Декабрь ойида кам таъминланган 573,5 минг оилага 312,6 млрд сўм болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025-йил декабрь ойи учун кам таъминланган 573,5 минг оилаларга жами 312,6 млрд сўм маблағлар AT “Халқ банки”га тўлиқ молиялаштирилди.
Шундан:
✅ 549,6 минг оилага 302,4 млрд сўм болалар нафақаси;
✅ 23,9 минг оилага 10,2 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.
559,6 минг оилаларга (ёки жами олувчиларнинг 97,6%) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари орқали ойнинг 27-санага қадар етказиб берилади.
Маълумот учун: декабрь ойида янги 39,6 минг кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
Ўзбекистон президенти ва Япония императори учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини 19 декабрь куни Япония Императори Нарухито билан учрашувдан бошлади.
Император Нарухито давлатимиз раҳбарини самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон–Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда ўзбек ва япон халқларини географик масофага қарамасдан, ўхшаш менталитет, урф-одатлар ва оилавий қадриятлар, шунингдек, илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақаладиган кўп асрлик тарихий алоқалар боғлаб туриши қайд этилди.
Икки томонлама ҳамкорлик, айниқса, таълим, кадрлар тайёрлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасида изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассислар Японияда амалиёт ўтаган, 440 нафардан зиёди эса стипендия асосида олий маълумот олган. Ҳозирда Ўзбекистондаги 7 та университетда япон тили ўқитилмоқда.
Жорий ташриф доирасида Токиода Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди. Келгуси йил Япониянинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазма ташкил этиш режалаштирилган.
Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императори Нарухитони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

👍22🔥12
Қамчиқ довонида юк машиналарига вақтинча чеклов киритилди
Қамчиқ довонининг 180-км.даги транспорт воситалари вазнини назорат қилиш пунктидаги электр тармоғида қисқа туташув бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу боис, Қамчиқ довонида Bодий–Тошкент томон йўналишда катта юк автомобиллари ҳаракатига соат 04.00 дан вақтинча чеклов киритилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қамчиқ довонининг 180-км.даги транспорт воситалари вазнини назорат қилиш пунктидаги электр тармоғида қисқа туташув бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу боис, Қамчиқ довонида Bодий–Тошкент томон йўналишда катта юк автомобиллари ҳаракатига соат 04.00 дан вақтинча чеклов киритилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистон президенти Япония Парламенти маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Парламентининг Маслаҳатчилар палатаси президенти Масакадзу Сэкигучи билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда парламентлар муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Маслаҳатчилар палатаси вакиллари жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150 йиллигига бағишланган сессияда фаол иштирок этгани қайд этилди.
Ёшларнинг парламентга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон–Япония ёшлар парламентлари аъзолари форумини ўтказиш, шунингдек, 2026 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар парламентлари аъзолари глобал конференциясида Япония делегациясининг иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, парламентлар олий даражада эришилган келишувларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий, технологик ҳамда маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича вазифаларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиши муҳим экани таъкидланди.

👍27🔥12
Мисрда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Элчихонасига фуқароларнинг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турилиши билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Элчихона маълум қилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан Мисрнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Маълум қилинишича, Миср ваколатли органларининг расмий маълумотларига кўра, Қоҳира шаҳри ва бошқа йирик шаҳарларда хорижий фуқароларнинг миграция қонунчилиги ҳамда жамоат тартиб-қоидаларига риоя этиши устидан назорат кучайтирилган.
Хусусан, Миср ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган, амалдаги ҳужжатларга эга бўлмаган ёки жамоат тартибини бузган хорижий фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар, жумладан, депортация тадбирлари қўлланилмоқда.
Шу муносабат билан Элчихона Мисрда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, паспорт ҳамда мамлакатда қонуний бўлишни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юришга, амалдаги виза ёки яшаш рухсатномасига эга бўлишга, шунингдек, тегишли рухсатномасиз меҳнат фаолияти билан шуғулланмасликка чақирди.
Ушлаб турилган тақдирда фуқароларга шахсий ҳужжатларни бегона шахсларга бермаслик ҳамда имкони борича тезроқ Ўзбекистон Республикасининг Қоҳира шаҳридаги Элчихонасига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Элчихона билан боғланиш учун телефонлар:
+202 3336 1723
+202 3336 4516
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкент халқаро аэропортида одам савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатида фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида олиб чиқмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
Шунингдек, мазкур жиноий ҳаракат ҳозирда Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкил этилгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2
Конституциявий одил судловга эришиш кафолатлари кучайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир Президент Фармони (ПФ–253-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.
Фармон Конституциявий суднинг устувор мақсадларини белгилайди, жумладан, фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил судловга эришишини кенгайтириш, ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш имкониятларини кучайтириш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш орқали бюрократик тўсиқларни бартараф этиш.
Шунингдек, Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслардан келган мурожаатлар тегишли ҳуқуқий субъектларга юборилади ва уларга асос мавжуд эмаслиги ҳақида хабар берилади. Фармон Конституциявий шикоят институти, шунингдек суд қарорларини қайта кўриш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигини таъминлаш механизмларини ҳам тартибга солади.

