EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.3K videos
31 files
67K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сирдарё вилояти ҳокимига сунъий интеллект бўйича маслаҳатчи тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарорига мувофиқ, Анваров Ойбек Тўлқинжонович вилоят ҳокимининг рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот берди.

Маълумот ўрнида, ушбу тайинловга қадар Ойбек Анваров “IT-Park” — Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.

Янги лавозим доирасида у ҳудудда рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, шунингдек, давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган ишларга масъул бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
"Шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак" — президент

Шаҳар дренаж тизимининг мастер-режаси ишлаб чиқилиб, келгуси йилдан қурилиш ишлари бошланиши эълон қилинди.

Дастур доирасида 150 километр ёпиқ дренаж тизимини қуриш, 197 километр канал ва коллекторларни таъмирлаш, 63 километр янги каналлар барпо қилиб, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш режалаштирилган.

Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍91🔥13🤔2
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятига оид 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилиниб, бизнес юритишдаги бюрократик тўсиқлар сезиларли даражада қисқартирилди.

👉https://effect.uz/6737

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Кун фотолари: президент Шавкат Мирзиёевнинг Юнусобод туманига ташрифи

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93🔥15🤔2
Жамоатчилик эътиборидаги суд иши: Шаҳзод Рисматов иши бўйича сўнгги нуқта!

Гап ижтимоий тармоқларда “Real Sanjik” номи билан кенг муҳокама қилинган Шаҳзод Рисматовга оид жиноят иши бўйича бўлиб ўтган суд муҳокамаси ҳақида бормоқда. Effect.uz ахборот агентлиги мазкур ишни изчил ва тўлиқ ёритиш мақсадида суд жараёни тафсилотларини қисмма-қисм тақдим этиб бормоқда.

Суд мажлислари давомида томонларнинг кўрсатмалари тингланган, ишга алоқадор ёзишмалар, скриншотлар ва аудио материаллар ўрганилган. Ҳар бир эпизод бўйича тақдим этилган далиллар ҳуқуқий жиҳатдан баҳоланган.

Маълум бўлишича, иш доирасида келтирилган далиллар айрим эпизодлар бўйича ўз тасдиғини топган. Хусусан, Шаҳзод Рисматовнинг ҳаракатларига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 4-қисми «а» банди (кўп миқдордаги фирибгарлик) бўйича ҳуқуқий баҳо берилган. Суд қарорларига мувофиқ, жабрланувчилар фойдасига бир неча миллиард сўм миқдорида моддий зарар ундириш белгиланган.

БАТАФСИЛ ВИДЕОДА
👍1🤔1
Пойтахтга киришда янги имконият: тушунмовчиликка расмий изоҳ

Президент матбуот хизматининг
“пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади”, деган хабари айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.

Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобиль ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди.

Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда. Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.

Бундай ечимлар дунёнинг йирик шаҳарларида кенг қўлланилаётган амалиёт сифатида фуқароларга қўшимча қулайлик кўринишида таклиф этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍86🤔2🤷‍♂1😢1
⚡️Ўзбекистонда адолат топилмагач — фуқаро БМТгча чиқди…

Effect.uz'га келиб тушган мурожаат яна бир бор фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси масаласини кун тартибига олиб чиқмоқда. Гап шундаки, фуқаро Мусинов Равшан фирибгарлик оқибатида моддий зарар кўрган бўлсада, унинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга йўллаган аризалари йиллар давомида рад этилмоқда.

Айтилишича, 2018 йил октябрь ойида иш излаб юрган Мусинов Равшан фуқаро О.Н томонидан алданган бўлиб, у шаҳарлараро йўловчи ташиш билан шуғулланувчи фирмага директорликка ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 4 минг доллар олган. Бироқ ваъда бажарилмаган — Мусинов на иш билан таъминланган, на пули қайтарилган. Аксинча, Н уни масхара қилган.

