EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон президенти Японияга борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Токио шаҳрига борди.

“Ханеда” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19-20 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти Япония Императори Нарухито, Бош вазири Санае Такаичи ва бошқа расмийлар, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥45
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли, аммо ишламайдиган оилалар учун нафақа тўхтатилиши мумкин

Ўзбекистонда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида янги тартиб жорий этилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, меҳнат қилиш имконияти мавжуд бўлган камбағал оилаларга ижтимоий нафақа ва ёрдам пуллари ишлаш талаби асосида берилади.

Янги тизим доирасида, агар оила аъзоларига иш таклиф этилган бўлса-да, улар 6 ой давомида ишга жойлашмаса ёки таклиф қилинган ишни рад этса, нафақа ва ижтимоий ёрдам пуллари тўхтатилиши мумкин.

Шу билан бирга, давлат таъминотидаги, шунингдек меҳнатга лаёқати паст ёки ишлаш имконияти чекланган оилалар бандлик талабисиз қўллаб-қувватланиши белгиланмоқда.

Мазкур маълумот “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥16👎1
Конституциявий суд ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари кенгайтирилди

Президент фармонига мувофиқ, Конституциявий суд ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби кенгайтирилиб, қўшимча моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилди.

Фармонга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига қуйидагилар киритилди:

◾️ ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётган ҳамда алоҳида муҳим ишларни амалга ошираётган ходимларни икки ойлик лавозим маоши миқдорида (алоҳида меҳнат шароитлари инобатга олинган ҳолда) мукофотлаш;

◾️ лавозим маошининг бир баравари миқдорида (алоҳида меҳнат шароитлари инобатга олинган ҳолда) йилда бир маротаба моддий ёрдам пули;

◾️ лавозим маошининг 15 фоизи миқдоридаги (алоҳида меҳнат шароитлари, малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ ҳамда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти инобатга олинган ҳолда) моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари..

Шу билан бирга, фармонда 2026 йил 1 мартга қадар Конституциявий судни алоҳида бинода жойлаштириш, уни реконструкция қилиш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилиниши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

2025 йил 18 декабрь куни расмий ташриф билан Токио шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий ва қизғин кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг ҳаёти, ўқиши ва меҳнат фаолияти билан қизиқди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ватандошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ватандошларимизга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар Японияда орттирган билим ва тажрибалар келгусида Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥24
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилмоқда

Қонунчиликка мувофиқ, мамлакатда “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинациясини жорий этиш белгиланмоқда. Ушбу ташаббус маҳаллаларда солиқ маданиятини ошириш, тадбиркорлик ва расмий бандликни рағбатлантиришга қаратилган.

Маълум қилинишича, ғолиб маҳаллаларни аниқлашда бир қатор асосий кўрсаткичлар инобатга олинади. Хусусан, ҳар 1 минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони ҳамда улар томонидан тўланган солиқлар ҳажми муҳим мезонлардан ҳисобланади.

Шунингдек, ҳар 1 минг нафар аҳолига нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори ҳам баҳолашда эътиборга олинади.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланганлик даражаси ҳам ғолибларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазирининг парламент бўйича ўринбосари, депутат, асли миллати ўзбек-уйғур Арфия Эри билан ўзбек тилида суҳбатлашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥50
Декабрь ойида кам таъминланган 573,5 минг оилага 312,6 млрд сўм болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025-йил декабрь ойи учун кам таъминланган 573,5 минг оилаларга жами 312,6 млрд сўм маблағлар AT “Халқ банки”га тўлиқ молиялаштирилди.

Шундан:
549,6 минг оилага 302,4 млрд сўм болалар нафақаси;
23,9 минг оилага 10,2 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.

559,6 минг оилаларга (ёки жами олувчиларнинг 97,6%) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари орқали ойнинг 27-санага қадар етказиб берилади.

Маълумот учун: декабрь ойида янги 39,6 минг кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистон президенти ва Япония императори учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини 19 декабрь куни Япония Императори Нарухито билан учрашувдан бошлади.

Император Нарухито давлатимиз раҳбарини самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон–Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда ўзбек ва япон халқларини географик масофага қарамасдан, ўхшаш менталитет, урф-одатлар ва оилавий қадриятлар, шунингдек, илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақаладиган кўп асрлик тарихий алоқалар боғлаб туриши қайд этилди.

