EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.3K photos
15.4K videos
31 files
67.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғоналик ўқувчи Ҳарвард университетида 100 фоизлик грант асосида ўқийдиган бўлди

Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Салоҳиддин қизи Собирова дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Ҳарвард университетига (Harvard University) ўқишга қабул қилинди.

Иқтидорли ўқувчимиз университетнинг «Интегратив биология» йўналишини танлаган. У 4 йиллик ўқиш харажатларини тўлиқ қоплайдиган 100 фоизлик грант соҳибасига айланди.

Маълумот ўрнида, Ҳарвард университети дунёнинг энг кучли олийгоҳларини бирлаштирган «Иви лигаси»нинг (Ivy League) етакчи аъзоси ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥15👍11
«Президентнинг Японияга ташрифи икки томонлама муносабатларда янги босқични бошлаб берди» — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг Японияга ташрифида асосий хусусият иқтисодий шерикликни мустаҳкамлаш бўлганини таъкидлади.

— «Кўп йиллар давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатлар асосан гуманитар ҳамкорлик ва техник кўмак лойиҳаларига таянган эди. Бугун эса Ўзбекистон Президентининг прагматик ва изчил сиёсати натижасида икки томонлама кун тартиби қайта шакллантирилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олди», – деб ёзди Шерзод Асадов.

Қайд этилишича, мазкур ташриф олдидан 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги кооперация лойиҳалари портфели шакллантирилди.

Ушбу ташриф икки томонлама муносабатлар ривожида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб бергани эътироф этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥35
Фарғонада маст ҳолда тартиббузарлик қилган аёлларга нисбатан чора кўрилди

Фарғона шаҳрида тунги вақтда аҳоли осойишталигини бузган икки нафар фуқаро қўлга олинди. Вилоят ИИБ берган маълумотларга кўра, воқеа 29 ноябрь куни соат 04:00 атрофида Тарона кўчасида содир бўлган.

Аниқланишича, 21 ва 20 ёшли аёллар спиртли ичимлик таъсирида жамоат жойида бақир-чақир қилиб, атрофдагиларнинг тинчлигига рахна солган. Ҳудудга етиб келган ички ишлар ходимлари уларни тартибга чақирган бўлса-да, аёллар қонуний талабларга бўйсунмай, қаршилик кўрсатишда давом этишган.

Ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг "Майда безорилик" ҳамда "Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик" моддалари билан баённома тузилди.

Ҳозирда мазкур иш юзасидан тўпланган материаллар қонуний қарор қабул қилиниши учун судга тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркия парламентида 2026 йилги бюджет муҳокамаси муштлашув билан якунланди

Туркия Буюк Миллат Мажлисида навбатдаги бюджет муҳокамалари кескин баҳсларга ва жисмоний тўқнашувга айланиб кетди.

Маълум қилинишича, 2026 йилги давлат бюджети лойиҳаси кўриб чиқилаётган вақтда икки сиёсий партия аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган. Оғзаки тортишув тез орада депутатларнинг ўзаро муштлашувига сабаб бўлган.

Тўполон ва тартибсизликларга қарамай, муҳокамалар якунида 2026 йилги бюджет тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламент томонидан қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия парламентида иқтисодий ва ижтимоий масалалар муҳокамаси пайтида бу каби кескин тўқнашувлар аввал ҳам кузатилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢3🤔1
Инвестиция воситачилари лицензияси тўхтатилганда мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги инвестиция воситачиси фаолияти тўхтатилганда депозитар операцияларни амалга ошириш бўйича янги низомни рўйхатдан ўтказди.

Янги тартибга кўра:

— Лицензияси тўхтатилган воситачи 2 кун ичида бу ҳақда ОАВ ва фонд биржаси сайтида эълон бериши шарт.

— Фаолият тугатилганда, мижозларга хабарнома юборилади. Мижоз 1 ҳафта ичида ўз қимматли қоғозларини бошқа воситачига ўтказиш бўйича топшириқ бериши лозим.

— Агар мижоз топшириқ бермаса, унинг мулки вақтинча сақлаш учун «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси»га ўтказилади.

