EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.1K photos
15.3K videos
31 files
66.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида ёмғир ва қор кузатилмоқда, ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик сўралди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 15 декабр куни соат 09:00 ҳолатига Қамчиқ довонида об-ҳаво булутли. Довоннинг юқори нуқталарда майда ёмғир ва қор ёғмоқда.

ФВВ ҳайдовчилар ва йўловчиларни эҳтиёткор бўлишга, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди. Сафарни режалаштиришда мавжуд об-ҳаво шароитини инобатга олиш тавсия этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кореядан юборилган протеин жўнатмасида прегабилин моддаси аниқланди

Божхона қўмитасининг “Тоshkent-AERO” ихтисослаштирилган божхона комплекси ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан “Электрон тижорат” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар идоралари ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда қонуний бўлмаган дори воситалари келтирилишининг олди олинди.

Сурхондарё вилоятининг Денов шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 30 ёшли фуқаро ўз номига Кореядан юборилган жўнатмани қабул қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳужжатларда спорт озуқаси сифатида кўрсатилган жўнатмада ҳақиқатан ҳам 1200 та прегабилин моддасига эга кучли таъсир қилувчи капсула аралаштирилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Science_and_innovation #awards

🔔 20-DEKABR TURKISTON SAN'AT SAROYI!

🏆 “Science and innovation awards 2025”.

Yilning eng tantanali ushbu bayramida o’zbek ilm-fan darg’alari bir manzilga jam bo’ladi!

“Yil olimlari” hamda "Yilning eng yaxshi oliy ta'lim muassasalari" ni taqdirlash marosimi hamda katta konsert dasturi sizlarni kutmoqda.


Murojaat uchun:
@Science_maqola24 (+998933549654)

✔️ Nominatsiyalar uchun ariza topshirish

Ilm-fan bayramida koʻrishguncha!

🕊Telegram  |📺YouTube
📱Instagram | 📱Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ноқонуний электр ва табиий газ уланишлари ҳақида «UZENERGO» иловаси орқали хабар бериш мумкин

Фуқаролардан яшаш ҳудудларида электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларига бефарқ бўлмаслик сўралмоқда. Бундай қонунбузарликлар ҳақида «UZENERGO» мобил иловаси орқали тез ва ишончли тарзда хабар бериш имкони мавжуд.

Маълумот бериш учун ноқонуний уланиш ҳолатини суратга олиш ёки видеога ёзиш, шунингдек Play Market ёки App Store орқали «UZENERGO» иловасини юклаб олиб, тегишли маълумотларни тўлдириш талаб этилади. Юборилган хабарлар Ўзенергоинспекция томонидан кўриб чиқилади ва асосли деб топилган тақдирда қонуний чоралар кўрилади.

Қонунбузарлик ҳолати ўз тасдиғини топган тақдирда, хабар берган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

«UZENERGO» — адолатли энергия тақсимоти йўлида жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган платформа ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Марказий банк раиси Тимур Ишметов AFI Директорлар кенгаши раиси ўринбосари этиб сайланди

Марказий банк раиси Тимур Ишметов AFI (Alliance for Financial Inclusion) Директорлар кенгаши раиси ўринбосари этиб сайланди.

Шунингдек, у AFIʼнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича Директорлар кенгашидаги вакили сифатида ҳам белгиланди.

Мазкур тайинловлар Ўзбекистоннинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ва минтақавий ҳамда глобал молия масалаларида фаол иштирок этишга имкон беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Протеин ичида ноқонуний модда аникланди

Кореядан келган протеин жўнатмасида қонунга зид модда аниқланди.

Божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ноқонуний дори воситаларини олиб киришга уриниш фош этилди.

Денов туманида 30 ёшли фуқаро Кореядан юборилган жўнатмани қабул қилаётган вақтда ушланди.

Спорт озуқаси сифатида расмийлаштирилган жўнатма ичида 1200 та прегабилин капсуласи борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Жиддадан Тошкентга учаётган самолёт Баҳрайнга фавқулодда қўниш қилди

Air Samarkand авиакомпаниясининг 9S-3306 Жидда – Тошкент рейси парвоз вақтида бортдаги фавқулодда тиббий вазият туфайли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди.

Маълумотларга кўра, кекса йўловчининг юраги тўхтаб қолган. Экипаж шундан сўнг бортда йўловчига барча имкониятлар доирасида тиббий ёрдам кўрсатган ва энг яқин аэропортга қўнишни амалга оширди. Ерда маҳаллий шифокорлар реанимацион тадбирларни ўтказиб, йўловчининг аҳволини барқарорлаштирди ва уни даволаниш учун маҳаллий клиникага олиб кетишди.

