EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.1K photos
15.3K videos
31 files
66.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида содир бўлган фожиада уч киши ис газидан ҳалок бўлди. 13 декабр куни “Саманко‘l” Ўзбекистон Фуқаролар Йиғини Қамишшоли аҳоли пунктида фуқаро ижарада яшаб турган уйида иситиш учун қўлбола печни бошқа хонага кўчириб, уни мўрисиз ҳолда газ тармоғига ноқонуний улаган.

Натижада фуқаро ҳамда унинг икки набираси ис газидан кучли заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

Туман хокимлиги марҳумнинг оиласига ижтимоий ёрдамлар кўрсатилаётганини билдирди.

Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилик ҳуқуқи қайтарилиши фақат имтиҳон орқали амалга оширилади

Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта олишлари учун белгиланган тартибда назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтишлари шарт.

Шу муносабат билан фуқаролардан тармоқларда тарқатилаётган тасдиқланмаган ва асоссиз хабарларга ишониб қолмаслик сўралади.

Расмий маълумотлар фақат ваколатли идораларнинг расмий манбалари орқали эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️2026 йилда Ўзбекистон облигациялар халқаро олимпиадага мезбонлик қилади

58 Халқаро кимё ва 38 Халқаро информатика олимпиадалари илк бора юртимизда ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вояга етмаган болаларга ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолати аниқланди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ва коммунал соҳада ҳафталик назорат: ҳудудларда аниқланган ҳолатлар

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот беради:

💠Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари фаолияти юзасидан тунги рейд ўтказилди. Бу галги манзил — Хоразм вилояти;

💠 Андижон вилоятида ичимлик суви тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишга оид 4 та ҳолат аниқланди;

💠Қашқадарё вилоятида сифатсиз қурилиш ишларининг олди олинди;

💠Фарғона вилоятида кўп қаватли уйлар атрофида ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар буздирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2🤔2
⚡️Олмазордаги Smart House'да уй-жой можароси: Битган уйлар, ёпиқ эшиклар…

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида юзлаб фуқароларни сарсон қилаётган уй-жой можароси ҳануз ечимсиз қолмоқда.

Ачинарлиси — Smart House номи билан қурилган, фойдаланишга деярли тайёр, бироқ ҳужжатлардаги қўпол хатолар сабаб одамлар ўз уйларига кира олмаяпти.

📌 Аниқ факт: айрим хонадонлар бир вақтнинг ўзида икки ва ундан ортиқ шахсларга сотилган.

Натижада ҳақиқий ва сохталаштирилган ҳужжатлар билан уйга эгалик қилишга уринаётган фуқаролар ўртасида жанжаллар келиб чиқди. Вазиятга ички ишлар ходимлари аралашишга мажбур бўлган.

Бу ҳолат оддий келишмовчилик эмас — жиноят аломатлари мавжуд. Фуқаролар уй учун тўлиқ маблағ тўлаган, аммо на калит бор, на ҳуқуқий кафолат.

Қурувчи компания эса масъулиятни зиммасига олиш ўрнига, ўзини банкрот деб эълон қилиб, жавобгарликдан қочишга уринмоқда. Ҳолбуки, мутахассислар таъкидлашича, банкротлик фуқаролар олдидаги мажбуриятларни бекор қилмайди.

Жабрланганлар Олмазор тумани ҳокими билан учрашди. Ҳоким масала ўрганилишини, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари билан ҳамкорликда қонуний ечим топилишини билдирган. Масала ҳокимлик назоратига олингани айтилмоқда.

Саволлар:

— Уйлар битган бўлса, нега одамлар ўз мулкига кира олмаяпти?
— Қандай қилиб битта хонадон бир неча кишига сотилган?
— Қурилишни назорат қилиши лозим бўлган идоралар қаерда эди?

Бу ҳолат қурилиш соҳасидаги тизимли муаммолар, масъулиятсизлик ва назорат сустлигини очиқ кўрсатмоқда. Жамоатчилик эса энди ваъдалар эмас, аниқ чоралар, жавобгарлик ва адолатли ечим кутмоқда.

👉 https://youtu.be/bV3gEyDSF_4
👍10🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Askiya City: 103 жабрланувчи, 35 млрд сўм, такрорий фирибгарлик жинояти…

Askiya City лойиҳаси доирасида 103 нафар фуқаро уй сотиб олиш учун тўлиқ ёки қисман тўлов қилган. Аммо орадан вақт ўтсада, на уй бор, на пул.