🤷♂1👍1
Ҳисоб палатаси фаолияти халқаро стандартлар асосида баҳоланади
Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар беш йилда камида бир марта ташқи баҳолашдан ўтказилади.
Баҳолаш жараёни халқаро стандартлар асосида, хорижий олий аудит органлари ва халқаро ташкилотлар иштирокида амалга оширилади ва натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.
Шунингдек, Ҳисоб палатаси халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда турли лойиҳа ва дастурларнинг аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

🤔1
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан (796-сон, 17.12.2025 й.) “Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга қуйидаги тўловлар тўланади:
🗣 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
🗣 2026 йил 1 июлдан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси.
Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, тўловлар қуйидаги шартларга асосан тайинланади:
🔵 давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни олиш ҳуқуқи қуйидаги даврлардан бирида юзага келганда:
🔵 суғурталанган шахслар иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган даврда;
🔵 юридик ёки жисмоний шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида хизмат кўрсатаётган даврда;
🔵 қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа расмий фаолият билан банд бўлган даврда;
🔵 ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш учун камида 10 ой, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олиш учун камида 6 ой суғурта стажи мавжуд бўлса.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ 1 календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади:
🔵 10 ойдан 24 ойгача (24-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 75 фоиз;
🔵 25 ойдан 60 ойгача (60-ой ҳам киради) суғурта стажига эга бўлганда – 85 фоиз;
🔵 61 ва ундан ортиқ ой суғурта стажига эга бўлганда – 100 фоиз.
Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳукумат қарори билан (796-сон, 17.12.2025 й.) “Давлат ижтимоий суғуртаси доирасида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келганда суғурталанган шахсларга қуйидаги тўловлар тўланади:
Суғурталанган шахсларга суғурта ҳодисаси юзага келганда, тўловлар қуйидаги шартларга асосан тайинланади:
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси бўйича тўловлар меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча давр учун, бироқ 1 календарь йил давомида 182 календарь кундан ошмаган қисми учун амалга оширилади.
Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдорини ҳисоблашда суғурталанган шахснинг суғурта стажига мутаносиб равишда ўртача ойлик иш ҳақига қуйидаги стаж коэффициенти қўлланилади:
Суғурталанган шахсларга тайинланган давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тўлаш молиявий агент томонидан амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштирган Давлат хизматлари маркази мутахассиси қўлга олинди
2025 йил давомида Давлат хизматлари маркази мутахассиси жиноий шериклари билан ҳамкорликда муқаддам ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган 72 нафар фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириб, 616 миллион сўм пора олгани аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2025 йил давомида Давлат хизматлари маркази мутахассиси жиноий шериклари билан ҳамкорликда муқаддам ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаган 72 нафар фуқарога сохта ҳайдовчилик гувоҳномаларини расмийлаштириб, 616 миллион сўм пора олгани аниқланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ “Грин карта” лотереяси вақтинча тўхтатилди
АҚШ Ички хавфсизлик котиби Кристи Ноэм маълум қилишича, бу қарор Браун университетида содир бўлган отишмадан сўнг қабул қилинди.
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи мамлакатга айнан шу дастур орқали кирган.
Шу сабаб, президент Дональд Трамп кўрсатмаси билан USCIS DV лотерея дастурини тўхтатди.
Расмийлар таъкидлашича, бу қарор АҚШ фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Сиз қандай фикрдасиз. Бу хавфсизлик чоралари учун зарурми ва адолатлими? Фикрингизни изоҳларда ёзинг

😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро аэропортида одам савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатида фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида олиб чиқмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
Шунингдек, мазкур жиноий ҳаракат ҳозирда Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкил этилгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатида фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида олиб чиқмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.
Шунингдек, мазкур жиноий ҳаракат ҳозирда Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкил этилгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Акмал Шукуров иши бўйича апелляция судялари фаолияти ўрганилмоқда
Акмал Шукуровга оид жиноят ишининг Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанциясида кўриб чиқилиши юзасидан хизмат текшируви бошланди. Бу жараён Судялар олий кенгаши томонидан амалга оширилмоқда.
Хабар берилишича, мазкур қарор Шукуровга нисбатан тайинланган 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосининг апелляция суди томонидан озодликни чеклаш жазосига алмаштирилиб, унинг қамоқдан озод этилгани ортидан жамоатчиликда юзага келган саволлар билан боғлиқ.
Хизмат текшируви апелляция инстанциясида иш қандай тартибда кўрилгани, қарор қабул қилиш жараёнида қонун талабларига қай даражада риоя этилганига аниқлик киритишга қаратилган. Текширув натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилиши маълум қилинди.
Маълумки, жиноят иши апелляция тартибида кўриб чиқилган суд мажлисига судя Одилбек Илҳомжонов раислик қилган, суд ҳайъати таркибида Мирзиёд Абидов ва Мухтарама Турғунова иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Акмал Шукуров тунги клуб олдида содир бўлган жанжал чоғида бошқа шахсга оғир тан жароҳати етказиб, унинг комага тушишига сабаб бўлган. У воқеа жойидан яшириниб кетган бўлиб, кейинчалик Қозоғистон ҳудудида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 24 октябрдаги ҳукми билан унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. Аммо 9 декабрь куни апелляция инстанцияси томонидан ушбу жазо 4 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилиб, у суд залидан озод қилинган.
Шундан сўнг, Тошкент шаҳар прокуратураси киритган протест асосида иш 18 декабрь куни тафтиш инстанциясида қайта кўриб чиқилиб, Акмал Шукуровга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва у яна қамоққа олинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Долзарб 40 кунлик" тадбирларида панада қолиб кетган "кўча" одамларига қарши ов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Рақобат қўмитаси самолётга сиғмай қолган фуқароларнинг мурожаатини ўрганди
Фуқаро 2025 йил 26 сентябрь санасида “Centrum-Air” сайти орқали Истанбул–Наманган йўналиши учун 2 та авиа чипта сотиб олган бўлса-да, авиакомпания томонидан ортиқча чипта сотилгани натижасида у ва турмуш ўртоғи самолётга сиғмай, Истанбул аэропортида қолиб кетишган. Бир суткадан сўнг уларга мажбурий равишда Истанбул–Тошкент рейсида парвоз қилиш таклиф қилинган ва фуқаролар шу рейсда қайтиб келишган. У мазкур ҳолатдан норози бўлиб, мурожаат қилган.
Ўрганишлар давомида, “Centrum-Air” авиакомпанияси ўз хатоси сабаб юзага келган ноқулайлик учун фуқаро билан келишилган ҳолда қуйидаги компенсация ва имтиёзлар тақдим этган.
Унга кўра:
🔘500 евро миқдорда компенсация;
🔘қўшимча 865 200 сўм пуллик товон;
🔘авиакомпаниянинг исталган йўналишларига кейинги сафар 20 фоиз чегирма берувчи промокод;
🔘23 кг қўшимча бепул багаж;
🔘парвоз давомида самолётнинг биринчи қаторидаги жойлардан бепул фойдаланиш имконияти.

👍4😢2