EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.3K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг энг зўр футболчиси эълон қилинди

Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ» форварди Усмон Дембеле 2025 йил якунларига кўра, энг яхши футболчи деб топилди.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
«Пойтахт – давлатнинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази» — президент

«Пойтахт – давлатнинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Пойтахтни бошқариш, ривожлантириш ва муҳофаза қилиш бўйича ўзига хос ёндашувлар бўлиши керак»,

— деди давлатимиз раҳбари.

Шу асосда Тошкент шаҳар кенгашига ортиқча бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколатини бериш таклиф қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади.

Йиғилишда Тошкент шаҳри фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш вақти келгани таъкидланди.

«Маҳалла еттилиги» тизимининг самарадорлигини оширишда пойтахт етакчи бўлиши кераклиги қайд этилди. 2026 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида янги тизим жорий этилади — «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.

Шунингдек, ҳоким ўринбосарларига «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси учун янгича ёндашув асосида KPI ишлаб чиқиш ҳамда ортиқча ҳисоботлар ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш вазифаси юклатилди.

«Еттилик ҳисоботлар билан эмас, балки одамларнинг оғирини енгил қилиш билан шуғулланиши зарур»,
— деди президент.

Йиғилиш давомида пойтахт ва унинг туманлари ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди, шунингдек, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ҳокими аграр соҳа вакиллари билан учрашув ўтказмоқда

Айни пайтда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Аграр соҳасида билим ва инновациялар маркази биносида аграр соҳа вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, маҳсулот ҳосилдорлигини ошириш, шунингдек, соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Байрам кунлари республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йил 10 январгача республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилиши эълон қилинди.

Тадбирлар доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида республика ишчи гуруҳи ташкил этилди. Белгиланган муддат давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

Шунингдек, маҳалла ҳудудларида тозаликка риоя этилишини таъминлаш, байрам кунлари чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш, шунингдек чиқиндиларни режа-графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.

Тадбирлар аҳоли учун қулай ва тоза муҳит яратишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
❗️Тиббиёт ходимларига малака тоифаси бериш тўлиқ рақамлаштирилди

Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги қарорига мувофиқ, Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан малака тоифаси беришнинг мутлақо янги — шаффоф ва рақамли тизими жорий этилди.

Янги тизимга кўра:

🗣ҳужжат топшириш тўлиқ электрон шаклга ўтказилди;

🗣имтиҳонлар онлайн тарзда, аудио-видео кузатув асосида ўтказилмоқда;

🗣“Тиббий малака ахборот тизими” (tibtoifa.ssv.uz) ишга туширилди;

🗣тест ва амалий синовлар учун ягона саволлар базаси яратилди;

🗣қоғоз шаклидаги сертификатлар бекор қилиниб, электрон сертификатлар жорий этилди.

Натижада ҳужжатлар сони қисқартирилди, тиббиёт ходимларининг пойтахтга келиш эҳтиёжи барҳам топди.

2025 йилдан тажриба-синов тариқасида 15 та туман (шаҳар)да малака сертификатига эга тиббиёт ходимларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама автоматик тарзда қўшилмоқда. Электрон сертификатлар базаси UzASBO-2 тизими билан интеграция қилинди.

Шунингдек, клиник ординатура ва интернатурага қабул жараёнлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилди.

2025 йилда 86 та туман (шаҳар)да 117 минг нафарга яқин тиббиёт ходими рақамли кўникмалар бўйича ўқитилиб, сертификатланди. 2026 йилда бу жараён

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥44
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида йўловчи сабаб поезд ҳаракати тўхтатилди

16 декабр куни соат 16:23 да “Мустақиллик майдони” — “Пахтакор” йўналишида ҳаракатланиши керак бўлган 16-сонли поездда носозлик юзага келди.

Маълум бўлишича, йўловчилардан бири эшиклар ёпилаётган пайтда вагонга киришга уринган ва эшик механизми ишдан чиққан.

Носозлик такрорлангач, йўриқномага асосан барча йўловчилар бекатга туширилди.

“Тошкент метрополитени” йўловчиларни хавфсизлик қоидаларига амал қилишга, эшикларни мажбуран очмасликка ва метро мулкига зарар етказмасликка чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Тожикистонга электр энергияси сотмоқда

Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 млн кВт/соатгача электр энергияси олмоқда. Ўзбекистон имкониятлари кенгайиши билан етказиб бериш ҳажмларини ошириш ҳам режалаштирилган.

Тожикистон, шунингдек, Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергияси етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришган. Ҳозирда техник масалалар ҳал этилмоқда.

Тожикистон ташқи бозорларга электр энергиясини фақат Ўзбекистон энергетика тизими орқали узата олади. Шу сабабли транзит масалалари Ўзбекистон тармоғининг ўтказиш имкониятига боғлиқ.

Маълумот учун, Тожикистоннинг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши 2026 йилнинг биринчи чорагида кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентга киришда йирик ўзгаришлар

Келаси йилдан Тошкентга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчирилади, яна 3 таси реконструкция қилинади.