Ҳолбуки, ЖКнинг 168-моддасига кўра, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкни қўлга киритиш — очиқ-ойдин жиноят ҳисобланади. Шунга қарамай, мазкур ҳолат юзасидан ДХХ, ИИВ, Прокуратура, Президент Халқ қабулхонаси каби қатор идораларга мурожаат қилинганига қарамасдан, мунтазам равишда «жиноят аломатлари аниқланмади» мазмунида жавоблар берилган. Бу эса ўринли саволни келтириб чиқармоқда: агар алдаш ва моддий зарар аниқ бўлса, нега жиноят иши қўзғатилмаяпти?

Масъул органлар ушбу ишни жиноят тоифасидан чиқариб, фуқаролик суди доирасида кўриб чиқишга бир неча бор уринган. Ички идоралардан ижобий натижа бўлмагач, фуқаро охирги чора сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) га мурожаат йўллаган.

👉 https://youtu.be/hVU8M5jHGYM
👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёнинг энг зўр футболчиси эълон қилинди

Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ» форварди Усмон Дембеле 2025 йил якунларига кўра, энг яхши футболчи деб топилди.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1
«Пойтахт – давлатнинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази» — президент

«Пойтахт – давлатнинг сиёсий, маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Пойтахтни бошқариш, ривожлантириш ва муҳофаза қилиш бўйича ўзига хос ёндашувлар бўлиши керак»,

— деди давлатимиз раҳбари.

Шу асосда Тошкент шаҳар кенгашига ортиқча бажарилган даромаднинг маҳаллий бюджетга қайтариладиган қисмидан 20 фоизини туманларга тақсимлаш ваколатини бериш таклиф қилинди. Шунингдек, Тошкент шаҳар ва туман ҳокимларига маҳаллий кенгашлар билан келишган ҳолда бўш маблағларни депозитга қўйишга рухсат этилади.

Йиғилишда Тошкент шаҳри фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб берувчи «Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш вақти келгани таъкидланди.

«Маҳалла еттилиги» тизимининг самарадорлигини оширишда пойтахт етакчи бўлиши кераклиги қайд этилди. 2026 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида янги тизим жорий этилади — «маҳалла еттилиги» тўлиқ шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига ўтади.

Шунингдек, ҳоким ўринбосарларига «маҳалла еттилиги»нинг ҳар бир аъзоси учун янгича ёндашув асосида KPI ишлаб чиқиш ҳамда ортиқча ҳисоботлар ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш вазифаси юклатилди.

«Еттилик ҳисоботлар билан эмас, балки одамларнинг оғирини енгил қилиш билан шуғулланиши зарур»,
— деди президент.

Йиғилиш давомида пойтахт ва унинг туманлари ҳокимларининг ҳисоботлари тингланди, шунингдек, тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥12👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилояти ҳокими аграр соҳа вакиллари билан учрашув ўтказмоқда

Айни пайтда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Аграр соҳасида билим ва инновациялар маркази биносида аграр соҳа вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш, фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, маҳсулот ҳосилдорлигини ошириш, шунингдек, соҳада мавжуд муаммоларни ҳал этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Байрам кунлари республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан 2025 йил 20 декабрдан 2026 йил 10 январгача республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари ўтказилиши эълон қилинди.

Тадбирлар доирасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида республика ишчи гуруҳи ташкил этилди. Белгиланган муддат давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.

Шунингдек, маҳалла ҳудудларида тозаликка риоя этилишини таъминлаш, байрам кунлари чиқиндилар тўпланиб қолишининг олдини олиш, шунингдек чиқиндиларни режа-графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади.

Тадбирлар аҳоли учун қулай ва тоза муҳит яратишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
❗️Тиббиёт ходимларига малака тоифаси бериш тўлиқ рақамлаштирилди

Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги қарорига мувофиқ, Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан малака тоифаси беришнинг мутлақо янги — шаффоф ва рақамли тизими жорий этилди.

