EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Долзарб 40 кунлик" тадбирларида панада қолиб кетган "кўча" одамларига қарши ов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Рақобат қўмитаси самолётга сиғмай қолган фуқароларнинг мурожаатини ўрганди

Фуқаро 2025 йил 26 сентябрь санасида “Centrum-Air” сайти орқали Истанбул–Наманган йўналиши учун 2 та авиа чипта сотиб олган бўлса-да, авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани натижасида у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетишган. Бир суткадан сўнг уларга мажбурий равишда Истанбул–Тошкент рейсида парвоз қилиш таклиф қилинган ва фуқаролар шу рейсда қайтиб келишган. У мазкур ҳолатдан норози бўлиб, мурожаат қилган.

Ўрганишлар давомида, “Centrum-Air”  авиакомпанияси ўз хатоси сабаб юзага келган ноқулайлик учун фуқаро билан келишилган ҳолда қуйидаги компенсация ва имтиёзлар тақдим этган.

Унга кўра:
🔘500 евро миқдорда компенсация;
🔘қўшимча 865 200 сўм пуллик товон;
🔘авиакомпаниянинг исталган йўналишларига кейинги сафар 20 фоиз чегирма берувчи промокод;
🔘23 кг қўшимча бепул багаж;
🔘парвоз давомида самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2
☄️ Университетнинг мансабдор ходими пора билан ушланди!

➡️Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, Навоий давлат университетининг мансабдор ходими ушбу таълим даргоҳининг ўқув хоналарини таъмирлаб берган масъулияти чекланган жамиятга хизмат ҳақи сифатида тўланиши лозим бўлган 189 млн сўм пул маблағини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан 35 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔴 Таъкидлаш лозимки, мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
🥇Олтин қуймаларнинг мамлакатимиздан ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди

☄️Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда, “Дўстлик” чегара божхона пости яқинида Фарғона вилоятида яшовчи, 1994 й.т. Т.Т. тўхтатилиб, унга тегишли хўжалик қопи холислар иштирокида кўздан кечирилди.

💰Натижада, қоп ичидаги 3 дона темир қопламали автомобиль эҳтиёт қисмлари махсус воситалар ёрдамида бўлакларга ажратилганда, уларнинг ичига жами 7 кг 784 г олтин бўлаклари яширилганлиги маълум бўлди.

🤑Баҳолаш хулосасига кўра, ушбу олтин қуймаларнинг умумий қиймати 12 млрд 465 млн 795 минг сўмни ташкил этади.

🚛Аниқланишича, мазкур фуқаро Тошкент шаҳридан юборилган олтинларни Қирғиз Республикасида қабул қилиб оладиган шахсга юк автотранспорт воситалари ҳайдовчилари орқали божхона назоратидан яширган ҳолда етказиши керак бўлган.

⚖️Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

🕵️‍♂️Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу қимматбаҳо металлни ҳақиқий эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистонда "Disneyland" ва янги телеканал очилиши мумкин

Саида Мирзиёева "The Walt Disney Company" вице-президенти Ҳайма Вашингтон билан учрашиб, Тошкентни болалар контенти бўйича минтақавий марказга айлантириш масаласини муҳокама қилди.

"Ўзбекистонда «Disney»нинг Марказий Осиёдаги ваколатхонасини очиш ва контенти тўлиқ ўзбек тилидаги телеканал ташкил этишга қизиқиш билдирдик",
— деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.

Асосий ташаббуслар:
— "Disney"нинг минтақавий ваколатхонасини очиш ва ўзбек тилидаги янги телеканални ишга тушириш;
— Туризмни ривожлантириш учун "Disneyland" тематик боғи ва "Cinema Park" креатив паркини барпо этиш;
— Голливуд мутахассислари кўмагида маҳаллий аниматор, режиссёр ва сценарийнависларнинг янги авлодини тайёрлаш.


Ҳайма Вашингтон мамлакатимиздаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, ушбу лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥12👎2😢2
Олий суд таркибида муҳим тайинловлар ва ўзгаришлар амалга оширилди

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида суд тизими фаолиятини янада такомиллаштириш ва кадрлар таркибини мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилди. Муҳокамалар якунида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.

Қабул қилинган ҳужжатга асосан, Маликахон Қаландарова судялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига сайланди. Ушбу муддатнинг дастлабки беш йили давомида у Олий суд раисининг ўринбосари – судлов ҳайъати раиси сифатида масъулиятли вазифани бажарадиган бўлди.

Шунингдек, суд тизимида кўп йиллик тажрибага эга бўлган қуйидаги шахслар 10 йиллик муддатга Олий суд судяси лавозимига сайланди:
🔹 Аброрхон Акрамов, Жаҳонгир Жўраев, Носир Зайнобидинов;
🔹 Мансурбек Қурбонов, Жамоладдин Қурёзов, Ўктам Мамадиев;
🔹 Шуҳрат Муллажонов, Умида Нишонова ва Одилжон Турдиев.


Шу билан бирга, айрим раҳбар ва судяларнинг ваколатларини тугатиш бўйича ҳам қарор қабул қилинди.
Хусусан:
🔸 О.Исмоилов бошқа ишга ўтганлиги сабабли Олий суд раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
🔸 Т.Мирзаев, М.Эшимбетов ва Б.Эргашев бошқа ишга ўтиши муносабати билан, А.Бекманов эса ўз аризасига биноан Олий суд судяси лавозимидан кетди.

