EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда солиқдан қочган хорижий онлайн платформаларга чеклов қўйилиши мумкин

2026 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон бозорида солиқ рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган чет эл компанияларига нисбатан қатъий чоралар кўрилади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид янги фармонида белгилаб қўйилди.

30 кунлик муҳлат: Агар хорижий компания Ўзбекистон фуқароларига электрон хизмат кўрсатса ёки товар сотса-ю, лекин солиқ органларида рўйхатдан ўтмаган бўлса, унга расмий хабарнома юборилади. Талабни бажариш учун компанияга роппа-роса бир ой вақт берилади.

Блокланиш хавфи: Белгиланган муддат ичида рўйхатдан ўтмаган платформаларнинг мамлакат ҳудудидаги фаолияти чекланиши мумкин. Бу жараёнда Солиқ қўмитаси ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) ҳамкорликда қарор қабул қилади.

Тўловлар назорати: Шунингдек, келгуси йилнинг 1 мартига қадар фуқаролар томонидан чет эл компанияларига амалга оширилаётган пул ўтказмаларини мониторинг қилиш тизими ишлаб чиқилади. Маълумотлар шахссизлантирилган ҳолда таҳлил қилинади.

Мақсад: Мазкур чора-тадбирлар рақамли иқтисодиётда адолатли рақобатни таъминлаш ва нақдсиз тўловлар тизимини тартибга солишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қурилишлар қонунийлигини текшириш учун онлайн харита яратилди

Ўзбекистонда янги барпо этилаётган объектларнинг ем ҳуқуқий ҳолатини кузатиш имконини берувчи махсус интерактив харита фойдаланишга топширилди.

Ушбу тизим ёрдамида фуқаролар уй-жой сотиб олишдан аввал қурилишнинг қонунийлигини мустақил равишда текширишлари мумкин.

Платформада ҳар бир объектнинг жойлашган манзили, лойиҳа ҳужжатлари, қурилиш ишларининг амалга оширилиш босқичлари ва якунланиш муддатлари ҳақидаги маълумотлар жамланган. Бу хизмат кўчмас мулк бозорида шаффофликни таъминлаш ва харидорларни турли фирибгарлик ҳолатларидан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қурилаётган биноларнинг ҳолати ва қонуний ҳужжатлари билан танишиш учун dshk.shaffofqurilish.uz сайтига кириш кифоя.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода 13 минг доллар пора олган конвой ходими ва Самарқандда "сохта инспектор" қўлга олинди

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан тизим тозалигини таъминлаш ва фирибгарлик ҳолатларига чек қўйиш мақсадида Бухоро ва Самарқанд вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди.

Бухоро шаҳрида конвой хизмати сафдори ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб, тергов остидаги шахснинг ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 20 минг доллар талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у келишилган маблағнинг 13 минг долларини олаётган вақтида далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинди.

Самарқандда эса ўзини Йўл-патрул хизмати инспектори деб таништирган 1996 йилда туғилган шахс фош этилди. У Жомбой туманида яшовчи фуқарога 1600 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, пулни олаётганда қўлга тушган.

Аниқланишича, ушбу шахс ички ишлар тизимида ишламаган, балки интернет орқали милиция формасини сотиб олиб, одамларни алдаб келган. Маълум бўлишича, у муқаддам ҳам фирибгарлик жинояти учун судланган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий Осиё ва Япония ўртасида янги иқтисодий давр: президентдан муҳим ташаббуслар

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Токиода бўлиб ўтган «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий алоқаларни юқори босқичга кўтаришга хизмат қилувчи қатор стратегик таклифларни баён этди.

— Ҳамкорликнинг янги босқичи: Президент Япония билан узоқ муддатли шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида «Марказий Осиё – Япония 2040» стратегиясини ишлаб чиқиш ғоясини илгари сурди. Шунингдек, олий даражадаги мулоқотларни ҳар икки йилда бир марта мунтазам ўтказиш ва навбатдаги саммитни Ўзбекистонда ташкил этиш таклиф қилинди.

— Иқтисодий ва технологик ташаббуслар: Минтақада саноат ва инфратузилмани ривожлантириш учун махсус Инвестиция жамғармасини тузиш ҳамда замонавий технологиялар, сунъий интеллект ва киберхавфсизликни қамраб олувчи «Рақамли хаб» платформасини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

— Хавфсизлик ва кадрлар тайёрлаш: Сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшма дастурларни ишга тушириш ҳамда Тошкентда Япония андозалари асосида муҳандис ва қутқарувчилар малакасини ошириш марказини ташкил этиш ташаббуси билдирилди.