— Депозитарий мижоз янги воситачини танлагандан сўнг, 1 кун ичида қимматли қоғозларни қайтариб беришни таъминлайди.

Ушбу тартиб инвесторларнинг мулкий ҳуқуқлари хавфсизлигини кафолатлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилдан 33 та туман ва шаҳарда раҳбар кадрлар ротацияси бошланади

“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)” мақомига эга ҳудудлардаги давлат органларида раҳбар кадрларни алмаштиришнинг янги тизими йўлга қўйилади.

♦️ Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинма раҳбарлари, ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари ҳар 5 йилда вилоят ёки Тошкент шаҳри доирасида бошқа ҳудудга ротация қилинади.

♦️ Ротация қилинадиган раҳбарларни аниқлаш жараёни Бошқарув самарадорлиги агентлигининг “hrm.gov.uz” электрон платформаси орқали амалга оширилади.

♦️ Ҳар бир раҳбар янги ҳудудга ўтишдан олдин ўша жойнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини ўрганиш бўйича махсус интенсив курсда ўқитилади.

♦️ Тайинланган раҳбарларнинг фаолияти Агентлик томонидан электрон платформа орқали онлайн тарзда доимий назорат қилиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🔥1
Бугун Ўзбекистондаги барча "метан заправкалар" 6 соат давомида чекловсиз ишлайди

Энергетика вазирлиги республика бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) фаолияти бўйича янги маълумот тақдим этди.

Вазирлик хабарига кўра, бугун — 22 декабрь куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар мамлакатимиздаги барча "метан заправкалар" одатдаги штат режимида хизмат кўрсатади. Ушбу 6 соатлик вақт оралиғида ҳайдовчилар ҳеч қандай чекловларсиз ёнилғи қуйиб олишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги ҳафталарда ҳаво ҳароратининг пасайиши муносабати билан кўплаб ҳудудларда газ шохобчалари махсус график асосида ишлаётган эди. Бундай чоралар биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва мактаб, шифохона каби ижтимоий объектларни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида жорий этилган.

Аввалроқ Энергетика вазирлиги чекловларни қўшни давлатлар газ тизимидаги техник носозликлар туфайли импорт ҳажми камайгани билан ҳам изоҳлаган эди. Айни дамда "Ҳудудгазтаъминот" мутахассислари газ қувурларидаги босимни меъёрга келтириш бўйича тизимли ишларни давом эттирмоқда.


Соҳа мутасаддилари ушбу чекловлар вақтинчалик характерда эканини ва тизимдаги босим тикланиши билан шохобчалар фаолияти тўлиқ тикланишини билдирган. Ҳайдовчиларга ёнилғи эҳтиёжларини соат 16:00 га қадар режалаштириш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4🤷‍♂1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё етакчилари Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди

Санкт-Петербург шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак эътироф этувчи тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров нуфузли Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига лойиқ кўрилдилар.

Мукофот медалини ҳайъат раиси, машҳур дирижёр Валерий Гергиев уч мамлакат етакчиларига тантанали равишда топширди. Давлат раҳбарлари минтақада тинчликни асраш ва кўпқутбли, зўравонликларсиз дунё барпо этишга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун тақдирланди.

Маълумот учун, Лев Толстой мукофоти урушларнинг олдини олиш ва халқлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги алоҳида хизматлар учун бериладиган халқаро миқёсдаги юксак мукофотдир.


Президент Шавкат Мирзиёев айни дамда Санкт-Петербург шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Давлат раҳбари ташриф доирасида 21-22 декабрь кунлари ўтадиган МДҲ давлатларининг норасмий учрашувида ҳамда Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥18🤔3👎1😢1
Ўзбекистонда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун 10,3 трлн сўм сарфланди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 10,3 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 11 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида ушбу хизматлар ҳажми:
🔹Қорақалпоғистон – 488,3 млрд сўм.
🔹Андижон – 658,2 млрд сўм.
🔹Бухоро – 339,1 млрд сўм.
🔹Жиззах – 222,2 млрд сўм.
🔹Қашқадарё – 632,7 млрд сўм.
🔹Навоий – 329,3 млрд сўм.
🔹Наманган – 1 трлн 136,1 млрд сўм.
🔹Самарқанд – 1 трлн 303,8 млрд сўм.
🔹Сурхондарё –361,6 млрд сўм.
🔹Сирдарё – 140,5 млрд сўм.
🔹Тошкент – 1 трлн 046,9 млрд сўм.
🔹Фарғона – 1 трлн 411,7 млрд сўм.
🔹Хоразм – 506,9 млрд сўм.
🔹Тошкент шаҳри – 1 трлн 719,4 млрд с
ўм.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги бозорда бахтсиз ҳодиса: савдо растаси одамлар устига қулаб тушди

​Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган кийим-кечак бозорида кўнгилсиз ҳодиса қайд этилди.

Маълум қилинишича, бозордаги савдо расталаридан бири тўсатдан қулаб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирларда бозордаги инфратузилма ва расталарнинг ўта эски, яроқсиз ҳолатда эканини кўриш мумкин.

Тадбиркорлар ва бозорга келувчиларнинг таъкидлашича, расталарнинг носозлиги бўйича бозор маъмуриятига бир неча бор мурожаат қилинган. Бироқ, ушбу огоҳлантиришларга қарамай, таъмирлаш ишлари амалга оширилмаган ва хавфсизлик чоралари кўрилмаган.

Ҳозирда содир бўлган ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан батафсил маълумот берилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бугун Ўзбекистондаги барча "метан заправкалар" 6 соат давомида чекловсиз ишлайди Энергетика вазирлиги республика бўйлаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари (АГТКШ) фаолияти бўйича янги маълумот тақдим этди. Вазирлик хабарига кўра, бугун — 22 декабрь…
Энергетика вазирлиги ва ҳокимликлар ўртасидаги номувофиқлик: метан заправкалар бўйича баёнотлар ўзгарди

Метан заправкаларнинг фаолияти бўйича расмий идоралар томонидан берилаётган баёнотлар аҳоли ўртасида тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Аввалига Энергетика вазирлиги бугун, 22 декабрь куни республикадаги барча метан шохобчалари соат 10:00 дан 16:00 гача чекловсиз ишлашини маълум қилган эди.

Бироқ, Фарғона водийси вилоятларида заправкалар очилмагани ҳақида хабарлар тарқалгач, вазирлик позицияси ўзгарди. Эндиликда заправкаларнинг очилиш-очилмаслиги маҳаллий ҳокимликларнинг ихтиёрида экани билдирилди.

Бундай қарама-қарши маълумотлар ва идоралараро мувофиқликнинг йўқлиги ҳайдовчиларнинг сарсон бўлишига ва совуқ ҳавода узоқ кутиб қолишига олиб келмоқда.

Жамоатчилик фаоллари ва истеъмолчилар мутасадди идоралардан аввал ўзаро аниқ келишиб, кейин халққа тўғри маълумот тарқатишни талаб қилмоқда. "Халқ совуқда кутиб турибди, расмийлар эса ҳали бир қарорга кела олмаяпти", — дея эътироз билдирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢6👎2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё етакчилари Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофоти билан тақдирланди

Санкт-Петербург шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик йўлидаги улкан саъй-ҳаракатларини эътироф этишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров нуфузли Лев Толстой номидаги халқаро тинчлик мукофотига лойиқ кўрилди.

Мукофот медалларини ҳайъат раиси, машҳур дирижёр Валерий Гергиев топширди. Давлат раҳбарлари Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун ушбу юксак эътирофга муносиб топилган.

Маълумот учун: Лев Толстой мукофоти урушнинг олдини олиш, кўпқутбли ва зўравонликларсиз дунё барпо этиш борасидаги хизматлар учун берилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев айни дамда Санкт-Петербург шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турибди. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида МДҲ давлатларининг норасмий учрашувида ҳамда Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥17👎7🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Андижондаги бозорда бахтсиз ҳодиса: савдо растаси одамлар устига қулаб тушди ​Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида жойлашган кийим-кечак бозорида кўнгилсиз ҳодиса қайд этилди. Маълум қилинишича, бозордаги савдо расталаридан бири тўсатдан қулаб тушган. Гувоҳларнинг…
"Меъёридан ортиқ қишки кийимлар илингани сабаб қўлбола мослама қулаб тушган" — ҳокимлик

Ижтимоий тармоқларда "Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги кийим-кечак бозорида раста қулаб тушди" мазмунида тарқалган хабарлар юзасидан Хўжаобод тумани ҳокимлиги расмий маълумот берди. Мазкур ҳолат бўйича тезкор ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилган.

