EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди

GoTürkiye томонидан тақдим этилган “An Istanbul Story” мини сериали Истанбулнинг бетакрор манзаралари ва бой маданий меросини замонавий кино ҳикояси орқали жаҳон томошабинларига тақдим этмоқда.


https://effect.uz/6739

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги умумтаълим мактабларидан бирида пичоқли ҳужум содир этилди. Ҳодиса оқибатида тожик миллатига мансуб 10 ёшли ўқувчи ҳаётдан кўз юмди, гумонланувчи қўлга олинган. Марҳум боланинг жасади Тожикистонга олиб келинган. Фожиа Россия ва Тожикистон хавфсизлик идоралари миқёсида муҳокама қилинмоқда.

👉https://effect.uz/6740

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢17🔥1
Ёшга доир пенсия ва нафақа: ким қачон чиқиши мумкин?

Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсия ва ёшга доир нафақа орасида қуйидаги асосий фарқлар мавжуд:

Ёшга доир пенсия: камида 7 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқишлари мумкин. Эркаклар учун пенсия ёши — 60, аёллар учун — 55 ёш.

Ёшга доир нафақа: 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган фуқаролар учун белгиланган. Эркаклар учун нафақа ёши — 65, аёллар учун — 60 ёш.

Шу тариқа, асосий фарқ — иш стажи ва ёш талаблари билан намоён бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ургутга Самарқанддан янги қурилган темирйўл орқали етиб борди. Янги линия йўловчи ва тадбиркорлар учун масофа ҳамда харажатларни камайтириб, Ургутдаги эркин иқтисодий зонанинг ривожига хизмат қилади.

👉https://effect.uz/6741

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍113🔥14👎2😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси лавозимидан озод этилди Баҳодиржон Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилган. Ҳозирча бу хабар расман тасдиқланмаган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Баҳодир Сиддиқов янги лавозимга тайинланиши мумкин

Баҳодиржон Сиддиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Хабар берилишича, “Ўзбекнефтгаз” жамоаси Баҳодир Сиддиқов билан хайрлашди. Ҳамкасблари унга янги лавозимда омад тилаган, бироқ ҳозирча Сиддиқовнинг келгуси иш жойи маълум эмас.

Маълумот ўрнида, унинг ўрнига “Ўзбекгидроэнерго” раиси лавозимига Абдуғани Сангинов тайинланган. Бу ўзгариш президентнинг энергетика соҳасида хавфсизлик бўйича вакили Алишер Султоновнинг истеъфоси фонида амалга ошган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏠Кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар диққатига!

❄️ Қишнинг совуқ кунларида хавфсизлигингиз ва қулайлигингизни таъминловчи қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лицензиясиз хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилганларга молиявий жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда реклама қонунийлиги бўйича доимий ўрганишлар олиб бормоқда. Ўрганишлар натижасида “Crystalvisa Consulting” МЧЖ, “Humo Group Central” МЧЖ ва “Compony B2B” МЧЖ томонидан тегишли лицензиясиз хорижга ишга юбориш хизматлари рекламаси берилгани аниқланди.

Қўмита Махсус комиссияси ушбу субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўллаш ва қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланмаслиги бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш ҳақида қарор қабул қилди.

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, тегишли сертификат ва лицензиялари бўлмаган товар ва хизматларни реклама қилиш тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғоналик табиб Иқбол Солиев қамалди

Бир муддат аввал таҳририятимиз орқали Иқбол Солиев судга берилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Қўқон шаҳар суди томонидан машҳур табиб Иқбол Солиевга жазо тайинланди.

Фарғона вилояти суди матбуот хизмати хабар беришича, 17 декабрда суд қарори билан халқ табобати билан шуғулланувчи Иқбол Солиев МЖТКнинг 59-5-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.

Суд қарорига кўра, Иқбол Солиевга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу йиллар давомида юритилган аксилмигрант сиёсат маҳсули» – Бобур Бекмуродов

«Юксалиш» ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Россияда тожикистонлик гўдакнинг миллатчилик руҳида ваҳшиёна ўлдирилиши юзасидан муносабат билдирди. У ушбу фожиа барча Марказий Осиё халқларини чуқур ларзага солганини таъкидлаб, марҳум боланинг оиласи ва тожик қардошларига ҳамдардлик изҳор этди.

Бекмуродовнинг таъкидлашича, мазкур ваҳшийлик тасодифий ҳолат эмас, балки йиллар давомида олиб борилган аксилмигрант сиёсатнинг аянчли оқибатидир. У Марказий Осиё халқларини бирдамликка чақириб, мусофирликда юрган юртдошларни эҳтиёткор бўлишга даъват қилди.

«Россияда тожикистонлик гўдакнинг миллатчилик руҳида вахшийларча ўлдирилиши барча қатори мени ҳам ларзага солди!

Мен бу воқеадан чуқур қайғудаман. Марҳум болажоннинг оиласига ва бутун тожик қардошларимизга сабр тилайман!

Бу вахшийликнинг сабабини англашга уринар эканман, аввало, бу йиллар давомида юритилган аксилмигрант сиёсатнинг маҳсули деб биламан.

Ўйлайманки, биз — Марказий Осиё — бир тан-у бир жон бўлиб, бирдамлик сиёсатини қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак.

Мусофирчиликда юрган юртдошларимизга омонлик, ўзларини эҳтиёт қилишларини тилайман.


Таъкидлаш лозимки, мазкур фожиа минтақада миллатлараро тотувлик, мигрантлар хавфсизлиги ва бирдамлик масалаларини янада долзарб қилиб қўйди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🔥1😢1
Олимжон Исмоилов янги лавозимга тайинланди

Олий суд раиси ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Олимжон Исмоилов эгаллаб келган лавозимидан озод этилди.

Маълум қилинишича, у беш йил муддатга Тошкент шаҳар суди раиси лавозимига тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мансабдор шахс наркотик савдосига аралашса 20 йилгача қамаш белгиланмоқда

Депутатлар наркотикларнинг ноқонуний муомаласига ҳокимият мансабдорларининг аралашуви учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи янги нормалар белгилашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🤔3🔥1
Россияда ҳалок бўлган 10 ёшли Қобилжон Тожикистонда дафн этилди

Россияда фожиали тарзда ҳалок бўлган 10 ёшли Қобилжоннинг жасади Тожикистоннинг Шаҳринав туманидаги қабристонга дафн этилди. Жаноза маросимида марҳумнинг яқин қариндошлари, маҳаллий аҳоли ҳамда жамоат вакиллари иштирок этди.

Маълум қилинишича, жаноза намозини Тожикистон муфтиси ўқиб берган. Фожиа жамоатчилик ўртасида катта қайғу ва ҳамдардлик уйғотиб, резонансларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢25