EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.2K photos
15.3K videos
31 files
66.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Такроран ҳуқуқбузарлик содир этган Иқбол Салиевга нисбатан янги чора кўрилди

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, халқ орасида “Бионур” соҳиби сифатида танилган Иқбол Салиевнинг фаолияти ўрганилиб, у ижтимоий тармоқларда видеороликлар жойлаштириб, қонун талабларига зид равишда иш юритиб келгани аниқланган.

У 2020 йилда “Халқ табобати” фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабр ойида тугаган.

Маълумотларга кўра, Иқбол Салиев аввал Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси 1-қисми билан 7,5 миллион сўм жаримага тортилган.

Бироқ у ҳуқуқбузарликни такроран содир этгани сабабли, 27 ноябрь куни унга нисбатан мазкур модданинг 3-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Шунингдек, ИИО ходимлари томонидан унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари юзасидан расмий огоҳлантириш берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Андижонда фермер хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Андижон вилоятида фермер хўжалигига тегишли ер майдонини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Маълум бўлишича, Департаментнинг Асака тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар В.Т. ва Х.С. тумандаги “Ю.М.” фермер хўжалигининг “Юқори Бўз” МФЙ ҳудудида жойлашган 0,6 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган. Улар мазкур ер майдонини фуқаро У.К.га 25 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Тезкор тадбир вақтида гумонланувчилар 22 500 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Қурилиш вазирлиги биноси E-Auksion орқали сотилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тегишли бўлган маъмурий бино e-auksion электрон савдо майдонида сотилди. Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган ушбу бино салкам 182,5 миллиард сўмга баҳоланиб, харидор топди.

Маълумотларга кўра, мазкур бино “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖ томонидан сотиб олинган. Корхона таъсисчиси сифатида ҳужжатларда Қодиров Нуриддин Тўйчиевич кўрсатилган бўлиб, у жамиятда 100 фоиз улушга эгалик қилади.

Аввалроқ Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Янги Тошкент шаҳрига кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ вазирликнинг Янги Тошкентга тўлиқ кўчиб ўтгани бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔2😢1
Фермерларнинг ортиқча ҳисобланган электр энергияси тўловлари қайтарилди – Бизнес-омбудсман

Бизнес-омбудсман девони томонидан Қорақалпоғистон Республикасида фермер хўжаликларининг сув насослари учун фойдаланилган электр энергиясининг қўшимча реактив энергия компенсацияси ҳисобланиши ҳолати ўрганилди.

Жорий йил давомида Қорақалпоғистонда 140 та фермер хўжалигига нисбатан 89 млн сўм компенсация ҳисобланиб, 62 та фермер хўжалиги томонидан 53 млн сўм компенсация тўланган.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари» талабларига кўра фермер хўжаликларининг насос станцияларидан реактив энергия учун пул ундирилмаслиги белгиланган.

Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Бизнес-омбудсман девони томонидан фермерларнинг ҳуқуқлари тўлиқ тикланиши таъминланди:

«Энергосавдо» филиали Қорақалпоғистон бўлинмасига тақдимнома киритилди;

нотўғри ҳисобланган реактив энергия компенсацияси қарздорлик ҳисобидан чиқарилди;

ноқонуний ундирилган пул маблағлари фермер хўжаликлари билан қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўлиқ қайтарилиши таъминланди;

хатоликка йўл қўйган масъул мансабдор шахсларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий жарималар қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда йирик иссиқлик таъминоти маркази ишга туширилди

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган, 100 МВт қувватга эга когенерация станцияси фаолияти билан танишди. Лойиҳага Хитойнинг "CNTIC" компанияси билан ҳамкорликда $65 миллион тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтирилган.

Станция бир вақтнинг ўзида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаради. Пойтахтнинг 5 та туманидаги 1846 та объект (шу жумладан 1400 та аҳоли хонадони) узлуксиз иссиқлик билан, 292 минг хонадон эса электр энергияси билан таъминланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
Бекободда ЙТҲда одам ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимига турмуш ўртоғи ёрдам бергани аниқланди

Бекобод шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 43 ёшли фуқаро ҳалок бўлиб, ҳолатга алоқадор ИИБ ходимининг жиноятни яширишга урингани маълум бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили маст ҳолатда автомобил бошқариб, фуқарони уриб кетган.

Ҳодисадан сўнг у марҳумнинг жасадини Nexia автомобилига юклаб, воқеа жойидан узоқроқдаги дала ҳудудига олиб борган ва турмуш ўртоғини чақирган. Манзилга аёли Matiz автомобилида келиб, эр-хотин жасадни ушбу машинага юклаб, ҳодиса жойидан тахминан 35 километр узоқликда жойлашган Фарҳод каналига ташлаб юборган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро аэропортида ширинликлар орасига яширилган қимматбаҳо зеб-зийнатлар аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан ширинликлар орасига сaлкам 500 млн сўмлик зеб-зийнат буюмларини яшириб олиб ўтмоқчи бўлган фуқаро тўхтатиб қолинди.

Маълум қилинишича, Дубайдан учиб келган фуқаро “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган. Бироқ унинг ҳаракатлари божхона ходимлари эътиборидан четда қолмади.