Маълум бўлишича, воқеа 21 декабрь куни соат 11:00 атрофида Хўжаобод тумани буюм бозори ҳудудида содир бўлган. Тадбиркорнинг дўкон олдига қўлбола усулда қуриб олган мосламаси хавфсизлик талабларига жавоб бермаган. Бундан ташқари, ушбу қурилмага меъёрдан ортиқ миқдорда оғир қишки кийимлар илингани оқибатида у босимни кўтара олмай қулаган.

Ҳодиса натижасида ушбу камчиликларга йўл қўйган 1 нафар тадбиркор тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Унга зудлик билан малакали тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозирда беморнинг аҳволи яхши экани билдирилди.

Бошқа жабрланувчилар аниқланмаган. Айни пайтда ҳодиса сабабларини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Япония ўртасида 12 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги стратегик келишувларга эришилди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Японияга амалга оширган расмий ташрифи якунлари ҳақида маълумот берди. Ушбу ташриф икки томонлама муносабатларда сифат жиҳатидан янги — стратегик босқични бошлаб бергани таъкидланди.

Ташриф давомида умумий қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги ҳамкорлик лойиҳалари портфели шакллантирилди. Келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, «яшил» энергетика, транспорт, туризм ва рақамли технологиялар каби муҳим соҳаларни ўз ичига олади. Шерзод Асадовнинг қайд этишича, икки давлат алоқалари эндиликда оддий гуманитар форматдан йирик стратегик-иқтисодий шериклик даражасига кўтарилди.

Шунингдек, ташриф доирасида ўтган «Марказий Осиё + Япония» биринчи саммити якунида муҳим Токио декларацияси қабул қилинди. Бу Ўзбекистоннинг дунёнинг етакчи технология ва инвестиция марказлари билан ҳамкорликни кучайтириш борасидаги изчил ислоҳотларининг яққол намунаси бўлди.

"Давлатимиз раҳбарининг мамлакат иқтисодий қудратини оширишга қаратилган халқаро ташрифлари ва фаол дипломатияси изчил давом этмоқда",

деб ёзди Асадов ўз саҳифасида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғоналик ўқувчи Ҳарвард университетининг 100 фоизлик грантини қўлга киритди

Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Собирова дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири — Ҳарвард университетига ўқишга қабул қилинди.

Иқтидорли ўқувчи мазкур университетнинг «Интегратив биология» йўналишида таҳсил оладиган бўлди. Эътиборлиси, у 4 йиллик ўқиш харажатларини тўлиқ қоплайдиган 100 фоизлик грант соҳибасига айланди.

Маълумот ўрнида, Ҳарвард университети дунёдаги энг кучли ва нуфузли олий таълим муассасаларини бирлаштирган «Иви лигаси» (Ivy League) таркибидаги етакчи университет ҳисобланади.

Фарғоналик ўқувчининг бу муваффақияти Ўзбекистон ёшларининг халқаро таълим майдонидаги юксак салоҳиятини яна бир бор исботлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёш шахматчилари жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади

Туркиянинг Анталия шаҳрида 9–17 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мутлақ ғалабани қўлга киритди. 33 давлатдан 314 нафар спортчи иштирок этган мусобақада 36 нафар ҳамюртимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Якуний натижаларга кўра, ўзбекистонлик шахматчилар 12 та медалга (5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза) сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни банд этди. Ушбу муваффақият ўзбек шахмат мактабининг халқаро майдондаги юксак салоҳиятини яна бир бор тасдиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда илк бор фалаж аёл коинотга парвоз қилди

Европа космик агентлиги муҳандиси, 33 ёшли германиялик Михела Бентхаус Blue Origin компаниясининг New Shepard кемасида 11 дақиқалик суборбитал парвозни муваффақиятли амалга оширди. Ушбу воқеа коинот забт этилиши тарихида янги саҳифа очди.