Янги тизимга кўра:

🗣ҳужжат топшириш тўлиқ электрон шаклга ўтказилди;

🗣имтиҳонлар онлайн тарзда, аудио-видео кузатув асосида ўтказилмоқда;

🗣“Тиббий малака ахборот тизими” (tibtoifa.ssv.uz) ишга туширилди;

🗣тест ва амалий синовлар учун ягона саволлар базаси яратилди;

🗣қоғоз шаклидаги сертификатлар бекор қилиниб, электрон сертификатлар жорий этилди.

Натижада ҳужжатлар сони қисқартирилди, тиббиёт ходимларининг пойтахтга келиш эҳтиёжи барҳам топди.

2025 йилдан тажриба-синов тариқасида 15 та туман (шаҳар)да малака сертификатига эга тиббиёт ходимларининг ойлик маошига 100 фоизгача устама автоматик тарзда қўшилмоқда. Электрон сертификатлар базаси UzASBO-2 тизими билан интеграция қилинди.

Шунингдек, клиник ординатура ва интернатурага қабул жараёнлари ҳам тўлиқ рақамлаштирилди.

2025 йилда 86 та туман (шаҳар)да 117 минг нафарга яқин тиббиёт ходими рақамли кўникмалар бўйича ўқитилиб, сертификатланди. 2026 йилда бу жараён

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥44
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метросида йўловчи сабаб поезд ҳаракати тўхтатилди

16 декабр куни соат 16:23 да “Мустақиллик майдони” — “Пахтакор” йўналишида ҳаракатланиши керак бўлган 16-сонли поездда носозлик юзага келди.

Маълум бўлишича, йўловчилардан бири эшиклар ёпилаётган пайтда вагонга киришга уринган ва эшик механизми ишдан чиққан.

Носозлик такрорлангач, йўриқномага асосан барча йўловчилар бекатга туширилди.

“Тошкент метрополитени” йўловчиларни хавфсизлик қоидаларига амал қилишга, эшикларни мажбуран очмасликка ва метро мулкига зарар етказмасликка чақирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Тожикистонга электр энергияси сотмоқда

Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 млн кВт/соатгача электр энергияси олмоқда. Ўзбекистон имкониятлари кенгайиши билан етказиб бериш ҳажмларини ошириш ҳам режалаштирилган.

Тожикистон, шунингдек, Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергияси етказиб бериш бўйича дастлабки келишувларга эришган. Ҳозирда техник масалалар ҳал этилмоқда.

Тожикистон ташқи бозорларга электр энергиясини фақат Ўзбекистон энергетика тизими орқали узата олади. Шу сабабли транзит масалалари Ўзбекистон тармоғининг ўтказиш имкониятига боғлиқ.

Маълумот учун, Тожикистоннинг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши 2026 йилнинг биринчи чорагида кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентга киришда йирик ўзгаришлар

Келаси йилдан Тошкентга киришдаги 2 та назорат пости шаҳар ташқарисига кўчирилади, яна 3 таси реконструкция қилинади.

Бу ҳудудларда:
3,5 мингта юк машиналари;
5,5 мингта енгил автомобиль учун тўхташ жойлари;
аҳолига мўлжалланган кемпинглар барпо этилади.


Асосийси, бу постлар жамоат транспорти билан боғланади. Пойтахтга келганлар машинасини шу ерда қолдириб, шаҳарга жамоат транспортида кириши мумкин бўлади.

Шунингдек, 2025 йилда:

🔷100 та “ақлли” чорраҳа;
🔷30 мингта автотураргоҳ;
🔷300 та бекат реконструкция қилинади;
🔷40 км пиёда, 20 км велойўлак қурилади;
🔷100 км йўл таъмирланади;
🔷Юнусобод ва Яшнободда йўл ўтказгич ва тоннел барпо этилади;
🔷200 та электробус олиб келинади.


Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2