Фуқаро ўзига тегишли қўл ва йўл сумкалари орасига, шунингдек, ширинликлар қадоғига тилла зеб-зийнат буюмларини яшириб олиб ўтмоқчи бўлган. Шахсий кўрик ва юклар текшируви давомида умумий оғирлиги 292 грамм бўлган, қиймати 438 млн сўмга тенг зеб-зийнат буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Алишер Султонов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Алишер Саидаббасович Султонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди.

2019-2022 йилларда энергетикага масъул вазир Алишер Султонов 2023 йилнинг 18 майида Президентнинг нефт-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 14 июль куни Президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозими Президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўзгартирилган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥12🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат компаниялари фақат президент рухсати билан ҳомийлик қилади

Давлат корхоналарида самарадорликни ошириш бўйича президент фармойиши кабул килинди. Унда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори компанияларга фаолиятига янги талаблар белгиланган.

“Давлат корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатсин”,

– дейилади фармойишнинг 9-бандида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ротация тизими янгиланди

2026 йил 1 январдан Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар) мақомидаги 33 та туман давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади.

Ҳар 5 йилда республика ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва туман (шаҳар) ҳокимлари бошқа туман (шаҳар)га ротация қилинади.

Ротация Бошқарув самарадорлиги агентлигининг hrm.gov.uz сайти орқали аниқланади.

Янги ҳудудга ўтишдан олдин раҳбар интенсив курсда ўқитилади.

Фаолияти онлайн мониторинг қилинади.

Сиз нима деб ўйлайсиз Бу ротация тизими аҳоли учун ҳам фойдалими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб колдиринг

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
37 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси фош этилди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1992 йилда туғилган хорижий фуқаро ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи 1981 ва 1995 йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Аниқланишича, хорижий фуқаро гиёҳвандлик воситаларини қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига яшириб мамлакатимизга олиб кирган, маҳаллий фуқаролар эса уларни сотиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир натижасида жами 37 кг 421 г “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Тошкент шаҳрини ривожлантириш бўйича янги вазифаларни белгилаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишлар натижаларини муҳокама қилиш ҳамда келгуси йил учун устувор йўналишларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқовга қатор аниқ вазифалар юклатилди.

Жумладан, келгуси йилда шаҳарда ягона бошқарув тизимига уланган светофорлар билан жиҳозланган 100 та «ақлли» чорраҳани ишга тушириш режалаштирилган. Шунингдек, тадбиркорлар иштирокида 30 мингта автомобиль тўхташ жойи барпо этиш ва 300 та жамоат транспорти бекатини реконструкция қилиш вазифаси қўйилди.

Шаҳар инфратузилмасини яхшилаш доирасида 40 километр пиёдалар йўлаги ва 20 километр велойўлаклар қуриш, 100 километр автомобиль йўлларини таъмирлаш кўзда тутилган. Юнусобод ва Яшнобод туманларида эса йўл ўтказгич ҳамда туннель қуриш режаси белгиланди.

Бундан ташқари, жамоат транспортини янгилаш мақсадида келгуси йилда 200 та электробус харид қилиш вазифаси ҳам белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥16👎1
❗️Тошкентда сунъий кўллар, сояли сайр кўчалари ва янги боғлар барпо этилади

Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилишича, 3 ой ичида пойтахтнинг 4 та ҳудудида сунъий кўл ва ҳавзалар қуриш лойиҳалари тайёрланиб, ишлар бошланади.

1 июнгача ҳар бир туманда 3 тадан 5 кмлик сояли сайр кўчалари фойдаланишга топширилади. Ҳар 10 та маҳалла учун 1 тадан яшил боғ барпо этиш дастури йўлга қўйилади.

2026 йилда шаҳарда 18,5 км канал қирғоқлари мустаҳкамланиб, уларда сайилгоҳ ва яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍107🔥13🤔3
Сирдарё вилояти ҳокимига сунъий интеллект бўйича маслаҳатчи тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарорига мувофиқ, Анваров Ойбек Тўлқинжонович вилоят ҳокимининг рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги ахборот берди.

Маълумот ўрнида, ушбу тайинловга қадар Ойбек Анваров “IT-Park” — Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари сифатида фаолият юритиб келган.

Янги лавозим доирасида у ҳудудда рақамли ечимлар ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, шунингдек, давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган ишларга масъул бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
"Шаҳарнинг барча кўчаларидаги ариқларда сув айланиши керак" — президент

Шаҳар дренаж тизимининг мастер-режаси ишлаб чиқилиб, келгуси йилдан қурилиш ишлари бошланиши эълон қилинди.

Дастур доирасида 150 километр ёпиқ дренаж тизимини қуриш, 197 километр канал ва коллекторларни таъмирлаш, 63 километр янги каналлар барпо қилиб, шаҳарда салқин микроиқлим яратиш режалаштирилган.

Ёмғир сувини йиғадиган 17 та иншоот барпо қилинади. Бу сувлар дарахт ва яшил ҳудудларни суғоришга ишлатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍91🔥13🤔2
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятига оид 1 600 дан ортиқ мажбурий талаблар бекор қилиниб, бизнес юритишдаги бюрократик тўсиқлар сезиларли даражада қисқартирилди.

👉https://effect.uz/6737

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Кун фотолари: президент Шавкат Мирзиёевнинг Юнусобод туманига ташрифи

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93🔥15🤔2