EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсиб бораётган ТОП-7 мамлакат қаторига кирди

Бутунжаҳон туризм ташкилоти маълумотига кўра, 2025 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий туристлар сони бўйича дунёда энг юқори ўсишни қайд этди. Туристлар сони 2019 йилга нисбатан 73% га ошиб, Европа минтақасида 2-ўрин ва умумжаҳон рейтингда эса ТОП-7 қаторига кирди.

2025 йилнинг дастлабки 11 ойида мамлакатга 10,7 миллиондан ортиқ сайёҳ ташриф буюрди, апрелдан бошлаб эса ҳар ойда миллиондан ортиқ сайёҳ келмоқда. Туризмдан олинган даромад 4,4 миллиард доллардан ошди.

Ўсиш виза режимининг кенгайиши, транспорт қулайлиги, фаол маркетинг ва янги меҳмонхоналар ҳамда туризм мутахассислари сонининг кўпайиши билан боғлиқ. Самарқанд, Бухоро ва Хивадан ташқари, экологик ва гастрономик туризм ҳам ривожланмоқда, бу Ўзбекистоннинг глобал туризмдаги мавқеини мустаҳкамламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москва вилоятида мактабдаги пичоқли ҳужум: 10 ёшли бола ҳалок бўлди

Москва вилоятининг Одинцово районидаги Горки-2 аҳоли пунктида жойлашган мактабда пичоқли ҳужум содир этилди. Ҳодиса оқибатида 4-синф ўқувчиси, тожик миллатига мансуб 10 ёшли Қобилжон вафот этди.

Гумонланувчи — 15 ёшли ўсмир тезкор равишда қўлга олинди. Тергов жараёнида ҳужум мотивлари ҳамда мактабдаги хавфсизлик чоралари ўрганилмоқда.

Марҳум боланинг жасади Тожикистонга олиб келинган. Воқеа Россия ва Тожикистон хавфсизлик идоралари даражасида муҳокама қилинмоқда. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЙҲХХ ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик ва хушёрликка чақирмоқда. Барча ҳайдовчилардан:

- бошқарувдаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлиб;

- оралиқ масофани сақлаб;

- тезликни меъёрдан оширмасдан;

- газ ёки тормоз тепкисини кескин босмасдан;

- эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз, дейилади мурожаатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил давлат бюджети: таълим, соғлиқни сақлаш ва снфратузилмага катта эътибор

Сенатда 2026 йил давлат бюджети муҳокама қилиниб, тасдиқланди. Умумий харажат қисми 402,6 трлн сўмни ташкил этади, даромад қисми эса 368,9 трлн сўм бўлиб, тақчиллик ЯИМнинг 3%дан ошмаслиги режалаштирилган.

Консолидациялашган бюджет кўрсаткичларига кўра, 2026 йилда умумий даромадлар 515,8 трлн сўм, харажатлар эса 567,6 трлн сўмни ташкил этади.

Ижтимоий соҳалар – умумий харажатларнинг 55%га яқинини ташкил этиб, 220 трлн сўм сарфланади
♦️ Таълим тизими: 100 трлн сўм (шуларнинг 5 трлн сўми мактаб қурилишига);
♦️ Соғлиқни сақлаш: 49 трлн сўм (ўтган йилга нисбатан 11,4%га кўпайган);
♦️ Қолган маблағлар ижтимоий ҳимоя, маданият, спорт ва ёшлар сиёсатини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Атроф-муҳит ва “яшил иқтисодиёт” – экология, ресурс тежаш ва яшил лойиҳаларга катта эътибор қаратилган.

Соғлиқни сақлаш хизматини такомиллаштириш – шифохоналар, қопламалар ва тиббий хизматлар сифатини оширишга маблағ ажратилади (49 трлн сўм).

Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш – йўллар, канализация, сув таъминоти ва ижтимоий объектлар қурилиши ва таъмирига маблағлар ажратилади.

Давлат мақсадли жамғармалари – даромадлари 78,6 трлн сўм, харажатлари эса 74,4 трлн сўмни ташкил этади.

