«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси лавозимидан озод этилди
Баҳодиржон Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилган.
Ҳозирча бу хабар расман тасдиқланмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🔥1
Абдуғани Сангинов ишдан олинди
Сангинов Абдуғани Абдурахмонович “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилиб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сангинов Абдуғани Абдурахмонович “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилиб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.
Маълумот учун, Абдуғани Сангинов 2017 йилдан буён «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥68👍56👎18🤷♂2😢2
Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташриф билан боради
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Санаэ Такайичининг таклифига биноан 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида президент “Марказий Осиё – Япония” форматидаги биринчи саммитда ҳам иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Санаэ Такайичининг таклифига биноан 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф доирасида президент “Марказий Осиё – Япония” форматидаги биринчи саммитда ҳам иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥42👍41👎1
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун арзон чипталарни сотувга чиқаради
ФИФА глобал миқёсда футбол мухлисларининг кескин танқидларидан сўнг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун чекланган миқдордаги арзон чипталарни сотувга чиқаришини эълон қилди.
Энг арзон чипталар Supporter Entry Tier деб номланади. Улар турнирдаги барча 104 ўйинга, шу жумладан финалга ҳам амал қилади, аммо сони чекланган.
ФИФА маълумотига кўра, бундай чипталар миллий футбол ассосиациялари учун ажратилган квотанинг атиги 10 фоизини ташкил қилади ва нархи 60 долларга тенг. Миллий ассосиациялар мухлисларга ушбу чипталарни ўз дастурлари доирасида тақсимлайди.
ФИФА мажбурий талаб қўймаган бўлса-да, «садоқатли мухлислар» чипта олишда устувор бўлиши тавсия этилган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқув марказлари огоҳлантирилди
Рақобат қўмитаси томонидан нодавлат таълим хизматлари соҳасида истеъмолчилар мурожаатлари асосида таҳлил ишлари олиб борилди.
📊 2024–2025 йиллар давомида ушбу соҳа бўйича 1 200 га яқин шикоят келиб тушган.
🔍 Энг кўп эътирозлар қуйидаги ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тўғри келган:
❗ Мурожаатларда асосан:
— таълим сифати қониқарсизлиги
— кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши
— пулни қайтариш тартибининг ноаниқлиги
— шартнома шартлари бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар қайд этилган.
💳 Шунингдек, Uzum Nasiya, Paylater каби муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар кузатилмоқда.
🛡 Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчиларини қонунчилик ва лицензия талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

— Newton Academy
— NewTone School
— MyTeacher
— Prep.uz
— Qadam Education
— Skillbox, Geekbrains
— Englify
— Interno Edu
— Niyat Education
— Sevenedu ва бошқалар
❗ Мурожаатларда асосан:
— таълим сифати қониқарсизлиги
— кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши
— пулни қайтариш тартибининг ноаниқлиги
— шартнома шартлари бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар қайд этилган.
💳 Шунингдек, Uzum Nasiya, Paylater каби муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар кузатилмоқда.
🛡 Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчиларини қонунчилик ва лицензия талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.
‼️ Истеъмолчиларга эслатма
Хизматдан фойдаланишдан олдин лицензияни текширинг, шартномани диққат билан ўқинг ва тўловни амалга оширишга шошилманг.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Толибхон Абдижалилов иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан Толибхон Абдижалилов (1976 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “Т-NUTS” ва “PICHOQCHI DRY FRUITS” масъулияти чекланган жамиятлари раҳбари) ва бошқалар (жами 3 киши) га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Суд ҳукмига кўра Толибхон Абдижалилов ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди, унга 6 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.

👎4🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал, Туркистон сенга не бўлди?
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған туркий давлатлар ўртасидаги бирлашув ва ҳамкорлик масаласига муносабат билдирди.
15 декабрь куни Туркияда Адолат ва тараққиёт партияси томонидан «Турк дунёси истиқболи» номли ҳужжат тақдим этилди. Тақдимот чоғида Эрдўған туркий давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Президент ўз нутқида 1930 йилларда қатағон қурбони бўлган ўзбек шоири Сулаймон Чўлпоннинг «Гўзал Туркистон» шеъридан иқтибос келтирди:
Эрдўғаннинг таъкидлашича, сўнгги икки аср туркий дунё учун ишғоллар, зулм ва парчаланишлар даври бўлган. Ушбу жараёнлар натижасида туркий халқлар ўз тили, маданияти ва қадриятларидан узоқлаштирилган.
Маълум қилинишича, тақдим этилган ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда Туркиянинг туркий давлатлар билан сиёсий, иқтисодий, маданий, таълим, энергетика ва минтақавий хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга оид қарашлари баён этилган.

Гўзал Туркистон, сенга не бўлди? Саҳар вақтида гулларинг сўлди.
Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,
Ҳаммаси маҳзун, бўлмасми дил шод?
Эрдўғаннинг таъкидлашича, сўнгги икки аср туркий дунё учун ишғоллар, зулм ва парчаланишлар даври бўлган. Ушбу жараёнлар натижасида туркий халқлар ўз тили, маданияти ва қадриятларидан узоқлаштирилган.
Маълум қилинишича, тақдим этилган ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда Туркиянинг туркий давлатлар билан сиёсий, иқтисодий, маданий, таълим, энергетика ва минтақавий хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга оид қарашлари баён этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Президент Шавкат Мирзиёевга фуқаро ва тадбиркорларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида суд ишида қўлланилган қонун Конституцияга зид деб топилганда суд қарорларини қайта кўриб чиқиш тартибини жорий этиш, «конституциявий шикоят» институти самарадорлигини ошириш ҳамда Конституциявий суд фаолиятини рақамлаштиришга оид таклифлар тақдим этилди.
👉https://effect.uz/6738

👍26🔥12🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманидаги дорихона омборида йирик қонунбузарликлар фош этилди
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида Тошкент туманидаги дорихоналардан бирига қарашли омборхона текширилди.
Текширувда омборда 1209 турдаги жами 38 млрд сўмлик дори воситалари мавжудлиги, шундан тахминан 20 млрд сўмлик дори воситалари халқаро GDP сертификатига эга эмаслиги ва ваколатли орган лицензиясисиз сақланаётгани аниқланди. Шунингдек, умумий қиймати 263 млн 921 минг сўм бўлган 30 турдаги 10 509 қути дори воситаларининг яроқлилик муддати ўтган, 3 турдаги 639 қути дорилар ҳамда 243 дона гель воситаларининг яроқлилик муддатлари қалбакилаштирилгани маълум бўлди.
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” хулосасига кўра, дори воситалари лицензияда кўрсатилмаган жойда сақланган, 10 турдаги дори воситаларига мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган, 1 тури контрафакт, 9 тури давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва 20 турдаги муддати ўтган дори воситалари йўқ қилинмасдан сақланган. Ушбу дори воситаларини мамлакат ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланди.
Ҳозирда дорихона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 186³-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

👍7🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“System Metal Stroy” иши: ҳисобрақамдаги тақиқ олиб ташланди
Мирзо Улуғбек туман жиноят ишлари бўйича судида “System Metal Stroy” МЧЖ иши бўйича навбатдаги суд жараёни бўлиб ўтди. Суд қарорига кўра, компаниянинг ҳисобрақамига қўйилган тақиқ олиб ташланди.
Мазкур қарор лойиҳа доирасида тўхтаб қолган молиявий ҳаракатларни тиклаш имконини беради. Инвесторлар ушбу суд қарори қурилиш ишларини қайта жонлантириш йўлида муҳим қадам эканини таъкидламоқда.
Тўрт йилдан бери ўз уйларини кутиб яшаётган 147 оила вакиллари суд қарорига ижобий баҳо бермоқда. Улар ҳисобрақамдаги тақиқ олиб ташланиши қурилиш ишлари яқин орада қайта бошланишига умид уйғотганини билдиришди.
Қурилишни қайта тиклаш, маблағларни шаффоф йўналтириш ҳамда оилалар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича музокаралар давом этмоқда.
Компания раҳбарларига оид суд ишлари тўлиқ якунланмаган. Суд жараёнлари кейинги босқичларда ҳам давом этиши кутилмоқда.
Effect.uz мавзу доирасида энг сўнгги янгиликлар ва қарорларни кузатиб боради.
Журналист:Асомиддин Нур

Журналист:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди
“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси катта миқдордаги наркотик моддалар ноқонуний айланмасига чек қўйди.
“Бухоро–Қоракўл” йўналишида ҳаракатланган “Жентра” Жондор туманида тўхтатилиб, текширилди.
Автомашина салонидан соф вазни 4 кг 715 г бўлган “опий” моддаси аниқланди.
Маълум бўлишича, наркотик Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, Бухоро шаҳрида яширилган жойдан олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Айбдорларга 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланиши мумкин.

