EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.2K photos
15.4K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида 3 нафар адвокатнинг ноқонуний фаолияти фош этилди.

Тошкент шаҳрида муқаддам судланган адвокат Миробод туман ИИО ФМБ Тергов бўлимида Жиноят кодексининг 131 ва 135-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисидан суд тизимидаги танишлари орқали 135-моддани олиб ташлаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига жами 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Самарқанд шаҳрида маҳаллий адвокатлик фирмаси адвокати жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида Жиноят кодексининг 273-моддаси билан кўрилаётган иш бўйича айбланувчига нисбатан енгил жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Гулистон шаҳрида эса адвокатлик бюроси адвокати Оқолтин туманидаги МЧЖ раҳбаридан 450 млн сўмлик дори воситаларини олиб, маблағини тўламай юрган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орқали жиноят иши қўзғатиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан адвокатларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди

GoTürkiye томонидан тақдим этилган “An Istanbul Story” мини сериали Истанбулнинг бетакрор манзаралари ва бой маданий меросини замонавий кино ҳикояси орқали жаҳон томошабинларига тақдим этмоқда.


https://effect.uz/6739

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги умумтаълим мактабларидан бирида пичоқли ҳужум содир этилди. Ҳодиса оқибатида тожик миллатига мансуб 10 ёшли ўқувчи ҳаётдан кўз юмди, гумонланувчи қўлга олинган. Марҳум боланинг жасади Тожикистонга олиб келинган. Фожиа Россия ва Тожикистон хавфсизлик идоралари миқёсида муҳокама қилинмоқда.

👉https://effect.uz/6740

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢17🔥1
Ёшга доир пенсия ва нафақа: ким қачон чиқиши мумкин?

Қонунчиликка мувофиқ, ёшга доир пенсия ва ёшга доир нафақа орасида қуйидаги асосий фарқлар мавжуд:

Ёшга доир пенсия: камида 7 йил иш стажига эга бўлган фуқаролар чиқишлари мумкин. Эркаклар учун пенсия ёши — 60, аёллар учун — 55 ёш.

Ёшга доир нафақа: 7 йилдан кам иш стажига эга бўлган фуқаролар учун белгиланган. Эркаклар учун нафақа ёши — 65, аёллар учун — 60 ёш.

Шу тариқа, асосий фарқ — иш стажи ва ёш талаблари билан намоён бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ургутга Самарқанддан янги қурилган темирйўл орқали етиб борди. Янги линия йўловчи ва тадбиркорлар учун масофа ҳамда харажатларни камайтириб, Ургутдаги эркин иқтисодий зонанинг ривожига хизмат қилади.

👉https://effect.uz/6741

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍113🔥14👎2😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси лавозимидан озод этилди Баҳодиржон Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилган. Ҳозирча бу хабар расман тасдиқланмаган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Баҳодир Сиддиқов янги лавозимга тайинланиши мумкин

Баҳодиржон Сиддиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Хабар берилишича, “Ўзбекнефтгаз” жамоаси Баҳодир Сиддиқов билан хайрлашди. Ҳамкасблари унга янги лавозимда омад тилаган, бироқ ҳозирча Сиддиқовнинг келгуси иш жойи маълум эмас.

Маълумот ўрнида, унинг ўрнига “Ўзбекгидроэнерго” раиси лавозимига Абдуғани Сангинов тайинланган. Бу ўзгариш президентнинг энергетика соҳасида хавфсизлик бўйича вакили Алишер Султоновнинг истеъфоси фонида амалга ошган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏠Кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар диққатига!

❄️ Қишнинг совуқ кунларида хавфсизлигингиз ва қулайлигингизни таъминловчи қоидаларга амал қилишингизни сўраймиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лицензиясиз хорижга ишга юбориш хизматларини реклама қилганларга молиявий жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда реклама қонунийлиги бўйича доимий ўрганишлар олиб бормоқда. Ўрганишлар натижасида “Crystalvisa Consulting” МЧЖ, “Humo Group Central” МЧЖ ва “Compony B2B” МЧЖ томонидан тегишли лицензиясиз хорижга ишга юбориш хизматлари рекламаси берилгани аниқланди.

Қўмита Махсус комиссияси ушбу субъектларга нисбатан молиявий жарималар қўллаш ва қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида такрорланмаслиги бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш ҳақида қарор қабул қилди.

“Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, тегишли сертификат ва лицензиялари бўлмаган товар ва хизматларни реклама қилиш тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1