2026йилда инфляция даражаси тахминан 7% атрофида бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия мигрантларга босимни кучайтириб, ишчи кучини Ҳиндистондан жалб қилмоқда

Сўнгги ойларда Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ҳамда Қирғизистон ва Тожикистондан келган мигрантлар банк карталари блокланиши ҳақида кўп шикоят қилмоқда. Кўп ҳолларда ҳисоб варақлари фақат махсус назорат реестридан чиқарилгандан сўнг очилади.

Ушбу реестр хорижий фуқароларнинг банк хизматларидан фойдаланиши, мулк ва бизнес рўйхатини юритиши, автомобил бошқариши, никоҳ ва яшаш ҳудудидан ташқари ҳаракат қилиш каби ҳуқуқларини чеклайди. Бу эса мигрантларнинг молиявий ва ижтимоий ҳаётини сезиларли даражада қийинлаштирмоқда.

Россияда демографик пасайиш ва Украинадаги уруш муносабати билан ишчи кучида танқислик юзага келган. Шу боис Москва хорижий меҳнат ресурсларини жалб қилиш сиёсатини диверсификация қилиш йўлига ўтди ва бу жараёнда Ҳиндистон муҳим манбага айланмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2023 йилда Россияга иш мақсадида келган ҳиндистонликлар сони тахминан 10 минг нафарни ташкил этган. 2024 йилда бу рақам қарийб 26 мингга етган, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида эса иш мақсадида келганлар сони 27 мингдан ошган. Ҳиндистонлик ишчилар қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, логистика ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда.

Россия расмийлари бу назорат реестрини вақтинчалик чора деб таъкидлайди, аммо Марказий Осиёдан келган мигрантлар учун бу амалда молиявий ва ижтимоий изоляцияга олиб келмоқда. Бу эса анъанавий ишчи кучини бошқа манбалар билан алмаштириш жараёнининг илк белгиси сифатида кўринмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2
Акмал Шукуровга нисбатан биринчи суд ҳукми ўз кучида қолдирилди

Тошкент апелляция суди 2025 йил октябрь ойида Акмал Шукуровга нисбатан фирибгарлик, безорилик ва Борис Авакянга оғир тан жароҳати етказишда айблов қўйиб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш билан алмаштирган ва у суд залида қамоқдан озод қилинган эди.

Бугун прокуратура протести асосида суд иши қайта кўриб чиқилди ва биринчи инстанция суди ҳукми ўз кучида қолдирилди.

Шу тариқа, А. Шукуровга тайинланган жазоларни қисман қўшиш орқали умумий озодликдан маҳрум қилиш муддати 6 йилга белгиланди. Қамоқда ўтган кунлар ҳисобга олинган ҳолда у 5 йил 3 ой 12 кунга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташи белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔1
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди

Адлия вазирлиги касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда қўлланиладиган баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ушбу тартибга кўра, аккредитация жараёни 7 та йўналиш, 37 та мезон ва 203 та индикатор асосида амалга оширилади.

👉https://effect.uz/6742

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон президенти Японияга борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Токио шаҳрига борди.

“Ханеда” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Япония ички ишлар ва коммуникациялар вазири Ёшимаса Хаяши ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19-20 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон президенти Япония Императори Нарухито, Бош вазири Санае Такаичи ва бошқа расмийлар, ишбилармон доиралар ҳамда академик ҳамжамият вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥45
Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли, аммо ишламайдиган оилалар учун нафақа тўхтатилиши мумкин

Ўзбекистонда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида янги тартиб жорий этилиши режалаштирилмоқда. Унга кўра, меҳнат қилиш имконияти мавжуд бўлган камбағал оилаларга ижтимоий нафақа ва ёрдам пуллари ишлаш талаби асосида берилади.

Янги тизим доирасида, агар оила аъзоларига иш таклиф этилган бўлса-да, улар 6 ой давомида ишга жойлашмаса ёки таклиф қилинган ишни рад этса, нафақа ва ижтимоий ёрдам пуллари тўхтатилиши мумкин.