Саммит якунида томонлар ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган Токио декларацияси қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥1
Жалақудуқда аҳоли учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва мулоқот ташкил этилди

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари, хусусан, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази директори Б. Абдураҳмонов ҳамда вилоят Эндокринология диспансери раҳбари А. Иминов иштирокида Жалақудуқ туманида сайёр тиббий тадбирлар ўтказилди.

Ушбу жараёнда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан биргаликда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тиббий кўриклар ва очиқ мулоқотлар тумандаги «Ўзбекистон», «Намуна», «Бозор боши», «Қадақсин», «Ўраштепа» ва «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғинларини қамраб олди.

Учрашувлар давомида фуқароларга эндокрин тизими ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, тўғри овқатланиш ҳамда соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир доирасида аҳоли вакиллари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди. Аниқланган касалликлар бўйича беморларга зарур тиббий тавсиялар берилиб, соғломлаштириш чоралари белгилаб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда Янги йил байрамининг асосий тадбирлари қаерда ва қачон ўтказилиши маълум бўлди

Пойтахтимизда Янги йил байрами муносабати билан ташкил этиладиган асосий тантаналар жойи ва вақти белгиланди. Жорий йилнинг 25 декабридан 2026 йилнинг 10 январига қадар шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун ранг-баранг дастурлар намойиш этилади.

Байрамнинг бош майдони сифатида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси олдидаги майдон танланди. Бу ерда ҳар куни соат 11:00 дан 23:00 гача кўнгилочар тадбирлар ва байрам томошалари бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, байрам шукуҳи Тошкентнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Хусусан, шаҳардаги маданият ва истироҳат боғлари, марказий майдонлар ҳамда туну кун фаолият юритувчи туризм кўчаларида ҳам махсус байрам дастурлари ташкил этилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда қурилиш соҳасида назорат кучайтирилмоқда: янги тартиб ва талаблар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 666-сонли қарори билан қурилиш соҳасида давлат назоратини янада мустаҳкамлашга қаратилган янги тартиб жорий этилмоқда.

Янги қоидаларга кўра, 2026 йил 24 январдан бошлаб қурилиш соҳасидаги ҳуқуқий атамаларга ўзгартириш киритилади. Эндиликда амалдаги «объектни рўйхатдан ўтказиш» тушунчаси ўрнига «объектга рухсатнома бериш» атамаси қўлланилади. Бу шуни англатадики, қурилиш жараёнлари устидан назорат фақатгина рўйхатга олиш билан чекланмай, балки қатъий рухсат бериш тизимига ўтади.

Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун тегишли рухсатномани олиш эндиликда мажбурий шарт ҳисобланади. Рухсатномасиз амалга ошириладиган ҳар қандай қурилиш ишлари ноқонуний деб топилади ва қатъиян тақиқланади.

Қонун талабларини бузган, яъни тегишли рухсатномасиз қурилиш ишларини бошлаб юборган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчиликка асосан маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чоралари кўрилиши белгилаб қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔2👍1😢1
Саида Мирзиёева: “Сеҳрландия” мултфилми – миллий анимациядаги тарихий қадам

Тошкентда Ўзбекистон анимация тарихидаги илк тўлиқ метражли 3D форматдаги “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мултфилмининг тантанали премьераси бўлиб ўтди. Тадбирда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева иштирок этди.

Премьерада қатнашган 2000 нафар боланинг қувончи ва ижобий таассуротларини алоҳида қайд этар экан, Саида Мирзиёева ушбу асарни миллий болалар контентини ривожлантиришдаги муҳим ютуқ деб баҳолади.

“Болаларимиз ўз она тилида, миллий руҳиятимизга яқин ва замонавий талабларга жавоб берадиган мултфилмларни кўриб улғайиши жуда муҳим. Болани алдаб бўлмайди — агар у экрандан кўз узмай ўтирган бўлса, демак, ижодкор ўз ишини чин дилдан бажарган”,
— дея таъкидлади у.