Бу ҳудудларда:
3,5 мингта юк машиналари;
5,5 мингта енгил автомобиль учун тўхташ жойлари;
аҳолига мўлжалланган кемпинглар барпо этилади.


Асосийси, бу постлар жамоат транспорти билан боғланади. Пойтахтга келганлар машинасини шу ерда қолдириб, шаҳарга жамоат транспортида кириши мумкин бўлади.

Шунингдек, 2025 йилда:

🔷100 та “ақлли” чорраҳа;
🔷30 мингта автотураргоҳ;
🔷300 та бекат реконструкция қилинади;
🔷40 км пиёда, 20 км велойўлак қурилади;
🔷100 км йўл таъмирланади;
🔷Юнусобод ва Яшнободда йўл ўтказгич ва тоннел барпо этилади;
🔷200 та электробус олиб келинади.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2
Саудияга борган ўзбекистонликлар сони 10 ойда қарийб 70 фоизга ошди

2025 йил январ–октябр ойларида Саудия Арабистонига туристик мақсадларда сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сони кескин ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур даврда жами 237,1 минг нафар ўзбекистонлик Саудияга борган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 96 минг нафарга ёки 68 фоизга кўпдир.

Қайд этилишича, Саудия Арабистонига сафар қилган фуқароларнинг асосий қисми саёҳат мақсадини танлаган. Хусусан, 10 ой давомида 197,9 минг нафар ўзбекистонлик саёҳат учун борган. Шунингдек, 38,2 минг нафар фуқаро қариндошларни йўқлаш мақсадида сафар қилган.

Бошқа сафар мақсадлари бўйича кўрсаткичлар нисбатан кам бўлиб, даволаниш учун 924 нафар, хизмат сафари билан 66 нафар ва ўқиш мақсадида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси Саудия Арабистонига борган.

Маълумотларга кўра, умумий сафарлар оқимида саёҳат ва қариндошларни йўқлаш устувор йўналишлар сифатида сақланиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонда мол гўшти экспортига чеклов қўйилди

Қозоғистон жорий йилнинг 31 декабригача мол гўшти экспортига квота жорий қилди. Чеклов янги, совитилган ва музлатилган қорамол гўштига тааллуқли бўлиб, умумий квота ҳажми 13 минг тоннани ташкил этади.

Бу талаб Евросиё иқтисодий иттифоқи давлатлари ва учинчи мамлакатларга экспортда амал қилади. Қарор ички бозорда гўшт танқислигининг олдини олиш ва нархларни барқарорлаштириш учун қабул қилинган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги квоталар чорва боқмасдан экспорт билан шуғулланган воситачиларни бозордан чиқаришга қаратилганини билдирди. Аввал айрим компаниялар ҳайвонларни боқмасдан, жумладан Ўзбекистонга ҳам экспорт қилган.

Маълумот учун, жорий йил сентябрь ойида Қозоғистонда мол гўшти нархи кескин ошиб, 1 килограмм гўшт 5–6 минг тенгега етган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Пойтахтга кириш бўйича чекловлар жорий этилмаяпти — расмий маълумот

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри транспорт тизимига оид режалаштирилаётган ўзгаришлар нотўғри талқин қилинмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий тушунтириш берди.

Вилоятлардан Тошкентга автомобиллар киришига ҳеч қандай чеклов ёки тақиқ жорий этилмаяпти.

Гап назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш ва улар негизида замонавий транспорт тугунларини ташкил этиш ҳақида бормоқда. Бу ҳудудларда автотураргоҳлар, дам олиш жойлари ҳамда шаҳарга тез ва қулай етиб олиш имконини берадиган жамоат транспорти инфратузилмаси яратилади.

Бу мажбурият эмас, балки қўшимча имконият. Ҳайдовчилар хоҳишига кўра автомобилни автотураргоҳда қолдириб, жамоат транспортидан фойдаланиши ёки аввалгидек шахсий автомашинада шаҳарга кириши мумкин. Бундай “Park & Ride” амалиёти дунёнинг кўплаб мегаполисларида қўлланилади.

Ушбу чоралар тирбандликларни камайтириш, транспорт юкламасини қисқартириш ва экологик ҳолатни яхшилашга қаратилган.

Гап тақиқлар ҳақида эмас, балки шаҳар ҳаракатини янада қулай ва замонавий тарзда ташкил этиш орқали фуқаролар учун танлов имкониятларини кенгайтириш ҳақида бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Энди қайси дори воситалари рецептсиз берилишини My.gov.uz орқали текшириш мумкин

My.gov.uz порталида янги хизмат ишга туширилди.

Мазкур хизмат орқали фуқаролар қайси дори воситалари ретсепт асосида ёки рецептсиз берилишини осон ва тез текширишлари мумкин.

Хизматдан фойдаланиш бепул. Бунинг учун My.gov.uz порталидаги “Рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот” бўлимига кириб, керакли дори номини қидирувга ёзиш кифоя.