🔹 Лойиҳа «Имкон Инвест» компанияси томонидан амалга оширилган
🔹 Ҳолат бўйича ЖК 168-модда (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган
🔹 Иш Яккасарой туман жиноят судида кўриб чиқилмоқда

❗️ Энг эътиборлиси:
— Айбланувчи Азиз Очилов аввал ҳам айнан шу модда билан судланган
— Етказилган зарар қарийб 36 миллиард сўм
— Шунга қарамай, у ҳануз озодликда
Суд жараёнида:
▫️ 40 дан ортиқ жабрланувчи сўроқ қилинган
▫️ Уларнинг барчаси айбланувчига нисбатан даъвоси борлигини билдирган
▫️ Айрим илтимосномалар муҳокамасиз қолдирилган
📌 Асосий саволлар:
— Нега эҳтиёт чораси қўлланмаган?
— Жабрланувчилар манфаатлари қай даражада ҳимояланмоқда?
— Бу ҳолат келажакда яна такрорланмаслигига кафолат борми?

Effect.uz суд жараёнини кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Мармар тошлар орасига яширилган 37 кгдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси фош этилди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1992 йилда туғилган хорижий фуқаро ҳамда Самарқанд вилоятида яшовчи 1981 ва 1995 йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Аниқланишича, хорижий фуқаро гиёҳвандлик воситаларини қурилишда фойдаланиладиган мармар тошлар орасига яшириб мамлакатимизга олиб кирган, маҳаллий фуқаролар эса уларни сотиш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир натижасида жами 37 кг 421 г “экстракцион опий” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 млн кВт·соат электр энергияси олмоқда

Тожикистонда электр таъминоти билан боғлиқ вазият маълум даражада яхшиланди. Мамлакат Энергетика ва сув ресурслари вазирлигига кўра, айни пайтда Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 миллион киловатт-соатгача электр энергияси импорт қилмоқда.

«Азия плюс»нинг хабар беришича, агар Ўзбекистон томонида техник ва ишлаб чиқариш имкониятлари кенгайса, етказиб бериш ҳажмини ошириш режалаштирилган. Шунингдек, энергетика вазирлари даражасида Қозоғистон ва Туркманистондан ҳам электр энергияси олиш бўйича дастлабки келишувларга эришилган. Ҳозирда ушбу давлатлардан импортни йўлга қўйиш учун техник масалалар устида ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, Тожикистон ташқи электр бозорларига фақат мамлакатнинг жануби-ғарби орқали — Ўзбекистон энергетика тизимига уланган 500 кВли «Регар–Гузар» электр узатиш линияси орқали чиқиш имкониятига эга. Шу сабабли Қозоғистон ва Туркманистондан электр энергиясини транзит қилиш Ўзбекистон энергетика тизимининг ўтказувчанлик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида келишувларни талаб этади.

Вазирлик маълум қилишича, Тожикистон энергетика тизимининг Марказий Осиё Бирлашган энергетика тизими (ОЭС) доирасида тўлиқ параллел ишлаши мамлакатнинг шимолий электр тармоқлари минтақавий «энергетик ҳалқа»га улангандан сўнг таъминланади. Тожикистоннинг ОЭСга тўлиқ қўшилиши 2026 йилнинг биринчи чорагида кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
Жаҳон банки Ўзбекистон шаҳарларини ривожлантириш учун 250 млн доллар ажратди

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 250 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш ажратишни маъқуллади. Маблағлар “Шаҳарларда яшаш ва унумдорликни ошириш учун қулай шароитлар яратиш” (LPCP) дастури доирасида йўналтирилади.

Ушбу қўллаб-қувватлаш мамлакатнинг 16 та туман ва шаҳрида аҳоли ҳамда бизнес учун муниципал инфратузилма ва хизматларни яхшилашга қаратилган. Ҳозирда Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан ортиғи шаҳарларда истиқомат қилади, 2050 йилга келиб бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиши кутилмоқда. Урбанизациянинг тезлашуви шаҳарларни бошқариш, инфратузилма ва коммунал хизматларни модернизация қилишни тақозо этмоқда.

Қайд этилишича, назоратсиз шаҳар ўсиши, эскирган инфратузилма ҳамда сув ва канализация хизматларининг чекланганлиги аҳоли турмуш сифати ва бизнес фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу муаммолар табиий-иқлимий хавфлар таъсирида янада кучаймоқда.