Саида Мирзиёева лойиҳа устида ишлаган режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов ва бутун ижодий жамоага миннатдорлик билдириб, уларни янги зафарлар сари руҳлантирди. Таъкидланишича, бу каби сифатли лойиҳалар ўзбек анимациясининг жаҳон андозалари даражасига чиқишида биринчи ва мустаҳкам қадам бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥38👎2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чарчашни билмайдиган етакчи

Президент ректорлар билан учрашувдан чиқиб, навбатдаги тадбир томон кетар экан, йўлакда биз журналистларни кўрди ва “чарчамаяпсизларми?” дея ҳол сўради.

Чарчаганимиз рост, чунки ташриф доирасидаги тадбирлар жуда-жуда кўп. Нафас ростлашга фурсат бўлмаяпти, ҳатто.

Аммо 2 кун давомида кетма-кет ва деярли танаффусларсиз 20 га яқин учрашув ўтказган, 5 та йирик тадбирда иштирок этган президент чарчамаган. Давлат раҳбари ишчан кайфиятда галдаги муҳим учрашувни ўтказиш учун Япония бош вазири қароргоҳига йўл олди.

Журналист Жаҳонгир Олимов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🤔2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ Малака ошириш институтида навбатдаги ўқув курслари якунланди

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида тизим ходимларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган навбатдаги махсус ўқув курслари ўз ниҳоясига етди.

Ушбу ўқув курслари ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари, туман (шаҳар-тармоқ) бошлиғининг ўринбосарлари лавозимига тайинлаш ҳамда «майор» махсус унвонини олиш учун номзод этиб белгиланган ходимлар учун ташкил этилди.

Машғулотлар давомида асосий эътибор тингловчиларнинг амалий тажрибасини бойитиш, соҳавий қонунчиликдаги янгиликлар ва замонавий иш услубларини ўзлаштиришга қаратилди.

Курс якунида тингловчиларнинг эгаллаган билимлари синовдан ўтказилиб, тегишли малака талаблари бажарилгани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшнободда содир бўлган ЙТҲ бир кишининг умрига зомин бўлди

20 декабрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманида Lacetti ва Nexia-3 иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Аниқланишича, 21 ёшли Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва Nexia-3 билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Nexia-3 йўловчиси воқеа жойида вафот этди, ҳар икки ҳайдовчи эса шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон аа унинг рафиқаси 17 йилга қамалди

Покистон суди Имрон Хон ва унинг рафиқаси Бушра Бибини коррупцияда айблаб, 17 йилга озодликдан маҳрум этди. Можарога Саудия шаҳзодаси совға қилган қимматбаҳо соатлар сабаб бўлган.

Покистон қонунчилигига кўра, давлат раҳбарларига берилган ҳашаматли совғалар халқ мулки ҳисобланади. Бироқ Хон оиласи ушбу буюмларни ўта арзон нархда ўзлаштириб, бюджетга миллионлаб рупий зарар етказганликда айбдор деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ҳокимиятдан четлатилган собиқ раҳбар аллақачон бошқа айбловлар билан 14 йиллик қамоқ муддатини ўтамоқда. Янги ҳукм унинг жазо муддатини янада узайтирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷‍♂1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болажонлар учун ажойиб туҳфа: Илк маҳаллий 3D анимацион фильмни фарзандларингиз билан бирга томоша қилинг!

Ўзбек анимацияси тарихида янги саҳифа очилди: мамлакатимизда биринчи марта тўлиқ 3D форматда ишланган профессионал анимацион филмнинг катта намойиши бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа ўзбек киноси учун муҳим технологик ютуқ ва болажонлар учун ажойиб Янги йил туҳфаси бўлди.

Мултфилм болаларимизни ўз она тилида, миллий қадриятларимиз ва руҳиятимизга мос, шу билан бирга замонавий дунё андозалари даражасидаги контент билан таъминлашни мақсад қилган. Ижодкорларнинг таъкидлашича, бу каби сифатли миллий маҳсулотлар фарзандларимизнинг дунёқарашини шакллантиришда катта аҳамиятга эга.

Фурсатни бой берманг: Янги йил байрами кунларида ушбу қизиқарли ва замонавий мултфилмни фарзандларингиз билан биргаликда кинотеатрларда томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ушбу анимацион филм премьерасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам фарзанди билан иштирок этди ва лойиҳани миллий контент яратиш йўлидаги муҳим қадам деб баҳолади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥23🤷‍♂1🤔1