Ушбу ўзгаришлар суд ҳокимиятининг мустақиллигини таъминлаш ва одил судлов сифатини ошириш йўлидаги навбатдаги қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тайванда эркак одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Бугун, 19 декабрь куни Тайвань пойтахти Тайпей шаҳрида мудҳиш ҳодиса юз берди. 27 ёшли эркак шаҳар метросида ва кўчаларда одамларга ҳужум қилди.

Ҳужумчи дастлаб тутунли бомба портлатган, сўнгра атрофдагиларга пичоқ билан ташланган.

Мудҳиш воқеа натижасида 3 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Яна 5 нафар фуқаро турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа жойида суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Ўзбекистон Президенти Токиода Япониянинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида ушбу мамлакатнинг энг йирик корпорациялари, банклари ва бизнес уюшмалари раҳбарлари билан учрашди. Тадбирда икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Япония ҳукумати вакиллари ҳамда дунёга машҳур брендларнинг топ-менежерлари қатнашди, жумладан:
🔹 Ҳукумат ва ташкилотлар: Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Рёсэй Аказава, JETRO, JICA, JBIC, NEXI, JOGMEC ва ROTOBO раҳбарлари.
🔹 Саноат ва технология гигантлари: “Toyota”, “Mitsubishi”, “Hitachi”, “NEC”, “Sumitomo”, “ITOCHU”, “Marubeni”, “Sojitz”, “Ajinomoto” ва “Japan Tobacco”.
🔹 Энергетика ва қурилиш сектори: “Eurus Energy”, “Chubu Electric Power”, “Shikoku Electric”, “Shimizu” ва “Daito Trust Construction”.
🔹 Молия ва банк тизими: “SBI Holdings”, “Norinchukin”, “SBI Shinsei” банклари.

Учрашувнинг асосий мақсадлари:
🔸 Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятларни тақдимот қилиш;
🔸 Юқори технологик тармоқлар, "яшил" энергетика, машинасозлик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишга тушириш;
🔸 Молиявий ҳамкорликни кенгайтириш ва Япониянинг илғор тажрибасини Ўзбекистон иқтисодиётига татбиқ этиш.

Президент Шавкат Мирзиёев япон ишбилармонларини Ўзбекистондаги қулай инвестиция муҳитидан фойдаланишга ва ўзаро манфаатли лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди. Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор келишувларга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥13
«Ксенофобия туфайли содир этилаётган ваҳшийликларга чек қўйиш учун мактабларда бағрикенглик дарслари жорий этилиши керак» – Шерзодхон Қудратхўжа

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа Россияда миллатлараро адоват замирида содир этилган мудҳиш қотиллик юзасидан кескин муносабат билдирди.

Ректор ижтимоий тармоқларда тарқалган, мактаб ўқувчисининг ваҳшийларча ўлдирилгани акс этган видеодан қаттиқ шокка тушганини баён этар экан, жамиятдаги нафрат тили ва камситишларга чек қўйиш вақти келганини таъкидлади.

«Даҳшат. Ҳозир қурбоннинг онаси ва яқинлари қандай қайғуда эканлигини тасаввур қилишнинг ўзи қўрқинчли. Ҳеч бир онанинг бошига бундай мусибат келмаслиги керак! Ҳеч бир онанинг! Боланинг миллати туфайли шафқатсизларча ўлдирилишини ҳеч қандай сўз билан таърифлаб бўлмайди.

Ксенофобия туфайли даҳшатли қотиллик содир этилган Россия Федерацияси сингари кўп миллатли ва кўп динли мамлакатларда мактабларда миллий бағрикенгликка оид фан ўқитилиши керак. Мактаб ва жамиятдан ташқари, айниқса, уйда катталар болаларнинг олдида ҳам, уларсиз ҳам ксенофобик “маданият” ва муҳитни кучайтирадиган “чурка”, “черножопый”, “урюк”, “хачик” каби ва шунга ўхшаш камситувчи ҳақоратларни айтишни бас қилишлари керак!»


Ректор ўз муносабатида бундай фожиаларнинг олдини олиш учун қуйидаги муҳим қадамларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади:
🔹 Маърифий ислоҳот: Россия каби кўп миллатли ва турли дин вакиллари яшайдиган давлатларнинг таълим тизимига миллатлараро бағрикенглик ва инсонийлик тамойилларини ўргатувчи махсус фанларни киритиш.
🔹 Ҳақоратли атамаларга чек қўйиш: Жамиятда ва оила даврасида бошқа миллат вакилларини камситувчи («чурка», «хачик», «урюк» каби) нафрат тилидан мутлақо воз кечиш.
🔹 Тарбиявий муҳит: Катталар ёш авлод кўз ўнгдида ксенофобик қарашларни кучайтирувчи «маданият»дан тийилишлари, болаларни инсон қадрини миллатидан устун қўйиш руҳида тарбиялашлари шарт.


Шерзодхон Қудратхўжанинг фикрича, фақатгина тизимли таълим ва оиладаги тўғри муҳит орқали жамиятдаги бундай ваҳшийлик ва нафрат илдизларини қуритиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4