Ёқилғи қуйилгандан сўнг самолёт рейсни давом эттирди ва тахминан икки соат кечикиш билан маҳаллий вақт билан 09:49 да Тошкентга қўнди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
Жиззахда “N7000” ва “CERVO” аккумуляторлари стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди

Жиззах шаҳрида “N7000” ва “CERVO” савдо белгиси остида сотилаётган аккумуляторлар юзасидан назорат хариди ўтказилди. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Назорат инспекцияси вилоят бўлими текширувлари натижасида ушбу маҳсулотлар амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай аккумуляторлардан фойдаланиш тез ишдан чиқиш, автомобилни юргизиб бўлмаслиги, электр тизимида носозликлар ва ортиқча харажатларга олиб келиши мумкин.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тегишли чоралар кўрилмоқда ва бозорларда назорат кучайтирилди. Сифатсиз ёки сохта маҳсулотга дуч келган фуқаролар 1880 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лицензиясиз тиббий фаолият билан шуғулланиш қонунга хилоф ҳисобланади

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, тиббий фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш қатъиян тақиқланади. Шунингдек, тиббий фаолият учун берилган лицензиянинг амал қилиши вақтинча тўхтатиб турилган даврда ҳам бундай фаолиятни давом эттириш қонунбузарлик ҳисобланади.

Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида белгилаб қўйилган.

Маълумотларга кўра, тиббий фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияни қалбаки ҳужжатлар асосида олганлик учун юридик шахсларга 300 БҲМ миқдорида жарима солинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида ноқонуний сақланган қурол, ўқ-дорилар ва портловчи моддалар аниқланди

Аниқланишича, топилган қурол ва ўқ-дорилар фуқаронинг марҳум отаси – собиқ ҳарбий хизматчига тегишли бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Браун университетидаги отишмада ўзбекистонлик талаба Муҳаммадазиз Умурзоқов ҳалок бўлди

“Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Мазкур фожиа натижасида бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани барчамиз учун оғир йўқотишдир”,

деди ТИВ матбуот котиби Ахрор Бурҳонов.

Ўзбекистонинг АҚШдаги ваколатхоналари вакиллари марҳумнинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, АҚШнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда барча масалалар юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИБ ваъдаси яна қоғозда қолдими?

Урганч шаҳар Мажбурий ижро бўлими раҳбари томонидан ноқонуний қурилмани 5 кун ичида бузиш ваъда қилинганига икки ой бўлди. Аммо шу кунгача бирорта ҳам ижро ҳаракати амалга оширилмади, жамоатчиликка эса ҳеч қандай изоҳ берилмади.

Савол очиқ: Мажбурий ижро хизмати суд қарорини бажаришга ожизми ёки айрим тадбиркорлар қонундан устун турибдими?

Суд қарори мавжуд бўлишига қарамай, қурилиш компанияси ишни давом эттирмоқда. Бу эса уй сотиб олган фуқароларни зарар ва ноаниқлик ичида қолдирмоқда.

Суд қарори ишламаган жойда қонун борми? Масъуллардан аниқ ва ошкора жавоб кутиб қоламиз.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бекободда ИИБ ходими пиёдани ўлдириб, жасадни Сирдарёга ташлаб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ ходими иштирокида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса жорий йилнинг 11 декабрь куни туманнинг «Қорақуйли» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Қорасув–Бўка–Бекобод» автойўлида қайд этилган.

Маълум қилинишича, ИИБнинг Жиноят қидируви бўлимида хизмат қилувчи ходим оқ рангли Nexia-3 автомашинасини бошқариб келаётган вақтда 43 ёшли пиёдани уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи ҳодиса жойида вафот этган. Кейинчалик гумон қилинувчи жиноят изларини яшириш мақсадида марҳумнинг жасадини Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 12 декабрь куни Бекобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ҳамда 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи шахсга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда марҳумнинг жасадини топишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни унутманг!

4-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги.

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг цензура қилинишига йўл қўйилмайди.

Ҳеч ким журналистдан эълон қилинаётган хабарлар ёки материаллар олдиндан келишиб олинишини, шунингдек уларнинг матни ўзгартирилишини ёхуд уларнинг нашрдан бутунлай олиб ташланишини (эфирга берилмаслигини) талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5