EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Акмал Шукуровга нисбатан биринчи суд ҳукми ўз кучида қолдирилди

Тошкент апелляция суди 2025 йил октябрь ойида Акмал Шукуровга нисбатан фирибгарлик, безорилик ва Борис Авакянга оғир тан жароҳати етказишда айблов қўйиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирган ва у суд залида қамоқдан озод қилинган эди.

Бугун прокуратура протести асосида суд иши қайта кўриб чиқилди ва биринчи инстанция суди ҳукми ўз кучида қолдирилди.

Шу тариқа, А. Шукуровга тайинланган жазоларни қисман қўшиш орқали умумий озодликдан маҳрум қилиш муддати 6 йилга белгиланди. Қамоқда ўтган кунлар ҳисобга олинган ҳолда у 5 йил 3 ой 12 кунга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташи белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди

Адлия вазирлиги касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда қўлланиладиган баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ушбу тартибга кўра, аккредитация жараёни 7 та йўналиш, 37 та мезон ва 203 та индикатор асосида амалга оширилади.

👉https://effect.uz/6742

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон президенти Японияга борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Токио шаҳрига борди.

“Ханеда” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19-20 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти Япония Императори Нарухито, Бош вазири Санае Такаичи ва бошқа расмийлар, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥45
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли, аммо ишламайдиган оилалар учун нафақа тўхтатилиши мумкин

Ўзбекистонда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида янги тартиб жорий этилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, меҳнат қилиш имконияти мавжуд бўлган камбағал оилаларга ижтимоий нафақа ва ёрдам пуллари ишлаш талаби асосида берилади.

Янги тизим доирасида, агар оила аъзоларига иш таклиф этилган бўлса-да, улар 6 ой давомида ишга жойлашмаса ёки таклиф қилинган ишни рад этса, нафақа ва ижтимоий ёрдам пуллари тўхтатилиши мумкин.

Шу билан бирга, давлат таъминотидаги, шунингдек меҳнатга лаёқати паст ёки ишлаш имконияти чекланган оилалар бандлик талабисиз қўллаб-қувватланиши белгиланмоқда.

Мазкур маълумот “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥16👎1
Конституциявий суд ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари кенгайтирилди

Президент фармонига мувофиқ, Конституциявий суд ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби кенгайтирилиб, қўшимча моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилди.

Фармонга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига қуйидагилар киритилди:

◾️ ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётган ҳамда алоҳида муҳим ишларни амалга ошираётган ходимларни икки ойлик лавозим маоши миқдорида (алоҳида меҳнат шароитлари инобатга олинган ҳолда) мукофотлаш;

◾️ лавозим маошининг бир баравари миқдорида (алоҳида меҳнат шароитлари инобатга олинган ҳолда) йилда бир маротаба моддий ёрдам пули;

◾️ лавозим маошининг 15 фоизи миқдоридаги (алоҳида меҳнат шароитлари, малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ ҳамда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти инобатга олинган ҳолда) моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари..

Шу билан бирга, фармонда 2026 йил 1 мартга қадар Конституциявий судни алоҳида бинода жойлаштириш, уни реконструкция қилиш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилиниши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

2025 йил 18 декабрь куни расмий ташриф билан Токио шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий ва қизғин кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг ҳаёти, ўқиши ва меҳнат фаолияти билан қизиқди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ватандошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ватандошларимизга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар Японияда орттирган билим ва тажрибалар келгусида Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥24
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилмоқда

Қонунчиликка мувофиқ, мамлакатда “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинациясини жорий этиш белгиланмоқда. Ушбу ташаббус маҳаллаларда солиқ маданиятини ошириш, тадбиркорлик ва расмий бандликни рағбатлантиришга қаратилган.

Маълум қилинишича, ғолиб маҳаллаларни аниқлашда бир қатор асосий кўрсаткичлар инобатга олинади. Хусусан, ҳар 1 минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони ҳамда улар томонидан тўланган солиқлар ҳажми муҳим мезонлардан ҳисобланади.

Шунингдек, ҳар 1 минг нафар аҳолига нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори ҳам баҳолашда эътиборга олинади.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланганлик даражаси ҳам ғолибларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазирининг парламент бўйича ўринбосари, депутат, асли миллати ўзбек-уйғур Арфия Эри билан ўзбек тилида суҳбатлашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥50
Декабрь ойида кам таъминланган 573,5 минг оилага 312,6 млрд сўм болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025-йил декабрь ойи учун кам таъминланган 573,5 минг оилаларга жами 312,6 млрд сўм маблағлар AT “Халқ банки”га тўлиқ молиялаштирилди.

Шундан:
549,6 минг оилага 302,4 млрд сўм болалар нафақаси;
23,9 минг оилага 10,2 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.

559,6 минг оилаларга (ёки жами олувчиларнинг 97,6%) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари орқали ойнинг 27-санага қадар етказиб берилади.

Маълумот учун: декабрь ойида янги 39,6 минг кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистон президенти ва Япония императори учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташрифини 19 декабрь куни Япония Императори Нарухито билан учрашувдан бошлади.

Император Нарухито давлатимиз раҳбарини самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон–Япония ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини изҳор этиб, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни изчил қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Учрашувда ўзбек ва япон халқларини географик масофага қарамасдан, ўхшаш менталитет, урф-одатлар ва оилавий қадриятлар, шунингдек, илдизлари Буюк Ипак йўли даврига бориб тақаладиган кўп асрлик тарихий алоқалар боғлаб туриши қайд этилди.

Икки томонлама ҳамкорлик, айниқса, таълим, кадрлар тайёрлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувлар соҳасида изчил кенгайиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди. Бугунги кунга қадар 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик мутахассислар Японияда амалиёт ўтаган, 440 нафардан зиёди эса стипендия асосида олий маълумот олган. Ҳозирда Ўзбекистондаги 7 та университетда япон тили ўқитилмоқда.

Жорий ташриф доирасида Токиода Ўзбекистон маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди. Келгуси йил Япониянинг бир қатор шаҳарларида Ўзбекистон маданияти ва тарихига бағишланган археологик кўргазма ташкил этиш режалаштирилган.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императори Нарухитони Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🔥12