликни ваъда қилган.
У ушбу хизмати эвазига пул талаб қилгани айтилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан адвокатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчига нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланди.

👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат идоралари учун Янги йил корпоративлари тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, давлат ташкилотларида байрам тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ чекловлар белгиланди. Вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган корхоналарга бюджет ва бошқа маблағлар ҳисобига Янги йил тадбирларини ўтказиш ман этилди. Ушбу тақиқ фақат давлат маблағларига тааллуқлидир.
Шу билан бирга, ходимлар ўз ойлик маошлари ва рағбатлантириш пуллари ҳисобига, ишдан ташқари вақтларда Янги йил тадбирларини ташкил этишлари мумкин.

🤷♂1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жангга қайтмаслик учун ўзини портлатган «ёлланма аскар» 3 йилга қамалди
Андижон вилояти Бўстон тумани судида Россия-Украина урушида иштирок этиб қайтган 38 ёшли Ўзбекистон фуқароси С.Х.га нисбатан ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Gazeta.uz нашри маълум қилди.
С.Х. 2025 йилнинг апрел ойида Новосибирск шаҳрига ишлаш мақсадида борган, бироқ ҳужжатлари йўқлиги сабабли ушланган ва Россия Қуролли кучлари сафига жалб этилган. У Луганск ва Донецк ҳудудларида аввал юкларни ташиш билан шуғулланган, кейинчалик ҳарбий тайёргарликдан ўтказилиб, фронт чизиғига юборилган.
Судда маълум бўлишича, у жангларда қатнашишдан қутулиш мақсадида ўзини атайлаб граната билан портлатган ва натижада чап қўл бармоғидан айрилган. Ушбу жароҳат билан госпиталга ётқизилгач, вазиятдан фойдаланиб Россиядан Ўзбекистонга қочиб келган.
С.Х. судда айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Шунга қарамай, суд уни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси (Ёлланиш) билан айбдор деб топиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

👎4😢3👍2
Қашқадарёда 134 нафар талаба хотин-қизнинг контракт пуллари вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилди
Қашқадарё вилоятида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокими Муроджон Азимовнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга асосан, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, етим ёки ижтимоий оғир аҳволдаги 134 нафар талаба хотин-қизнинг олий таълим муассасаларидаги тўлов-контракт маблағлари қоплаб берилди.
Ушбу мақсадлар учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 1 миллиард 128 миллион сўм йўналтирилди. Бу ташаббус талаба қизларнинг таълим олишини давом эттириши ва келажакда муносиб мутахассис бўлиб етишишига хизмат қилади.

👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ФВБ ходими хизмат таътили пайтида ўз жонига қасд қилди
Жорий йил 21 декабр куни Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» МФЙ Себзор кўчасидаги дала ҳовлида Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФВБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Б.нинг жасади топилди. 25 ёшли ходим далаҳовлида ўзини арқон билан осиб, жонига қасд қилган.
Маълум бўлишича, марҳум жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан буён навбатдаги хизмат таътилида бўлган. Унинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йил 21 декабр куни Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» МФЙ Себзор кўчасидаги дала ҳовлида Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФВБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Б.нинг жасади топилди. 25 ёшли ходим далаҳовлида ўзини арқон билан осиб, жонига қасд қилган.
Маълум бўлишича, марҳум жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан буён навбатдаги хизмат таътилида бўлган. Унинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров: «Лев Толстой мукофотига президент Мирзиёев энг муносиб инсон»
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ўз саҳифасида Ўзбекистон президентининг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди. Депутат ўз постида шундай дейди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров ўз саҳифасида Ўзбекистон президентининг тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларига юқори баҳо берди. Депутат ўз постида шундай дейди:
«Марказий Осиёни аҳил, бирдам, тинчлик ва тараққиёт минтақасига айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор мақсадидир.
“Уруш ва тинчлик” бу кунларда энг кўп ўқилиши керак бўлган асар, лекин уни чуқур уққан ва ҳаётга татбиқ қилаётган раҳбар сифатида Лев Толстой мукофотига ҳақиқатан ҳам энг муносиб инсон президент Мирзиёевдир».
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍102🔥11👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда «қўшимча қават» қуриш ва лойиҳани ўзгартириш тақиқланади: янги тартиб кучга кирмоқда
Ўзбекистонда қурилаётган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларига қурилиш жараёнида ўзгартириш киритиш билан боғлиқ тартиб кескин кучайтирилмоқда.
Президентнинг 2025 йил 1 декабрдаги 236-сонли фармонига асосан белгиланган янги талаблар 2026 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.
Қурилиши бошланган кўп квартирали уйларга кейинчалик қўшимча қаватлар қўшиш ёки бино баландлигини ошириш тақиқланади.
Шу мақсадда шаҳарсозлик ҳужжатларини қайта ишлаб чиқиш, архитектура кенгашларида қайта кўриб чиқиш ёки экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Қурилиш инспекциясидан рухсат олмай қурилаётган объектларни ташқи муҳандислик тармоқларига улаш қатъиян ман этилади.
Барча қурилиш ташкилотлари фақат дастлабки тасдиқланган лойиҳа асосида иш олиб бориши шарт. Агар ушбу қоидаларга амал қилинмаса, қурилиш ишлари зудлик билан тўхтатилади ва айбдорларга нисбатан қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилади.

👍7🔥1
"Эртага метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 га қадар ишлайди" — вазирлик
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, эртага, 23 декабрь куни республика бўйича барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (АГТКШ) белгиланган вақт оралиғида фаолият юритади. Фарғона водийсида эса иш вақти газ босимидан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тартибга солинади.
Вазирлик ушбу чекловнинг асосий сабаби сифатида газ босими пасайган шароитда биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда жамоат транспортларини ёқилғи билан узлуксиз таъминлашни кўрсатган. Бугунги кунда энергетика тизими барқарорлигини сақлаш ва аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу сабабли, газ таъминотидаги умумий ҳолат ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, заправкаларнинг иш тартибига вақтинчалик чекловлар киритилган. Энергетика вазирлиги ушбу чоралар мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади.

👎15🤔3👍2😢1
2026 йилдан «Эко-стикер» тизими ишга тушади: Қоидабузар ҳайдовчилар жаримага тортилади
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январдан бошлаб «Экологик транспорт» тизими тўлиқ кучга киради. Унга кўра, транспорт воситасининг эко-стикер ранги ҳудуд талабига мос келмаган ҳолларда ҳайдовчиларга нисбатан жарима қўлланиши белгиланмоқда.
ИИВ ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Йўлдошевнинг таъкидлашича, стикерлар уч хил рангда бўлади: яшил, сариқ ва қизил. Ҳар бир ҳудуднинг экологик ҳолатидан келиб чиқиб, маълум рангдаги стикерга эга машиналар кириши тақиқланган «тоза ҳудудлар» белгиланади.
– Транспорт воситасининг экологик даражасини диагностика марказларида техник кўрикдан ўтказиш орқали аниқланади.
– Агар автомобилга «сариқ» ёки «қизил» стикер берилган бўлса, ҳайдовчи техник ҳолатни яхшилаб, стикер рангини «яшил»га ўзгартириш ҳуқуқига эга.
– Тизим тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, махсус дастурлаштирилган камералар орқали транспорт воситасининг қайси ҳудудга киришга ҳақли экани электрон назорат қилинади.
Ҳозирда жарималарнинг аниқ миқдори очиқланмаган бўлса-да, тизим марказий шаҳарлардаги кузатув камералари билан интеграция қилинган. Агар қизил стикерли машина «тоза ҳудуд»га кирса, қоидабузарлик автоматик тарзда қайд этилади.

👎7😢2👍1🤔1