Тизим қидирув натижаларига кўра, танланган дори воситасини рецепт билан ёки ретсептсиз олиш мумкинлиги ҳақида маълумотни тақдим этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1😢1
Фарғоналик табиб Иқбол Солиев қамалди

Аввалроқ, Фарғонада аҳоли орасида машҳур табиб Иқбол Солиев судга берилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Қўқон шаҳар суди томонидан машҳур табиб Иқбол Солиевга жазо тайинланди.

Фарғона вилояти суди матбуот хизмати хабар беришича, 17 декабрда суд қарори билан халқ табобати билан шуғулланувчи Иқбол Солиев МЖтКнинг 59-5-моддаси 3-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.

Суд қарорига кўра, Иқбол Солиевга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥5🤔4
«Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси лавозимидан озод этилди

Баҳодиржон Сидиқов бошқа ишга ўтиши муносабати билан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилган.

Ҳозирча бу хабар расман тасдиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Абдуғани Сангинов ишдан олинди

Сангинов Абдуғани Абдурахмонович “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилиб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Маълумот учун, Абдуғани Сангинов 2017 йилдан буён «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥68👍56👎18🤷‍♂2😢2
Шавкат Мирзиёев Японияга расмий ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Санаэ Такайичининг таклифига биноан 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида президент “Марказий Осиё – Япония” форматидаги биринчи саммитда ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥42👍41👎1
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун арзон чипталарни сотувга чиқаради

ФИФА глобал миқёсда футбол мухлисларининг кескин танқидларидан сўнг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун чекланган миқдордаги арзон чипталарни сотувга чиқаришини эълон қилди.

Энг арзон чипталар Supporter Entry Tier деб номланади. Улар турнирдаги барча 104 ўйинга, шу жумладан финалга ҳам амал қилади, аммо сони чекланган.

ФИФА маълумотига кўра, бундай чипталар миллий футбол ассосиациялари учун ажратилган квотанинг атиги 10 фоизини ташкил қилади ва нархи 60 долларга тенг. Миллий ассосиациялар мухлисларга ушбу чипталарни ўз дастурлари доирасида тақсимлайди.

ФИФА мажбурий талаб қўймаган бўлса-да, «садоқатли мухлислар» чипта олишда устувор бўлиши тавсия этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқув марказлари огоҳлантирилди

Рақобат қўмитаси томонидан нодавлат таълим хизматлари соҳасида истеъмолчилар мурожаатлари асосида таҳлил ишлари олиб борилди.

📊 2024–2025 йиллар давомида ушбу соҳа бўйича 1 200 га яқин шикоят келиб тушган.

🔍 Энг кўп эътирозлар қуйидаги ўқув марказлари ва онлайн таълим платформалари фаолиятига тўғри келган:
— Newton Academy
— NewTone School
— MyTeacher
Prep.uz
— Qadam Education
— Skillbox, Geekbrains
— Englify
— Interno Edu
— Niyat Education
— Sevenedu ва бошқалар

Мурожаатларда асосан:
— таълим сифати қониқарсизлиги
— кўрсатилмаган хизматлар учун тўлов ундирилиши
— пулни қайтариш тартибининг ноаниқлиги
— шартнома шартлари бўйича етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар қайд этилган.

💳 Шунингдек, Uzum Nasiya, Paylater каби муддатли тўлов платформалари орқали тузилган шартномаларни бекор қилишда қийинчиликлар кузатилмоқда.

🛡 Рақобат қўмитаси нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчиларини қонунчилик ва лицензия талабларига қатъий риоя қилишга чақирди.

‼️ Истеъмолчиларга эслатма
Хизматдан фойдаланишдан олдин лицензияни текширинг, шартномани диққат билан ўқинг ва тўловни амалга оширишга шошилманг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Толибхон Абдижалилов иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан Толибхон Абдижалилов (1976 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “Т-NUTS” ва “PICHOQCHI DRY FRUITS” масъулияти чекланган жамиятлари раҳбари) ва бошқалар (жами 3 киши) га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Суд ҳукмига кўра Толибхон Абдижалилов ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди, унга 6 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал, Туркистон сенга не бўлди?

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған туркий давлатлар ўртасидаги бирлашув ва ҳамкорлик масаласига муносабат билдирди.

15 декабрь куни Туркияда Адолат ва тараққиёт партияси томонидан «Турк дунёси истиқболи» номли ҳужжат тақдим этилди. Тақдимот чоғида Эрдўған туркий давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Президент ўз нутқида 1930 йилларда қатағон қурбони бўлган ўзбек шоири Сулаймон Чўлпоннинг «Гўзал Туркистон» шеъридан иқтибос келтирди:

Гўзал Туркистон, сенга не бўлди? Саҳар вақтида гулларинг сўлди.

Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,
Ҳаммаси маҳзун, бўлмасми дил шод?

Эрдўғаннинг таъкидлашича, сўнгги икки аср туркий дунё учун ишғоллар, зулм ва парчаланишлар даври бўлган. Ушбу жараёнлар натижасида туркий халқлар ўз тили, маданияти ва қадриятларидан узоқлаштирилган.

Маълум қилинишича, тақдим этилган ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда Туркиянинг туркий давлатлар билан сиёсий, иқтисодий, маданий, таълим, энергетика ва минтақавий хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга оид қарашлари баён этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7