Шу билан бирга, давлат таъминотидаги, шунингдек меҳнатга лаёқати паст ёки ишлаш имконияти чекланган оилалар бандлик талабисиз қўллаб-қувватланиши белгиланмоқда.

Мазкур маълумот “Ўзбекистон 24” телеканалига берилган интервьюда маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥16👎1
Конституциявий суд ходимларини моддий рағбатлантириш чоралари кенгайтирилди

Президент фармонига мувофиқ, Конституциявий суд ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби кенгайтирилиб, қўшимча моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари жорий этилди.

Фармонга кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига қуйидагилар киритилди:

◾️ ўз хизмат вазифасини виждонан бажараётган ҳамда алоҳида муҳим ишларни амалга ошираётган ходимларни икки ойлик лавозим маоши миқдорида (алоҳида меҳнат шароитлари инобатга олинган ҳолда) мукофотлаш;

◾️ лавозим маошининг бир баравари миқдорида (алоҳида меҳнат шароитлари инобатга олинган ҳолда) йилда бир маротаба моддий ёрдам пули;

◾️ лавозим маошининг 15 фоизи миқдоридаги (алоҳида меҳнат шароитлари, малака даражаси ва мансаб даражаси учун қўшимча ҳақ ҳамда меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти инобатга олинган ҳолда) моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари..

Шу билан бирга, фармонда 2026 йил 1 мартга қадар Конституциявий судни алоҳида бинода жойлаштириш, уни реконструкция қилиш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори қабул қилиниши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

2025 йил 18 декабрь куни расмий ташриф билан Токио шаҳрига борган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий ва қизғин кутиб олди.

Давлатимиз раҳбари юртдошларимиз билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг ҳаёти, ўқиши ва меҳнат фаолияти билан қизиқди.

Суҳбат давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ватандошларимизнинг орзу-умидлари, мақсад ва режалари ҳақида очиқ ва самимий фикр алмашилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ватандошларимизга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, улар Японияда орттирган билим ва тажрибалар келгусида Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥24
“Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси жорий этилмоқда

Қонунчиликка мувофиқ, мамлакатда “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинациясини жорий этиш белгиланмоқда. Ушбу ташаббус маҳаллаларда солиқ маданиятини ошириш, тадбиркорлик ва расмий бандликни рағбатлантиришга қаратилган.

Маълум қилинишича, ғолиб маҳаллаларни аниқлашда бир қатор асосий кўрсаткичлар инобатга олинади. Хусусан, ҳар 1 минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони ҳамда улар томонидан тўланган солиқлар ҳажми муҳим мезонлардан ҳисобланади.

Шунингдек, ҳар 1 минг нафар аҳолига нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилар сони, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони ва улар томонидан тўланган солиқлар миқдори ҳам баҳолашда эътиборга олинади.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролари томонидан мол-мулк ва ер солиқларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланганлик даражаси ҳам ғолибларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Япония ташқи ишлар вазирининг парламент бўйича ўринбосари, депутат, асли миллати ўзбек-уйғур Арфия Эри билан ўзбек тилида суҳбатлашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥50
Декабрь ойида кам таъминланган 573,5 минг оилага 312,6 млрд сўм болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари молиялаштирилди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025-йил декабрь ойи учун кам таъминланган 573,5 минг оилаларга жами 312,6 млрд сўм маблағлар AT “Халқ банки”га тўлиқ молиялаштирилди.

Шундан:
549,6 минг оилага 302,4 млрд сўм болалар нафақаси;
23,9 минг оилага 10,2 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди.

559,6 минг оилаларга (ёки жами олувчиларнинг 97,6%) банк карталари орқали тўловлар амалга оширилади.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, нафақа пулларини нақд шаклда олувчи оилаларга жорий ой тўловлари Халқ банкининг сайёр кассалари орқали ойнинг 27-санага қадар етказиб берилади.

Маълумот учун: декабрь ойида янги 39,6 минг кам таъминланган оилалар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3