Шу мақсадда ҳукумат 2025 йилда 3,6 миллион аҳоли яшайдиган 16 та стратегик муҳим ҳудудни қамраб олган ҳудудларни жадал комплекс ривожлантириш давлат дастурини ишга туширган. Дастур Янгийўл ва Марғилон шаҳарлари, шунингдек, Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Денов, Қува, Шовот ва Ҳазорасп туманларида инфратузилмани ривожлантиришни назарда тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢3🤔1
Саида Мирзиёева яна бир жиддий муаммо — зўравонлик ҳолатларига эътибор қаратди

15 декабрь куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

“Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик.

Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур.

Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз”, - деди Саида Шавкатовна.

Президент администрацияси раҳбари барча масъул раҳбарларни бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга чақирди. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши кераклиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥12👎3😢1
9,2 млрд сўмдан ортиқ давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси ҳудудий органлари давлат харидлари мониторинги ва мурожаатлар натижасида қонунбузилишлар аниқлаб, тегишли чоралар кўрди.

— Наманган — Маҳаллалар уюшмаси — 376 млн сўм
— Қашқадарё — Ғузор туман ободонлаштириш — 1,2 млрд сўм — Шаҳрисабз туман йўллардан фойдаланиш — 491 млн сўм
— Қорақалпоғистон — Шуманой тумани — 28 млн сўм — Нукус интернат уйи — 893 млн сўм — “ЎЗДАВЕРЛОЙИҲА” институти — 1 млрддан ортиқ
— Самарқанд — Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази — 215 млн сўм
— Сирдарё — Чиқинди полигонлари дирекцияси — 180 млн сўм
— Сурхондарё — Суд тиббий экспертиза филиали — 120 млн сўм — Ангор туман мактабгача ва мактаб таълими — 1,8 млрд сўм — Термиз туман мактаб таълими — 50 млн сўм
— Хоразм — Хива махсус интернат уйи — 1,9 млрд сўм
— Тошкент — “Ўзбекметалл” АЖ — 3 та 1 млрддан ортиқ


Савдоларда рақобатни чеклайдиган ҳаракатлар аниқланиб, Махсус комиссия буюртмачи ташкилотларга тегишли таъсир чоралари қўлланди. Қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди

Рақобат қўмитаси давлат харидларида қонун устуворлигини таъминлаш — рақобат учун тенг имкониятлар яратишни устувор вазифаси деб ҳисоблайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Бугун президент Юнусободга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни пойтахтнинг Юнусобод туманида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишади ҳамда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥23
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зўравонликка қарши кураш қонун билан чекланиб қолмаслиги керак

Саида Мирзиёева аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш масаласи бўйича фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган илк давлат.

Болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилган. Бироқ қонунлар билан чекланиб қолиш етарли эмас.

Саида Мирзиёева барча масъул раҳбарларни зўравонлик ҳолатларига нисбатан тезкор ва самарали чоралар кўришга чақирди.

Зўравонликка қарши кураш сўзда эмас, амалий ҳаракатларда намоён бўлиши керак.

Сизнингча масъул раҳбарлар зўравонликка қарши курашда қай даражада жавобгар?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46👎2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Такроран ҳуқуқбузарлик содир этган Иқбол Салиевга нисбатан янги чора кўрилди

Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилишича, халқ орасида “Бионур” соҳиби сифатида танилган Иқбол Салиевнинг фаолияти ўрганилиб, у ижтимоий тармоқларда видеороликлар жойлаштириб, қонун талабларига зид равишда иш юритиб келгани аниқланган.

У 2020 йилда “Халқ табобати” фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтган бўлса-да, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси томонидан берилган гувоҳнома муддати 2024 йил декабр ойида тугаган.

Маълумотларга кўра, Иқбол Салиев аввал Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 59⁵-моддаси 1-қисми билан 7,5 миллион сўм жаримага тортилган.

Бироқ у ҳуқуқбузарликни такроран содир этгани сабабли, 27 ноябрь куни унга нисбатан мазкур модданинг 3-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Шунингдек, ИИО ходимлари томонидан унинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари юзасидан расмий огоҳлантириш берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Андижонда фермер хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Андижон вилоятида фермер хўжалигига тегишли ер майдонини ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.

Маълум бўлишича, Департаментнинг Асака тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар В.Т. ва Х.С. тумандаги “Ю.М.” фермер хўжалигининг “Юқори Бўз” МФЙ ҳудудида жойлашган 0,6 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган. Улар мазкур ер майдонини фуқаро У.К.га 25 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр ҳужжатларини кейинчалик расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Тезкор тадбир вақтида гумонланувчилар 22 500 АҚШ долларини олган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1