Михела Бентхаус 2018 йилда юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида фалаж бўлиб қолган ва шундан бери ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. Шунга қарамай, у ўз орзусидан воз кечмай, коинотга чиққан илк имконияти чекланган аёлга айланди.

Бентхауснинг таъкидлашича, бу унинг ҳаётидаги энг ажойиб тажриба бўлган. У ўз парвози орқали инсонлар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз мақсадлари сари интилиши лозимлигини таъкидлади.

Мазкур миссия Blue Origin компанияси томонидан амалга оширилган 16-парвоз сифатида қайд этилди. Ушбу тарихий қадам коинот парвозлари барча учун очиқ бўлиши мумкинлигини исботлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Уй-жой сотиб олувчилар манфаати ҳимоя қилинади: Улушли қурилишда янги тартиблар жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда қурилиш жараёнида улуш асосида уй-жой сотиш (улушли қурилиш) тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат улушли қурилиш бозоридаги мавжуд хавф-хатарлар — қурилиш муддатларининг кечикиши, лойиҳаларнинг тўхтаб қолиши ёки фуқаролар маблағларининг мақсадсиз сарфланиши каби долзарб муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.

Янги тартибга кўра, уй олиш истагида қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади. Қонун лойиҳаси доирасида қурувчилар зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклаш ва маблағлар айланмаси устидан назоратни кучайтириш кўзда тутилган.

Бу қадам уй-жой бозорида адолат ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, аҳолининг кўчмас мулк соҳасидаги инвестициялари хавфсизлигини кафолатлашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1
Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индексида рекорд кўрсаткич қайд этди

Ўзбекистон Сунъий интеллектга тайёргарлик индексида (AI Readiness Index) сўнгги икки йил ичида 25 поғонага юқорилаб, ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлади.

Oxford Insights халқаро таҳлил марказининг янгиланган рейтингига кўра, мамлакатимиз 2023 йилдаги 87-ўриндан 2025 йил якунларига кўра 62-ўринга кўтарилди.

Мамлакатимизнинг ушбу йўналишдаги ўсиши изчил характерга эга: 2024 йилда Ўзбекистон 70-ўринни эгаллаган бўлса, 2025 йилда яна 8 поғонага юқорилаб, жаҳоннинг энг фаол давлатлари қаторидан жой олди.

Маълумот ўрнида, AI Readiness Index давлатларнинг сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш салоҳиятини баҳолайди.

Рейтингда давлат бошқаруви, технологиялар инфратузилмаси, инсон капитали ва инновацион муҳит каби муҳим мезонлар асосий кўрсаткич сифатида олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Тошкентда 25 ёшли ФВБ ходими хизмат таътили пайтида ўз жонига қасд қилди

Жорий йил 21 декабр куни Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» МФЙ Себзор кўчасидаги дала ҳовлида Тошкент шаҳар Учтепа тумани ФВБ профилактика инспектори, катта лейтенант Х.Б.нинг жасади топилди. 25 ёшли ходим далаҳовлида ўзини арқон билан осиб, жонига қасд қилган.

Маълум бўлишича, марҳум жорий йилнинг 25 ноябрь кунидан буён навбатдаги хизмат таътилида бўлган. Унинг ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зойир Мирзаев Саудия Арабистонида истиқболли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Саудия Арабистонига амалий ташрифи доирасида ушбу мамлакат инвестициялар вазири ёрдамчиси Ибраҳим ал Мубарак билан учрашув ўтказди.

Делегацияга Саудиянинг машҳур "ACWA Power" компанияси асосчиси Муҳаммад Абунайян ҳамроҳлик қилмоқда. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлик йил сайин изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.

Қайд этилишича, бундай ижобий жараён икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ, самимий ва ишончга асосланган муносабатларнинг юксак самарасидир. Учрашув якунида Тошкент вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган янги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2