Икки томонлама ҳамкорлик, айниқса, таълим, кадрлар тайёрлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасида изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассислар Японияда амалиёт ўтаган, 440 нафардан зиёди эса стипендия асосида олий маълумот олган. Ҳозирда Ўзбекистондаги 7 та университетда япон тили ўқитилмоқда.

Жорий ташриф доирасида Токиода Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди. Келгуси йил Япониянинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазма ташкил этиш режалаштирилган.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императори Нарухитони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🔥12
Қамчиқ довонида юк машиналарига вақтинча чеклов киритилди

Қамчиқ довонининг 180-км.даги транспорт воситалари вазнини назорат қилиш пунктидаги электр тармоғида қисқа туташув бўлганлиги сабабли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу боис, Қамчиқ довонида Bодий–Тошкент томон йўналишда катта юк автомобиллари ҳаракатига соат 04.00 дан вақтинча чеклов киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистон президенти Япония Парламенти маслаҳатчилар палатаси президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифи доирасида ушбу мамлакат Парламентининг Маслаҳатчилар палатаси президенти Масакадзу Сэкигучи билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришда парламентлар муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Маслаҳатчилар палатаси вакиллари жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоқнинг 150 йиллигига бағишланган сессияда фаол иштирок этгани қайд этилди.

Ёшларнинг парламентга оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистон–Япония ёшлар парламентлари аъзолари форумини ўтказиш, шунингдек, 2026 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёшлар парламентлари аъзолари глобал конференциясида Япония делегациясининг иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, парламентлар олий даражада эришилган келишувларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, молиявий, инвестициявий, технологик ҳамда маданий соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича вазифаларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиши муҳим экани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥12
Мисрда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Элчихонасига фуқароларнинг маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб турилиши билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Элчихона маълум қилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан Мисрнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, Миср ваколатли органларининг расмий маълумотларига кўра, Қоҳира шаҳри ва бошқа йирик шаҳарларда хорижий фуқароларнинг миграция қонунчилиги ҳамда жамоат тартиб-қоидаларига риоя этиши устидан назорат кучайтирилган.

Хусусан, Миср ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган, амалдаги ҳужжатларга эга бўлмаган ёки жамоат тартибини бузган хорижий фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар, жумладан, депортация тадбирлари қўлланилмоқда.

Шу муносабат билан Элчихона Мисрда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини маҳаллий қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, паспорт ҳамда мамлакатда қонуний бўлишни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзи билан олиб юришга, амалдаги виза ёки яшаш рухсатномасига эга бўлишга, шунингдек, тегишли рухсатномасиз меҳнат фаолияти билан шуғулланмасликка чақирди.

Ушлаб турилган тақдирда фуқароларга шахсий ҳужжатларни бегона шахсларга бермаслик ҳамда имкони борича тезроқ Ўзбекистон Республикасининг Қоҳира шаҳридаги Элчихонасига мурожаат қилиш тавсия этилди.

Элчихона билан боғланиш учун телефонлар:
+202 3336 1723
+202 3336 4516


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тошкент халқаро аэропортида одам савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида одам савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатида фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида олиб чиқмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди.

Шунингдек, мазкур жиноий ҳаракат ҳозирда Таиландда бўлиб турган, 2005 йилда туғилган Ф.А. томонидан ташкил этилгани аниқланди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Конституциявий одил судловга эришиш кафолатлари кучайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир Президент Фармони (ПФ–253-сон, 18.12.2025 й.) қабул қилинди.

Фармон Конституциявий суднинг устувор мақсадларини белгилайди, жумладан, фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил судловга эришишини кенгайтириш, ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш имкониятларини кучайтириш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш орқали бюрократик тўсиқларни бартараф этиш.

Шунингдек, Конституциявий судга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслардан келган мурожаатлар тегишли ҳуқуқий субъектларга юборилади ва уларга асос мавжуд эмаслиги ҳақида хабар берилади. Фармон Конституциявий шикоят институти, шунингдек суд қарорларини қайта кўриш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлигини таъминлаш механизмларини ҳам тартибга солади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
Ҳисоб палатаси фаолияти халқаро стандартлар асосида баҳоланади

Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб Ҳисоб палатаси фаолияти ҳар беш йилда камида бир марта ташқи баҳолашдан ўтказилади.

Баҳолаш жараёни халқаро стандартлар асосида, хорижий олий аудит органлари ва халқаро ташкилотлар иштирокида амалга оширилади ва натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.

Шунингдек, Ҳисоб палатаси халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда турли лойиҳа ва дастурларнинг аудитини ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1