👍2
Юнусобод туманига ҳоким тайинланди
Аброрхўжа Саидалиев Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Маълумотларга кўра, у ушбу тайинловга қадар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Янги лавозимда Аброрхўжа Саидалиев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича вазифаларни амалга ошириши кутилмоқда.

Сергели туманига ҳоким тасдиқланди
Исматов Даврон Раҳимджонович Сергели тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Даврон Исматов 1982 йилда Тошкент шаҳарida туғилган. Маълумоти олий — Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида олинган.
2024 йил февраль ойидан бошлаб у Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Исматов Даврон Раҳимджонович Сергели тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Даврон Исматов 1982 йилда Тошкент шаҳарida туғилган. Маълумоти олий — Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида олинган.
2024 йил февраль ойидан бошлаб у Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️❄️ Эртага Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда
Синоптик маълумотларга кўра, эртага Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида қор ёғиши прогноз қилинмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Синоптик маълумотларга кўра, эртага Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида қор ёғиши прогноз қилинмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Ўзбекистонда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича Стратегия тасдиқланди
Мазкур стратегия Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг амалий ва тизимли ижросини таъминлаш, шунингдек болаларнинг хавфсизлиги ва қўллаб-қувватланишини кафолатлайдиган барқарор механизмни шакллантиришга қаратилган.
Фармон фуқароларга болалар ва халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларимизни бажариш, мамлакатнинг фаол позициясини, зўравонликка муросасизлигини ва уни бартараф этишдаги қатъиятини тасдиқлаш имконини беради.
Стратегияга мувофиқ кучга кираётган ўзгаришлар ҳақида батафсил қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Бугун Президентимиз томонидан 2026–2030 йилларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тўғрисидаги Фармон имзоланди. Ҳужжат жамоамиз томонидан жаҳон тажрибаси ва илғор амалиётлар асосида ишлаб чиқилиб, болалар учун ишончли ҳимоя тизимини яратишга қаратилган.
2026 йилдан профессионал тутинган оилалар билан иш йўлга қўйилиб, болалар ва оилалар психологик ҳамда ҳуқуқий ёрдам олади. Устувор мақсад — оилани қўллаб-қувватлаш ва уни сақлаб қолиш.
Шунингдек, ўқув-тарбия муассасалари ўрнида болаларни жамиятга мослаштиришга хизмат қилувчи ижтимоий интеграция марказлари ташкил этилади, қонунчиликдаги ўзгаришлар эса бола ҳуқуқларини кучайтиришга қаратилган.
Ушбу ислоҳотларни амалга оширишда иштирок этган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамоаси ва барча ҳамкорларга миннатдорлик билдираман", — Шаҳноза Мирзиёева.
Стратегияга мувофиқ кучга кираётган ўзгаришлар ҳақида батафсил қуйидаги ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥15🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 декабр – Халқаро мигрантлар куни
1990 йил 18 декабрь куни БМТнинг Барча меҳнаткаш-мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинган. Конвенциянинг 10 йиллиги муносабати билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2000 йилда 18 декабр – Халқаро мигрантлар куни деб эълон қилинди.
Хорижда меҳнат қилаётган барча ватандошларимизни бугунги сана билан табриклаймиз.

😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Тошкент, Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида 3 нафар адвокатнинг ноқонуний фаолияти фош этилди.
Тошкент шаҳрида муқаддам судланган адвокат Миробод туман ИИО ФМБ Тергов бўлимида Жиноят кодексининг 131 ва 135-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши айбланувчисидан суд тизимидаги танишлари орқали 135-моддани олиб ташлаб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлатиб бериш эвазига жами 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Самарқанд шаҳрида маҳаллий адвокатлик фирмаси адвокати жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида Жиноят кодексининг 273-моддаси билан кўрилаётган иш бўйича айбланувчига нисбатан енгил жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Гулистон шаҳрида эса адвокатлик бюроси адвокати Оқолтин туманидаги МЧЖ раҳбаридан 450 млн сўмлик дори воситаларини олиб, маблағини тўламай юрган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орқали жиноят иши қўзғатиб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан адвокатларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🤔2👎1
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
https://effect.uz/6739
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
GoTürkiye томонидан тақдим этилган “An Istanbul Story” мини сериали Истанбулнинг бетакрор манзаралари ва бой маданий меросини замонавий кино ҳикояси орқали жаҳон томошабинларига тақдим этмоқда.

👍3🔥2